инвестициялар хисоби

DOC 160,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1696762585.doc инвестициялар хисоби режа: 1. молиявий инвестицияларнинг ҳисоби 2. капитал инвестицияларнинг ҳисоби молиявий инвестицияларнинг ҳисоби молиявий инвестицияларнинг моҳияти. молиявий инвестициялар - бу корхонанинг бошка корхоналарга уларнинг кувватини ошириш ва бунинг эвазига келгусида узи хам моддий наф куриш, кушимча даромад олиш максадида киритган маблаглари мажмуаси. молиявий инвестицияларни турлича белгиларига қараб таснифлаш мумкин бўлади. муддатига кўра молиявий инвестициялар узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади. узоқ муддатли молиявий инвестициялар деганда, бхмс № 12 «молиявий инвестицияларнинг ҳисоби» га мувофиқ, 12 ойдан кўп муддатга киритилган маблағлар тушунилади. ушбу муддатдан кам вақтга киритилган маблағлар қисқа муддатли молиявий инвестициялар деб аталади. киритилиш йўналишига кўра молиявий инвестициялар хўжалик юритувчи субъектларнинг турлари бўйича алоҳида гуруҳларга ажратилади. жумладан, узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ушбу белгисига кўра қўйидаги гуруҳларга ажратилади: · акционерлик жамиятларига киритилган молиявий инвестициялар; · банкларга киритилган молиявий инвестициялар; · шўъба корхоналарга киритилган молиявий инвестициялар; · қўшма корхоналарга киритилган молиявий инвестициялар; · қарам жамиятларга киритилган молиявий инвестициялар; …
2
онага акционерлик жамияти йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқини ҳам беради. қимматли қоғозларга тенглаштирилган эквивалентларга облигациялар, векселлар, депозит сертификатлари киради. бу турдаги молиявий инвестициялар, асосан, қисқа муддатли бўлиб, улар корхонага фоиз кўринишида даромад келтиради. корхона ихтиёридаги барча қимматли қоғозлар биргаликда корхонанинг инвестицион портфелини ташкил этади. қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар деганда, корхоналарга молиявий ёрдам бериш мақсадида берилган маблағлар тушинилади. бу гуруҳ инвестициялар имтиёзли ва имтиёзсиз бўлиши мумкин. имтиёзли инвестициялар деганда, устама фоизсиз ёки имтиёзли (кичик миқдорли) фоизлар асосида берилган қарз ва кредитлар тушунилади. имтиёзсиз инвестициялар деганда маълум муддатга келишилган фоизлар асосида берилган қарз ва кредитлар тушунилади. шундай қилиб, қарз ва кредит сифатида киритилган инвестициялар корхоналарга фоизлар кўринишида даромад келтиради ёки даромад келтирмайди. таъсис бадали сифатида киритилган инвестициялар деганда, корхонанинг янги ташкил этилган бошқа корхоналарнинг устав капиталига маблағ киритиши тушунилади. корхоналар таъсис бадали сифатида маблағларни қизалоқ корхоналарга, қўшма корхоналарга, уюшган корхоналарга, қарам жамиятларга ва бошқа турдаги корхоналарга киритишлари мумкин. бу гуруҳ инвестициялар …
3
редит, шунингдек таъсис бадали сифатида қисқа муддатли активларнинг дебиторлик қарзларидан ташқари барча турлари киритилиши мумкин. моливий инвестицияларнинг барчасига тааллуқли умумий хусусиятлар мавжуд. уларнинг асосийларига қўйидагиларни киритиш мумкин. 1. мақсадлилик - барча молиявий инвестициялар аниқ мақсад билан киритилади. 2. қайтаришлик - барча молиявий инвестициялар шартнома муддати тугагач корхонага қайтарилади. 3. тўловлилик - барча молиявий инвестициялар учун шартномага мувофиқ уларни олган хўжалик субъекти тўлов мажбуриятини олади. тўлов мажбурияти фақат айрим ҳолларда шартнома асосида бўлмаслиги мумкин ва бу, одатда, ночор корхонага молиявий ёрдам бергандагина вужудга келади. 4. самарали фойдаланиш - инвестор берган маблағларини олган хўжалик субъекти томонидан самарали фойдаланилаётганлигини шартнома асосида назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. 5. сотиш объекти - қисқа муддатли молиявий инвестициялар 1 йил ичида тез ва эркин сотиладиган активлар ҳисобланади, узоқ муддатли инвестициялар эса эркин сотилмайдиган активлар ҳисобланади. молиявий инвестициялар ҳисобининг вазифалари. молиявий инвестициялар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: · молиявий қуйилмаларни уларнинг мохиятини очиб берувчи мезонларига …
