segmentation damkalari montaji

DOC 9 стр. 1,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
19-маъруза сув ташиш эстакадалари, турбинали сув ўтказмалари йиғуви. йиғув омборининг таркиби ва вазифаси, қурилмалар сегментли затворларни монтаж қилиш. тўлғазиладиган қисмларни монтаж қилиш ва уни амалга оширишнинг кетма-кетлиги иншоот қурилиш қисмининг тайёрлик даражасига боғлиқ бўлади. агар затвор қурилиш майдончасига ишлар бошлангунга қадар олиб келинган бўлса, тўлғазиладиган қисмларни монтаж қилишнинг кетма-кетлиги хар хил бўлиши мумкин: ё аввал ён зичламалар остига йўналтиргичлар (12.8 (а)-расм), бўсаға ўрнатилади, сўнгра затвор ва охирги навбатда ошиқ-мошиқлар монтаж қилинади, ё аввал таянч ошиқ-мошиқлар ўрнатилиб, иш зичламалар остига йўналтиргичлар ва бўсаға ўрнатиш билан якунланади. бироқ иккала холда хам таянч ошиқ-мохиқ ўрнатилгунга қадар монтаж роми махкамланади ва бетонланади, унинг устига эса таянч ошиқ-мошиқнинг харакатсиз қисми жойлаштирилади. 8-расм. сегментли затворларнинг тўлғазиладиган қисмларини ўрнатиш а – ўрнатишнинг умумий схемаси; б – таянч ошиқ-мошиқларни монтаж қилиш схемаси сегментли затворнинг таянч ошиқ-мошиғи (8 (б)-расм), унинг оғирлиги ва харакатсиз қисмларига қараб, ё бутун холда, ё алохида ўрнатилади. таянч ошиқ-мошиқнинг харакатсиз қисми иншоот бетонида мустахкамланган монтаж …
2 / 9
иш чоғида амалга ошириладиган шундай ишлар билан бир хил. бўсағаларни монтаж қилиш қурилиш қисмининг тайёрлик даражасига ва иншоот асосий блокларини бетонлаш пайтига келиб тўлғазиладиган қисмларнинг мавжудлигига қараб штрабали ёки штрабасиз усулда амалга оширилади. сегментли затворлар, одатда, қуйидаги кетма-кетликда монтаж қилинади: аввал таянч ошиқ-мошиқлар ўрнатилади ва махкамланади (9 (а)-расм), шундан кейин чорпоясимон юк кўтаргич билан оёқлар ўрнатилиб, у монтаж пилони ёрдамида лойихада белгиланган холатга келтирилади. шундан сўнг оралиқ иншоот элементлари ўрнатилади (9 (б)-расм). затворнинг таянч қисмларини бетонлашга унинг геометрик ўлчамлари текширилганидан кейингина рухсат этилади. агар шарт-шароит имкон берса, таянч ошиқ-мошиқлар затворнинг қолган қисмларини ўрнатишдан олдин монтаж қилинади ва бетонланади. затворнинг оёқлари дархол лойихада белгиланган холатда махкамланган бўлса, затворни йиғиш ва текшириш анча соддалашади, монтаж қилинган затворнинг тез синовдан ўтказиш ва фойдаланишга тайёрлаш учун имконият туғилади. 9-расм. сегментли затворни фойдаланиш юк кўтаргичи билан монтаж қилиш а – затвор оёқларини монтаж қилиш; б – оралиқ иншоотни монтаж қилиш чуқурлик сегментли затворлари айрим элементларни …
3 / 9
рни ушлаб қолувчи панжараларни монтаж қилиш. қурилиш майдончасида юк кўтариш қобилияти етарли даражадаги транспорт воситалари ва юк кўтаргичлар бўлса, панжаралар йиғилган холда етказилади ва ўрнатилади; улар олдин монтаж ташкилоти базасида ёки фойдаланиш кранлари ишлайдиган зонада йириклаштирилади. панжаралар горизонтал холатда стеллажлар устида йириклаштирилади. хар бир секциянинг юк кўтарувчи синчи хамда ўзак секциялари алохида йиғилади ва юк кўтарувчи синчларга болт билан махкамланади. юк кўтарувчи синчларни йиғишда уларда барча механик деталлар ва таянч-ғилдирак қисмлари ўрнатилади. синч нивелир ёрдамида текширилади ва монтаж чоклари пайвандланади. хас-чўпларни ушлаб қолувчи панжаралар ясси тўсиқлар каби монтаж қилинади. темир конструкцияларни монтаж қилиш габарит қувур йўлларини монтаж қилиш. габарит қувур йўлларининг (диаметри 3 м гача бўлган) бўғинлари темир йўл орқали олиб келинади, монтаж ташкилоти базасида улар йириклаштирилади ва сўнг автомобилларда ёки трейлерларда монтаж жойига етказилади. қувур йўлини монтаж қилишдан олдин унинг трассаси тайёрланади: қувур йўли ўрнини тайёрлаш ишлари амалга оширилади, қувур йўлининг сатхи ва баландлигини кўрсатувчи геодезия белгилари ўрнатилади. қувур …
