овқатланиш корхоналарида хом ашё ва маҳсулотларнинг таъминоти ва омбор хўжалиги ишини ташкил этиш

DOC 97,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682579704.doc овқатланиш корхоналарида хом ашё ва маҳсулотларнинг таъминоти ва омбор хўжалиги ишини ташкил этиш режа: 1. хом ашё ва масаллиқнинг келиш манбалари 2. умумий овқатланиш корхоналарнни хом ашё билан таъминлашни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар 3. хом ашё ва ярим тайёр масаллиқларни миқдори ва сифатига қараб қабул қилишни ташкил этиш 4. омбор хўжалигини ташкил этиш 5. омбор биноларининг кўриниши, жиҳозланиши ва сақлашга мос бўлишининг асосий талаблари. хом ашё ва масаллиқнинг келиш манбалари умумий овқатланиш турли хил ва миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхонадир. умумий овқатланиш корхоналарига маҳсулот етказиб берадиган ва озиқ - овқат ҳамда сут-гўшт саноатига хом ашё етказиб берадиган асосий база бу қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. умумий овқатланиш корхоналарннинг нормал ишлаши учун хом ашё, масаллиқ билан таъминлаш ва моддий-техника предметлари билан жиҳозлаш биринчи даражали аҳамиятга эгадир. умумий овқатланиш корхоналарига озиқ-овқат товарлари ва моддийтехника фонди ҳисобига марказлаштирилгаи манбалардан ҳам, марказлаштирилмаган манбалардан ҳам келади. қишлоқ хўжалик маҳсулотларини марказлаштирилмаган холда тайёрлаш ва харад …
2
а мева-чева ишнинг муҳим манбаи ҳисобланади. умумий овқатланиш корхоналари ўзларини ўзлари овқатбоп хушбўй ошкўклар билан муттасил таъминлаб туришлари учун кичик томорқа, теплица ва парниклар ташкил этишлари мумкин. умумий овқатланиш корхоналари сабзавот, мева, резавор ғамлаб қўядилар, қўзи-қоринларни тузлаб, сиркалаб қишга сақлайдилар. бу қиш ва баҳор ойларида тайёрланадиган таомларнинг хили кўп, таом-таркиби витаминлар, минерал тузларга бой бўлиши имконини беради. умумий овқатланишнинг катта-катта корхоналари ўзларида квас, спиртсиз ичимликлар, морожний, морс, колбаса маҳсулотлари, гўштдан дудланиб тайёрланадиган маҳсулотлар, шунингдек озиқ-овқат чиқитларидан крахмал ишлаб чиқаришни ташкил этадилар. бу эса корхонани хом ашё билан таъминлашда қўшимча манба ҳисобланади. умумий овқатланиш корхоналарини ўзларининг асосий ошхоналари ва ресторанларини ярим тайёр ва тайёр пазандалик ҳамда кондитер маҳсулотлари билан марказлаштирилган тартибда таъминлашни кейинги йилларда тобора ривожлантириб бормоқдалар. бу ҳол кейинчалик умумий овқатланиш корхоналари таъминотида асосий ўринни эгаллаб қолади. умумий овқатланиш корхоналарнни хом ашё билан таъминлашни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар вақт-вақти билан ташиб келтириладиган хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларининг тури ҳар …
3
рхонасини зарур овқат масалликлари билан бир қаторда моддий-техника материаллари билан ҳам тўла таъминлаш; товар етказиб беришнинг илғор шаклини қўлланиб хом ашёни ўз вақтида етказиб келтириш; барча моддий бойликларнинг ҳам миқдори, ҳам сифати бутлигини таъминлаш; хом ашё ва товарларни қабул қилиш, сақлаш ва тақсимлаш ишларини масъул шахслар томонидан бажарилиши; сақлаш ва тақсимлаш учун нормал шароит яратиш; хом ашё билан таъминлашнинг маҳалий хусусиятларини ҳисобга олган холда қўшимча манбаларини қидириб топиш; хом ашё, товар ва ишлаб чиқариш чиқитларидан самарали фойдаланиш, идишларни яхши сақлаш ва уларни товар етказиб берувчиларга ва идишларни қабул қиладиган базаларга ўз вақтида етказиб бериш ва ҳоказолар. умумий овқатланиш корхоналарини хом ашё ва бошқа товарлар билан узлуксиз таъминлашни ташкил этишда корхонага мазкур товарларнинг қанча миқдорда керак бўлишини аниқлаш билан боғлиқ бўлган катта тайёргарлик ишлари ўтказнш талаб этилади. корхонани хом ашё билан таъминлашнинг муфассал режасига хўрандаларнинг талабини, овқатланувчиларнинг хусусиятларини, таомларнинг режали, рецептларини, мавсумийликни, маҳаллий аҳолининг овқатланишидаги ўзига хосликни асос қилиб олиш лозим. …
