buхg'alteriya o'tqazmasi

DOC 384 стр. 4,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 384
3000 та бухгалтерия ўтказмаси ҳисобварақлар режаси бўйича боғланишлар* муқаддима i боб. бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи умумий тавсифи бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ii боб. счётларнинг боғланиши i қисм. узоқ муддатли активлар i бўлим. асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активлар ii қисм. жорий активлар ii бўлим. товар-моддий захиралар iii бўлим. келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатлар - жорий қисми iv бўлим. олинадиган счётлар - жорий қисми v бўлим. пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар iii қисм. мажбуриятлар vi бўлим. жорий мажбуриятлар vii бўлим. узоқ муддатли мажбуриятлар iv қисм. хусусий капитал viii бўлим. капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар v қисм. молиявий натижаларнинг шаклланиши ва фойдаланилиши ix бўлим. даромадлар ва харажатлар vi қисм. балансдан ташқари счётлар муқаддима корхоналарда турли хил мулкчилик шакллари ва хўжалик вазиятлари вужудга келаётган замонавий шароитларда хўжалик юритувчи субъект фаолиятини бошқариш жараёнида ички ва ташқи фойдаланувчилар томонидан қўлланиладиган бухгалтерия ахборотининг ўрни, зарурати ва …
2 / 384
бининг миллий стандарти (21-сон бҳмс) "хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома" бухгалтерия ўтказмаларини тузиш бўйича бухгалтер ишини тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. мазкур стандартга, ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 12 ноябрда 1181-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ўзбекистон республикаси молия вазирининг 2003 йил 28 октябрдаги 122-сон буйруғига ва ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 25 майда 1181-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ўзбекистон республикаси молия вазирининг 2009 йил 28 апрелдаги 46-сон буйруғига мувофиқ, ўзгартишлар киритилган. ҳисобварақлар режасидаги ўзгартишлар бозор иқтисодиёти шароитларида корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерлик иши тажрибаларини умумлаштириш натижаси бўлиб, ўзбекистон республикаси қонунчилигидаги ўзгартишлар, янги бухгалтерлик ҳисоби стандартлари жорий қилиниши ёки мавжуд стандартларнинг, масалан, 6-сон бҳмс "ижара ҳисоби", 7-сон бҳмс "номоддий активлар"нинг янги таҳрири қабул қилиниши билан боғлиқдир. корхоналар тасдиқланган ҳисобварақлар режасига асосан, ўз хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобига оид счётлар иш режасини ишлаб чиқиши ва уни ҳисоб сиёсати билан тасдиқлаши лозим. корхонанинг …
3 / 384
ари (операциялари)ни тавсифлайди, яъни молиявий натижани белгилаш ва бухгалтерлик ҳисоботини тузиш учун мўлжалланган. тез-тез қўлланиладиган хўжалик операциялари ажратиб кўрсатилган, уларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши бир счёт дебети ва бошқа счёт кредити бўйича ёзувлар билан ҳар бир операция тавсифи счётларнинг боғланиши орқали тақдим этилган. шу орқали қўш ёзув ёрдамида хўжалик маблағлари, ташкилот мажбуриятларининг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиш жараёнини акс эттиришнинг қандай амалга оширилиши кўрсатиб берилган. муаллифлар шунингдек ҳар бир хўжалик операцияси бўйича боғланишни, мазкур операция расмийлаштириладиган бошланғич ҳужжатларни кўрсатган ҳолда тавсифлашни мақсадга мувофиқ деб билдилар. бошланғич ҳужжатлар, шунингдек қоғоз ёки электрон ахборот ташувчилардаги ҳужжатлар бухгалтерлик ҳисобида хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолияти яхлит ва узлуксиз акс эттирилишини таъминлайди. бухгалтерия ҳисоб регистрларига раҳбарнинг оғзаки кўрсатмаси ёхуд ўз ихтиёри бўйича қайдлар киритилмаслиги лозим. у ҳужжат билан акс эттирилган ҳаракатларнигина ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. бинобарин, бошланғич ҳужжатлар счётлар боғланиши орқали амалга ошириладиган бухгалтерлик қайдлари тизимининг асоси ҳисобланади. маълумки, тегишли хўжалик операцияларини амалга оширадиган ходимлардан …
4 / 384
риб олишда ёрдам беришига ишонч билдирамиз. кейинги ўринларда: i боб. бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи умумий тавсифи бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ii боб. счётларнинг боғланиши i қисм. узоқ муддатли активлар ii қисм. жорий активлар iii қисм. мажбуриятлар iv қисм. хусусий капитал v қисм. молиявий натижаларнинг шаклланиши ва фойдаланилиши vi қисм. балансдан ташқари счётлар i боб. бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи ўзбекистон республикасининг "бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонуни 5-моддасига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ўзбекистон республикаси молия вазирлигига юклатилган. шу боис бухгалтерия ҳисоби услубияти ва ягона ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқиш ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан таъминланади. бухгалтерия хизматларининг амалий фаолиятида ҳисобварақлар режаси биринчи даражали аҳамиятга эга. молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси молиявий ҳисобот элементларига мувофиқ гуруҳлаштирилган счётларнинг йиғиндисини, яъни: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатларни ташкил этади. ҳисобварақлар режаси мулкчилик шакли ва фаолият соҳасидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектлар …
5 / 384
ги гуруҳларга ажратилган: доимий счётлар - ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар ва капиталга оид счётлар. доимий счётлар актив, пассив, контрактив ва контрпассив счётларга ажратилади. актив счётлар (а) - активларни акс эттиришга мўлжалланган бўлиб, унда иқтисодий захираларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебети, камайиши эса - кредити бўйича акс эттирилади. пассив счётлар (п) - мажбуриятлар ва капитални акс эттиришга мўлжалланган бўлиб, унда мажбуриятлар ҳамда капитал қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити, камайиши эса - дебети бўйича акс эттирилади. контрактив счётлар (ка) - у билан боғлиқ бўлган актив счётнинг қолдиғидан чегириладиган қолдиқ молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир. контрпассив счётлар (кп) - у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг қолдиғидан чегириладиган қолдиқ молиявий ҳисоботда мажбурият ёки капиталнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир. транзит счётлар (т) - ҳисобот даврида фойдаланиладиган, бироқ ёпиладиган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган, даромадлар ва харажатларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 384 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "buхg'alteriya o'tqazmasi"

3000 та бухгалтерия ўтказмаси ҳисобварақлар режаси бўйича боғланишлар* муқаддима i боб. бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи умумий тавсифи бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ii боб. счётларнинг боғланиши i қисм. узоқ муддатли активлар i бўлим. асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа узоқ муддатли активлар ii қисм. жорий активлар ii бўлим. товар-моддий захиралар iii бўлим. келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатлар - жорий қисми iv бўлим. олинадиган счётлар - жорий қисми v бўлим. пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар iii қисм. мажбуриятлар vi бўлим. жорий мажбуриятлар vii бўлим. узоқ муддатли мажбуриятлар iv қисм. хусусий капитал viii бўлим. капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар v қисм. молиявий натижаларнинг шак...

Этот файл содержит 384 стр. в формате DOC (4,1 МБ). Чтобы скачать "buхg'alteriya o'tqazmasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: buхg'alteriya o'tqazmasi DOC 384 стр. Бесплатная загрузка Telegram