номоддий активлар аудити

DOCX 26 стр. 68,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
3- мавзу. номоддий активлар харакати билан боғлиқ муомалалар аудити услубий муаммолари режа: 1. номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва утказиш тартиби. 2. номоддий активлар харакати билан боғлиқ муомалалар аудити 3. номоддий активларга амортизация хисоблаш ва хисобда тугри акс эттиришнинг тугрилигини текшириш. 4. номоддий активлар аудитининг натижаларини умумлаштириш. 3.1. номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва утказиш тартиби. республикамизда иктисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши туфайли корхона маблаглари ва маблаглар манбаларини, шунингдек, уларнинг харакатини бухгалтерия хисобида акс эттириш услубида хам сезиларли ўзгаришлар рўй берди. бухгалтерия хисобининг объекти бўлган ва тегишли назорат ўрнатилишини талаб этувчи хўжалик маблагларининг янги турлари пайдо бўлди. бозор ислохотларининг чукурлаштирилиши ва иктисодётнинг эркинлаштирилиши туфайли корхоналар, фирмалар ва акциядорлик жамиятларининг хўжалик юритиш амалиётида мулкчилик ва муомалаларнинг янгича турлари кириб келмокда. булардан бири номоддий активлардир. номоддий активларга патентлар, лицензиялар, «ноу-хау», савдо маркалари, товар белгилари, саноат намуналари, дастурий таъминот, гудвилл, ташкилий харажатлар, франшизалар, муаллифлик хукуклари, ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш хукуклари, хизмат кўрсатиш белгилари …
2 / 26
ий тажрибага таянган холда номоддий активлар аудитини куйидаги тартибда ўтказиш максадга мувофикдир: хисоб объектларининг номоддий активлар каторига тўгри киритилганлиги, интеллектуал мулк, саноат намуналари ва шунга ўхшашлар учун корхонага мулкий хукук берадиган хужжатларни тахлил килиш, хужжатларда акс эттирилган киймат кўрсаткичларини ўрганиш, номоддий активлар кирими, эскириш хисоблаш ва хисобдан чикарилишига дойр муомалаларнинг бухгалтерия хисобида тўгри акс эттирилиши; номоддий активларнинг хакикатда мавжудлигини инвентаризация килиш; номоддий активларии хисобга олиш ва унинг хукукий жихатдан тўгри расмийлаштирилганлиги хакидаги хулосаларни умумлаштириш ва аникланган хато камчиликларни тузатиш бўйича тадбирлар белгилаш, мохиятига кўра номоддий активлар каторига жисмоний шаклга эга бўлмаган, лекин корхона фаолиятида унинг бошка активлари каторида катнашиб даромад келтирувчи маблаглар киритилади. патентлар, лицензиялар, савдо маркалари, савдо белгилари, муаллифлик хукуклари каби номоддий активларнинг мохияти ўзбекистон республикасининг тегишли юридик конунлари билан тартибга солиб турилади. номоддий активларнинг ўзига хос белгилари куйидагилардан иборат: буюмлашган кўринишга эга эмаслиги; узок вакт давомида ишлатилиши; корхонага фойда келтириш; уларни ишлатишдан олиниши мумкин бўлган фойда хажмининг нисбатан …
3 / 26
капиталлаштириш лозимлиги тўгрисида умумий келишув мавжуд. агарда суд жараёни бой берилган бўлса, у билан боглик харажатлар хам амортизация килинмаган патент киймати хам хисобдан чикарилади. патентнинг баланс киймати зарардан нолга тенг бўлиши мумкин бўлган кийматгача камайтирилади. саноат мулклари объектларининг ўзига хос хусусияти, уларга эгалик хукукини тасдикловчи мухофаза хужжатларининг мавжудлиги хисобланади. аудит жараёнида номоддий активлар мухофаза хужжатларинниг хакикийлигига алохида эътибор каратилиши лозим. бунда, коидага кўра патент эгасида сакланадиган, факат битта расмий мухофаза хужжати берилишини, мазкур объектдан лицензияга асосан фойдаланадиган шахсларда эса мухофаза хужжатининг нусхаси бўлиши лозимлигини назарда тутиш керак. халкаро амалиётда «ноу-хау» тушунчаси бозор оборотила тижорат кадр - кимматга эга бўлган, исталган илмий, техникавий, ишлаб чикариш (ташкил этиш ва бошкарув тизимини кўшган холда) ахборотларини ўз ичига олиши мумкин. шунингдек, «ноу-хау» хукуклари яъни техник-тажриба ёки ишлаб чикариш сирлари хам саноат мулки объектларига тааллуклидир. бундай хукуклар, одатда, юридик кучга эга бўлган кандайдир хужжатлар билан тасдикланмайди, лекин улар тижорат сири хисобланади ва махсус мухофаза килишни …