4
шё билан таъминлаш йиллик режага асосан алоҳида товар етказиб берувчиларга ойлик ўн кунлик ва кундалик аризалар бериб турилади ва транспорт воситаларига бўлган талаб аниқланади. умумий овқатланиш корхоналарига товарларни ўз вақтида етказиб бериш шакли шу корхоналарнинг бир меъёрда ишлаб туришининг энг муҳим шартларидан ҳисобланади. хом ашё ва ярим тайёр масаллиқларни миқдори ва сифатига қараб қабул қилишни ташкил этиш хом ашё ва ярим тайёр масаллиқлар илова қилиб бериладиган ҳужжатларга, амалдаги стандарт ва техник шартларга асосан ҳам микдор, ҳам сифат жиҳатдан қабул қилиб олинади. халқ истеъмоли товарларини миқдор ва сифат жиҳатдан қабул қилиш тартиби товар таъминотининг асосий шартларида, хўжалик шартномаларида ва тегишли инструкцияларда аниқлаб берилган. товар ва ярим тайёр масаллиқларни масъул шахслар — омбор муди-ри, омборчи, ишлаб чиқариш мудири, ошпаз-бригадир, буфет мудири қабул қилади. миқдор жиҳатдан қабул қилиш товарларнинг оғирлигини нечта идишга жойланганлигини, идишларнинг сифатини, маркаланганми йўқми эканлигини аниқлашдан иборат бўлади. товарларнинг брутто (идиши билан бирга) ва нетто (идишсиз) оғирлиги аниқланади, меъёрий хужжатлар …
5
ейин тортиб кўрилади, камомад бўлса, акт тузишга тўғри келади. масъул шахс томонидан ҳам миқдори, ҳам сифати жиҳатдан қабул қилинган барча товарлар шу шахснинт гарданига ёзиб қўйилади. тез бузиладиган ярим тайёр масаллиқлар, тайёр пазандалик ва кондитер маҳсулотларн, нон, сут кўпинча омборга тушмай, бевосита ошхона ёки буфетларга қабул қилинади. ярим тайёр масаллиқлар, кондитер ва сут маҳсулотлари идишлари билан қабул қилиниб кирим дафтарига киритилади, топширилаётганда эса фактура қўшиб қайта жўнатилади. омбор хўжалигини ташкил этиш умумий овқатланиш корхоналарининг омбор хўжалиги захира хом ашё, ярим тайёр масаллиқлар ва моддий-техника таъминоти предметларини қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишда қулай шароит таъминлаш учун хизмат қилади. омбор биноларининг турлари. омбор биноларининг қурилиши умумий овқатланиш корхоналарининг қуввати, тури ва иш характерига хом ашёлардан ёки ярим тайёр масаллиқлардан овқат пиширилишига) боғлиқ бўлади. 50 га яқин овқатланадиган жойга эга бўлган кичик ошхоналарда 1—2 та совитиш камераси (совутгич) ва 2 — 3 та омборхонаси бўлган нисбатан кичик ҳажмдаги омбор бинолари бўлади. 50 дан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"овқатланиш корхоналарида хом ашё ва маҳсулотларнинг таъминоти ва омбор хўжалиги ишини ташкил этиш" haqida

1682579704.doc овқатланиш корхоналарида хом ашё ва маҳсулотларнинг таъминоти ва омбор хўжалиги ишини ташкил этиш режа: 1. хом ашё ва масаллиқнинг келиш манбалари 2. умумий овқатланиш корхоналарнни хом ашё билан таъминлашни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар 3. хом ашё ва ярим тайёр масаллиқларни миқдори ва сифатига қараб қабул қилишни ташкил этиш 4. омбор хўжалигини ташкил этиш 5. омбор биноларининг кўриниши, жиҳозланиши ва сақлашга мос бўлишининг асосий талаблари. хом ашё ва масаллиқнинг келиш манбалари умумий овқатланиш турли хил ва миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхонадир. умумий овқатланиш корхоналарига маҳсулот етказиб берадиган ва озиқ - овқат ҳамда сут-гўшт саноатига хом ашё етказиб берадиган асосий база бу қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. умумий овқатлани...

DOC format, 97,5 KB. "овқатланиш корхоналарида хом ашё ва маҳсулотларнинг таъминоти ва омбор хўжалиги ишини ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.