эркин воҳидов 5

DOC 47.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1460896734_64342.doc эркин воҳидов 1936 йилда туғилган ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири эркин воҳидов 1936 йил 17 декабрда фарғона вилоятининг олтиариқ туманида қишлоқ ўқитувчилари оиласида туғилган. ўз таржимаи ҳолини ёзувчи қуйидагича изоҳлаган. «отамни олтиариқнинг ўқимишли, обрўли одамларидан бўлган деб эслашади... урушнинг дастлабки йилларида фронтга кетиб, бош миясида осколка жароҳати ва ўпка шамоллаши касали билан қайтиб келди. 1945 йилда... вафот этди. бир йилдан сўнг онам ҳам дунёдан ўтди. икки қисқа умрнинг ёлғиз ёдгори бўлиб мен тоға қўлида қолдим»1. ўша мурғак қалбнинг ўксик туйғулари, армонлари кейинчалик «болалик», «оқсоқол», «болалик экан-да» шеърларида, «нидо», «қуёш маскани» достонларига кўчган эди. 1960 йил эркин воҳидов тошкент давлат университетининг филология факультетини тугатиб, аввал «ёш гвардия», сўнгра ғафур ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бош муҳаррир ва раҳбар бўлиб ишлаган. «ёшлик» журналида муҳаррирлик қилган. ҳозирги кунда у ўзбекистон республикаси олий мажлисининг парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси раисидир. шоир эркин воҳидов «тонг мадҳияси» (1961), «қўшиғим сизга» (1962), «ақл ва юрак» (1963), …
2
» (1964), «нидо» (1964), «палаткада ёзилган достон» (1966), «чордевор» (1970), «қуёш маскани» (1972), «руҳлар исёни» (1980), «кўҳинур» (1982) достонларини, «олтин девор» комедиясини, «истамбул фожиаси» шеърий драмасини катта ижодий изланишлар натижаси дейиш мумкин. ана шу ижодий меҳнатлари туфайли шоир «буюк хизматлари учун» (1995) ордени билан тақдирланган. «ўзбекистон қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган. эркин воҳидовнинг 1978 йилда «тирик са йёралар», 1981 йилда эса «шарқий қирғоқ» номли шеърлар тўпламлари нашр қилинган. бу йиллар давомида шоир тинимсиз ижодий сафар ва саёҳатларда бўлди, кўплаб олис юртларни кезди, нотаниш одамлар ҳаёти билан танишди. табиати турли-туман одамларни шоир «тирик сайёралар»га ўхшатган. шу тўпламдан жой олган «бонг уринг» номли шеърга эътиборни қаратсак, муаллиф одамларни ҳушёрликка, олтинга тенг умр сонияларининг қадрига етишга даъват этади. «бонг уринг, ҳаммани уйғотинг, бонг уринг, шаҳару қишлоқда. ҳаяжон кўтаринг, тўп отинг, ўт кетди, ҳаммаёқ ёнмоқда... оламда топилмас молимиз – вақтимиз ёнмоқда, ёнмоқда...» эй, лоқайд, бефарқ одамлар, ахир ғафлат тўшагида қанча қотиш мумкин? ахир жаҳонда варақлаб …
3
достонлар ҳам яратган. «кўҳинур» достони марказида машҳур, қимматбаҳо олмос образи туради. шоир молу дунё рамзи сифатидаги бу образга инсонларнинг муносабатини тасвирлаш орқали муҳим ва салмоқли поэтик ғояни ёритиб беришга эришган. достон ана шу образ - рамзга мурожаат орқали бошланади. қай маконда, қай замонда бино бўлдинг, кўҳинур? қай бахтсиз кун ҳиндистонда пайдо бўлдинг, кўҳинур?.. ... бунча жозиб, бунча соҳир, якто бўлдинг, кўҳинур? соҳибингга аввал-охир бало бўлдинг, кўҳинур. одамзод молу дунёга меҳр қўйган кундан бошлаб кўҳинурга ҳам ипсиз боғланди. хазиналар ва имонлар ўртасида қонли жанглар бошланди. кўҳинурнинг кўзни қамаштирувчи жилвалари не-не эллар, ҳукмдорлар ақл-ҳушини гўё сеҳрлаб қўйди. жигар-жигар кўзин ўйди, дўст қасд дўсти жонига. фарзанд қўлин бўяб қўйди ўз падари қонига. шу тариқа ғолиб қўшин бу қимматбаҳо тошни гоҳ ғарбга, гоҳ шарққа олиб кетди, охир-оқибат мағлуб ҳинднинг божи сифатида у англия қироличасининг тожига қадалди. фиръавнлар, шаҳаншоҳлар кетдилар ҳам йўқ бўлиб, нигоҳларни то бу чоғлар ёндирасан чўғ бўлиб... ... бунча зўр деб ишқи …
4
ъдодли шоир эркин воҳидов ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири, давлат мукофоти совриндори, халқимизнинг ардоқли асл фарзандидир. шоирнинг «она тилим ўлмайди» номли шеърини мустақил ўқиш учун тавсия қиламиз. 1 э.воҳидов. шоиру, шеъру, шуур. –т.: 1987, 5-бет. 1 кўҳинур – ҳиндистондан инглизлар олиб кетган машҳур қимматбаҳо олмос. 1 э.воҳидов. изтироб. –т.: ўзбекистон, 1992, 116-бет.
5
эркин воҳидов 5 - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "эркин воҳидов 5"

1460896734_64342.doc эркин воҳидов 1936 йилда туғилган ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири эркин воҳидов 1936 йил 17 декабрда фарғона вилоятининг олтиариқ туманида қишлоқ ўқитувчилари оиласида туғилган. ўз таржимаи ҳолини ёзувчи қуйидагича изоҳлаган. «отамни олтиариқнинг ўқимишли, обрўли одамларидан бўлган деб эслашади... урушнинг дастлабки йилларида фронтга кетиб, бош миясида осколка жароҳати ва ўпка шамоллаши касали билан қайтиб келди. 1945 йилда... вафот этди. бир йилдан сўнг онам ҳам дунёдан ўтди. икки қисқа умрнинг ёлғиз ёдгори бўлиб мен тоға қўлида қолдим»1. ўша мурғак қалбнинг ўксик туйғулари, армонлари кейинчалик «болалик», «оқсоқол», «болалик экан-да» шеърларида, «нидо», «қуёш маскани» достонларига кўчган эди. 1960 йил эркин воҳидов тошкент давлат университетининг филология...

DOC format, 47.0 KB. To download "эркин воҳидов 5", click the Telegram button on the left.

Tags: эркин воҳидов 5 DOC Free download Telegram