ikkinchi jahon urushining boshlanishi va o'zbekiston tarixi

PDF 55 pages 1.1 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 55
иккинчи жахон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган хиссаси  режа  иккинчи жахон урушининг бошланиши.  уруш йилларида ўзбекистоннинг саноати ва қишлоқ хўжалиги.  уруш йилларида ўзбекистонда фан ва маданият.  ўзбекистон жангчиларининг фронтда кўрсатган жасоратлари. ўзбекистонда “хотира ва қадрлаш” кунининг миллий байрам сифатида нишонланиши, унинг моҳияти ва аҳамияти. иккинчи жахон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган хиссаси  каримов и.а. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.т.,1996.  каримов и.а. юксак маънавият - енгилмас куч. -т.: маънавият, 2008.  каримов и.а. ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.–т.:ўзбекистон, 2011.  жўраев н., файзуллаев т., усмонов қ. ўзбекистон тарихи. миллий истиқлол даври. т.: «шарқ», 1998 й.  мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғат. т.: «шарқ», 1998й.  муртазаева р.х. ва бошқалар. ўзбекистон тарихи. ўқув қўлланма. –т.: академия, 2010.  муҳиддинов н кремлда ўтказган йилларим.i-китоб.-т.,1994  ўзбекистоннинг янги тарихи. иккинчи китоб, ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. т.: «шарқ», 2000 й. адабиётлар рўйхати  …
2 / 55
ган эди. уларнинг манфаатдор ҳудудлари чегараси полшадан ўтган бўлиб, ғарбий украина ва ғарбий белорусия ҳудудлари ҳамда болтиқбўйи мамлакатлари ссср таъсир доирасидаги ҳудуд эканлиги германия томонидан тан олинган эди  энг сўнгги тарихий тадқиқотлар "август битими" мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаб, совет-герман урушининг бошланишини орқага сурган эмас, балки, иккинчи жаҳон урушини ва унга ссср нинг тортилишини тезлаштирган ҳужжат бўлганлигини кўрсатади 1939-йил 23-августда сталин таклифи билан германия ташқи ишлар вазири риббентроп москвага келди. бўлиб ўтган музокаралар жараёнида 10 йил муддатга ўзаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартнома имзоланди  шунга кўра 1939-йил 1-сентябрда фашистлар германияси полшага бостириб кирди. 3-сентябрда эса англия ва франция германияга уруш эълон қилдилар ҳамда иккинчи жаҳон уруши бошланди  гитлер жаҳон жамоатчилиги кўз ўнгида ҳалокатли урушнинг асосий айбдори бўлиб намоён бўлди. чунки германия давлатининг ҳам, совет давлатининг ҳам стратегик мақсадларини акс эттирган бу шартномага мувофиқ германия билан ссср полшага бир вақтда қўшин киритишлари лозим бўлган  сталин шарқий европанинг халоскори деган шон-шуҳратига …
3 / 55
ўшинлари томонидан босиб олинди. августда барча учта болтиқбўйи республикалари расман ссср таркибига киритилди 1939 йил охири-1940 йил бошларида бўлган совет-фин уруши оқибатида  польша,норвегия,франция,бельгия,голландия,дан ия,люксембургни босиб олди  совет ҳуқумати эса, немис кўмондонлигини европанинг навбатдаги пойтахтини босиб олиш муносабати билан мунтазам табриклаб борди 1939-1940 йиллар мобайнида фашистлар германияси  буни зимдан ҳис қилган гитлер ҳукумати сталиндан хавфсирар, уларнинг ҳар бири "ҳужум қилмаслик ҳақидаги битимини ўзи учун қулай бўлган пайтда бекор қилишни оқилона иш деб ўйлардилар. айнан шу нарса иккита "дўст" давлат ўртасидаги муқаррар урушни тезлаштирди капиталистлар ўзаро уруш натижасида заифлашишини кутаётган сталин бошлиқ советлар ҳукумати бир зарба билан европани советлаштиришга тайёрланар  1941-йил 22-июл якшанба куни тонг отарида август шартномасини бузиб, фашистлар германияси ссср га ҳужум бошлади  бу урушга мажбуран тортилган совет иттифоқи халқлари мустамлака асоратида бўлган барча республикалар шу жумладан, ўзбекистон халқлари учун оғир синовлар вақти ва уларнинг немис фашист босқинчиларига қарши фидокорона кураши бошланди 1941-йил 22-июл якшанба …
