"малика айёр" достони

DOC 7 pages 52.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
шомирза турдимов филология фанлар доктори “малика айёр” достони ҳақида сўз . “гўрўғли” туркумидаги воқеалар кўк, ер, ер ости оламларида кечади. гўрўғли ана шу уч олам қувватини ўзида мужассам этган комил алп ҳисобланади. “малика айёр” достони қаҳрамонларнинг ер ости дунёси ​– торкистон саргузашларидан ҳикоя қилади. достон анъанавий чамбил таърифи билан бошланади. гўрўғли овга чиқмоқчи бўлади. соқибулбул: “сафар ойи, бехосият”, деб уни ниятидан қайтармоқчи эди, аммо гўрўғли ўз сўзида туриб, соқини от эгарлаб чиқишга мажбур этади. таъбунинг бузилиши достон сюжети учун тугун вазифасини бажаради. гўрўғли шакар кўлига овга бориб ғаройиб работга дуч келади. унда малика айёрни кўриб, маликанинг манзили олтмиш йиллик ер остидаги торкистон мамлакати эканлигини билиб, йўл хавф-хатарлардан хабар топиб, қўлидаги тарон қушини эркинликка қўйиб, хафа бўлиб, изига қайтади. соқига тавба қилиб, кўкрагини захга бериб ётади. авазхон: торкистонга бориб малика айёрни олиб келмасам, отажон ўғлим деганинг бекор, деб йўлга рухсат сўрайди. гўрўғли: қасам сўзни айтдинг, энди боришинг керак, деб соқига ғиркўкни …
2 / 7
иш, келиш билан бир юз саксон йил ўтишини айтиб, авазхондан келар вақтини сўрайди. авазхон ўн олти ойда келаман, деб йўлга тушади. достондаги бу хил ҳисоб-китоб “малика айёр” достони учун уч ўлчамли олам тартибларидан фарқ қилувчи алоҳида тўрт ўлчамли макон ва замон тасаввурлари амал қилишидан дарак беради. бу вақт ҳисоби ва макон тасвиридаги айричалик нафақат қаҳрамонлар балки тингловчини тасаввурларини ҳам ўзга оламга – соялар салтанатига олиб ўтади. достон воқеалари авазхоннинг доимий рақиби аҳмад сардор қутқуси билан уни ўлдиришга чиққан асад ва шодмон мерганларнинг полопон тоғида авазхон йўлини пойлаб унга ўқ узишганида ғиркўкнинг бу ўққа панд бериб, соҳибини қутқариб қолиши тафсилоти билан давом этади. ушбу ўринда бахшининг асадни қипчоқ, шодмонни найман ботири эди, деб айтиб ўтиши муҳим факт ҳисобланади ва “гўрўғли” туркумидаги таянч тасаввурлардан бири гўрўғлининг қирқ йигитини ўзбекнинг турли уруғ ботирларидан сайлаб олган эди деган маълумотни тасдиқлайди. мерганлар авазхонга, биз сенинг ботирлигинни синадик, деб ҳийла ишлатишади, авазхондан шерик бўлиб кетишга изин …
3 / 7
жет қурилишида, баёнларида бу хил мураккаб, тинловчини ўйлантирадиган, уни фаолликка чорловчи, бахшининг ижодий ҳамкорга айлантирувчи ўринлар анча. энг муҳими арботинни ғўрўғли бекорга сўрамаяпти ва бу макон номи гўрўғлининг ўзга қиёфада яъний шоқаландар бўлиб торкистонга боришининг сабабларини ҳам изоҳлайди. арботин бевосита торкистон – соялар салтанати билан боғлиқ жой ҳисобланади. соялар салтанатининг вакили гўрўғли қасдида чамбилга келмоқда эди. бу хавфни енгиш учун соялар салтанатининг маликасини қўлга киритиш керак бўларди. бу юмишни фақат гўрўғли бажара олар эди. гўрўғли яширин тарзда, соялар салтанати вакилларини чалғитиб мақсадини амалга ошириши мумкин эди. ф.жабборовнинг: “малика айёр” достонида гўрўғлининг ўз қиёфасини ўзгартириб, шоқаландар сиймосида ерости олами – торкистонга сафар қилиши замирида ажалга чап бериш истагидан туғилган азалий мотивлар турибди. ибтидойи одамнинг “бирор ҳайвон терисига ёпинсам, ёвуз кучлар мени кўрмай қолади” деган ўйлови жаҳон халқлари фольклорида бот-бот учрайдиган эврилиш ҳодисаларини тушунтирадиган изоҳлардан биридир” деб изоҳлаган хулосасининг ҳақлигини исботлайди. айни чоғда туркумдаги ҳар бир достоннинг, мотивнинг ўз ўрни мазмуни борлигини …
