молия ҳуқуқи предмети, услуби, тизими ва манбалари

DOC 82,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1701456940.doc тайёрлади:ф.исаева молия ҳуқуқи предмети, услуби, тизими ва манбалари режа: 1. молия ҳуқуқи услуби. 2. молия ҳуқуқининг ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизимида тутган ўрни. молия ҳуқуқи услуби. молия ҳуқуқи, тартибга солиш функциясини амалга ошириб, молиявий муносабатлар қатнашчилари ахлоқ қоидаларига ўз нормаларининг таъсир кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий воситалар ёки усулларнинг муайян мажмуидан фойдаланади. улар, предмет билан бирга, ҳуқуқнинг ҳар қандай тармоғи, шу жумладан молия ҳуқуқининг тавсифини беради. қайд этилганидек, молия ҳуқуқи тартибга солишнинг ўз предметига эга бўлиб, хусусан, бу - давлат молиявий фаолияти соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. ушбу фаолият давлат фаолиятининг бошқа турларидан ўзининг вазифалари, мақсадли йўналиши ва намоён бўлиш шакллари билан фарқ қилади. молия ҳуқуқи предметини ташкил этувчи муносабатлар учун шу нарса хоски, улар давлат пул маблағлари жамғармаларини режали ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, молиявий фаолият натижасида амалга ошириладиган кўрсатилган жараёнларни назорат этиш билан узвий боғлиқдир. муносабатларнинг бундай тури молия ҳуқуқи нормалари ҳаракатларининг ўзига хос алоҳида хусусиятларини ҳам …
2
ҳиш-иродасини билдириши бир томонлама ва мажбурий бўлиши яққол кўриниб турибди. бу шуни англатадики, мазкур ҳолда биз давлат молиявий фаолияти соҳасида томонларнинг юридик жиҳатдан тенгсизлигини кўраяпмиз. молия ҳуқуқи билан тартибга солишнинг асосий усулларидан бири бу давлат - ҳокимият ваколатидан фойдалинишдир, яъни молиявий муносабатларда иштирок этувчи томонларнинг бири давлат номидан иш олиб боради ҳамда унга бу соҳада берилган ваколатлардан фойдаланади. молия ҳуқуқининг ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизимида тутган ўрни. молия ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятлари, уни ҳуқуқнинг бошқа соҳалари билан таққослаб кўрганда ёки уни ҳуқуқ соҳаларидан чегараланганда кўриш мумкин. молия ҳуқуқи давлат фаолиятининг маълум бир соҳасини қамраб олганлиги сабабли, у конституциявий ҳуқуқ ва маъмурий ҳуқуқ фанларига яқин туради. конституциявий ҳуқуқ - ҳуқуқ тизимида асосий рол ўйнайди. конституциявий ҳуқуқ барча ҳуқуқ соҳалари учун бошланғич асосларни ўзида мустаҳкамлайди. у давлат сиёсати ва ижтимоий тузумини, шахснинг ҳуқуқий ҳолатини, давлат органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тамойилларини ўзида мустаҳкамлайди. барча ҳуқуқ соҳалари каби молия ҳуқуқи ҳам конституциявий …
3
ормалари билан тартибга солинади. масалан, молия ва кредит органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш тартиби - маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинади. давлат бошқарувининг асосий тамойиллари молиявий фаолиятга ҳам татбиқ этилади. кўпгина молиявий муносабатларга тартибга солишнинг маъмурий усули хосдир. молиявий муносабатларда иштирок этувчи томонлардан бири давлат номидан ҳаракат қилади ва ҳокимият ваколатига эга бўлади. бу ҳолатни биз маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинадиган муносабатларда ҳам кўришимиз мумкин. молия ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқи билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. бу иккала ҳуқуқ соҳасида кўпгина ўхшаш томонлар мавжуд, масалан, фуқаролик ҳуқуқи ҳам, молия ҳуқуқи ҳам мулкий муносабатларнинг (пул муносабатларининг) маълум бир қисмини қамраб олади. молия ҳуқуқи предметига кирувчи пул муносабатлари - фуқаролик ҳуқуқи томонидан тартибга солинувчи мулкий муносабатлар таркибига киради. жумладан, ҳисоб-китоб, омонат, мулкий ва шахсий суғурта соҳасидаги кўпгина муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинади. кейинги вақтларда банк кредитининг кенг қўлланилиши сабабли, кредит муносабатларини тартибга солишда фуқаролик ҳуқуқининг роли ошиб …
