корхоналарда молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш

DOC 166,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1709539592.doc корхоналарда молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш режа: 1. молиявий ривожланиш стратегияси молиявий режалаштиришнинг асоси сифатида 2. молиявий режалаштириш - молиявий бошқаришнинг таркибий қисми. 3. молиявий режалаштиришнинг асосий кўрсаткичлари ва усуллари 4. молиявий режалаштириш ва тахминлаштириш тизими ҳамда уларни қўллаш 5. корхона бюджетини тузиш ва бюджет режасини ишлаб чиқиш 6. молиявий ўсиш режаси молиявий ривожланиш стратегияси молиявий режалаштиришнинг асоси сифатида молиявий стратегия - бу корхонани пул маблағлари билан таъминлаш бўйича ҳаракатларининг бош режаси ҳисобланади. у бозор муносабатлари шароитида корхонанинг молиявий мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича масалаларни қамраб олади. молиявий стратегия назарияси хўжалик юритишнинг бозор шароитларини объектив қонуниятларига монанд равишда фаолият кўрсатишдаги молиявий усуллар ва шаклларини ишлаб чиқади, молиявий операцияларни юритиш ва тайерлаш стратегиясини асослаб беради. корхонанинг молиявий стратегияси ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: · молиявий ҳолатни таҳлил қилиш; · асосий ва айланма маблағларни оптималлаштириш, · фойдани тақсимлашни оптималлаштириш, · нақд пулсиз ҳисоб-китобларни оптималлаштириш, · солиқ сиёсати; · баҳо сиёсати, · қимматбаҳо қоғозлар бўйича …
2
егияни фарқлаш лозим. бош молиявий стратегия деб бир йилга корхонанинг фаолиятини аниқлайдиган, унинг ҳамма даражадаги бюджетлар билан ўзаро муносабатларини, корхонанинг даромадини шакллантириш ва ундан фойдаланишни, молиялаштириш манбалари ва талаб микдорларини аниқлайдиган молиявий стратегияга айтилади. жорий даврда мавжуд молиявий ресурсларга мослашиш учун, ички захираларни жалб қилиш ва маблағларни фойдаланиш устидан назорат қилиш учун, баъзан эса иқтисодий ночор шароитда, молиявий стратегиялар бир чорак, ойга ёки зарур бўлганда ундан ҳам қисқа муддатга ишлаб чиқилади. тезкор молиявий стратегиянинг бош молиявий стратегиядан фарқи шундаки, у барча ялпи даромадни ва маблағлар тушумларини (иш ҳақи, сотилган маҳсулотлар учун сотиб олувчилар билан ҳисоб-китоблар, кредит операциялар бўйича тушумлар) ва барча ялпи чиқимларни(етказиб берувчиларга тўловлар, иш ҳақи, барча даражадаги бюджетлар ва банклардан қарзларни қоплаш) қамраб олади. бундай тушумларнинг ва харажатларнинг таркибини синчиклаб ўрганиш режалаштирилаётган даврга пул тушумлари ва харажатлари бўйича оборотларни олдиндан аниқлашга имкон беради. даромадлар билан харажатларнинг тенглиги ёки даромадларнинг харажатларга нисбатан ошиши нормал ҳолат ҳисобланади. молиянинг бош стратегик …
3
осқич бўйича мақсадларни белгилаб олиш; · молиявий ҳаракатларнинг корхонанинг моддий имкониятлари ва иқтисодий шароитига мос келиши; · ҳар бир вақт мобайнида корхонанинг реал молиявий аҳволини ва молиявий-иқтисодий шароитини объектив ҳисобга олиш; · стратегик захираларни тайёрлаш ва шакллантириш; · ўзининг ва рақобатчиларнинг иқтисодий ва молиявий имкониятларини ҳисобга олиш; · рақобатчилар томонидан бўладиган бош таҳдидларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш учун асосий кучларни жалб қилиш ва молиявий операцияларнинг йўналишларини танлаш; - рақобатчилар устидан ғалабага эришиш учун саъй-ҳаракат қилиш. айрим мақсадларга эришиш стратегияси бош стратегик мақсадларни амалга оширишни таъминлашга йўналтирилган молиявий операцияларнинг бажарилишини ташкил этишга қаратилган бўлади. молиявий стратегиянинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: - хўжалик юритишнинг бозор шароитида молиянинг шаклланишининг қонуниятини ва характерини тадқиқ қилиш; · ночор ва молиявий кризис ҳолати шароитида молиявий бошқарув фаолияти ва корхонанинг молиявий ресурсларини шакллантиришнинг имкониятли вариантларини тайёрлаш шартларини ишлаб чиқиш; · етказиб берувчи ва харидорлар, барча даражадаги бюджетлар, банклар ва бошқа молиявий институтлар билан молиявий муносабатларни аниқлаш, ишлаб …