4 / 7
лар тасвирида, балки инсоннинг маънавий ахлоқий камолидада ўрнак бўлувчи тасвирлар орқали ҳам намоён бўлади. достон воқеалари, умум сюжетни тутиб турувчи куч гўрўғли образи ва у билан боғлиқ анъанавий турғун эпик тасаввур, тушинчалардир. достондаги ҳар бир мотив бевосита ва билвосита гўрўғли образига боғланади, ўз ечимини топади. асад ва шодмон мерганлар авазхоннинг яраларини халқ табобатининг ноёб усуллари – айиқнинг ўти, қашқирнинг карти, тошбақанинг мояги аралаштирилган малҳам қўйиб даволашади. сўнгра торкистоннинг чўлига тушишади. аваз ва шериклари кейинги манзилларни йўлда учраган девлар – қирқ дев, қизил дев, гулшанбоғ париларини гўрўғли номи билан ўзига бўйсундириб ўтишади. қизилқумда шоқаландар ва шозаргарга дуч бўлади. чунки дев ва париларга биргина гўрўғли номи кифоя эди. достонда бу тасаввур тизими аниқ, бўртиб кўринади. авазнинг шоқаландар билан учрашув мотиви “малика айёр” достонидаги энг ёдда қоладиган саҳналардан биридир. шоқаландар ва шозаргар образларининг ҳар бирининг достонда ўз ўрни бор. хусусан достоннинг кейинги воқеалар тизими бевосита шоқаландар образи билан боғлиқ кечади. торкистон йўлида қийналиб …
5 / 7
игига қойил қолади. бахши-шоирнинг инсон руҳияти заргари эканлигини кўрсатувчи бу саҳна “малик айёр” достонини романик эпоснинг мумтоз намунаси сифатида нафақат воқелар баёни балки қаҳрамонларнинг ички оламига катта эътибор қаратилганлиги намоён этади. манзилга яқин қолганида қаландарлар шерикларини аслига қайтаришади. кейинги сувсиз маконда шоқаландарнинг тенгсиз қуввати намаён бўлади. шоқаландар девлар тилсим билан сувларни заҳарга айлантириб қўйганини шерикларига айтиб, уларни хавфдан огоҳ қилади. эранларга илтижо қилиб, сўтасини ерга урганида чашма пайдо бўлиб барчанинг чанқоғи қонади. достоннинг кейинги воқеалар тизгини бевосита шоқаландарнинг қўлига ўтади. шоқаландар шерикларини чашма ёнида қолдириб , “бир оёқ бир товон йўл”дан ўтиб, уйилиб ётган суяклардан девлар ҳақида билиб суяклар орасида бекиниб пойлайди. боймоқ дев қўлида тутқун бола ёрдамида торкистонга бориш, маликага етиш сирини девлардан билиб олади. боймоқ девнинг: “шоқаландардай наърашер келса, “ёрил” деб кўкламтоққа зарб қилса, кўкламтоғ ёрилиб йўл берса, қоратулпорни минса, малика парини олса, қайтиб яна кўкламтоққа келса, неча вақтлар саваш бўлар, сувсизликдан жабр ўтар, тиллари танглайда қотар, “сув …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""малика айёр" достони"

шомирза турдимов филология фанлар доктори “малика айёр” достони ҳақида сўз . “гўрўғли” туркумидаги воқеалар кўк, ер, ер ости оламларида кечади. гўрўғли ана шу уч олам қувватини ўзида мужассам этган комил алп ҳисобланади. “малика айёр” достони қаҳрамонларнинг ер ости дунёси ​– торкистон саргузашларидан ҳикоя қилади. достон анъанавий чамбил таърифи билан бошланади. гўрўғли овга чиқмоқчи бўлади. соқибулбул: “сафар ойи, бехосият”, деб уни ниятидан қайтармоқчи эди, аммо гўрўғли ўз сўзида туриб, соқини от эгарлаб чиқишга мажбур этади. таъбунинг бузилиши достон сюжети учун тугун вазифасини бажаради. гўрўғли шакар кўлига овга бориб ғаройиб работга дуч келади. унда малика айёрни кўриб, маликанинг манзили олтмиш йиллик ер остидаги торкистон мамлакати эканлигини билиб, йўл хавф-хатарлардан хабар топи...

This file contains 7 pages in DOC format (52.0 KB). To download ""малика айёр" достони", click the Telegram button on the left.

Tags: "малика айёр" достони DOC 7 pages Free download Telegram