"дарахт" проектив график тести

DOC 27 стр. 92,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 27
«дарахт» тести «дарахт» проектив график тести. «дарахт» проектив график тести психологик диагностика амалиётида тахминан xix асрдан бошлаб қўллана бошланган. биринчи бор тадқиқотда дарахт расми орқали инсон индивидуаллигини ўрганиш мақсадида швейцариялик мутахассис э.жюккерт қўллаган. у дарахт расми тасвири остида инсоннинг хаётий муаммолари ётганини пайқади. шундан сўнг 1934 йилда ж. шлибе 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган 478 та синалувчи томонидан чизилган 4519 та дарахт расми коллекциясини тўплади. унинг кўрсатмаларига мувофиқ синалувчилар бирин кетинликда «оддий дарахт», «ўлик дарахт», «совуққотган», «бахтли», «қўрққан», «хафа», «халок бўлаётган» дарахтлар расмини чизиши керак бўлган. ана шу даврдаёқ бундай расмларнинг бир неча характерли хусусиятлари махлум бўлган: «совуққотган» дарахт жуда кичкина, «ўлик» дарахт – горизонтал холатда, «бахтли» дарахт – жуда катта юқорига интилувчи шохлари билан тасвирланган. биринчи расмда – «оддий дарахт»да – ж. шлибе фикрича, кишининг шахсий сифатлари намоён бўлади, бироқ бошқа расмларда хам индивидуал тафовутларни пайқаш мумкин. яна бир қизиқ тадқиқотлардан бири француз олими рене стор томонидан талқин қилинган …
2 / 27
логик ўзига хос томонларини аниқлашдан иборат. жихозлар. оқ қоғоз, ручка ёки қалам. «дарахт» тести ёрдамида индивидуал ва гурухий тадқиқотни амалга ошириш мумкин. кўрсатма. ўзингизга маъқул бўлган, хохлаган дарахтнинг расмини чизинг. 1- интерпретация (расмлар типологияси) турли ёш ва жинсдаги кишилар чизган расмларни анализ қилишда бир неча турғун типдаги дарахт расмларини, шунингдек инсонларнинг индивидуал фарқларини очиб беришга ёрдам берадиган бир неча қисмлар аниқланди. (тадқиқотда 7 ёшдан 60 ёшгача бўлган синалувчиларнинг 2000 та расмлари муаллифлар томонидан анализ қилинган). 1111111111111145-расмда дарахт расмининг схемали тасвиридан то қисмларига ажратишгача бўлган тасвир кўрсатилган. 1-тип – «арча». арчани тасвирлашнинг турлича йўллари мавжуд: схематик тарзда ёки қисмларга ажратиб чизилган бўлиши мумкин. бундай шахсларнинг характерида доминантликка, ташкилотчилика, фаолликка мойиллик мавжуд. 2-тип – «синтетик». бундай расмларнинг характерли томони шундан иборатки, унда қисмлар тасвирланмайди. дарахт ихчамлашган схемада тасвирланади-одатда дарахт танаси ва шохларидан иборат бўлади. бундай дарахт расми синтетик когнитив усулга мойил шахсларда учрайди, улар учун қисмлар катта ахамиятга эга эмас, уларни кўпроқ …
3 / 27
бул қилиш хамда ижодий ёндашувни намоён этишига асос бўлади. бундай расм кўпроқ болаларда учрайди. 5-тип – «амалий». бундай дарахт расми расм шохларнинг кўплиги билан характерланади. ушбу дарахт расми кўпроқ сайр қилишни ёқтирадиган кишиларда ва индуктив типли кишиларда учрайди. 6-тип – «эстетик». бундай типли расм тасвирлаш вақтлардан оқилона фойдалана оладиган, кайфиятни ўзгаларга етказа оладиган, эстетик тип айрим холларда ўз йўналишига эга турларда ёки тасвирий санoатни ёқтирадиган, графикани ёқтирадиган кишиларга хосдир. эстетик типли тасвир бошқа типлар билан бирга қўшилган холда учраши мумкин. 7-тип – «пальма», «экзотик тип». одатда бундай тасвир ёшларда, экзотикани яхши кўрадиган, кийиниш ва хулқ-атвори экстравагант (ғайри одатий) бўлган, чет элларга боришни маъқул биладиган кишиларда учрайди. улар оргинал (қайтарилмас) фикрга эга бўлиб, романтикликка мойилдирлар. 8-тип – «характерли дарахт». бундай типли дарахт расми одатда йирик қилиб чизилади, оргинал бўлади. дарахт экзотик гуллар ва мевалар билан безатилади ва унинг танаси ўзига хос ва мустахкам тасвирланади. бундан ташқари дарахт шохларида кўплаб кутилмаган предметлар …