4 / 9
и. ногабарит қувур йўлларини монтаж қилиш. ногабарит (диаметри 3 м дан катта) қувур йўллари заводлардан алохида элементлар кўринишида жўнатилади. бу элементларни йиғиш ва пайвандлаш объект =ошидаги базада амалга оширилади. қувур йўлларини темир йўл транспортида ташишда махсус жихозланган темир йўл платформаларидан фойдаланилади. транспорт воситаларига юкланган бўғинлар талреплар ва =амрагич мосламалар ёрдамида сим арқон билан махкамланади. ногабарит бўғинларни йириклаштириш базасидан монтаж жойига етказиш учун оғир юк кўтарадиган автомобиллар ва трейлерлар негизида ясалган ностандарт транспорт воситаларидан фойдаланилади. тўғоннинг станция участкаси худудида қувур йўллари қурилиш юк кўтаргичлари ёрдамида монтаж қилинади. 12.11-расмда диаметри 9,5 м бўлган турбинали қувур йўлини монтаж қилиш схемаси келтирилган. бу қувур йўли тўғоннинг қуйи четида ётқизилади ва кейин бетон билан мустахкамланади. қувур йўлининг қуйи қисмини – тўғриучастка бўғинлари, қуйи тирсак, бурилиш жойи ва таянч халқаларни монтад қилиш юк кўтариш қобилияти 25 т бўлган, қуйи тирсакнинг мустахкамланган участкасидаги эстакадага ўрнатилган минорали юк кўтаргич ёрдамида амалга оширилади. қувур йўлининг юқори участкаси ва ўтиш …
5 / 9
ни ўрнатиб, эстакаданинг монтаж қилинган қисми бўйлаб харакатланади. эстакаданинг навбатдаги оралиқ қурилмаси конструкциялари ўрнатилгач, =атнов қисми учун ёғоч тўшама ётқизилади ва юк кўтаргич йўллари монтаж қилинади. сўнгра юк кўтаргич бу оралиққа навбатдаги оралиқнинг конструкцияларини ўрнатиш учун силжийди. навбатдаги оралиқ учун конструкциялар эстакаданинг монтаж қилинган участкасига темир йўл платформаларида ёки тиркамали автомобиль торткичларида узатилади. эстакаданинг оралиқларига ва ўрнатилаётган элементлар оғирлигига қараб, минорали, равоқли-хартумли ёки темир йўл юк кўтаргичларидан фойдаланилади. усулнинг камчилиги – ишлар фронтининг чекланганлиги, чунки монтаж ишлари икки томондан икки механизм ёрдамида амалга оширилади. қуйи белгилардан бошлаб монтаж қилиш (12 (б)-расм) шундан иборатки, эстакада конструкциялари унга параллел равишда пойдеворлар сатхи даражасида харакатланадиган юк кўтаргич билан ўрнатилади. монтаж механизми остига конструкциялар котлован таги бўйлаб олиб келинади. усулнинг камчилиги шундаки, конструкция элементлари иш зонаси хамда иншоотни қуриш пайтида фойдаланиш мумкин бўлмаган эстакада орқали узатилади. аралаш усул (12 (в)-расм) юқорида тавсифланган икки усулнинг бирлаштирилган кўринишидир. бунда пилонлар қуйи белгилардан бошлаб, оралиқ қурилмалар – …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "segmentation damkalari montaji"

19-маъруза сув ташиш эстакадалари, турбинали сув ўтказмалари йиғуви. йиғув омборининг таркиби ва вазифаси, қурилмалар сегментли затворларни монтаж қилиш. тўлғазиладиган қисмларни монтаж қилиш ва уни амалга оширишнинг кетма-кетлиги иншоот қурилиш қисмининг тайёрлик даражасига боғлиқ бўлади. агар затвор қурилиш майдончасига ишлар бошлангунга қадар олиб келинган бўлса, тўлғазиладиган қисмларни монтаж қилишнинг кетма-кетлиги хар хил бўлиши мумкин: ё аввал ён зичламалар остига йўналтиргичлар (12.8 (а)-расм), бўсаға ўрнатилади, сўнгра затвор ва охирги навбатда ошиқ-мошиқлар монтаж қилинади, ё аввал таянч ошиқ-мошиқлар ўрнатилиб, иш зичламалар остига йўналтиргичлар ва бўсаға ўрнатиш билан якунланади. бироқ иккала холда хам таянч ошиқ-мохиқ ўрнатилгунга қадар монтаж роми махкамланади ва бетонланад...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOC (1,6 МБ). Чтобы скачать "segmentation damkalari montaji", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: segmentation damkalari montaji DOC 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram