armatura

PPT 24 sahifa 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
презентация powerpoint 4-мавзу: арматура ва уларнинг синфланиши,таснифи,механик хусусиятлари ва қўлланилиши. режа: арматура турлари ва улардан фойдаланиш. арматуралар синфланиши. арматура таснифи. арматура (лотин сўзидан олинган “arma” – қурол, “armament” – жиҳоз) қурилмаларни мустаҳкамлигини ошириш мақсадида чўзилувчи ва сиқилувчи кесим унсурларини ўзаклаш учун қўлланилади. арматуранинг асосий вазифаси – тортувчи кучни (эгилишда, марказдан ташқари сиқишда, марказий ва марказдан ташқари чўзилишда) шунингдек қурилмаларда киришиш ва ҳароратли кучланишни қабул қилиб олишдир. темирбетон конструкцияларида арматура асосан чўзувчи зўриқишларни ва конструкция сиқилган зонасида эса бетонни кучлантириш учун ўрнатилади. талаб қилинадиган арматура сони конструкция элементларини юк ва таъсирларга ҳисоблаб аниқланади. ҳисоблаш йўли билан ўрнатилган арматура ишчи арматура деб номланади; конструктив ва технологик мулоҳазалар бўйича ўрнатиладиган арматура эса монтаж арматура дейилади. конструкцияда монтаж арматура ишчи арматуранинг лойиҳадаги ҳолатини таъминлаб, ишчи арматура алоҳида стерженларига кучланишларни тенг тақсимлайди. бундан ташқари, монтаж арматура ҳисоб йўли билан эътиборга олиш қийин бўлган, яъни бетон киришишидан, конструкция ҳароратининг ўзгариши оқибатидан ҳосил бўладиган зўриқишларни ва бошқа …
2 / 24
симли арматуралар даврий профилли ботиқликлар арматуранинг бетон билан боғланишини анча яхшилайди. 4) темирбетон элементларни арматуралашда қўлланишига кўра олдиндан таранглаштириладиган ва таранглаштирилмайдиган арматураларга бўлинади. арматуралар синфланиши. иссиқ ҳолда чиғирланган стерженли арматура асосий механик характеристикасига кўра олти синфга бўлинади ва шартли равишда қуйидагича белгиланади: a–i (а240), a–ii (а300), a–iii (а400), a–iv (а600), a–v (а800), a–vi (1000). термик ишлов берилган стерженли арматуралар қуйидаги тўрт синфга бўлинади ва қўшимча равишда «т» индекси билан белгиланади: aт–iii (ат400), aт–iv (ат600), aт–v (ат800), aт–vi (ат1000). қўшимча «с» ҳарфи билан белгиланган араматуралар учма–уч пайвандланиши мумкин. «к» ҳарфи билан белгиланган арматуралар коррозияга чидамли ҳисобланади. мисол учун, aт–iiiс (ат400с), aт–vi к(ат1000к). мустаҳкамлиги чўзиш йўли билан оширилган арматура қўшимча равишда «в» индекс билан белгиланади, яни аiiiв. арматуранинг ҳар бир синфига механик характеристикаси бир хил бўлган, лекин кимёвий таркиби ҳар хил бўлган арматурали пўлат маркаси мос бўлади. пўлат маркасининг белгисида углероднинг миқдори ва лигерловчи қўшимчаларнинг мавжудлиги кўрсатилади. масалан, 25г2с маркада биринчи рақам …
3 / 24
насозликда; - 0,6% кўпроқ, лекин 1,2%-2% ортиқ бўлмаган углеродли, юқориуглеродли, асбобсозлик саноатида. углерод таркиби пўлатнинг физик-механик хусусиятларини сезиларли даражада аниқлайди. углерод миқдорининг ортиб бориши билан пўлат мустаҳкамлиги ортиб боради, деформацияланиш хусусияти пасаяди, пайвандланувчанлиги ёмонлашади ёки умуман мумкин бўлмай қолади. шу сабабли пўлат хусусиятларини яхшилаш мақсадида ёки берилган хусусиятли пўлатни олиш учун уларга легирлаш услуби қўлланилади (legieren – немисчадан олинган бўлиб эритиш, ligo – лотинча сўз бўлиб боғлайман, бирлаштираман деган маънони беради) бунда, металл қоришмаси таркибига легирланувчи элементлар қўшилади. (масалан:cr (стронций), ni (никел), mo (молибден), w (волъфрам), v (ванадий), tτ (талий)ва бошқалар). арматура учун ишлатиладиган пўлат таркибида легирловчи қўшимчалар 5% гача бўлади (паст легирланган). пўлатли арматуралар паст, ўрта углеродли паст легирланган пўлатлардан тайёрланади. пўлатнинг кимёвий таркиби унинг марка номида ифодаланади. қўшимчаларни ифодалаш учун харфлардан фойдаланилади. г – марганец, с – кремний, х – хром, т – титан, ц – цирконий, ю – алюминий, р – бўр, а – азот. масалан, пўлатли …
