алишер навоийнинг самарқанддаги қадамжолари

DOCX 36.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1534862747_72195.docx алишер навоийнинг самарқанддаги қадамжолари режа: 1. алишер навоий ва самарқанд мавзуи ҳақида 2. улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири алишер навоий (1441-1501) самарқанд шаҳрида самарқанд. не-не олиму адибни, шоиру носирни, мутафаккиру муаррихни, рассому наққошни, дилларга ором бахш этгувчи хонандаю, кўнгилларни ром қилувчи навозандани, заррин қалами билан аждодлар ҳикмати ва донишмандлигини авлодларга етказгувчи мўътабар хаттотларни, элларни элларга, улусларни улусларга пайвандлагувчи моҳир тужжорларни етиштирган табаррук маскан! бу шарафли масканда асрлар нафаси, турли даврлар куй-оҳанги, табаррук аждодларимизнинг мушоираси эсади, янграйди, эшитилади. ана шу жўр овозда алишер навоий ва абдураҳмон жомийларнинг, мавлоно саккокий ва заҳири самарқандийларнинг, мавлоно мирзобек ва риёзийларнинг, заҳириддин муҳаммад бобур ва мавлоно восифийларнинг, одам уш-шуаро рудакий ва олимлар сарвари мирзо улуғбекларнинг ўзларига хос садоси беғубор қалбларга сингиб кетади. самарқанднинг нилий гумбазли тарихий ёдгорликларини кўрганда, нафаси уфуриб турган кўчалардан юрганда, машҳур конигил, боғи шимол ва боғи зоғонларни кезганда мирзо улуғбек, мавлоно саккокий, аълам ул-уламо фазлуллоҳ абулайсий, алишер навоийларнинг овози эшитилгандай туюлади, уларнинг …
2
ларида устод садриддин айнийнинг маслаҳати билан навоийшуносликка биринчилар қаторида кенг ўрганиб, мақола ва рисолалар ёзиб қолдирган ва умрининг охиригача (1985 йил) ундан кўнгил узолмаган эди. шундай бўлгач, бу мавзуга яна мурожаат қилишнинг зарурати борми, деган саволнинг туғилиши табиий. ҳа, зарурати бор. чунки бу мавзу эскирмайдиган ва ҳамиша изланишни, унинг янги-янги қирраларини кашф этишни талаб қиладиган мангу мавзулардандир. бунинг устига ўша вақтларда ёритилиши ёки ёзилиши имконсиз бўлган томонлари ҳам борки, эндиликда улар ҳақида бемалол мулоҳаза юритиш, тарихийлик ва ҳақиқатга тўла амал қилиш фурсати етди. бундан ташқари алишер навоийнинг самарқандда ижод этган ғазалларини аниқлаш ҳам кўндаланг бўлиб турибди. буларнинг ҳаммаси мазкур мавзуни кўлга киритилган илмий хулосаларга таянган ҳолда давом эттириш ва кенгайтириш табиий бир ҳол. улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири алишер навоий (1441-1501) самарқанд шаҳрига 1465-1466, яъни 24-25 ёшлигида ташриф буюрган эди. бу даврда алишер навоий ўзининг шоирлик маҳорати билан хуросон ва муовароуннаҳрда танилган эди. бу ҳолни унинг машҳаддалиги вақтида шоир турбатий …
3
и: билмон не жарима била султон абу саид мирзо (навоийни) ҳиридин ихрож қилди. самарқандға борди. неча йилким самарқандда эди, аҳмад ҳожибек мураббий ва муқаввийси эди. алишербекнинг мижози нозук била машҳурдир… бу сифат анга жибиллий экандур. самарқандта эканда ҳам ушмундоқ нозук мизож экандур». бу икки муаллифнинг бири –хондамир алишер навоий тарбиясида вояга етган, унинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган шахс бўлса, иккинчиси заҳириддин муҳаммад бобур навоийни шахсан кўрган эмас. шундай бўлса-да, бу икки муаллиф масалани ёритишда икки хил ёндошгандай бўлиб туюлади. жумладан, хондамир нуқтаи назари бўйича алишер навоийнинг ўзи «илм таҳсил қилиш мақсадида самарқандга келган, бобурнинг фикрича, «билмон не жарима била абў саид мирзо ҳиридин ихрож қилди. самарқандға борди». диққат қилинса, икки муаллиф мазкур масалага доир бир-бирига яқин фикрни ифода этган. фақат фарқ шундаки, бобур «билмон не жарима (гуноҳ) била абу саид мирзо ҳиридин ихрож (чиқариш, сургун қилиш, ҳайдаш) қилди»,- деб уни (бобур) учун номаълум бўлган гуноҳи туфайли навоийнинг ҳиридин ихрож қилинганини ёзади. …