4
қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни сотиб олиш, яъни уларни қабул қилиб олиш санаси тушунилади. бхмс № 12 «молиявий инвестицияларнинг ҳисоби» га мувофиқ сотиб олиш санасида қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестициялар сотиб олиш қийматида тан олиниши ва ҳисоботда акс эттирилиши лозим. қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларнинг сотиб олиш қиймати деганда, уларни сотиб олиш баҳоси сотиб олишга кетган харажатлар билан биргаликда олинган қиймати тушунилади. сотиб олишга кетган харажатларга брокерлик кантораларига тўланган ҳақлар, бож тўлови, банк хизмати ҳақлари ва бошқа сотиб олишга доир харажатлар киради. сотиб олиш қиймати қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларнинг бошланғич қийматини ёки баланс қийматини ташкил қилади. агар сотиб олиш санасида сотиб олиш қийматига маълум санагача бўлган давр учун ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар ҳиссаси киритилган бўлса, қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестициянинг баланс қиймати ўтказиб берилган суммадан сотувчи томонидан бўнак сифатида тўланган фоиз ва дивидендлар суммасини чегиришдан кейин қолган қийматда акс эттирилиши лозим. чунки сотиб олиш вақтида олинган сумма ва сотиб олиш қиймати …
5
иқ қимматли қоғозларга йўналтирилган қисқа муддатли молиявий инвестициялар балансда бозор қийматида ёки бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида акс эттирилиши керак. агар улар бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида ҳисобга олинган бўлса, уларнинг баланс қиймати қимматли қоғозлар портфелининг жами инвестиция қиймати, ёки қимматли қоғозларнинг гуруҳлари бўйича қиймати, ёки қимматли қоғозларнинг алоҳида номлари бўйича қийматига асосланиб топилади. қимматли когозларга йуналтирилган молиявий инвестицияларнинг бозор қиймати деганда уларнинг молия бозорида сотиш вақтида намоён бўлган сотиш қиймати тушунилади. бозор қийматини, бошқачасига, ҳаққоний қиймат деб ҳам атайдилар. бу қиймат кўп омилларга боғлиқ, жумладан, акционерлик жамияти ёки тижорат банкининг фойдалилик даражасига, тўланаётган дивидендларнинг миқдорига, уларнинг келажакдаги обру-эътиборига ва бошка омилларга. қиймат тамойилига мувофиқ қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестициялар бошқа активлар сингари кейинги саналарда юқорида келтирилган қийматларнинг энг кичик миқдорида балансда акс эттирилиши лозим. ушбу қийматда узоқ муддатли қимматли қоғозлар балансда инвестиция портфели методига асосланиб акс эттирилади. қисқа муддатли қимматли қоғозлар уларнинг бозор …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "инвестициялар хисоби"

1696762585.doc инвестициялар хисоби режа: 1. молиявий инвестицияларнинг ҳисоби 2. капитал инвестицияларнинг ҳисоби молиявий инвестицияларнинг ҳисоби молиявий инвестицияларнинг моҳияти. молиявий инвестициялар - бу корхонанинг бошка корхоналарга уларнинг кувватини ошириш ва бунинг эвазига келгусида узи хам моддий наф куриш, кушимча даромад олиш максадида киритган маблаглари мажмуаси. молиявий инвестицияларни турлича белгиларига қараб таснифлаш мумкин бўлади. муддатига кўра молиявий инвестициялар узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади. узоқ муддатли молиявий инвестициялар деганда, бхмс № 12 «молиявий инвестицияларнинг ҳисоби» га мувофиқ, 12 ойдан кўп муддатга киритилган маблағлар тушунилади. ушбу муддатдан кам вақтга киритилган маблағлар қисқа муддатли молиявий инвестициялар...

Формат DOC, 160,0 КБ. Чтобы скачать "инвестициялар хисоби", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: инвестициялар хисоби DOC Бесплатная загрузка Telegram