нажмиддин кубро

DOC 9 sahifa 349,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
нажмиддин кубро xii – xiii аср тасаввуфининг энг ёрқин ва энг улуғ намояндаларидан бири бўлмиш улуғ мутафаккир олим нажмиддин кубро ана шундай буюк зотлардан биридир. нажмиддин кубро 1145 йилда хива шаҳрида дунёга келади:- унинг асл номи аҳмад ибн умар ибн муҳаммад ал–хевакий ал– хоразмийдир. отаси умар онаси биби ҳожар (ҳозирда қабри хива яқинидаги саёт қишлоғида). “нажмиддин”, “кубро”, “абулжанноб”, “валийтарош” сўзлари бул зотга берилган лақаб, унвон ва куниятдир. “о, ер устида юрган не-не кимсаларни биз тирик санаймиз, аслида улар ўлик, ер остида ётган не-не зотларни биз ўлик санаймиз, аслида улар тирикдир”. абулҳасан ҳараконий абдураҳмон жомийнинг “нафаҳотул унс” асарида ёзилишича: - “аҳмад ёшлигидан илмга қизиқиб, ислом асослари шариат илмларини жуда тез ўзлаштириб ўзидаги қобилияти асосида хоразмнинг мана- ман деган уламоларидан ўзиб кетади ва илмий баҳсларда барчани олқишига сазовар бўлади. шу боис у “тамматул кубаро”, яьни уламоларнинг етуги, улуғвори ва илм балоси деган лақабни олади. бунинг ёнига “нажмиддин” – “диннинг юлдузи” деган мартабали …
2 / 9
йлик мартабасига эришар экан. нажмиддин кубро ўн олти-ўн етти яшарлигида ватани хоразмни тарк этиб, таҳсилни чуқурлаштириш мақсадида эрон, миср, шому ироқ мамлакатларини кезади. уни илмга чанқоқ қалби ҳеч тинч қўймас, қаердаки бирор номдор олимни овозасини эшитса, дарҳол йўлга тушар, гоҳ пиёда, гоҳ от-улов ёки туяда ҳафталаб, баъзан ойлаб йўл босар, қидирган кишисини топиб, ундан сидқидилдан сабоқ оларди. агар унинг таҳсилдан кўнгли тўлмаса, устозидан ижозат олиб, яна йўлга тушарди. нажмиддин кубро қалбида руҳий маънавий камолатга, ғайб асрори, каромат ва кашфу ҳол илми хисобланмиш тасаввуф таълимотига иштиёқ зўр эди. шу боис у шариат илмларини ўрганиш баробарида тариқатдан ҳам хабардор бўлишга интилиб, қатор шайхлар, дарвешлар суҳбатида бўлади, хонақоларда хилват ўлтириб, риёзат билан машғул бўлади. нажмиддин кубро мисрда шарқ фалсафаси билан шуғулланади ва унинг сирларини ўрганади. у ҳадис илми билан қизииб нишопурда абул маккорим лубон ва абу жафар самдлоний, табризда абу мансур хафт, маккаи мукаррамада абу мухаммад таббех ва искандарияда абу тоҳир салафий хизматларига …
3 / 9
фларига мувофиқ, “бағишловчи қўл – фақр эшигини очувчидир”, деган фикрларни баён қилган суҳравардий бойликни қораламайди, балки зулму ситамни ва талончиликни, ҳаромхўрликни ва хасисликни мазаммат этади. абулнажиб суҳравардий шогирдлари бўлган шайх рўзбеҳон мисрий, шайх аммор ёсир, ва шайх исмоил қасрийларда қалб саховати билан бирга мурид тарбиясида қаттиққўл бўлиш, ботиний кўз билан муриднинг хаёлларини, руҳиятини уқиб олиш ва унга руҳий таъсир ўтқазиш қобилияти яхши ривожланган эди. масалан:- шайх аммор ёсир соликнинг “ноқисларни такмил этиш ва муридларни тарбиялашда, уларнинг тушлари ва фикрларини таъбир этишда, иккиланишларни бартараф этишда шуҳрат қозонган” бўлса, шайх рўзбеҳон мисрий “аксар вақт истиғроқ мақомида бўлиб”, важд ва илҳом ичида юрар, илоҳий маърифатдан завқи тошиб, бу ҳолатни муридларига юқтирарди. шайх исмоил қасрий бўлса, рақсу самоъ, имо – ишоралар йўли билан мурид қалбини ром этиб, ўзини поклаш ва шу орқали илоҳиётга муҳаббатни сингдиришда машҳур бўлган. ҳар учала шайх ҳам тариқатни шариатдан ташқари деб тасаввур қилмаганлар. ўзлари сунний мазҳабининг изчил тарафдорлари ҳисобланганлар. нажмиддин …
4 / 9
р” дейди. шунда нажмиддин дарров кийимларини ечади, ҳамхоналари ҳам унга эргашадилар. улар бобо фараж ҳузурига келиб индамай бир чеккада ўтирадилар. бобо фаражнинг танаси қуёш парчасидай порлаб унинг йиртиқ тўнини ёриқларидан нур тарала бошлайди. бироздан сўнг бобо фараж ўрнидан туриб тўнини ечиб нажмиддиннинг устига ёпади, нажмиддин учун бу йиртиқ тўн табаррук туҳфа эди. сўнгра бобо фараж нажмиддинга қараб, “сенинг дафтару китоб ўқиш вақтинг ўтди, балки ўзинг энди бутун олам сардафтари бўладиган вақт етди” дейди. бобо фаражнинг хонақасидан чиққанларидан сўнг нажмиддинга устози “шарҳус–сунна” китобидан озгина қолди, бир-икки кун шуғуллансанг тугатасан, кейин қаерга борсанг ихтиёринг дейди. нажмиддин устозининг маслаҳатига қулоқ солиб дарсхонага киради. аммо шу заҳоти бобо фараж келиб унга танбеҳ беради. “ҳозиргина илмул яқиндин минг фарсах узоқлашган эдинг, энди яна илм қошига келдингми?”-дейди. шундан сўнг нажмиддин ўқишини йиғиштириб риёзат билан машғул бўлади. надмиддин кубронинг ҳолатлари шундай эканки, у киши баъзан бирдан жўшиб, ўзга кайфиятга кириб, вужудлари балқиб кетар экан, баъзида эса, хазин …
5 / 9
ввуф таълимоти оллоҳга интилиш бўлиб, ўзлигини англаб, қалбининг очилмаган имкониятларини ишга солиш, бу билан оллоҳнинг каромат нуридан баҳраманд бўлиш учун ўз камолати сари йўл тутиб, яъни инсон ўз руҳини оллоҳга яқинлаштиради, ўз руҳини оллоҳ қудратига бағишлашга йўл тутади. тариқат илми ўзи учун мужассамлаштирадиган одоб-– аҳлоқдир. маърифат илми авлиёларнинг ўзини англаб етиши сари йўл тутиши, нафсни тийиши, ўзликни йўқотишидир. ҳақиқат илми эса ўз руҳини тангри қудрати билан боғлашдир. кубровия тариқати ҳам қурони карим ва ҳадиси шарифдаги таълимот асосида шакллангандир. комил инсонни тарбиялаш бу тариқатнинг асосий вазифаси бўлиб, шайх нажмиддин кубронинг ҳаёти катта сабоқ, улкан мактабдир. кубровия тариқатида талаб, садоқат, ишқ, муҳаббат, ошиқликнинг инсон учун нақадар зарур эканлиги таъкидланади. у шоирона тил билан шундай дейди: ишқ дарди ғариб танимдаги жон бўлғай. дард чекса киши аҳийри инсон бўлғай. ошиқ ману дўзах мен учун оташгоҳ, бошқа учун у бир зимистон бўлғай. нажмиддин кубро ўз таълимотида инсон омилини биринчи ўринга қўяди. у инсон тафаккури кучига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нажмиддин кубро" haqida