4
дуллаевлар анча меҳнат қилиб, ўз асарларида маълум хулосаларга келганлар. улар умумлаштирилганда киши кўз ўнгида шундай манзара гавдаланади: навоий абу саид мирзонинг сиёсати билан келиша олмаган; абу саид мирзо ҳам ундан шубҳаланган; навоий ва унинг тоғалари – ķобулий, ғарибийлар султогн ҳусайн бойқаро тарафдорлари бўлганлар; навоий абу саид мирзо томонидан қатағонга олинганлар билан яхши муносабатда бўлган (лаълий, ибн лаъли); асарларида эса ўз фикрларини дадил баён этган. бунга қўшимча тарзда шуни айтиш мумкинки, бу даврда алишер навоий шоир сифатида довруғ таратиб, кўпчиликка маъқул ва манзур бўлган эди. шунинг учун абу саид мирзо бундай обрў ва эътиборга сазовор бўлган навоийга нисбатан қаттиқ чоралар кўришдан кўра, уни ўзидан ва ҳиротдан узоқлаштиришни маъқул деб билиб, турли баҳона билан ҳиротдан ихрож қилган. аниқ бир гуноҳи кўрсатилмаганидан бобур ҳам «билмон не жарима била» деб, бобоси абу саид мирзонинг хатти- ҳаракатидан ҳайратга тушган кўринади. шундай қилиб, навоий нега самарқандни танлади? бизнингча, бу табиий. чунки бундан сал олдин у бир …
5
деб ёзганларини ҳам шундай тушунмоқ мумкин. шундай қилиб, у самарқандни танлади ва бу ерга келиб, аҳмад ҳожибек вафоий паноҳи ва мураббийлигида яшай бошлади. агар ўша даврнинг удуми эътиборга олинса, яъни шаҳарга келган машҳур кишиларнинг мадраса ҳужраларида қўнганлари ва яшаганлари ( жумладан, машҳур сайид ķосим анвор 1428 йилда самарқандга келганида амир шоҳмалик мадрасасида , абдураҳмон жомий эса 1436-1451 йиллар ва кейин ҳам улуғбек мадрасаси ҳужрасида , хожа убайдуллоҳ- хожа аҳрори вали эса 1427-1428 йилларда мавлоно ķутбиддин садр мадрасаси ҳужрасида) эътиборга олинса, унда алишер навоийнинг аълам ул-уламо хожа фазлуллоҳ абулайсийдан сабоқ олиш нияти борлигини билган аҳмад ҳожибек унинг абулайсийнинг хонақоҳидан ҳужра олишига кўмаклашган кўринади. шу тарзда навоий ўша даврларда ислом жорий этилган ўлкаларда машҳур бўлган абулайсийлар хонадонига кириб бориб, унинг азиз фарзандларидан бирига айланди.навоий қўнган абулайсийлар хонақоҳи самарқанднинг машҳур ҳуқуқшунос олими фақеҳ абулайс номи билан аталадиган қадимги гузарида жойлашган бўлиб, бу гузар ҳозирги кунда ҳам бор ва фақеҳ абулайс номи билан ҳам …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "алишер навоийнинг самарқанддаги қадамжолари"

1534862747_72195.docx алишер навоийнинг самарқанддаги қадамжолари режа: 1. алишер навоий ва самарқанд мавзуи ҳақида 2. улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири алишер навоий (1441-1501) самарқанд шаҳрида самарқанд. не-не олиму адибни, шоиру носирни, мутафаккиру муаррихни, рассому наққошни, дилларга ором бахш этгувчи хонандаю, кўнгилларни ром қилувчи навозандани, заррин қалами билан аждодлар ҳикмати ва донишмандлигини авлодларга етказгувчи мўътабар хаттотларни, элларни элларга, улусларни улусларга пайвандлагувчи моҳир тужжорларни етиштирган табаррук маскан! бу шарафли масканда асрлар нафаси, турли даврлар куй-оҳанги, табаррук аждодларимизнинг мушоираси эсади, янграйди, эшитилади. ана шу жўр овозда алишер навоий ва абдураҳмон жомийларнинг, мавлоно саккокий ва заҳири самарқандийларнинг, мавлоно мирзоб...

DOCX format, 36.3 KB. To download "алишер навоийнинг самарқанддаги қадамжолари", click the Telegram button on the left.