лиро-эпик тур ривожи

DOC 50,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452009160_63019.doc лиро-эпик тур ривожи р е ж а: 1. лиро-эпик тур ҳақида маълумот. 2. лиро-эпик тур жанрлари ва улар структурасидаги ўзгаришлар. 3. замонавий ва тарихий мавзудаги достонлар. 4. шеърий романлар ҳақида. лиро-эпик тур атамаси аристотель “поэтикаси”сида ҳам, в.г. белинский асарларида ҳам алоҳида адабий тур сифатида тилга олинмаган. табиийки, улардан сўнг яратилган барча манбаларда ҳам бу тур ҳисобга олинмайди. уч адабий турнинг эпос деб номланган турида ҳикоя, қисса ва романлар қаторида достон (поэма) жанри ҳам тилга олинади. масалан, сизга тавсия этилган илмий адабиётларнинг барчасида шундай таснифга дуч келасиз. у ҳолда нега биз тўртинчи адабий тур сифатида лиро-эпик асарларни киритяпмиз? маълумки, ҳар бир адабий тур ўз шакли-шамойилига эга: лирика-шеърий, эпос-наср, драма эса – ҳаракат ва диалог асосида дунёга келади. ҳам шеърий, ҳам насрий ёзилган, баъзан диалоглар ҳам аралашиб қоладиган асарлар қайси турга киради? бу масала кўп асрлар давомида адабиётшуносларни ўйлантириб келаётган бўлса-да, ҳеч ким уни кўтариб ҳал қилишга журъат этмади. ҳатто профессор …
2
. 4. шеърий роман. адабиётшунос д.қуронов “адабиётшуносликка кириш” дарслигида кичик эпик шакллар сифатида латифа, масал, ҳикоят, ривоят, эртак, афсона, бадиа, этюд, очерк, эссе кабиларни ҳам рўйхатга олади. албатта, уларни шартли тарзда қабул қилиш мумкин. аслида латифа, афсона, эртаклар фольклорга, ҳикоят, ривоят, бадиа, очерклар эпик турга мансубдир. эссе эса адабий танқидчилик жанри сифатида тан олинган. буларни олимнинг ўзи ҳам тан олади ва шартли равишда “уларни турдан ташқари формалар деб тушуниш тўғрироқ бўлади” дейди. шундай қилиб, лиро-эпик тур жанрлари сифатида юқоридаги 4 хил асарларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. масал ўзбек адабиётидаги энг қадимий ва кенг тарқалган жанрлардан биридир. унинг илк намуналари а.навоийнинг “ҳайрат ул-аброр” достонидан ўрин олган “шеру дуррож”, “кабутар”, “ёлғончи”, гулханийнинг “зарбулмасал”идаги “тошбақа билан чаён”, “маймун билан нажжор”, “туя билан бўталоқ” кабилардир. бу жанрларга хос асарлар ундан ҳам олдинроқ юнон адипи эзоп томонидан ҳамда “калила ва димна”, “қобуснома” каби ёдгорликларда яратилган. хўш, масал нима? у қандай хусусиятларга эга? а.зуннунов ва н.ҳотамовнинг ўрта …
3
кичик шеърий, баъзан насрий шаклдаги асар. масалда инсонга хос хусусиятлар, жамиятга хос ижтимоий ҳодисалар, муносабатлар қушлар, ҳайвонлар орасидаги муносабатлар ва табиат ҳодисалари воситасида акс эттирилади. мазмуни мажоз асосига қурилади, комикликнинг ва киноянинг, ижтимоий танқид мотивининг устунлиги масалга ҳажвий руҳ бағишлайди” (5-ж., 498-б.). “ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эга қуйидагича қисқа изоҳ берилади: “масал (а. намуна, андоза, ўхшашлик; рамзий ҳикоя). 1. кишиларга ўгит бўладиган, хулосали, кичик мажозий ҳикоя” (2-ж., 549-б.). бу таърифу изоҳларга қўшимча ва аниқлик киритиб, уларни тартибга соламиз-да, масалга қуйидагича таъриф берамиз: “масал лиро-эпик турнинг фаол ва кўҳна жанрларидан бири бўлиб, бундай асарларда икки ёки ундан зиёд пероснаж иштирок этади (уларнинг бири-муаллиф). асар баёни кинояга асосланади. сиртдан қараганда баён этилаётган ҳодиса уч қисмдан ташкил топгандек (кириш, асосий воқеа ва хулоса) туюлса ҳам сюжети бир тугун асосида ривожланади ва ечим топади. масалдаги персонажлар мажозий характерга эга бўлади”. масал хх аср ўзбек адабиётида шоир, драматург, маърифатпарвар олим а.авлоний томонидан янгиланди ва ривожлантирилди. …
4
