савдо ва хизматлар соҳаси маркетинги

DOC 248.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1711219428.doc савдо ва хизматлар соҳаси маркетинги reja: 1. харидлар назариясининг асослари 2. олди-сотди ҳаракатлари тузилиши 3. мижозни қабул қилиш ва у билан мулоқот ўрнатиш 4. эҳтиёжни аниқлаш ва харидорни тинглаш 5. хизматлар тушунчаси ва уларнинг товарлардан фарқли хусусиятлари 6. хизматларнинг таснифланиши 7. маиший хизматлар 8. хизматлар маркетингининг ўзига хос жиҳатлари харидлар назариясининг асослари олди-сотди ҳаракатларини кузатиш бир қарашда жуда оддий туюлади: харидор магазинга келиб, товарни танлайди, сотувчига пулни беради, сотувчи эса унга товарни беради. бундан оддийси бўлмайди. бироқ мутахассислар шуни биладики, бу фақат кўринишидан оддийликдир. жуда оддий ташқи намоён бўлиш ортида катта тайёргарлик, профессионал фаолият яширинган бўлиб, унга астойдил ўқиш керак. савдо корхонасида ишларни ташкил қилиш тамойиллари, чакана савдо усуллари сотувнинг тезкор восиаталари, тактикаси ва усулларини белгилаб беради ҳамда савдо залида бўлиб турган харидорлар хулқ-атворига таъсир кўрсатади. бу усулларни маркетинг усуллари сифатида тавсифлаш мумкин, чунки уларнинг мақсадлари айнан ўхшашлик даражасигача мос келади. улар харидорларнинг ҳаракат тарзи ва муомаласига асосланади. уларнинг …
2
кли бўлган товарни онгли равишда излайди. унда кўпроқ бошланғич, функционал хусусиятлар қадрланади (масалан, махсус чекувчилар учун тиш пастаси изланади). харид ҳақида қарор қабул қилиш рационал жараёнга мувофиқ рўй беради: муаммони англаб етиш, ахборот излаш, вариантларни баҳолаш, харид ҳақида қарор қабул қилиш, харидга реакция. бу харидлар гуруҳи сезиларли даражада маркетинг тадбирларидан фойдаланган ҳолда бошқарилиши мумкин. бу ерда маълум бўлган маркетинг воситалари ёрдамида жараён элементларининг ҳар бирига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилиб кўриш мумкин. 2. иррационал ёндашувга асосланган харидлар (импульсли харидлар) ҳам жами харидларнинг 25%га яқинини ташкил қилади. улар, қоидага кўра, товар сифати ва миқдорига аниқ эҳтиёжга мос келмайди. бунинг устига, улар мавжуд бўлмаган ёки таъсир кўрсатиб ишонтирилган эҳтиёжларга асосланиши мумкин. бундай харидларда товар излаш кўпинча онгсиз равишда рўй беради. товарда харидорлар кўпроқ қўшимча хусусиятларни қадрлайди. бундай харидлар тасодифан, беихтиёр, кутилмаганда қилинади. бундай харидларга маркетинг тадбирларининг таъсири чекланган. харидларнинг бу икки қарама-қарши гуруҳлари орасида чегаралари аниқ бўлмаган яна иккита гуруҳ мавжуд. 3.рационал, лекин …
3
лар ўровининг ўзига хос ва ёрқин бўлишига, анча кенг ва шу билан бир пайтда барқарор бўлмаган ассортиментга қаратилади. бу ерда савдо корхонасининг жойлашуви катта аҳамиятга эга - вокзал ёнидаги майдонда, метро станцияси ёки автобуслар бекати яқинида жойлашиш муҳим аҳамият касб этади. москва шаҳрида пиёдалар учун мўлжалланган ерости ўтиш йўлларида жойлашган киосклар, вокзал ёнидаги майдонларда жойлашган дўконлар бунга ёрқин мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. савдо бўйича мутахассислар харидорларнинг жисмоний ва ақлий ҳаракатларини ажртатиб кўрсатадилар. демак, маркетинг тадбирларини ишлаб чиқишда бу жиҳатлардан фойдаланишга уриниб кўриш мумкин. магазинга кирган одам у бўйлаб айланиб юради, товарларни танлайди ёки бошқа жойга олиб қўяди, кийим-бош ва оёқ кийимини ўлчаб кўради, баъзида ўзи учун йўл очади, касса олдида навбат ҳосил қилади. буларнинг барчаси унинг жисмоний ҳаракатларига тааллуқлидир. шундай экан, у бутун магазин бўйлаб ўтишига ҳаракат қилиб кўриш керак. унинг йўналиши олдиндан ўйлаб чиқилган бўлиши лозим ва савдо жиҳозлари шундан келиб чиқиб жойлаштирилади. олимларнинг таъкидлашича, йирик магазинга кириб …
