minerrallar va ularning xosliklari

PPTX 27 sahifa 461,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
слайд 1 мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва геоинформацион тизимлар факулътети геокимё ва минералогия кафедраси ўқитувчиси рўзиев мансур абдирашидович 1-амалий машғулот мавзу: минераллларнинг физик-кимёвий ҳусусиятлари. минерал агрегатлари. минералларнинг табиий хоссалари ҳар бир минерал бошқаларидан ўзига хос белгилари бўйича фарқланиши мумкин. жуда кўпчилик минералларни кўп меҳнат талаб этувчи тадқиқотларсиз характерли табиий хоссалари мажмуаси бўйича аниқлаш мумкин. кўпчилик минераллар фақатгина ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. бу, айниқса рангининг тўқлиги, синиш характери, ялтироқлиги ва бошқаларда намоён бўлади. минералларнинг бу характерли хоссалари диагностик белгилар бўлиб хизмат қилади. кўпчилик минералларни ишончли диагностика қилиш тафсилий тадқиқотлар, хусусан сифатли кимёвий реакция ўтказишни, зичлигини, оптик, механик ва бошқа хоссаларини аниқлашни талаб этади. минералларнинг бош хоссаларига қуйидагилар киради: морфологик хусусиятлари - кристалларнинг кўриниши, қўшолоқлари, томонларининг чизиқлилиги; оптик хусусиятлари - шаффофлиги, ранги, чизиғининг ранги, ялтироқлиги; механик хоссалари - уланиши, синиши, қаттиқлиги, мўртлиги, болғаланиши, эластиклиги, зичлиги ҳамда магнитлиги, радиоактивлиги ва б. минералларнинг морфологик хусусиятлари. табиатда қаттиқ минераллар асосан нотўғри …
2 / 27
гартирмасдан туриб ўзидан ёруғлик ўтказиш хусусиятидир. шаффофлик минералнинг кристалл структураси, рангининг ёрқинлиги, майда дисперс қаттиқ ва газ-суюқ қўшимчаларнинг мавжудлиги, уларнинг тузилиши, таркиби ва ҳосил бўлиш шароитлари хусусиятлари билан боғлиқ. минераллар шаффофлик даражаси бўйича шаффоф, яримшаффоф, четлари оқарувчи, ношаффоф турларга бўлинади. минералларнинг ранги энг авваламбор беихтиёр инсон диққатини ўзига жалб қилади ва шунинг учун ҳам муҳим белгиларидан бири саналади. ёруғликнинг бутун кўринувчи спектори бир текис ютилганда вужудга келувчи ахроматик рангларга мисол қилиб рангсиз тоғ хрустали, сутсимон-оқ кварц, кулранг ош тузи ва қора пиролюзитни кўрсатса бўлади. минерал чизиғининг ранги - бу унинг кукун ҳолидаги рангидир. бунда минерал мумкин қадар майда талқон қилиниши лозим. номаъдан минераллар чизиғининг рангини аниқлашда оқ нотекис (ғадир-будур) чинни пластинкадан (глазурланмаган оқ безак плитаси, ҳованча тубининг остки қисми, оқ чинни идишнинг синиқ парчалари ва ҳ.к.) фойдаланилган маъқул. маъданли минерал чизиғининг рангини аниқлашда қора рангли пластинкадан, масалан, лидитдан (кварцитнинг қора хили) фойдаланиш мумкин.минерал қаттиқ бўлганда пластинкада чизиғининг рангини билиб бўлмайди. …
3 / 27
1,3 - 1,9 бўлган шишасимон ялтироқ минераллар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этади. ялтироқлик минералларнинг рангига деярли боғлиқ эмас. ялтироқликнинг қуйидаги турлари ажратилади: металсимон, нометалл, олмоссимон, шишасимон, ёғсимон, мумсимон, сақичсимон, садафсимон ва шойисимон. баъзан хира ялтироқлик ҳам ажратилади. минералларнинг механик хоссалари. минералларнинг уланиши деганда минералларнинг муайян йўналишларда силлиқ юзалар - уланиш текисликлари бўйлаб парчаланиши тушунилади. минераллар турли уланишга эга: баъзилари бир неча йўналишларда жуда осон ажралиб кетади, бошқаларида эса бу хусусият яхши кузатилмайди ёки умуман йўқ. уланиш минералларнинг муҳим диагностик белгиси бўлиб хизмат қилади ва қаттиқлик кўрсаткичи билан биргаликда табиий материалларнинг механик хоссаларини баҳолашда ёрдам беради. парчаланишининг осонлиги ва унда ҳосил бўладиган юзалар характери бўйича уланишнинг бир қанча турлари ажратилади: жуда мукаммал, ўртача, мукаммал эмас, жуда мукаммал эмас ёки уланиш мавжуд эмас. юқорида айтиб ўтилгандек, минераллар бир неча уланиш йўналишларига эга бўлади. турли йўналишлар бўйича уланишнинг мукаммаллик даражаси тулича бўлиши мумкин. масалан, дала шпатлари бир йўналишда мукаммал, бошқа йўналишда эса ўртача …
