mashina detallariva loyihalash asoslari

PPT 19 pages 910.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
«машина деталлари» курси бґйича маърузалар 1-маъруза. машина узел (ыисм) ва деталларини мустаъкамликка ъисоблаш ва лойиъалашнинг умумий ъолатлари. «page up» ва «page down» тугмаларидан фойдаланинг umumtexnik fanlar kafеdrasi dotsenti barlibayev sh.n. mashina detallari va loyihalash asoslari fan: mavzu 01 fan to‘g‘risida umumiy ma’lumotlar * 1. фаннинг мақсади, вазифаси, таркиби ва умумий холати. 2. машина қисм ва деталларига қуйиладиган асосий талаблар. 3. машина деталларининг ишлаш қобилиятини белгиловчи меъзонлар ва уларни хисоблаш. 4. машина деталларни мустахкамликка хисоблаш хусусиятлари. маъруза режаси. фаннинг мақсади ва вазифалари фaннинг ўқилишидан мақсад - талабаларни хaлқ хўжaлигидa, жумлaдaн қишлоқ ва сув хўжaлигидa ишлaтилaдигaн мaшинaлaрдaги умумий вaзифaлaрни бaжaрувчи қисмлaрнинг таснифи, вaзифaси, конструкцияси, қўллaниш соҳaлaри, aсосий пaрaметрлaри, юкланиш хусусиятлари, ишлаш ишончлилиги ва лаёқати мезъонлари ҳамда улaрни ушбу меъзонлар aсосидa ҳисоблaш, лойиҳaлaш ва конструкциялаш усуллари бўйича йўналиш профилига мос билимлар даражаси билан таъминлашдир. фаннинг вазифалари – талабани ушбу фан бўйича олган назарий ва амалий билимларини курс лойиҳаси ва мустақил ишларни бажариш билан …
2 / 19
жаришга мўлжалланади. машина қисм ва деталларига қўйиладиган асосий талаблар. ишлаш қобилияти – машина, механизм ва қисмларни асосий белгиловчи параметрларининг холати техник хужжатларда кўрсатилганга мослигидир. мисол, машина двигатели зарур бўлган қувватни содир қилмаса ёки редуктор иш жараёнида қизиб кетса, бу холларда машина ишлаш қобилиятини йўқотган хисобланади. умрбоқийлик – белгиланган вақт ичида машина ва механизмлар ишлаш қобилиятини йўқотмаслик, техник имконияти (ресурс) етарли даражада бўлиши керак. шу вақт ичида қисмларда техник хизмат ёки таъмирлаш ишлари олиб борилади. ишончлилик – бу объект(машина)нинг ишлатиш (фойдаланиш)нинг берилган шароитларда талаб этилаётган вазифанинг бажарилишини таъминлайдиган барча кўрсаткичларни белгиланган чегарада вақт давомида сақлаб туриш ҳоссасидир. маъсулияти юқори бўлган холларда машинани ишлаш қобилиятини кўтариш мақсадида захира, эхтиёт қилиб ишлатилади (резервирование). бу усул асосан электрик, гидравлик системаларга тегишли бўлиб, айрим холларда механик системаларни захиралаш хам вужудга келтирилади. таъмирлашга яроқлилик – техник воситалар ёрдамида бузилишларни аниқлаш ва тузатишнинг қулайлиги. яъни, тузилмалар ажратиш ва йиғишга нисбатан оддий бўлиши керак. технологик қулайлик – детал …
3 / 19
ва титрашга чидамлилик киради. мустахкамлик – қўйилган юкланишга бардош бериб иш жаранида синмай ва бенуқсон ишлай олиш хусусияти. статик мустахкамлик ва толиқишга қаршилик хусусиятларини йўқотиши деталларни синишга олиб келади. статик мустахкамлик шарти: бу ерда:  - деталдаги кучланиш; [] - детал материали учун рухсат этилган кучланиш. иш жараёнида агар деталга таъсир қилаётган юкламанинг қиймати ва йўналиши ўзгариб турса, вақт ўтиши билан толиқишга қаршилик хусусияти йўқолиб детални синишига олиб келади. кучланиш цикллар сони бирор қийматига эга бўлганидан сўнг, детални айрим жойларида тўпланган кучланиш таъсирида майда ёриқчалар пайдо бўлади. деталларнинг кучланишлар тўпланишлари унинг сиртларининг ўзгаришига олиб келадиган элементлардир, масалан, вал ва ўқдаги ариқчалар ва галтеллар, шпонка учун мўлжалланган ариқчалар. ундан ташқари, микроёриқлар деталларнинг контакт юкламалар таъсир этаётган силлиқ сиртларида содир булиши мумкин. (шестерня тишларининг сиртлари, думалаш подшипниклар халқаларининг ишчи сиртларида). бу холларда кучланишлар тўпланишлари материал нуксонлари хисобланиб – каваклар ёки сиртларга механик ишлов бериш натижасида хосил бўладиган чизиқчалардир. толиқишга қаршилик (чидамлилик) шарти: …
4 / 19
кин. 1.1-расм, бу ерда  – туташган сиртларни ейилиш қиймати, t – ишлаш муддати. бу шаклда t1 – текислаштириш муддати: машинани янги деталларида ишқаланиш жараёни вақтида сиртлардаги кам (оз) миқдорга эга бўлган нотекисликлар силлиқланади. 1.1-расм. бу жараёндан кейин машиналар нормал холатда иш бажаради. туташган деталлар сиртида хосил бўлган ейилиш жараени нормаллашиб t2 вақтга тенг бўлади (1.1-расм). бу қиймат (t2) тўғри лойихаланган машинада бир неча ўн минг соатга тенг бўлиши мумкин. машинадаги деталларни умумий иш соати текислаш учун ва нормал ейилишга кетган вақтлар йиғиндисидан катта бўлмаслиги керак (t1+t2), бундан кейин тикланиш таъмирлари бажарилади ёки деталлар алмаштирилади. акс холда, деталларда хавфли ейилиш пайдо бўлади, бунинг қиймати t3 – бўлиб катта қийматга тенг эмас, лекин машина деталларини ишлаш лаёқатини йўқотишга ёки ишдан чикишга бутунлай бузулишига олиб келади. деталларни ишлаш муддатини ошириш мақсадида, ўзаро ишқаланувчи юзалар орасига чанг, намлик, хар хил заррачалар тушишидан сақланиши зарур, чунки, занглаш ейилиш даражасини тезлаштиради. иссиқбардошлик – иссиқлик таъсирида …
5 / 19
тезлик ёки айланишлар частотаси орасида ишлаши учун қисм ва деталларни ишлаш қобилияти. машина ва механизмлар назариясидан маълумки хар қандай машина тебранишни жадаллаштириш манбаи хисобланади, яъни хар қандай машинани харакати тебраниш холатини келтириб чиқаради. бундай холат деталлар ва уларнинг бирикмаларини лойихалашда хисобга олинади. бунга яққол учувчи аппаратлар мисол бўла олади, қайсики аллюминийдан тайёрланган корпусни ва уни қопловчи деталлар ажралмас бирикмалар ёрдамида бажарилиб пайванд усулида эмас, балки, парчин мих бирикмаси ишлатилган. тебраниш вақтида хосил бўлган майда ёриқчалар пайванд аллюминийли чокда тез ривожланиб бутун чок узунлиги буйича тарқалиши мумкин. парчин михли бирикма ишончли ишлайди, чунки чокда хосил бўлган майда ёриқчалар фақат парчин мих атрофидаги чокда бўлади, яъни чокнинг бутун узунлигига таъсир қилмайди, натижада конструкциянинг ишлаш қобилияти сақлаб қолинади. машина деталларини мустахкамликка хисоблаш хусусиятлари. мустахкамликка хисоблашда детални тузилиши ва унга қўйилган юкланиш детални модели ва хисоблаш учун зарур бўлган шакл билан алмаштирилади. айрим холларда деталлни тузилишларида шундай элементлар бўлиши мумкин, мутлақо мустахкамлик хусусиятига таъсир …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mashina detallariva loyihalash asoslari"

«машина деталлари» курси бґйича маърузалар 1-маъруза. машина узел (ыисм) ва деталларини мустаъкамликка ъисоблаш ва лойиъалашнинг умумий ъолатлари. «page up» ва «page down» тугмаларидан фойдаланинг umumtexnik fanlar kafеdrasi dotsenti barlibayev sh.n. mashina detallari va loyihalash asoslari fan: mavzu 01 fan to‘g‘risida umumiy ma’lumotlar * 1. фаннинг мақсади, вазифаси, таркиби ва умумий холати. 2. машина қисм ва деталларига қуйиладиган асосий талаблар. 3. машина деталларининг ишлаш қобилиятини белгиловчи меъзонлар ва уларни хисоблаш. 4. машина деталларни мустахкамликка хисоблаш хусусиятлари. маъруза режаси. фаннинг мақсади ва вазифалари фaннинг ўқилишидан мақсад - талабаларни хaлқ хўжaлигидa, жумлaдaн қишлоқ ва сув хўжaлигидa ишлaтилaдигaн мaшинaлaрдaги умумий вaзифaлaрни бaжaрувчи қисмлa...

This file contains 19 pages in PPT format (910.5 KB). To download "mashina detallariva loyihalash asoslari", click the Telegram button on the left.

Tags: mashina detallariva loyihalash … PPT 19 pages Free download Telegram