4
ндашар ва узоқроқ танлар экан. уларнинг ҳаракатларида импульсивлик, эмоционаллик аёллардан кўра камроқ бўлади. харидорларнинг жисмоний ҳаракатларида кўриш орқали ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга. шу сабабли магазинда нозик ранглар гаммасидан, равон чизиқлардан фойдаланиш лозим. савдо борасида психологлар қуйидаги ранглар символикаси(рамзий маъноси)ни таклиф этади: жадвал рангларнинг психологлар таклиф этган рамзий маъноси ранглар психологик самараси тўқ кўк эмоционал илиқлик қизил-тўқ сариқ босиб олиш, ташаббускор руҳ қизил ҳаёт, агрессивлик, ғалаба кўк-яшил аниқлик, хавфсизлик сариқ янгилик, модернизм, истиқбол харидор ўзини эркин, бемалол тутиши учун шароитлар яратиш, реклама хабарлари унинг учун жалб этувчан, эшитиларли ва тушунарли, кўрсатгич ишоралар эса аниқ ва тушунарли бўлиши лозим. магазинга кириб келган харидор фақат жисмоний ҳаракатларни амалга оширибгина қолмайди, у доимий равишда ўйлайди, мулоҳаза юритади, ҳисоб-китоб қилади, яъни ақлий ҳаракатларни амалга оширади. ушбу ҳолатда исталган маркетинг воситаси билан тўғридан-тўғри унга кириш қийин бўлган «харидор онгидаги қора қути» ишга тушади. шу сабабли харидорнинг ақлий ҳаракатларига таъсир этиш учун билвосита маркетинг тадбирлари ишлаб чиқилади. …
5
аси билан мос келиши. магазин атрибутлари: очиқик, жойлашув, майдони, фирма имиджи, муҳит, савдо ускуналари, савдо ускуналари жойлашуви, персонал, атроф-муҳит, архитектура. чамаси, бу магазин мижозларининг харидга муносабатига таъсир этувчи омилларнинг тўлиқ рўйхати эмас. бироқ уларнинг ҳар бири маркетинг таъминлотини талаб қилади, уларнинг ҳар бири бўйича харидорларнинг ақлий ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мақсадида деталли ишланмалар оли борилади. масалан, товарнинг стеллажда жойлашуви горизонтал (барча товарлар бир хил даражада) ёки вертикал (пол даражасида, қўл ёки бел даражасида, кўз даражасида) бўлиши мумкин. сотув нуқтаи-назаридан товарларни харидорнинг кўзи рўпарасида жойлаштириш энг самарали, пол даражаида жойлаштириш эса - энг омадсиз ҳисобланади. шу сабабли товарлар вақти-вақти билан ўрин олмаштириб туради ва бу сезиларли самара беради. товарни пол даражасидан харидорнинг қўллари даражасига силжитишда сотув 34%, қўл даражасидан кўзлар рўпарасига кўтаришда - 63%, пол даражасидан кўзлар рўпарасига кўтаришда эса 78%га ортади. олди-сотди ҳаракатлари тузилиши бўлғуси маркетолог талабалар харид ҳаракатини юзага келтириш учун нималар қилиш кераклигини билишлари лозим. бу билимлар уларга савдо …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "савдо ва хизматлар соҳаси маркетинги"

1711219428.doc савдо ва хизматлар соҳаси маркетинги reja: 1. харидлар назариясининг асослари 2. олди-сотди ҳаракатлари тузилиши 3. мижозни қабул қилиш ва у билан мулоқот ўрнатиш 4. эҳтиёжни аниқлаш ва харидорни тинглаш 5. хизматлар тушунчаси ва уларнинг товарлардан фарқли хусусиятлари 6. хизматларнинг таснифланиши 7. маиший хизматлар 8. хизматлар маркетингининг ўзига хос жиҳатлари харидлар назариясининг асослари олди-сотди ҳаракатларини кузатиш бир қарашда жуда оддий туюлади: харидор магазинга келиб, товарни танлайди, сотувчига пулни беради, сотувчи эса унга товарни беради. бундан оддийси бўлмайди. бироқ мутахассислар шуни биладики, бу фақат кўринишидан оддийликдир. жуда оддий ташқи намоён бўлиш ортида катта тайёргарлик, профессионал фаолият яширинган бўлиб, унга астойдил ўқиш керак. савдо...

DOC format, 248.0 KB. To download "савдо ва хизматлар соҳаси маркетинги", click the Telegram button on the left.