4
сулларини ишлаб чиқиш. молиявий стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда асосий эътибор корхонанинг пул даромадларини максималлаштиришга, ички ресурсларни жалб қилишга, маҳсулотларнинг таннархини максимал даражада пасайтиришга, фойдани тўғри тақсимлаш ва фойдаланишга, айланма маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлашга қаратилади. ички нормативларни ишлаб чиқиш молиявий стратегиянинг аҳамиятли қисми ҳисобланади. масалан, фойдани тақсимлаш йўналишларини аниқлаш нормативлари. бундай ички нормативлар ҳозирги кунда чет эл компаниялари амалиётида фойдаланилмоқда. молиявий стратегияда инфляциянинг тебранишлари, тўлай олмаслик рисклари ва бошқа форс-мажор (олдиндан кўзга кўринмайдиган) ҳолатлари ҳисобга олиниб, тегишли чоралар назарда тутилади. улар ишлаб чиқариш вазифалари билан мос келишлари керак ва зарурият туғилганда ўзгартирилади ва тўғриланади. молиявий стратегияни амалга ошириш устидан назорат қилиш даромадларнинг тушумини текширишга, ундан тежамли ва рационал фойдаланишни таъминлашга имкон беради. яхши йўлга қўйилган молиявий назорат пул оқимларини ошириш йўли билан ички захираларни кенгайтиришга, хўжаликнинг рентабеллигини оширишга ёрдам беради. стратегик молиявий менежментнинг ўзига хос хусусияти ва мезони - бу доимий равишда жамғаришни таъминлашдан иборатдир. стратегик молиявий менежментнинг асосий …
5
ини яхшилаш ва банкротликнинг олдини олишга ҳаракат қилиш лозим. молиявий менежмент стратегиясининг мақсади - доимий узоқ йиллар давомида фойда олишдир. молиявий режалаштириш - молиявий бошқаришнинг таркибий қисми. молиявий режалаштиришнинг моҳияти, тамойиллари ва вазифалари бозор муносабатлари шароитида турли шаклдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилаётганлиги муҳим аҳамиятга эга. бундай тадбиркорлик субъектларининг молиявий бошқарувида режалаштириш асосий роль ўйнайди. иқтисодиётнинг барча шаклларида ишлаб чиқариш ва истеъмол бўғинларининг изчил ва бир маромда ишлаши, ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштириш ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради. режалаштириш - бошқаришнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, у иқтисодий тизимнинг келгуси ҳолатини, унга эришиш йўллари, усуллари ва воситаларини белгилаб берувчи режаларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллашдан иборатдир. молиявий режалаштириш - муайян муддат учун молиявий ресурсларнинг ҳаракати ва тегишли молиявий муносабатларнинг ҳаракатини асослашдан иборат жараёндир. тадбиркорлик субъектнинг молиявий фаолиятида айрим ҳолларда алоҳида олинган ёки бир туркум операциялар унинг фаолиятини муҳим объекти бўлади. бунда турли пул маблағлари фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш учун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "корхоналарда молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш"

1709539592.doc корхоналарда молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш режа: 1. молиявий ривожланиш стратегияси молиявий режалаштиришнинг асоси сифатида 2. молиявий режалаштириш - молиявий бошқаришнинг таркибий қисми. 3. молиявий режалаштиришнинг асосий кўрсаткичлари ва усуллари 4. молиявий режалаштириш ва тахминлаштириш тизими ҳамда уларни қўллаш 5. корхона бюджетини тузиш ва бюджет режасини ишлаб чиқиш 6. молиявий ўсиш режаси молиявий ривожланиш стратегияси молиявий режалаштиришнинг асоси сифатида молиявий стратегия - бу корхонани пул маблағлари билан таъминлаш бўйича ҳаракатларининг бош режаси ҳисобланади. у бозор муносабатлари шароитида корхонанинг молиявий мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича масалаларни қамраб олади. молиявий стратегия назарияси хўжалик юритишнинг бозор шароитларини объекти...

Формат DOC, 166,0 КБ. Чтобы скачать "корхоналарда молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: корхоналарда молиявий режалашти… DOC Бесплатная загрузка Telegram