режалаштириш бошқарув воситаси сифатида 2

DOC 169,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710898862.doc режалаштириш бошқарув воситаси сифатида режа: 1. режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсадлари. 2. режалаштиришнинг асосий вазифалари ва босқичлари. 3. корхонада режалаштиришнинг таркибий қисмлари. 4. қишлоқ хўжалигини режалаштиришда прогнозлашнинг аҳамияти режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсадлари иқтисодий ривожланишнинг юқори даражасига эга бўлган жамиятда режалаштириш воситаси бошқарув жараёнида муқаррар ёрдамчи ҳисобланади. ҳам давлат, ҳам хусусий ташкилотлар мураккаб вазиятда ўз мақсадлари ва ўз фаолиятини режалаштириши лозим. давлат ижтимоий хавфсизлик, транспорт, мудофаа, халқаро муносабатлар соҳасидаги режалаштириш, шунингдек умумий давлат солиқларини режалаштириш билан шуғулланади. хусусий корхоналарда сотиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, таъминот, инвестициялар ва ходимлар режалаштирилади. ва, ниҳоят уй хўжалиги даражасида режалаштириш предмети сифатида ўз даромади, истеъмол, маблағларни тежаш, таълим, қариликни таъминлаш, мол-мулк, уй қуриш ва саёҳатни танлаш мумкин. режалаштириш муддати, аниқлиги, киритиладиган тузатишлар ва мувофиқлашув даражасига кўра турлича бўлиши мумкин. қуйидаги белгилар умумий ҳисобланади: · тартибга солинган жараён, · ахборотга ишлов бериш, · лойиҳани ишлаб чиқиш, · муайян мақсадларга эришишга йўналтирилганлик, · келажакка нисбатан муносабат. режалаштиришнинг …
2
мувофиқлаштириш: режалаштириш ёрдамида алоҳида муаммолар ечимлари мувофиқлаштирилади ва бу билан уларнинг бир бирига ўзларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи таъсирининг олди олинади; · қарорларни қабул қилиш учун тайёрлаш: режалаштириш жараёнида илгари аниқланган муаммолар таҳлил қилинади ва муаммоларнинг ҳал этилишига (мақсадларга эришишга) олиб келувчи муқобил вариантлар тадқиқ этилади. шундай қилиб, энг мос муқобил вариант бўйича қарор тайёрланади. кейинги барча қарорлар учун бир вақтнинг ўзида қарорларни қабул қилишнинг муайян доиралари қайд этилади; · назорат қилишнинг асосий усулларини аниқлаш: режалаштириш йўли билан режанинг исталган параметрларини ҳам прогноз билан, ҳам амалда эришилган миқдорлар билан таққослаш ва бир вақтнинг ўзида кейинги режалаштириш учун заминларни кузатиш мумкин бўлади. шундай қилиб, режалаштириш самарали назоратнинг асосига айланади; - ходимлар учун ахборот: режалаштириш ёрдамида ходимларни мақсадлар, муқобил вариантлар, маблағларнинг ишлатилиши, чекловлар ва муддатлар тўғрисида тегишлича хабардор қилиш мумкин; - ходимларни қизиқтириш: режани ишлаб чиқиш, шунингдек режа вазифаларини келишиш жараёнида ҳамкорлик қилиш ходимларнинг режани бажариш бўйича ишларини рағбатлантириш, яъни ишлаб чиқариш …
3
ши мумкинлигини билиши керак. ушбу таъсир шундан иборатки, атроф муҳит маълумотлари режалаштирувчи шахснинг эҳтимолий ҳаракатлари доирасини чеклайди. режалаштирган шахс чекловларни ва ўз корхонасини ўзгартириш мумкин эмаслигини кўрсатувчи барча ички маълумотларни (корхонанинг жойлашган ўрни, ходимлар, техника, машиналар ва механизмлар қувватлари, бозорнинг чегаралари, сотиш тизими), режалаштирилаётиган даврда нимага ўзгармас маълумот сифатида қараш лозимлигини билиши керак. уларнинг таъсири ҳам эҳтимолий ҳаракатлар доирасини чеклашдан иборат. режалаштирган шахс режа даври мобайнида ўзи томонидан ўзгартирилиши мумкин бўлган параметрлар ҳақида кенг ахборотга эга бўлиши лозим. ушбу ўзгарувчанлар қарор қабул қилишда унинг фаол ҳаракатларининг марказий катталиклари ҳисобланади, уларни у тегишли қарорлар қабул қилиш учун мустақил муқобил вариантлар сифатида тасаввур этиши мумкин. режалаштирган шахс айрим муқобил қарор мақсадга эришиш учун қанчалик таъсир этиши мумкинлиги ҳақида асосли ахборотга эга бўлиши керак. фақатгина муқобил вариантлар олдинга қўйилган асосий ва иккинчи даражали мақсадларга, қуйи ва юқори даражали ёки бошланғич, оралиқ ва якуний мақсадларнинг амалга оширилишига кўмаклашиши ойдинлашганда, қайси муқобил вариант ёки муқобил …
