бошқарув ҳисоби фанига кириш

DOC 184,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1697373061.doc бошқарув ҳисоби фанига кириш режа: 1. бошқарув ҳисобининг моҳияти ва унинг элементлари 2. бошқарув ҳисобининг предмети, унинг молиявий ҳисоб билан алоқалари ва фарқли жиҳатлари 3. бошқарув ҳисобининг корхона менежмент тизимида тутган ўрни. бошқарув ҳисобининг моҳияти ва унинг элементлари замонавий бухгалтерия ҳисоби тизимининг таркибий қисмларига молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби киради. молиявий ҳисоб бу бухгалтерия ҳисобига оид қонун ва ҳисоб тамойиллари асосида юритиладиган ва асосан корхонанинг молиявий ҳолати билан боғлиқ ахборотларни шакллантирадиган тизим ҳисобланади. молиявий ҳисобнинг асосий хоридорлари ташқи ахборот фойдаланувчилар (мулкдорлар, сармоядорлар, кредиторлар, ҳукумат органлари ва бошқа фойдаланувчилар) ҳисобланади. корхонани самарали бошқариш учун менежерларга объектив, сифатли ва ўз вақтида тақдим қилинадиган ахборотлар зарур. молиявий ҳисоб ахборотлари бу талабни қондириш учун етарли эмас. менежерларни бажарилаётган жараёнлар тўғрисида тезкор ахборотларни олишда ва бошқариш қарорларини қабул қилишда зарур ахборотлар билан таъминлашда бошқарув ҳисоби муҳим рол ўйнайди. бошқарув ҳисоби - бу мавжуд объектларни бошқариш учун зарур бўлган ахборотларни идентификациялаш, ўлчаш, тўплаш, тизимлаштириш, таҳлил …
2
таннарх бухгалтерия ҳисоби\бюджетлаштириш); 4) стюардесли ҳисобот (молиявий бухгалтерия ҳисоби) (stewardship reporting); 5) қарорлар таянчи; 6) ички аудит”. б.хасанов бошқарув ҳисобининг элементларига ички сегментар ҳисоб, трансферт баҳосини шакллантириш, истеъмол бозорлари жараёнларини ҳам киритган. яхлит бухгалтерия ҳисоби тизимини ташкил этувчи бошқарув бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисобининг таркибий элементлари ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни, бизнингча, маълум мазмунда акс эттириш мумкин (чизма). келтирилган чизмадан кўриниб турибдики, бизнингча, қуйидагилар бошқарув бухгалтерия ҳисобининг таркибий элементлари бўлиб, ҳисобланиши лозим: стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, ички аудит ва қарорларни қабул қилиш. молиявий бухгалтерия ҳисоби таркибига эса, умумий бухгалтерия, солиқлар ҳисоби ва стюардесли ҳисоботни киритиш лозим. чизмада таннарх бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежментнинг иккаласига ҳам оидлиги кўрсатилган. бир бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини ташкил этувчи бошқарув бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ўртасида қатъий чегараларни белгилаш, бизнингча мақсадга мувофиқ эмас. фақат, улар айрим белгилари бўйича бир-биридан фарқланиши мумкин. чунки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам пировард натижада фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган талабларини қондиришга хизмат …
3
ҳисоби ахборотлари ички қарорлар таянчи ҳисобланади, ички аудит ёрдамида бирликнинг операциялари ва бошқарув фаолиятининг адекватлиги ва самарадорлиги назорат қилинади. шуни таъкидлаш лозимки, бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобларининг элементлари бир-биридан ажралган ҳолда амал қилмайди, балким бир-бири билан узвий алоқада бўлади ва бир бирини тўлдириб туради. таннарх ҳисоби (cost accounting) менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисоби учун ҳам база бўлиб хизмат қилади, стратегик режалаштириш ва молиявий менежмент бевосита таннарх ҳисоби ва стюардесли ҳисоботларнинг ахборотларига таянади. стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, таннарх ҳисоби, солиқлар ҳисоби, молиявий менежмент, ички аудит ва умумий бухгалтериянинг бошқа маълумотлари қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. демак, бухгалтерия ҳисоби шундай бир тизим бўлиб шаклланиши керакки, унинг таркибий қисмлари, ушбу қисмларга кирувчи элементлар бир-бири билан узвий боғланган бўлиши лозим деган хулосага келиш мумкин. бошқарув ҳисобининг ҳар бир элементи ўзининг моҳиятига эга ва маълум мақсадларга хизмат қилади. жумладан, статегик режалаштириш - бу мақсадларга эришиш учун фаолиятнинг узоқ муддатли режаларини тайёрлашни қамраб олади. …