4 / 24
aт-vi, aт-vii.занглаб ёрилишга ўта чидамли, термик ва термомеханик мустаҳкам ўзакли арматуралар синфини белгилашда индекс “к” қўшилади (ат - ivк), занглаб ёрилиши пайвандланувчан ва юқори мустаҳкам бўлганига эса индекс “ск” қўшилади (ат-vск). совуқ ҳолатда тайёрланган пўлат симли арматура деб пастуглеродли ёки ўрта углеродли пўлатларни совуқ ҳолатда чўзувчи станокларда чўзиб тайёрланиши тушунилади. симларнинг даврий юзаси чуқур бўлмаган эзилишларга эга. бундай арматуралар синфи в ҳарфи р индекси ва римча i ёки ii рақами билан белгиланади (вр-i,вр-ii) пўлат арматураларни етказиб бериш шартлари бўйича боғлам ёки ўрамланган кўринишларга бўлинади. пўлат арматура ўрамлари оғирлиги 15т гача бўлган сим билан боғланган олти қирра кўринишидаги боғламларда етказиб берилади. истеъмолчининг талабига биноан уларни оғирлиги 3 ва 5 т гача бўлган боғламларда етказиб беришлари мумкин. вр-i, в-ii, вр-ii синфли симли арматураларни оғирлиги 500....1500 кг гача бўлган ўрамларда етказиб берилади. ҳамма юқори мустаҳкам ва симарқонли арматураларни деформацияланган сақланиш учун ички диаметри 1200, 2000 ва 2500 мм бўлган ўрамларда етказиб берилади. арматуралар …
5 / 24
ари: а – а-ii синф ўзакли; б - a-iii, a-iv, a-v, a-vi синф ўзакли; в – ўзакли ўроқсимон кесимли; г – совуқ ҳолатда ишлов берилган симлар; 1 – эзилган томондан кўриниши; 2 – текис томондан кўриниши. арматураларнинг пайванд бирикмалари: а ва б – стерженларни бир–бирига перпендикуляр равишда нуқтали пайвандлаш;в – учма–уч пайвандлаш; г– ванначада учма–уч пайвандлаш; д – стерженларни икки томонлама қоплама стерженлари ёрдамида пайвандлаш;е– стерженларни бир–бирига ўтказиб пайвандлаш; ж – стерженни пластинкага пайвандлаш;з –стерженни пластинкага тик пайвандлаш. мустаҳкамлиги оширилган ва юқори мустаҳкам a-iv, a-v, a-vi, ат-iii…ат-vii, aт-iv, aт-v, aт-vi, aт-vii, b-ii, к-7 ва к-19 синфли арматуралар зўриқтирилганлар сифатида фойдаланиш афзалроқдир. зўриқтирилган арматуралар синфини танлашда қурилма ўлчамлари, фойдаланишда ҳарорат шартлари, атроф-муҳитнинг агрессивлиги ҳисобга олинади. пайвандланиши бўйича арматуралар ҳоҳлаган усулда пайвандланувчи ва ҳеч қайси усулда пайвандланмайдиганларга бўлинади. арматураларнинг пайвандланувчанлиги унинг ишончли ва мустаҳкам хохлаган усулда ўзакларнинг биринчи хусусияти тушунилади: туташув усулида пайвандлаш, ёйсимон қўлда, нуқта туташув, ваннали пайвандлашлар. a-i... a-iv, ат-ivс …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"armatura" haqida

презентация powerpoint 4-мавзу: арматура ва уларнинг синфланиши,таснифи,механик хусусиятлари ва қўлланилиши. режа: арматура турлари ва улардан фойдаланиш. арматуралар синфланиши. арматура таснифи. арматура (лотин сўзидан олинган “arma” – қурол, “armament” – жиҳоз) қурилмаларни мустаҳкамлигини ошириш мақсадида чўзилувчи ва сиқилувчи кесим унсурларини ўзаклаш учун қўлланилади. арматуранинг асосий вазифаси – тортувчи кучни (эгилишда, марказдан ташқари сиқишда, марказий ва марказдан ташқари чўзилишда) шунингдек қурилмаларда киришиш ва ҳароратли кучланишни қабул қилиб олишдир. темирбетон конструкцияларида арматура асосан чўзувчи зўриқишларни ва конструкция сиқилган зонасида эса бетонни кучлантириш учун ўрнатилади. талаб қилинадиган арматура сони конструкция элементларини юк ва таъсирларга ҳисоб...

Bu fayl PPT formatida 24 sahifadan iborat (3,2 MB). "armatura"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: armatura PPT 24 sahifa Bepul yuklash Telegram