4
қа эга. аммо барча ҳолларда республика ҳуқуқ тизимининг бошқа тармоқларидан молия ҳуқуқини ажратишнинг асосий мезони бўлиб унинг предмети ва у билан белгиланадиган ҳуқуқий тартибга солиш услубининг ўзига хос хусусиятлари хизмат қилади. молия ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, уни ҳуқуқнинг бошқа тармоқларидан ажрата билиш жуда катта амалий аҳамиятга эгадир, чунки бу, унинг ўзига хослиги ва мазкур фаолиятга хос бўлган умумий тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, давлат молиявий фаолиятини аниқ ташкил этишга имкон беради, молиявий-ҳуқуқий нормаларни тўғри тушуниш ва қўллашга ёрдам беради. молия ҳуқуқининг тизими. ҳар қандай ҳуқуқ соҳасининг мустақиллигини англатувчи хусусиятлардан бири - бу унинг маълум бир тизимга эга бўлишидир. молия ҳуқуқи бошқа ҳуқуқ соҳалари сингари ўз тизимига эга. молиявий-ҳуқуқий институтлар мазмуни жиҳатидан тор ва ўзаро яқин бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи молиявий-ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборат. бир неча молиявий-ҳуқуқий институтлар бирлашиб, бўлимларни ташкил этади. молия ҳуқуқи тизими - бу ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи молиявий-ҳуқуқий нормаларнинг институтларга, бўлимларга бирлашиши, уларнинг ўзаро алоқасидир. молия …
5
урта; давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг харажатлари; банк кредити; пул муомиласи ва ҳисоб-китоблар; валютани тартибга солиш. молия ҳуқуқининг манбалари. ўзбекистон республикасида молия ҳуқуқининг манбалари деганда - молиявий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив қонунчилик ҳужжатлари тушунилади. бу қонунчилик ҳужжатлари, албатта, давлатнинг ваколатли органлари томонидан қабул қилиниб, умуммажбурий аҳамиятга эга бўлади. молиявий қонунчилик мураккаб тизимга эга бўлиб, қуйидагиларни ташкил этади: а) молия ҳуқуқининг конституциявий асослари; б) ўзбекистон республикасининг қонунлари (яъни уларнинг фақатгина молияга оидлари); в) қонун ости норматив ҳужжатлари; молия ҳуқуқининг манбаларини, бизнинг фикримизча, икки қисмга бўлган тартибда ўрганамиз: назарий манбалар ва умумий манбалар. назарий манбалар жумласига ўзбекистон республикаси президентининг асарларини киритишимиз мумкин. масалан, ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” номли асарида ҳам солиқ тизимига оид бўлган фикрлар келтирилган. унда айтилишича, солиқ тизимининг энг муҳим вазифаси бу ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё, табиий молиявий ва меҳнат ресурсларидан, тўпланган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишдир. шунингдек, ушбу асарда маҳаллий бюджетни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молия ҳуқуқи предмети, услуби, тизими ва манбалари"

1701456940.doc тайёрлади:ф.исаева молия ҳуқуқи предмети, услуби, тизими ва манбалари режа: 1. молия ҳуқуқи услуби. 2. молия ҳуқуқининг ўзбекистон республикаси ҳуқуқ тизимида тутган ўрни. молия ҳуқуқи услуби. молия ҳуқуқи, тартибга солиш функциясини амалга ошириб, молиявий муносабатлар қатнашчилари ахлоқ қоидаларига ўз нормаларининг таъсир кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий воситалар ёки усулларнинг муайян мажмуидан фойдаланади. улар, предмет билан бирга, ҳуқуқнинг ҳар қандай тармоғи, шу жумладан молия ҳуқуқининг тавсифини беради. қайд этилганидек, молия ҳуқуқи тартибга солишнинг ўз предметига эга бўлиб, хусусан, бу - давлат молиявий фаолияти соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. ушбу фаолият давлат фаолиятининг бошқа турларидан ўзининг вазифалари, мақсадли йўналиши ва намоён...

Формат DOC, 82,5 КБ. Чтобы скачать "молия ҳуқуқи предмети, услуби, тизими ва манбалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молия ҳуқуқи предмети, услуби, … DOC Бесплатная загрузка Telegram