it тадбиркорлик корхонасида ишлаб чиқариш жараёни

DOCX 49,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1667336402.docx it тадбиркорлик корхонасида ишлаб чиқариш жараёни режа: 1. хом ашё. махсулот.ишлаб чиқариш. 2. it корхоналарида ишлаб чиқариш. ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг таркиби. 3. ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни. ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари. 4. ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси. 5. ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари ижтимоий­иқтисодий тараққиётнинг барча босқичларида инсон ҳаётининг асосини моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ташкил этади. бироқ, бугунги кунда иқтисодиёт назарияси бўйича кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларида ишлаб чиқариш жараёнининг моҳиятини ёритиш эътибордан четда қолмоқда. бу бир томондан, талабаларнинг маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) қаерда, ким томонидан, қандай ишлаб чиқарилишини, техника ва технологияларнинг қаерда қўлланилишини ва қандай бўлишини тушунмасликка олиб келса, иккинчи томондан, бутун ишлаб чиқариш жараёнида содир бўлаётган ишлаб чиқариш муносабатларидан бехабар қолишига сабаб бўлмоқда. ушбу мавзуда бир­бири билан ўзвий боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёнига тегишли муаммолар қараб чиқилади. дастлаб ишлаб чиқаришнинг омиллари тавсифланади, ишлаб чиқаришнинг мақсади …
2
кучи инсоннинг ўзи эмас ёки унинг меҳнати ҳам эмас, унинг қобилиятидан иборатдир. меҳнат қуроллари деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқалар). меҳнат предметлари эса бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер, сув, хом ашё ва бошқа турли материаллар). меҳнат предметлари табиатда тайёр ҳолда учраши мумкин ёки олдинги даврдаги меҳнат маҳсули, яъни хом ашё бўлиши мумкин. меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари биргаликда ишлаб чиқариш воситалари деб юритилади. бу эса меҳнат жараёнининг табиатидан келиб чиқади; шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш воситалари ҳамма ижтимоий­иқтисодий тизимлар, инсоният тараққиётининг ҳамма босқичлари учун хосдир. ишлаб чиқариш омиллари инсоният тараққиётининг ҳамма босқичлари учун умумий бўлсада, бу омилларга турли адабиётларда турлича таъриф берилади. жумладан, «сиёсий иқтисод» дарсликларида ишлаб чиқаришнинг икки омили: моддий ва шахсий омиллари мавжудлиги тан олинади. бунда меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари (ер, сув, ер ости бойликлари каби табиий бойликлар ҳам) ишлаб чиқариш …
3
аб чиқаришга қатнашишига тайёр турган омил бўлиб хизмат қилади, меҳнат эса ишчи кучининг ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши натижасида содир бўладиган ва маълум самара олишга қаратилган фаолиятдир. шунинг учун биз меҳнат деган тушунчани эмас, балки ишчи кучи деган тушунчани ишлаб чиқаришнинг омили деб биламиз ва ишлаб чиқариш омиллари ишчи кучи, капитал, ер­сув ва тадбиркорлик қобилиятидан иборат деб таъкидлаймиз (1­чизма). ишлаб чи қ ариш омиллари ишчи кучи ер тадбиркорлик қ обилияти капитал 1- ишлаб чиқариш омилларининг туркумланиши. ишчи кучи инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси бўлганлиги учун бозор иқтисодиёти даврида инсон эмас, меҳнат жараёни ҳам эмас, балки ишчи кучи товар сифатида сотилади, унинг бошқа товарлар каби қиймати ва нафлилиги мавжуддир ва бинобарин, унинг бозори бўлади. шунинг учун ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган меҳнат бозори тушунчаси ўрнига ишчи кучи бозори, меҳнат ресурслари ўрнига ишчи кучи ресурслари дейилса тўғри, тушунарли бўларди. капитал тушунчаси ҳам турли адабиётларда турлича талқин қилинади. кўпчилик капитал тушунчасини …
4
а ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қўлланиладиган моддий воситалардан, яъни ҳамма турдаги машиналар, асбоб­ускуналар, иншоотлар, завод­фабрикалар, омборлар, транспорт воситалари ва бошқа шу кабилардан иборат деб кўрсатади, унга пул ва товарни киритмайди. бундан кўриниб турибдики, айрим иқтисодчилар капиталистик иқтисодий тўзумнинг социал моҳиятини очиш учун масалага бир томонлама қараб, ишлаб чиқариш омилларининг қийматига эътиборни кучайтирган. ғарбдаги касбдошларимизнинг айримлари ҳам капитални бир томонлама, яъни унинг қиймат тарафини эътиборга олган бўлса, бошқалари эса иқтисодий тушунчаларнинг тарихийлигини эътибордан четда қолдириб, унинг моддий объектини, нарса ва ҳодисаларнинг ашёвий томонини кўрсатадилар, шунинг учун улар капитални доимий, ўзгармас тушунча деб, ишлаб чиқариш воситаларини капитал деб атайдилар. биз бу икки хил тушунчани бир танганинг икки томони, бир тушунчанинг, яъни капитал тушунчасининг икки томони: унинг бир томони моддий ва ашёвий кўриниши, иккинчи томони эса унинг қиймат кўриниши эканлигини эътиборга оламиз ва уни бозор иқтисодиёти шароитида капитал деб ишлатамиз. биз капитал деганда ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш ва хизмат …
5
ан омиллардан бири тадбиркорлик қобилиятидир. тадбиркор деб иқтисодий ресурслар, яъни ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ресурсларининг, табиий ресурсларнинг бир­бирига қўшилишини таъминлайдиган, ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишиларга айтилади; бу хислатлар мажмуи эса тадбиркорлик қобилияти деб юритилади. ҳозирги даврда айрим адабиётларда ахборот ва унинг воситаларини, экологияни ҳам алоҳида омил деб кўрсатадилар. бизнинг фикримизча, улар ер ва капиталда ўз ифодасини топади. ишлаб чиқариш жараёни – бу кишиларни ўзларининг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир. моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир. маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш, биринчи навбатда, меҳнат жараёнидир ёки бошқача қилиб айтганда, табиатдаги бор нарсаларнинг кўринишини ўзининг истеъмоли учун мувофиқ ҳолга келтириш учун қилинган меҳнатфаолиятидан иборатдир. ана шу меҳнат жараёнида кишилар, энг аввало, табиат билан, унинг кучлари ва ашёлари билан ҳамда бир­бирлари билан ўзаро маълум муносабатда бўладилар. кишилар ўзларининг онгли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"it тадбиркорлик корхонасида ишлаб чиқариш жараёни" haqida

1667336402.docx it тадбиркорлик корхонасида ишлаб чиқариш жараёни режа: 1. хом ашё. махсулот.ишлаб чиқариш. 2. it корхоналарида ишлаб чиқариш. ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг таркиби. 3. ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни. ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари. 4. ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси. 5. ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари ижтимоий­иқтисодий тараққиётнинг барча босқичларида инсон ҳаётининг асосини моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ташкил этади. бироқ, бугунги кунда иқтисодиёт назарияси бўйича кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмаларида ишлаб чиқариш жараёнининг моҳиятини ёритиш эътибордан четда қолмоқда. бу бир томондан, талабаларнинг маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) қаерда, ким томонидан, қандай ишлаб чиқарилишини, те...

DOCX format, 49,1 KB. "it тадбиркорлик корхонасида ишлаб чиқариш жараёни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.