ta'lim jarayonida interfaol metodlar

DOC 21 sahifa 224,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
таълим жараёнида интерфаол методларни таълим жараёнида интерфаол методларни қўллаш ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг қўлланилмоқда. ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. таълим методларини танлашда ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади. анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади. бу методларни интерфаол ёки интерактив методлар деб ҳам аташади. интерфаол методлар деганда-таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар тушунилади. бу методлар қўлланилганда таълим …
2 / 21
и тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган методдир. “ақлий ҳужум” методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. оғзаки шаклида таълим берувчи томонидан берилган саволга таълим олувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. таълим олувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этадилар. ёзма шаклида эса берилган саволга таълим олувчилар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар. жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» доскасига (игналар ёрдамида) маҳкамланади. “ақлий ҳужум” методининг ёзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. ушбу метод тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади. “ақлий ҳужум” методидан фойдаланилганда таълим олувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан таълим олувчиларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. таълим олувчилар ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги таълим олувчиларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. бу метод …
3 / 21
лмаси келтирилган. 1-чизма. “ақлий ҳужум” методининг тузилмаси “ақлий ҳужум” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат: 1. таълим олувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, ғоя ва мулоҳаза) билдиришларини сўралади; 2. таълим олувчилар савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади; 3. таълим олувчиларнинг фикр-ғоялари (магнитафонга, видеотасмага, рангли қоғозларга ёки доскага) тўпланади; 4. фикр-ғоялар маълум белгилар бўйича гуруҳланади; 5. юқорида қўйилган саволга аниқ ва тўғри жавоб танлаб олинади. “ақлий ҳужум” методининг афзалликлари: · натижалар баҳоланмаслиги таълим олувчиларда турли фикр-ғояларнинг шаклланишига олиб келади; · таълим олувчиларнинг барчаси иштирок этади; · фикр-ғоялар визуаллаштирилиб борилади; · таълим олувчиларнинг бошланғич билимларини текшириб кўриш имконияти мавжуд; · таълим олувчиларда мавзуга қизиқиш уйғотади. “ақлий ҳужум” методининг камчиликлари: · таълим берувчи томонидан саволни тўғри қўя олмаслик; · таълим берувчидан юқори даражада эшитиш қобилиятининг талаб этилиши. “кичик гуруҳларда ишлаш” методи - таълим олувчиларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий …
4 / 21
ик гуруҳлар белгиланади. таълим олувчилар гуруҳларга 3-6 кишидан бўлинишлари мумкин. 3. кичик гуруҳлар топшириқни бажаришга киришадилар. 4. таълим берувчи томонидан аниқ кўрсатмалар берилади ва йўналтириб турилади. 5. кичик гуруҳлар тақдимот қиладилар. 6. бажарилган топшириқлар муҳокама ва таҳлил қилинади. 7. кичик гуруҳлар баҳоланади. «кичик гуруҳларда ишлаш» методининг афзаллиги: · ўқитиш мазмунини яхши ўзлаштиришга олиб келади; · мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади; · вақтни тежаш имконияти мавжуд; · барча таълим олувчилар жалб этилади; · ўз-ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бўлади. «кичик гуруҳларда ишлаш» методининг камчиликлари: · баъзи кичик гуруҳларда кучсиз таълим олувчилар бўлганлиги сабабли кучли таълим олувчиларнинг ҳам паст баҳо олиш эҳтимоли бор; · барча таълим олувчиларни назорат қилиш имконияти паст бўлади; · гуруҳлараро ўзаро салбий рақобатлар пайдо бўлиб қолиши мумкин; · гуруҳ ичида ўзаро низо пайдо бўлиши мумкин. “давра суҳбати” методи – айлана стол атрофида берилган муаммо ёки саволлар юзасидан таълим олувчилар томонидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш орқали олиб бориладиган …
5 / 21
бир таълим олувчига конверт қоғози берилади. ҳар бир таълим олувчи конверт устига маълум бир мавзу бўйича ўз саволини беради ва “жавоб варақаси”нинг бирига ўз жавобини ёзиб, конверт ичига солиб қўяди. шундан сўнг конвертни соат йўналиши бўйича ёнидаги таълим олувчига узатади. конвертни олган таълим олувчи ўз жавобини “жавоблар варақаси”нинг бирига ёзиб, конверт ичига солиб қўяди ва ёнидаги таълим олувчига узатади. барча конвертлар айлана бўйлаб ҳаракатланади. якуний қисмда барча конвертлар йиғиб олиниб, таҳлил қилинади. қуйида “давра суҳбати” методининг тузилмаси келтирилган (4-чизма). 4-чизма. “давра суҳбати” методининг тузилмаси “давра суҳбати” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат: 1. машғулот мавзуси эълон қилинади. 2. таълим берувчи таълим олувчиларни машғулотни ўтказиш тартиби билан таништиради. 3. ҳар бир таълим олувчига биттадан конверт ва жавоблар ёзиш учун гуруҳда неча таълим олувчи бўлса, шунчадан “жавоблар варақалари”ни тарқатилиб, ҳар бир жавобни ёзиш учун ажратилган вақт белгилаб қўйилади. таълим олувчи конвертга ва “жавоблар варақалари”га ўз исми-шарифини ёзади. 4. таълим олувчи конверт устига мавзу бўйича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ta'lim jarayonida interfaol metodlar" haqida

таълим жараёнида интерфаол методларни таълим жараёнида интерфаол методларни қўллаш ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг қўлланилмоқда. ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. таълим методларини танлашда ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади. анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлак...

Bu fayl DOC formatida 21 sahifadan iborat (224,0 KB). "ta'lim jarayonida interfaol metodlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ta'lim jarayonida interfaol met… DOC 21 sahifa Bepul yuklash Telegram