4 / 27
нинг бошқа жисм таъсирига кўрсатадиган қаршилиги бўлиб, тирнаш орқали аниқланади. қаттиқлик қиймати ошиб бориши тартибида жойлаштирилган ўнта минералдан: тальк, гипс, кальцит, флюорит, апатит, дала шпати, кварц, топаз, корунд ва олмосдан иборат бўлган моос шкаласи бўйича баҳоланади (қуйидаги жадвал). моос қаттиқлик шкаласи минераллари 1. тальк - mg3 [si4o10](oh)2. у энг юмшоқ минераллардан бири ҳисобланади. ранги - оқ, сариқсимон, яшилсимон, кулранг, мовий-яшилсимон. ушлаганда ёғсимон туюлади. 2. гипс - cas04 2н20. тирноқ билан тирнаганда минерал юзасида из қолади (тирноқнинг қаттиқлиги 2-2,5). ранги оқ, кулранг, жигарранг, пушти. шойисимон тури селенит дейилади. 3. кальцит- сас03. калцитни пичоқ учи билан тирнаганда унда тирнаш изи қолади. ранги оқ ва сариқсимон-оқ, шаффоф тури исланд шпати дейилади. 4. флюорит - caf2. мис танга кальцитни тирнайди, аммо флюоритни тирнамайди. ранги сариқ, яшил, кўк, пушти, бинафша, жигарранг ва бинафшасимон-қорагача ўзгариши мумкин. 5. апатит - ca5(po4)3(oh,f,cl). одам ва баъзи ҳайвонларнинг тишлари апатитнинг микроскопик кристал-ларидан таркиб топган. рангсиз, оқ, зумрадсимон яшил, кўк, қўнғир, …
5 / 27
аниқлаш тирнаб кўриш орқали амалга оширилади ва текширилаётган намунада тирнаш изи қолдирувчи минерал - шкалада мос келадиган эталоннинг тартиб рақами билан ифодаланади. шундай қилиб аниқланаётган минералнинг тахминий қаттиқлиги топилади. минералларнинг зичлиги. минералларнинг зичлиги кимёвий таркиби ва структураси, элементларнинг атом массаси, уларнинг ион радиуси ва валентлигига боғлиқ бўлади. минералларнинг зичлиги уларнинг диагностик характеристикасидан ташқари минерал хом ашёнинг сифатини баҳолашда амалий аҳамиятга эга ва ундан маъданни бойитишда фойдаланилади. паст зичликка эга минераллар (2 дан 4 гача) табиатда энг кўп тарқалган. минералларнинг зичлиги муҳим фарқловчи белги саналади. у минералларни тез ва ишончли аниқлашда самарали қўлланилиши мумкин. минералларнинг мўртлиги ва болғаланиши. минералларнинг диагностик белгилари сифатида фойдаланиш мумкин бўлган меха­ник хоссаларидан мўртлиги ва болғаланишини кўрсатиб ўтиш мумкин. мўртлик деб босим остида ёки зарбадан модданинг бурдаланиш хоссасига айтилади. болғаланиши деганда моддаларнинг босим остида юпқа пластинкаларга ялпоқланиши ва пластик бўлиши тушунилади. минералларнинг бошқа хоссалари. баъзи минераллар учун алоҳида, фақат уларгагина хос бўлган хоссаларга - магнитлиги, мазаси, ҳиди, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"minerrallar va ularning xosliklari" haqida

слайд 1 мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва геоинформацион тизимлар факулътети геокимё ва минералогия кафедраси ўқитувчиси рўзиев мансур абдирашидович 1-амалий машғулот мавзу: минераллларнинг физик-кимёвий ҳусусиятлари. минерал агрегатлари. минералларнинг табиий хоссалари ҳар бир минерал бошқаларидан ўзига хос белгилари бўйича фарқланиши мумкин. жуда кўпчилик минералларни кўп меҳнат талаб этувчи тадқиқотларсиз характерли табиий хоссалари мажмуаси бўйича аниқлаш мумкин. кўпчилик минераллар фақатгина ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. бу, айниқса рангининг тўқлиги, синиш характери, ялтироқлиги ва бошқаларда намоён бўлади. минералларнинг бу характерли хоссалари диагностик белгилар бўлиб хизмат қилади. кўпчилик минералларни ишончли диагностика қилиш тафсилий тадқ...

Bu fayl PPTX formatida 27 sahifadan iborat (461,6 KB). "minerrallar va ularning xosliklari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: minerrallar va ularning xoslikl… PPTX 27 sahifa Bepul yuklash Telegram