жорий активлар

DOCX 64 стр. 172,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 64
иккинчи қисм. жорий активлар ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ii бўлим. товар-моддий захиралар iii бўлим. келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатлар - жорий қисми iv бўлим. олинадиган счётлар - жорий қисми v бўлим. пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар ii бўлим. товар-моддий захиралар муқаддима 1-§. материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000) 2-§. ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100) 3-§. материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500) 4-§. материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600) 5-§. асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000) 6-§. ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2100) 7-§. ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300) 8-§. умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500) 9-§. ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600) 10-§. хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700) 11-§. тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800) 12-§ товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900) 85. ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагиларнинг …
2 / 64
рини камайтириш, уларни тегишли ҳолатда сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим. 87. ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади: 1000 - материалларни ҳисобга олувчи счётлар; 1100 - ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар; 1500 - материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар; 1600 - материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар; 2000 - асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар; 2100 - ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 2300 - ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар; 2500 - умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар; 2600 - ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 2700 - хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар; 2800 - тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 2900 - товарларни ҳисобга олувчи счётлар. 88. активларни товар-моддий захираларга киритиш тартиби ва уларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари ўзбекистон республикаси молия вазирининг 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сон …
3 / 64
аллари"; 1060 "идиш ва идишбоп материаллар"; 1070 "четга қайта ишлаш учун берилган материаллар"; 1080 "инвентарь ва хўжалик жиҳозлари"; 1090 "бошқа материаллар". 90. материаллар ҳисобда иккита баҳонинг энг пасти бўйича материалларни ҳисобга олувчи счётларда - ҳақиқий таннархи (сотиб олиш баҳоси ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (сотишнинг соф қиймати) бўйича ҳисобга олинади. 91. зарур ҳолларда (ишлатиладиган материалларнинг номенклатураси катта бўлганда, корхона ичида материалларнинг ҳаракати интенсив бўлганда, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришида ва бошқаларда) материаллар ҳисоби ҳисоб баҳоси бўйича юритилиши мумкин. ҳисоб баҳоси сифатида режа таннархи, ўртача сотиб олиш нархлари, улгуржи ва бошқалар қабул қилинади. материалларни ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишда, ҳар ой, ҳақиқий таннархи кўрсатилган баҳосининг қийматидан фарқланиш суммаси ва фоизлари ҳисоблаб чиқилади. фарқлар 1610 "материаллар қийматидаги фарқлар" счётида ҳисобга олинади. 92. 1010 "хом ашё ва материаллар" счётида қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади: а) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркибига кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) зарур …
4 / 64
ларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. илмий-тадқиқот ва конструкторлик ташкилотлари томонидан илмий-тадқиқот ва конструкторлик мавзулари бўйича илмий ва экспериментал ишларни ўтказиш учун четдан сотиб олинадиган бутловчи буюмлар, махсус ускуналар, асбоблар, мосламалар ва бошқа қийматликлар 1020 "сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар" счётида ҳисобга олинади. 94. 1030 "ёқилғилар" счётида нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материаллари (ёмм) (нефть, бензин, керосин, дизель ёқилғиси, ёғ ва ҳоказолар), қаттиқ ёқилғи (кўмир, ўтин ва ҳоказолар) ва газсимон ёқилғи (газ, газолин), шунингдек ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатиладиган иккиламчи материал қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. ёқилғи-мойлаш материаллари (ёмм) учун талонлардан фойдаланилганда ҳам уларнинг ҳисоби 1030 "ёқилғилар" счётида юритилади. 95. 1040 "эҳтиёт қисмлар" счётида машина, ускуна, транспорт воситалари ва бошқаларни таъмирлаш ва эскирган қисмини алмаштириш учун мўлжалланган асосий фаолият учун харид қилинган ёки тайёрланган, эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, ҳамда захирадаги автомобиль шиналари ҳисобга олинади. шу ерда таъмирлаш заводларида ва техник сервис пунктларида корхонанинг таъмирлаш …
5 / 64
материаллар ва деталлар (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш ва бошқалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати юритилади. юкланадиган маҳсулотларнинг бутлиги ва сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, баржалар, самолётлар, кемаларни қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар 1010 "хом ашё ва материаллар" счётида ҳисобга олинади. 98. 1070 "четга қайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида четга қайта ишлаш учун берилган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. бунда материалларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ четдаги корхоналарга тўланган харажатлар бевосита қайта ишлашдан олинган буюмларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига олиб борилади. 99. 1080 "инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида корхонанинг айланма маблағлари таркибига кирадиган инвентарлар, асбоблар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа меҳнат воситаларининг (кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар) мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. ушбу счётда қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган мулк ҳисобга олинади: а) хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган; б) хизмат қилиш муддатидан қатъи назар бир бирлиги (комплекти)нинг қиймати (сотиб олиш вақтида) ўзбекистон республикасида белгиланган энг кам …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 64 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жорий активлар"

иккинчи қисм. жорий активлар ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ii бўлим. товар-моддий захиралар iii бўлим. келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатлар - жорий қисми iv бўлим. олинадиган счётлар - жорий қисми v бўлим. пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар ii бўлим. товар-моддий захиралар муқаддима 1-§. материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000) 2-§. ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100) 3-§. материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500) 4-§. материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600) 5-§. асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000) 6-§. ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2100) 7-§. ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар...

Этот файл содержит 64 стр. в формате DOCX (172,0 КБ). Чтобы скачать "жорий активлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жорий активлар DOCX 64 стр. Бесплатная загрузка Telegram