иқтисодий математик моделлар ва уларнинг классификацияси

DOC 241.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710898405.doc иқтисодий математик моделлар ва уларнинг классификацияси режа: 1. иқтисодий математик моделларнинг моҳияти ва унинг амалий аҳамияти. 2. иқтисодий математик моделлар таснифи. 3. иқтисодий ўсишни прогнознинг объекти, предмети ва амалий аҳамияти иқтисодий математик моделларнинг моҳияти ва унинг амалий аҳамияти. ижтимоий-иқтисодий ҳаётни, келажакни баҳоламасдан унинг ривожланиш истиқболини прогнозлашсиз тасаввур қилиш қийин. режали ижтимоий хўжалик юритиш шароитида иқтисодий прогнозлар жамият ривожланишининг мумкин бўлган мақсадларни уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни, ўзоқ муддатли, ўрта муддатли ва жорий режаларнинг эҳтимол бўлиши мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан самарали вариантларни аниқлаш учун, иқтисодий ва техник сиёсатининг асосий йўналишларини асослаш, қабул қилинаётган қарорларнинг натижаларини прогнозлаш ва ҳар бир муайян вақтда аниқ тадбирларни, фаолиятни амалга ошириш учун зарур ҳисобланади. бозор ислоҳотлари ва илмий-техник тараққиётни такомиллаштириш шароитида прогнозлаш ижтимоий ривожланишининг стратегия ва тактикани шакллантиришнинг ҳал қилувчи илмий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. инсоннинг ақлий фаолияти мобайнидаги энг асосий ва муҳим жиҳатлардан бири - бу келажакни олдиндан башорат қилишдир. бугунги кунда олдиндан …
2
ни атамалар орқали қайд этишга, бирор бир объект, жараён, ҳодисанинг ҳолатини ўзоқ ёки яқин келажак учун қайд этишга ёрдам беради. прогнозни ишлаб чиқишда текширилган, аниқ ва зиддиятга учрамайдиган прогнозлаштириш методидан фойдаланиш лозим. ана шундагина, прогнозни шахсий интуитив тарзда эмас, балки илмий асосланган тарзда ишлаб чиқилганлигини этироф этиш мумкин. қолаверса, прогнозлаштирилган воқеа-ҳодисанинг реализациясини келажакда текшириш усуллари ҳам аниқ бўлиши шарт. шундай қилиб, прогноз - бу келажакда, маълум бир муддат оралиғида объект, ҳодиса ёки жараёнларнинг ривожи самараси ҳамда уларнинг эҳтимолли йўналишлари тўғрисидаги илмий-услубий асосланган мулоҳаза ҳисобланади. прогнозлаштириш соҳаси кенг қамровли ва хилма-хилдир. бугунги кунда географик, геологик, экологик, тиббий прогнозлаштириш, илм-фан ва техника прогнози, иқтисодий, социологик, ҳарбий прогнозлаштириш, ташқи-сиёсий, юридик, маданий-эстетик ва бошқа турдаги прогнозлаштириш соҳаларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин. ижтимоий-иқтисодий прогнозлаштириш ўз ичига тўлиқ иқтисодиёт тараққиётини ўз қамровига олган ҳолда, унинг тармоқлари, ҳудудлари, илмий-техникавий тараққиёти, ахоли ва турмуш даражаси, ресурслари ва истеъмоли, ташқи-иқтисодий конъуктураси ҳамда экологияси ва шу каби қисмларини ҳам ўз ичига …
3
риш - иқтисодиётнинг ривожланиши натижасида бутун бошли режали бошқарув тизимининг таркибий қисмига айланган, аммо унинг ўзига хос хусусияти, ўз методлари ва тўлиқ мустақил мазмуни ҳам мавжуд. прогноз ҳамда режа ўртасидаги муҳим фарқларни кўриб чиқишнинг ўзи кифоя. режа - бу бажарилиши шарт бўлган, бир маъноли директив ҳужжат. прогноз - бу одатда кўп вариантли, мажбурий бўлмаган, эҳтимолли мулоҳаза. режани аниқ ифодаланган мақсад, қатъий чегараланган ресурслар ажратиб туради. прогноз учун хос бўлган хусусиятлар: мақсадлар - назарий жиҳатдан эришиладиганлари, йўл ва воситалар - эҳтимоллилари, ресурслар -мавжудлари. шу ўринда баъзи бир бошқа фарқлари ҳам юзага келади. режа мажбурий ҳужжат сифатида фақатгина бошқариладиган жараёнларга тегишли бўлиши шарт. прогноз эса бошқариладиган жараёнларни ҳам, бошқарилмайдиган жараёнларни ҳам, ёки қисман қисман бошқариладиган жарёнларни ҳам қамраб олиши мумкин. айтайлик, ишлаб чиқариш - бу шундай тизимки, уни прогнозлаштириш ҳам, режалаштириш ҳам мумкин. қисман бошқариладиган жараёнлар ҳам оз эмас. уларга демографик, илмий-техник, ташқи иқтисодий жараёнлар, аҳолининг талаби ва таклифи ва бошқалар. уларга …