4
пировардида хато қарорларни қабул қилиш хатарини пасайтирувчи ва кўзланган мақсадларга эришиш имкониятини оширувчи режаларни ишлаб чиқишга кўмаклашиши зарур. агар режалаштириш жараёни бошдан охиригача кўриб чиқилса, унда алоҳида давр (фаза)ларни ажратиш мумкин. ҳар бир давр алоҳида вазифаларнинг қўйилиши билан тавсифланади ва бошқа даврлар билан бажарилишнинг изчиллиги ва ахборот алмашиш билан тизимли боғланган. алоҳида даврлар вазифаларининг мазмунини алоҳида вазифалардан чиқариш мумкин. уларни турли даражада деталлаштирилган ҳолда аниқлаш мумкин. биринчи ёндашувда шуни айтиш мумкинки, режалаштириш ва бошқариш жараёнлари муаммоларни шакллантириш, муаммоларни ҳал этиш, ижро, назорат ва қарорнинг бажарилишини таъминлаш босқичларини қамраб олади. агар ушбу босқичларни табақалаштирадиган бўлсак, унга қуйидагилар кирадиган қисмларга эга бўламиз: · мақсадларни ишлаб чиқиш; · муаммоларни қўйиш; · муқобил вариантларни топиш; · прогнозлаштириш; · қарорларни баҳолаш ва қабул қилиш; · ижро; · режа кўрсаткичларини аниқлаш; · амалдаги кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш; · амалдаги ва режа кўрсаткичларини таққослаш (режанинг фактдан фарқ қилишини аниқлаш); · фарқларни таҳлил қилиш, тузатишлар киритиш чораларини кўриш режалаштиришнинг …
5
а, воз кечиш мумкин. мақсадларни шакллантиришдаги асосий вазифалар қуйидагилардан иборат: мақсадларни топиш, мақсадларга аниқликлар киритиш, мақсадларни таркиблаш, мақсадларнинг амалга оширилиш имкониятини текшириш, мақсадларни танлаш. 1-жадвал режалаштириш усулларини унинг босқичларига киритиш режалаштириш босқичлари режалаштириш усуллари мақсадларни шакллантириш муаммоларни қўйиш муқобил вариантларни топиш прогноз қилиш баҳо лаш қарорларни қабул қилиш баҳолаш ўз харажатларини қоплаш нуқтасини таҳлил қилиш x инвестиция ҳисоб-китоблари x x фойдалилик назарияси усуллари x хатарни таҳлил қилиш усу ли x x фойда ва харажатларни таҳлил қилиш x таъсирчанликни таҳлил қилиш x x x x x қарорлар қабул қилиш оптималлаштириш усуллари х х х эвристик усуллар х х х имитация х х х х х қарорлар дарахти усуллари х х х қуйидаги шароитларда қарорлар қабул қилиш: аниқлик х х х маълум даражадаги хатар х х номаълум хатар х х муқобил вариантларни баҳолаш ва қарорларни қабул қилиш. мақсадларни шакллантириш, муаммоларни қўйиш, муқобил вариантларни қидириш ва прогнозлаштириш босқичининг вазифалари бажарилгач режа тузувчиси ёки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"режалаштириш бошқарув воситаси сифатида 2" haqida

1710898862.doc режалаштириш бошқарув воситаси сифатида режа: 1. режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсадлари. 2. режалаштиришнинг асосий вазифалари ва босқичлари. 3. корхонада режалаштиришнинг таркибий қисмлари. 4. қишлоқ хўжалигини режалаштиришда прогнозлашнинг аҳамияти режалаштириш тушунчаси ва унинг мақсадлари иқтисодий ривожланишнинг юқори даражасига эга бўлган жамиятда режалаштириш воситаси бошқарув жараёнида муқаррар ёрдамчи ҳисобланади. ҳам давлат, ҳам хусусий ташкилотлар мураккаб вазиятда ўз мақсадлари ва ўз фаолиятини режалаштириши лозим. давлат ижтимоий хавфсизлик, транспорт, мудофаа, халқаро муносабатлар соҳасидаги режалаштириш, шунингдек умумий давлат солиқларини режалаштириш билан шуғулланади. хусусий корхоналарда сотиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, таъминот, инвестициялар ва ходимлар...

DOC format, 169,5 KB. "режалаштириш бошқарув воситаси сифатида 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.