4 / 26
алари - компанияларга, махсулот ёки хизматларга оид берилган номлар, рамзлар ёки бошка хил (аниклаб берувчи) идентификациялар. улар эгалик килишни асослаш учун рўйхатга олиниши, рўйхатга олинганлари эса - уларнинг фаолият муддатларини маълум бир даврга узайтириш асосида янгиланиб бориши мумкин. бундай холларда номланишлар, рамзлар ва махсулотнинг бошка аникловчи идентификация-лари юридик жихатдан химояланади. савдо маркасини сотиб олиш чогида тўланган пул маблаглари суммаси капиталлаштириб борилади. унга ишлов бериш, ўни химоя килиш, кенгайтириш, рўйхатдан ўтказиш ёки судда химоя килиш натижасида юзага келган суммалар хам капиталл аштирилади. шу тарика капиталлаштирилган суммалар савдо маркасининг фойдали хизмат килиши муддати мобайнида ёки ушбу муддатлардан кайси бири нисбатан киска бўлиб чикишидан келиб чиккан холда - 40 йил мобайнида амортизация килиниши лозим. товар белгилари бирорта корхона товар (хизмат) ларини бошка корхоналар товарлари ёки хизматларидан фарклаш учун хизмат киладиган белгилардйр. улар огзаки, тасвирий, хажмли ва бошкача кўринишларда бўлишлари мумкин. асосий фаолияти хар хил хизмат кўрсатишдан иборат бўлган (мехмонхона, туристик бюро, транспорт корхонаси …
5 / 26
унинг эгасига махсус хукук берувчи мухофаза хужжати бўлиб хисобланади. саноат намуналари учун хукук халк истеъмол товарлари ва ишлаб чикариш техник мўлжалдаги буюмларнинг ташки кўринишини белгилайдиган, бадиий конструкторлик ечим-лардан фойдаланиш хукукидир саноат намуналари жисмонан хажм эгаллайдиган модел (автомобил, самолёт, идиш, станок, мебел ва шунга ўхшаш), ёки ясси тасвирли саноат расми (газмол, гилам, шрифт ва шунга ўхшаш) кўринишда бўлиши мумкин. эхм учун дастур таъминоти ва маълумотлар базасининг киймати номоддий активлар сифатида уларни харид килиш сарфлари ва корхонанинг ўзида ишлаб чикиш сарфларини ифодалайди, шу билан бирга дастур таъминоти стандарт ёки буюртмали бўлиши мумкинлиги хам хисобга олинади. дастур воситалари техник (шу жумладан дастур ва ишлатиладиган) хужжатлаштириш билан биргаликда маълумотларни ифодаловчи воситада намойиш этади. эхм учун дастур таъминотларини ва маълумотлар базасини мухофаза килиш муаллифлик хуку ки воситалари оркали амалга оширилади. фирманинг нуфузи – «goodwill»- бухгалтерия хисоби ва аудитга оид адабиётларда хар хил номланади. масалан, фирманинг бахоси, фирманинг яхши номи, фирманинг амалий шухрати, фирманинг амалий алокалари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "номоддий активлар аудити"

3- мавзу. номоддий активлар харакати билан боғлиқ муомалалар аудити услубий муаммолари режа: 1. номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва утказиш тартиби. 2. номоддий активлар харакати билан боғлиқ муомалалар аудити 3. номоддий активларга амортизация хисоблаш ва хисобда тугри акс эттиришнинг тугрилигини текшириш. 4. номоддий активлар аудитининг натижаларини умумлаштириш. 3.1. номоддий активлар аудитини ташкил этиш ва утказиш тартиби. республикамизда иктисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши туфайли корхона маблаглари ва маблаглар манбаларини, шунингдек, уларнинг харакатини бухгалтерия хисобида акс эттириш услубида хам сезиларли ўзгаришлар рўй берди. бухгалтерия хисобининг объекти бўлган ва тегишли назорат ўрнатилишини талаб этувчи хўжалик маблагларининг янги турлари пайдо бўлди. бозор исл...

Этот файл содержит 26 стр. в формате DOCX (68,2 КБ). Чтобы скачать "номоддий активлар аудити", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: номоддий активлар аудити DOCX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram