жараёнли калкуляция қилиш усули (process costing)

DOC 630,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1697373086.doc жараёнли калкуляция қилиш усули (process costing) режа: 1. жараёнли калькуляциянинг тавсифи. эквивалент бирликларни ҳисоблаш. жараёнли калькуляциянинг босқичлари. 2. бошқа жараёнларга бериш ва тугалленмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш. жараёнли калькуляциянинг тавсифи. эквивалент бирликларни ҳисоблаш. жараёнли калькуляциянинг босқичлари. жараёнли калкуляция кенг қўлланиладиган калкуляция тури ҳисобланади. бу усулда маҳсулот таннархи маҳсулот тайёрлашнинг ҳар бир технологик жараёнида шаклланади. буюм бир жараёндан бошқасига ушбу жараёнда маҳсулот тўлиқ тайёрланмасдан ўтказилмайди. тайёрлаш жараёни билан параллел равишда ишлаб чиқариш харажатларини жамғариш жараёни ҳам олиб борилади, яъни буюмлар таннархнинг ўсиши амалга ошади. ҳар бир технологик жараён учун тўғридан-тўғри ва билвосита харажатларни аниқлаш зарур. харажатлар худди калькуляциянинг буюртмали усулидаги каби аниқланади. бунда ҳам харажатлар хом-ашё ва материаллар, меҳнат хақи ҳамда ишлаб чиқариш устама харажатлари моддалари бўйича олиб борилади. бунда кўпгина харажатлар буюртмали методда билвосита, жараёли усулда эса тўғридан-тўғри харажатларга айланади. масалан, ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш, жараён ичида асбоб-ускуналар амортизацияси ва бошқ. учта технологик жараёндан иборат бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш …
2
иймати жараённинг бошида маҳсулотга ўтказилиши, меҳнат харажатлари ва ишлаб чиқариш устама харажатлар ушбу жараёнда ўсиб боради. шу боис, ишлаб чиқариш харажатлари калькуляциясини таннархнинг ҳар бир компоненти бўйича тузиш зарур. шу боис, бошқарув ҳисоби мақсадларида меҳнат ҳақи харажатлари ва ишлаб чиқариш устама харажатларини суммасини қамраб олувчи кўрсаткични қайта ишлаш қиймати деб аташ қабул қилинган. жараёнли калкуляцияда ҳам бухгалтерия ёзувлари бир-бирига ўхшайди. лекин бу тизимда ишлаб чиқариш жараёни счети биттадан ортиқ бўлади. қуйидаги бухгалтерия ёзувларини кўриб чиқамиз: 1. ишлаб чиқариш жараёни - а жараён 30 материал заҳиралари 30 ёзув: тўғридан-тўғри материалларнинг ишлатилиши 2. ишлаб чиқариш жараёни - а жараён 20 материал заҳиралари 2 иш ҳақи бўйича мажбуриятлар 8 жамғарилган амортизация, асбоб-ускуналар 10 ёзув: қайта ишлаш харажатлари, жумладан таъминот, ишчилик ва ҳисобланган амортизация 3. ишлаб чиқариш жараёни - б жараён 45 ишлаб чиқариш жараёни - а жараён 45 ёзув: маҳсулотнинг б-жараёнга ўтказилиши 4. ишлаб чиқариш жараёни - б жараён 8 материал заҳиралари 1 …
3
м бўлади. масалан, davis company бир хил турдаги қўғирчоқлар ишлаб чиқаради. материаллар биринчи жараёнда киритилади. тайёр бўлган маҳсулот иккинчи бўлимга ўтказилиб унда маҳсулотга тайёр кўринишга эга бўлиш учун қўшимча ишлов берилади. апрел ойи давомида биринчи бўлим 25,000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди. бошланғич қолдиқ мавжуд эмас. бўлимнинг апрел ойидаги харажатлари қуйидагича: тўғридан-тўғри материал харажатлар 82,500 п. б. қайта ишлаш харажатлари 42,500 125,000 п.б. тайёр бўлган маҳсулот бирлигининг таннархи тенг бўлади 125,000 п.б. / 25,000 = 5,00 п.б. агар бу кўрсаткични таннархи элементлари бўйича ҳисоблайдиган бўлсак, у ҳолда қўйидагича ҳисоб-китоб амалга оширилади: тўғридан-тўғри материал харажатлар 82,500 п. б. / 25,000 3,30 п. б. қайта ишлаш харажатлари 42,500 п.б. / 25,000 1,70 5,0 п.б. тасаввур қиламиз, апрел ойи давомида 25,000 бирлик ҳаммаси ҳам тайёр ҳолда эмас. мисол учун, 5000 бирлик маҳсулот апрел ойининг охиригача ушбу жараёнда тайёр ҳолатга келтирилмади. барча тўғридан-тўғри харажатлар жараённинг бошида киритилган, фақат жараён сўнгида тайёр ҳолатга келтирилмаган 5000 бирлик …
4
шлаб чиқариш жараёни счети маълумотлари бўйича аниқлаш. · тўртинчи босқич: эквивалент бирлик таннархини ҳисоблаш. · бешинчи босқич: таннархни тўлиқ якунланган бирликлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёни охиридаги бирликларга тақсимлаш. биринчи ва иккинчи босқичлардаги амалга ошириладиган жараёнлар жадвалда келтирилган. жадвал бирликларнинг жисмоний миқдори ва эквивалент бирлик ҳисоби маҳсулот оқими 1-босқич. жисмоний бирликлар 2-босқич. эквивалент бирлик тўғридан-тўғри материал қайта ишлаш харажатлари бошланган ва якунланган 20,000 20,000 20,000 ишлаб чиқариш жараёни, охирида 5,000 (25%)* 5,000 1,250** ҳисоблаш учун асос бўладиган бирликлар 25,000 25,000 21,250 *бу ишлаб чиқариш жараёни охирида мавжуд бўлган бирликларга ишлов берилганлик даражасини тавсифлайди. ** 5,000 жисмоний бирлик х 25% қайта ишлаш харажатларининг амалга оширилган қисми. бирликларнинг жисмоний ва эквивалент бирликлари ушбу жадвалда биринчи босқичида маҳсулотлар жисмоний бирликлари ҳаракати кўрсатилди. апрел ойида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги қанчага тенг? 25,000 бирлик бўлмайди. чунки, 20,000 бирлик тўлиқ якунланган ва бошқа жараёнга ўтказилган, 5,000 бирлик эса қисман якунланган. қисман якунланган бирликларни тўлиқ якунланган бирликларга тенглаштириб …
5
ган 10,000 бирлик буюмдан фақат 7000 таси тайёр, қолган 3000 таси 1/3 қисмга тайёр. демак, 3000 та ярим фабрикант 1000 дона тайёр маҳсулотга эквивалентли ҳисобланади. демак, маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблашда тайёр маҳсулот миқдори 8000 бирлик олинади. демак, эквивалент бирликлар деганда, бу ушбу жараёнда тўлиқ якунланган ҳамда қисман якунланган бирликларнинг тўлиқ маҳсулот бирлигига айналтирилганда ҳисобга олиналиган бирликлари тўплами тушунилади. 3.6-жадвалда 2-қадамда кўрсатилган тўғридан-тўғри материал харажатлар учун эквивалент бирлик 25,000 бирлик, қайта ишлаш харажатлари учун эквивалент бирлик 21,250 бирлик эканлиги ҳисобланган. демак, қайта ишлаш харажатларининг тўртдан бир қисми ишлаб чиқариш жараёнининг охирги қолдиғига қўшилмоқда. жадвалда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ҳисоботи келтирилган. бу ҳисобот 3, 4 ва 5-босқичларни ўзида акс эттирмоқда. жадвал ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ҳисоботи қадамл ар таннарх жами шу жумладан тўғридан-тўғри материаллар қайта ишлаш харажатлари 3-қадам жами харажатлар эквивалент бирлиги 125,000 п.б. 82,500 п.б. 25,000 42,500 п.б. 21,250 4-қадам эквивалент бирлик таннархи 3,30 2,00 5-қадам таннархни тақсимлаш: якунланган ва бошқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жараёнли калкуляция қилиш усули (process costing)" haqida

1697373086.doc жараёнли калкуляция қилиш усули (process costing) режа: 1. жараёнли калькуляциянинг тавсифи. эквивалент бирликларни ҳисоблаш. жараёнли калькуляциянинг босқичлари. 2. бошқа жараёнларга бериш ва тугалленмаган ишлаб чиқаришни баҳолаш. жараёнли калькуляциянинг тавсифи. эквивалент бирликларни ҳисоблаш. жараёнли калькуляциянинг босқичлари. жараёнли калкуляция кенг қўлланиладиган калкуляция тури ҳисобланади. бу усулда маҳсулот таннархи маҳсулот тайёрлашнинг ҳар бир технологик жараёнида шаклланади. буюм бир жараёндан бошқасига ушбу жараёнда маҳсулот тўлиқ тайёрланмасдан ўтказилмайди. тайёрлаш жараёни билан параллел равишда ишлаб чиқариш харажатларини жамғариш жараёни ҳам олиб борилади, яъни буюмлар таннархнинг ўсиши амалга ошади. ҳар бир технологик жараён учун тўғридан-тўғри ва билв...

DOC format, 630,5 KB. "жараёнли калкуляция қилиш усули (process costing)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.