ндга бўлинади. унинг уч банди 8 мисрадан (24 мисра), охирги банди 4 мисрадан иборат бўлиши шарт. ана шу 4 мисралик охирги банд “бағишлов” деб аталади. биринчи банднинг сўнгги мисраси қолган ҳамма бандларда такрорланиши шарт. балладанинг дастлабки уч банди а-б-а-б= б-с-б-с; “бағишлов” банди эса б-с-б-с тарзида қофияланган. италия ва англияда баллада бироз структурал ўзгаришларга учради. баллада ўзбек адабиётига хх асрнинг 20-30-йилларида кириб келди ва жиддий структурал ислоҳотлар (ўзгаришлар)ни бошидан кечирди. аввало, ўзбек адабиётида баллада ҳажман кенгайди. бундан ташқари хх асрнинг 30-40-йилларида баллада кўпроқ қаҳрамонона воқеаларни тасвирлашга бағишланган (ҳ.олимжоннинг “жангчи турсун”, “роксананинг кўз ёшлари”, м.шайхзоданинг “капитан гастелло”, “муҳаммад тўпчи” каби) бўлса, 80-90-йиллар ва мустақиллик даври адабиётида мазмунан ҳам ўзгариб кетди. масалан, у.азим, х.даврон, м.юсуф, э.шукур, т.жўра каби шоирлар “баллада” деб тақдим этган асарлар юқоридаги талабларнинг биронтасига жавоб бермайди. жанр сифатида фақат номи қолди холос. лиро-эпик турнинг энг йирик жанри достон (поэма)дир. бундай асарларда баён қилинаётган воқеа лирик қаҳрамон муносабати орқали ифодаланади. чунки …
5
и, улардаги айрим етишмовчиликлар хусусида тўхталайлик. кейинги йилларда адабий ҳаётда юз берган ижобий ўзгаришлар, хусусан, тарихий мавзуга муносабатнинг янгиланиши достон жанрига ҳам хосдир. халқимиз тарихидаги оқ доғларни йўқотиш, қора доғларни ювиш ниятида кўпчилик ижодкорлар ўтмишда муҳим ўрин тутган, аммо адабиёт саҳифаларига киролмаган тарихий сиймолар ҳақида достонлар яратишга киришдилар. бу йилларда, айниқса, амир темур ва темурийзодалар фаолияти мавзуси достонларда кўп ишланди. мавзунинг қаҳрамонона моҳиятини инобатга олган ҳолда драматик достон шаклида яратилиши бу жанрнинг имкониятларини янада кенгайтирди. а.ориповнинг “соҳибқирон” драматик достони, м.жалилнинг “соҳибқирон”, а.суюннинг “сарбадорлар”, у.азимнинг “халил султон” достонлари, олимжон бўриевнинг “амир темур” деб аталган шеърий романи соҳибқирон бобомизнинг ўзбек ўқувчисига маълум бўлмаган қирралари тўғрисида маълумот беради. шунингдек, ш.қурбоннинг “темур малик”, “сўз йўли” (навоий ҳақида), м.юсуфнинг “кўҳна қудуқ”, “қора қуёш”, э.самандарнинг “аждодлар қиличи” (ж.мангуберди ҳақида) сингари достонлари ҳам улуғ аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. замонавий мавзуда ҳам кўплаб достонлар дунёга келди. бундай мавзудаги достонлар руҳига истиқлол ғояси сингдирилганлиги, чуқур миллийлик билан суғорилгани …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лиро-эпик тур ривожи" haqida

1452009160_63019.doc лиро-эпик тур ривожи р е ж а: 1. лиро-эпик тур ҳақида маълумот. 2. лиро-эпик тур жанрлари ва улар структурасидаги ўзгаришлар. 3. замонавий ва тарихий мавзудаги достонлар. 4. шеърий романлар ҳақида. лиро-эпик тур атамаси аристотель “поэтикаси”сида ҳам, в.г. белинский асарларида ҳам алоҳида адабий тур сифатида тилга олинмаган. табиийки, улардан сўнг яратилган барча манбаларда ҳам бу тур ҳисобга олинмайди. уч адабий турнинг эпос деб номланган турида ҳикоя, қисса ва романлар қаторида достон (поэма) жанри ҳам тилга олинади. масалан, сизга тавсия этилган илмий адабиётларнинг барчасида шундай таснифга дуч келасиз. у ҳолда нега биз тўртинчи адабий тур сифатида лиро-эпик асарларни киритяпмиз? маълумки, ҳар бир адабий тур ўз шакли-шамойилига эга: лирика-шеърий, эпос-наср, драма ...

DOC format, 50,0 KB. "лиро-эпик тур ривожи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: лиро-эпик тур ривожи DOC Bepul yuklash Telegram