4 / 27
лиши мумкин. юқорида келтирилган интерпретация расмни сифат анализи бўлиб, у шахс типлари характерига қисқача таъриф бериш имкониятига эга. лекин шу билан бирга интерпретацияда аналитик ёндашув мавжуд бўлиб, у «дарахт» тестини хар бир деталининг нимани англатишини очиб беради. интерпретация ii. (деталларни психологик анализи). расм қанчалик содда бўлмасин, унинг таркибида жуда кўплаб деталлар мавжуддир, у амалиётчи психолог учун сигнал вазифасини бажариб, катта ёки кичик ёшли мижоз билан сухбат қуриш, унинг индивидуллигини пайқаш, хаётий фаолиятини ўрганиш имконини беради. «дарахт» тестини деталлар бўйича анализ қилишда қуйидаги хусусиятларни ажратиш мумкин. · дарахтдаги қуш ёки хайвонларнинг инини тасвирланиши, одатда табиатни яхши кўрадиган, хар бир дарахт кимнингдир уйи деб фикрлайдиганларга хосдир. бундай кишилар хайвон ёки ўсимликлар хақида қайғуришни ёқтирадилар. · дарахтда ғовакнинг мавжудли, касаллик ёки хирургик операциядан далолат беради. дарахтларни тасвирлашда қуйдаги вариантлар учраши мумкин: · дарахт ўрнига тўнгакни чизиш. бундай характерли расм қарама-қарши жавоб берадиган кишиларга хосдир: ундан дарахт расмини чизиб бериш сўралса, у тўнгак расмини …
5 / 27
иантида дарахт расми қоғознинг хар иккала томонига чизилади. чизаётган кишига қуйидаги кўрсатма берилади: «арчадан бошқа хохлаган дарахт расмини чизинг». кейин варақ тўпланиб, олдинги кўрсатма берилади. р. стор фикрига кўра биринчи расм синалувчининг таниш бўлмаган холатдаги реакцияси ва ўз-ўзини назорат қилишнинг кучайишини акс эттиради. иккинчи расм одатий психологик холатга хос бўлади. р. стор вариантларидан бирида синалувчига иккинчи қоғозга «орзу дарахтини» расмини чизиш таклиф этилади, унинг орқа томонига юмилган кўзлар билан дарахт расмини чизиш хохиш ва хақиқат ўртасидаги мутаносибликни аниқлашга ёрдам беради. кўз юмуқ холда тасвирланган расм эса эски ўтган зиддиятларни, болаликдаги нохушликларни намоён этишга ёрдам беради. р. стор интеркретацияси статистик маълумотларга асосланган бўлимлардан иборат. улар қуйдагилардан иборат: · оила: таркибнинг ўзига хослиги, тарбия усули, ота-оналар билан муносабати, ака, опа, ука, сингил билан муносабати; · аффектив реакциялар: қувноқлик, қайғу, песимизм, оптимизм, урушқоқлик, агрессия (тажовузкорлик), ёқимлилик, ғалабани хис этиш ва х.к; · қизиқишлар: интеллектуал, бадиий; · атроф-мухитдаги рол: ўз-ўзини тасдиқлаш, оппозиция, келушувчанликка эхтиёж …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 27 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""дарахт" проектив график тести"

«дарахт» тести «дарахт» проектив график тести. «дарахт» проектив график тести психологик диагностика амалиётида тахминан xix асрдан бошлаб қўллана бошланган. биринчи бор тадқиқотда дарахт расми орқали инсон индивидуаллигини ўрганиш мақсадида швейцариялик мутахассис э.жюккерт қўллаган. у дарахт расми тасвири остида инсоннинг хаётий муаммолари ётганини пайқади. шундан сўнг 1934 йилда ж. шлибе 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган 478 та синалувчи томонидан чизилган 4519 та дарахт расми коллекциясини тўплади. унинг кўрсатмаларига мувофиқ синалувчилар бирин кетинликда «оддий дарахт», «ўлик дарахт», «совуққотган», «бахтли», «қўрққан», «хафа», «халок бўлаётган» дарахтлар расмини чизиши керак бўлган. ана шу даврдаёқ бундай расмларнинг бир неча характерли хусусиятлари махлум бўлган: «совуққотган» дарахт жуда к...

Этот файл содержит 27 стр. в формате DOC (92,0 КБ). Чтобы скачать ""дарахт" проектив график тести", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "дарахт" проектив график тести DOC 27 стр. Бесплатная загрузка Telegram