нажмиддин кубро xii – xiii аср тасаввуфининг энг ёрқин ва энг улуғ намояндаларидан бири бўлмиш улуғ мутафаккир олим нажмиддин кубро ана шундай буюк зотлардан биридир. нажмиддин кубро 1145 йилда хива шаҳрида дунёга келади:- унинг асл номи аҳмад ибн умар ибн муҳаммад ал–хевакий ал– хоразмийдир. отаси умар онаси биби ҳожар (ҳозирда қабри хива яқинидаги саёт қишлоғида). “нажмиддин”, “кубро”, “абулжанноб”, “валийтарош” сўзлари бул зотга берилган лақаб, унвон ва куниятдир. “о, ер устида юрган не-не кимсаларни биз тирик санаймиз, аслида улар ўлик, ер остида ётган не-не зотларни биз ўлик санаймиз, аслида улар тирикдир”. абулҳасан ҳараконий абдураҳмон жомийнинг “нафаҳотул унс” асарида ёзилишича: - “аҳмад ёшлигидан илмга қизиқиб, ислом асослари шариат илмларини жуда тез ўзлаштириб ўзидаги қобилияти ...

Bu fayl DOC formatida 9 sahifadan iborat (349,5 KB). "нажмиддин кубро"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нажмиддин кубро DOC 9 sahifa Bepul yuklash Telegram