4
атлар орқали аниқлаштирилган бўлади. дастурлар кўпинча тармоқлараро, ҳудудлараро ҳамда кўпйиллик бўлишади. ишлаб чиқаришни бошқариш фақатгина оптимал қарорларни танлаш ва амалга оширишни таъминлаши лозим, чунки жамият учун бугун асоссиз қарор қабул қилинганлиги оқибатида потенциал зарарнинг қиймати келажакда кўп каррали миқдорда ошади. хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитлари прогнозлашнинг миқёсини максимал даражада кенгайтириш, прогнозларни ишлаб чиқиш методологиясини ва услубиятини янада такомиллаштиришни талаб этади. ижтимоий ривожланиш жараёнларини прогнозлаш даражаси қанчалик юқори бўлса, жамиятда ушбу жараёнларни режалаштириш ва бошқариш шунчалик самарали кечади. прогноз деб келажакда объектнинг эҳтимол ҳолатлари, муқобил йўллари ва уларни амалга ошириш муддатлари тўғрисида илмий асосланган фикр-мулоҳазаларнинг миқдори тушунилади. прогнозларни ишлаб чиқиш жараёни прогнозлаш деб аталади. прогнозлаш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида уларнинг назария ва амалиётини боғловчи муҳим занжири ҳисобланади. у иккита турли кўринишдаги аниқлаштириш ҳолатларига эга: башорат қилиш (тавсифлаш) ва бошқа у билан боғлиқ бўлган, яъни бошқариш тоифасига кирадиган олдиндан белгилаш (кўрсатма бериш). прогнозлаш эҳтимол ва исталган истиқболни, ҳолатларни, келажакдаги муаммоларнинг ечилишини тавсифлашни назарда …
5
иқиш қонуниятларини ва услубларини тадқиқ этишдан иборат. макроиқтисодий прогнозлаш бозор ислоҳотлари шароитида жамият ривожланишининг қонуниятларини билиш, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник тараққиёт тенденцияларини аниқлаш соҳаларидаги ютуқларига асосланади. иқтисодий прогнозлашни такомиллаштириш, ишлаб чиқилаётган прогнозларнинг ҳаққонийлигини оширишда ҳар қандай табиатига мансуб объектларни ривожлантириш прогнозларни ишлаб чиқиш қонуниятлари ва услубларини ўрганадиган илмий-амалий фан, яъни прогностика, шунингдек, унинг муҳим соҳаси ҳисобланган иқтисодий прогностика муҳим аҳамият касб этади. юқоридан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий прогнозлашга қуйидаги тарифни бериш мумкин. гипотеза умумий назария даирасидаги илмий башоратни тавсифлайди. бу шуни англатадики, гипотезани тўзиш дастлабки базавий назария ва у асосида тадқиқ этилаётган объектларнинг фаолият кўрсатиши ва ривожлантиришнинг очилган қонуниятлари ҳамда сабаб-оқибат алоқаларини ташкил этади. гипотеза даражасида ҳаракатларнинг умумий қонуниятларини ифодаловчи ушбу объектларнинг сифат жиҳатидан тафсилоти берилади. прогноз гипотезадан фарқли улароқ янада юқори аниқликка эга, чунки нафақат сифат ўлчамларига, балки миқдорий ўлчкамларга асосланади, шу боис объектнинг келажакдаги ҳолатини миқдорий жиҳатдан ҳам тавсифлашга имкон беради. прогноз аниқ амалий назария даражасида башоратлашни назарда тутади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий математик моделлар ва уларнинг классификацияси"

1710898405.doc иқтисодий математик моделлар ва уларнинг классификацияси режа: 1. иқтисодий математик моделларнинг моҳияти ва унинг амалий аҳамияти. 2. иқтисодий математик моделлар таснифи. 3. иқтисодий ўсишни прогнознинг объекти, предмети ва амалий аҳамияти иқтисодий математик моделларнинг моҳияти ва унинг амалий аҳамияти. ижтимоий-иқтисодий ҳаётни, келажакни баҳоламасдан унинг ривожланиш истиқболини прогнозлашсиз тасаввур қилиш қийин. режали ижтимоий хўжалик юритиш шароитида иқтисодий прогнозлар жамият ривожланишининг мумкин бўлган мақсадларни уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни, ўзоқ муддатли, ўрта муддатли ва жорий режаларнинг эҳтимол бўлиши мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан самарали вариантларни аниқлаш учун, иқтисодий ва техник сиёсатининг асосий йўналишларини асослаш,...

DOC format, 241.5 KB. To download "иқтисодий математик моделлар ва уларнинг классификацияси", click the Telegram button on the left.