4 / 55
жўнатилди  ўзининг ватанпарварлик бурчини юксак даражада ҳис қилган ўзбек халқи фашизмдан фақат сссрни эмас, энг аввало ўзбекистонни ҳимоя қилишни, уни яна бир босқинчидан сақлаб қолишни мақсад қилиб қўйган эди. чунки халқимиз социализм ниқоби остида қилинган босқинчилик сиёсий қатоғонлар заҳмини ҳали унутмаган бир даврда гитлерчи босқинчиларнинг босиб олинган ҳудудларда қилган ашаддий жиноятлари, улар ўрнатаётган тартиб тўғрисидаги хабарларни эшитиб фашизмнинг мустабид тузумдан ҳам даҳшатлироқ, инсоният бошига келган офат эканлигини англаб етган эди, яъни халқ ўзини душманни тўхтатишга ва улоқтириб ташлашга қодир бўлган бирдан бир куч деб ҳис қилди. у коммунистик тизим фойдасини эмас, балки фашизмга қарши курашнинг адолатли эканлиги ғоясини танлади урушнинг дастлабки кунлариданоқ совет халқи-ўзбекистонликлар ҳам босқинчилар устидан ғалабага эришишга бутун кучларини бахшида этдилар. мустабид тузум зулми остида эзилаётган халқлар қандайдир ғояларни эмас, балки она-юрт-ватанларини ҳимоя қилдилар шу жиҳатдан ҳам и.а.каримовнинг "уруш даври воқеаларини, жангчиларимизнинг жасоратларини таҳлил этишда ва таърифлашда ҳам мафкурабозликни... камроқ айтиш" га доир чақириғи ниҳоятда долзарб бўлиб …
5 / 55
он ҳукумати миллий ҳарбий қўшилмалар тузиш ташаббуси билан чиқди. 1941-йил 13-ноябрдан 1942-йил мартигача 14 та миллий ҳарбий қўшилма, жумладан, 9 та ўқчи бригада, 5 та отлиқ аскарлар дивизияси тузилиб фронтга жўнатилди  умуман, уруш бошларида 6,5 миллион кишидан иборат бўлган ўзбекистон аҳолисининг 1.433.230 таси урушга сафарбар этилган. уларнинг кўпчилиги мардлик намуналарини кўрсатиб, жанговар орден ва медаллар билан тақдирланди ўрта осиё ҳарбий округи фронт учун 1941-йил июндан 1942-йил охиригача ҳарбий сафарбарлик асосида 109 та ҳарбий қўшилма тузди, ҳаракатдаги армияга ва олий бош қўмондонлик қароргоҳи резервига 86 дивизия ва бригада жўнатди жангчилар учун тўпланган буюмлар ва озиқ-овқатларни ўзсср олий совети президиумининг раиси й.охунбобоев раҳбарлигидаги делегация фронтнинг олдинги марраларигача олиб борган эди  й.охунбобоев (1885—1943) — давлат арбоби. йўлдош охунбобоев 1885 й. марғилон уездининг жўйбозор қишлоғида аравасоз уста охун-бобо оиласида туғилди й.охунбобоев 1925 й. февралда ўзбекистон сср миқ раиси лавозимига сайланди. й.охунбобоев ўз фаолияти даврида хатоларга ҳам йўл қўйди. шунинг учун ҳам у …

Want to read more?

Download all 55 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ikkinchi jahon urushining boshlanishi va o'zbekiston tarixi"

иккинчи жахон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган хиссаси  режа  иккинчи жахон урушининг бошланиши.  уруш йилларида ўзбекистоннинг саноати ва қишлоқ хўжалиги.  уруш йилларида ўзбекистонда фан ва маданият.  ўзбекистон жангчиларининг фронтда кўрсатган жасоратлари. ўзбекистонда “хотира ва қадрлаш” кунининг миллий байрам сифатида нишонланиши, унинг моҳияти ва аҳамияти. иккинчи жахон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган хиссаси  каримов и.а. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.т.,1996.  каримов и.а. юксак маънавият - енгилмас куч. -т.: маънавият, 2008.  каримов и.а. ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.–т.:ўзбекистон, 2011.  жўраев н., файзуллаев т., усмонов қ. ўзбекистон тарихи. миллий истиқлол даври. т.: «ша...

This file contains 55 pages in PDF format (1.1 MB). To download "ikkinchi jahon urushining boshlanishi va o'zbekiston tarixi", click the Telegram button on the left.

Tags: ikkinchi jahon urushining boshl… PDF 55 pages Free download Telegram