4
а самарадорлиги тўғрисида текшириш ва назорат ўтказилади. шуни таъкидлаш лозимки, бошқарув ҳисобининг элементлари бир-биридан ажралган ҳолда амал қилмайди, балким бир-бири билан узвий алоқада бўлади ва бир-бирини тўлдириб туради. 1) раҳбарларни ишлаб чиқариш ва корхона фаолиятини бошқариш учун зарур фойдали маълумотлар билан таъминлаш; 2) корхонанинг келажаги ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича перспектив қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тизимини шакллантириш ва раҳбарларни шу маълумотлар билан таъминлаш; 3) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ҳисоблаш, белгиланган меъёр, мезон ва сметалардан четланишларни аниқлаш, уларни кўрсатиб бериш; 4) корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини, молиявий қуйилмаларни, янги технологияларни жорий қилишни режалаштириш, режаларнинг бажарилишини назорат қилиш. ушбу вазифаларнинг ҳал қилиниши бошқарув ҳисобини тўғри ташкил қилинганлигига асос бўлади. бошқарув ҳисобининг ташкил этилишининг асосий тамойиллари. бошқарув ҳисоби корхоналарда ташкил этиш зарурияти қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларидан келиб чиқмайди. ҳар қандай корхонада ушбу ҳисобни алоҳида бўлим сифатида ташкил этмаган ҳолларда ҳам бошқарув ҳисоби элементлари амал қилади. чунки, корхонани бошқариш ва назорат қилиш тезкор, …
5
аннарх ҳисобининг тизимларини (жараёнли костинг, буюртмали костинг, стандарт костинг) аниқлаш керак бўлади. оддий ҳолатда бошқарув ҳисобининг объектларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: бошқарув ҳисобининг молиявий ҳисоб билан алоқалари ва фарқли жиҳатлари. бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобининг бир-бири билан алоқалари амалий жиҳатдан қуйидагиларда ёрқин намоён бўлади. биринчидан, бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисоблари бошқарув тизимида ягона “контроллёр” департаменти таркибига кириб, топ (юқори пағонадаги) менежмент ҳисобланган молиявий менежер орқали бошқарилади. иккинчидан, бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисоби бир хил объектларни, яъни пулда ўлчаниладиган хўжалик операцияларини қайд қилади, тўплайди, таснифлайди ва ахборотларни тақдим этади. учинчидан, бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисоби таннарх бухгалтерия ҳисоби ахборот базасига таянади. тўртинчидан, улар ўртасида доимий ахборот коммуникацияси мавжуд. бешинчидан, молиявий бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари бошқарув бухгалтерия ҳисобида самарали фойдаланиши мумкин бўлади. биринчи қарашда таннарх бухгалтерия ҳисоби бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобини бир-бирига боғловчи восита сифатида намоён бўлиб, у ҳам менежментлик бухгалтерия ҳисобининг, ҳам молиявий бухгалтерия хисобининг таркибий қисми сифатида қаралади. бу тўғрисида ч.т.ҳорнгрен …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "бошқарув ҳисоби фанига кириш"

1697373061.doc бошқарув ҳисоби фанига кириш режа: 1. бошқарув ҳисобининг моҳияти ва унинг элементлари 2. бошқарув ҳисобининг предмети, унинг молиявий ҳисоб билан алоқалари ва фарқли жиҳатлари 3. бошқарув ҳисобининг корхона менежмент тизимида тутган ўрни. бошқарув ҳисобининг моҳияти ва унинг элементлари замонавий бухгалтерия ҳисоби тизимининг таркибий қисмларига молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби киради. молиявий ҳисоб бу бухгалтерия ҳисобига оид қонун ва ҳисоб тамойиллари асосида юритиладиган ва асосан корхонанинг молиявий ҳолати билан боғлиқ ахборотларни шакллантирадиган тизим ҳисобланади. молиявий ҳисобнинг асосий хоридорлари ташқи ахборот фойдаланувчилар (мулкдорлар, сармоядорлар, кредиторлар, ҳукумат органлари ва бошқа фойдаланувчилар) ҳисобланади. корхонани самарали бошқариш учун менеж...

Формат DOC, 184,5 КБ. Чтобы скачать "бошқарув ҳисоби фанига кириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: бошқарув ҳисоби фанига кириш DOC Бесплатная загрузка Telegram