номоддий активлар хисоби

PPTX 29 sahifa 2,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 29
слайд 1 5-маъруза. номоддий активлар хисоби маъруза режаси 1. номоддий активларнинг моҳияти ва улар ҳисобини ташкил килиш асослари 2.номоддий активлар киримининг ҳисоби 3.гудвилл ҳисобининг хусусиятлари 4.номоддий активлар чиқимининг ҳисоби 5.номоддий активлардан биргаликда фойдаланишнинг ҳисоби www.themegallery.com www.themegallery.com хуш, номоддий активлар узи нима (?). маърузани айнан ушбу саволга жавоб беришдан бошласак. номланишидан куриниб турибдики, номоддий активлар моддий шакл, жисмоний хажм ва куринишга эга булмаган мулкдир. ушбу активларни, одатда, тарозида тортиб булмайди, эни-буйи буйича улчаб булмайди, доналаб санаб булмайди. бирок, ушбу жисмоний шакли булмаган мулкдан фойдаланиш мумкин ва у корхонага даромад келтиради. айнан шулардан келиб чикиб, номоддий активларга турлича таърифларни бериш мумкин. 1.номоддий активлар – бу корхоналарнинг моддий куриниш ва жисмоний шаклга эга булмаган мулк. 2.номоддий активлар – бу эгалик хукуки, фойдаланиш хукуки, бирон фаолиятни юритиш хукуки, ушбу хукукларсиз корхона уз фаолияти юрита олмайди. 3.номоддий активлар – бу сотилиши, бепул берилиши, хадя килиниши мумкин булган номоддий актив. 4. номоддий активлар – корхоналарнинг уз …
2 / 29
и, хисобдан чикарилиши республикамизда «номоддий активлар» деб номланган 7-сон бхмс билан тартибга солинган. ушбу стандартга мувофик: номоддий активлар - бу корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари (п.4 а). www.themegallery.com 7-сон бхмсга кўра номоддий активлар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади: а) бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддати; бунда фойдали хизмат муддати деганда номоддий активнинг корхона томонидан белгиланган фойдаланиш муддати тушунилади. бу муддат йилларда ёки ойларда ифодаланиб, унинг фойдалилиги ишлаб чиқилган маҳсулот (бажарилган иш, хизмат) ҳажми билан ўлчанади. фойдали хизмат муддати давомида номоддий активлар ўз қийматини тўлиқ қоплаши лозим. фойдали хизмат муддати, одатда, номоддий активнинг харид ёки кайд этиш ҳужжатларида кўрсатилган бўлади. бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда наларнинг фойдали хизмат муддати қабул қилиш комиссияси томонидан ёки корхона раҳбари буйруғи …
3 / 29
ати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш; 5. номоддий активлар амортизацияси (эскириши) ни белгиланган усул ва меъёрлар бўйича тўғри ҳисоблаш; 6.мавжуд номоддий активлардан унумли фойдаланиш, кераксиз номоддий активларни ликвидация килиш, бепул бериш ёки сотиш натижаларини тўғри ҳисобга олиш; номоддий активларга қилинган қўшимча харажатларни (капитал қуйилмаларни) тўғри ҳисобга олиш. диссертaция мaвзусининг долзaрблиги ва зарурати номоддий активларнинг характерли хусусияти шундаки, улар асосан мулк объектига нисбатан эгалик ҳуқуқи сифатида намоён бўлади. дунё мамлакатларида энг кенг тарқалган ва номоддий актив сифатида эътироф этиладиган ҳуқуқларга қуйидагилар киради: патент, ноу-хау –бу ишлаб чиқилган буюм, технологик жараён, фаолиятга эгалик қилиш ҳуқуқи. бундай ҳуқуқни эгалик қилувчи субъектга махсус патент бериш ваколатига эга вазирлик ёки идоралар беради. муаллифлик ҳуқуқи – бу ёзилган китоб, яратилган мусиқа , тасвирий санъат ва бошқа асарлар учун унинг муаллифига берилган ҳуқуқ. ушбу ҳуқуқ асарлар эгаларига уларни чоп эттириш, қайта босмага бериш, кўпайтириш, сотиш, ёздириш, ижро …
4 / 29
белгиларни қуллаш бўйича ҳуқуқ. ушбу ҳуқуқ франчайзга (фойдаланиш ҳуқуқини олувчи) франчайзор (фойдаланиш ҳуқуқини берувчи) томонидан махсус франчайз шартномаси асосида берилади. гудвилл - бу яхлит бизнесни (корхонани) сотиб олишда уни соф активларини сотиб олиш қиймати ва бозор қиймати (ёки ҳаққоний ҳисоб қиймати) ўртасидаги фарқ. бошланғич қиймат номоддий активларни бахолаш тартиби ушбу қиймат номоддий активларни келиб тушиш манбаларига қараб турлича аниқланади. чунончи, сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади: а) ҳуқуқдан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси (сотувчи)га тўланган суммалар; б) ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; в) божхона божлари ва йиғимлари; г) номоддий активларни сотиб олиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); 7-сон бҳмс номоддий активларни баҳолашда қўйидаги қиймат турларидан фойдаланишни кўзда тутади. д) номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари …
5 / 29
шлаб чиқилган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилади. чет эл валютасида сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур 7-сон бҳмснинг 14-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, сотиб олиш санасидаги чет эл валютасидаги суммаларни ўзбекистон республикаси марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан сўмда белгиланади. корхона устав капиталига улуш ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати муассислари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси асосида тан олинади. корхона томонидан бошқа шахслардан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) ва давлат субсидияси ҳисобига олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати мазкур 7-сон бҳмснинг 14-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, агарда жорий қиймат ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозорни ҳисобга олган ҳолда белгиланган бўлса, ишончли ҳисобланган жорий қиймат бўйича аниқланади. ушбу турдаги номоддий активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган тақдирда, уларнинг бошланғич қиймати номинал қиймат бўйича ёки агарда номоддий активни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ ҳақиқий харажатлар мавжуд бўлса, уларнинг суммаси бўйича аниқланади. битта умумий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 29 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"номоддий активлар хисоби" haqida

слайд 1 5-маъруза. номоддий активлар хисоби маъруза режаси 1. номоддий активларнинг моҳияти ва улар ҳисобини ташкил килиш асослари 2.номоддий активлар киримининг ҳисоби 3.гудвилл ҳисобининг хусусиятлари 4.номоддий активлар чиқимининг ҳисоби 5.номоддий активлардан биргаликда фойдаланишнинг ҳисоби www.themegallery.com www.themegallery.com хуш, номоддий активлар узи нима (?). маърузани айнан ушбу саволга жавоб беришдан бошласак. номланишидан куриниб турибдики, номоддий активлар моддий шакл, жисмоний хажм ва куринишга эга булмаган мулкдир. ушбу активларни, одатда, тарозида тортиб булмайди, эни-буйи буйича улчаб булмайди, доналаб санаб булмайди. бирок, ушбу жисмоний шакли булмаган мулкдан фойдаланиш мумкин ва у корхонага даромад келтиради. айнан шулардан келиб чикиб, номоддий активларга турлича...

Bu fayl PPTX formatida 29 sahifadan iborat (2,3 MB). "номоддий активлар хисоби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: номоддий активлар хисоби PPTX 29 sahifa Bepul yuklash Telegram