sof tuğma mineralar

PPTX 23 стр. 1,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
o’zbekiston respubliksi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi mirzo ulug’bek nomidagi o’zbekiston milliy universiteti geologiya fakulteti geoximiya yo’nalishi. umumiy geoximiya fanidan ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва геоинформацион тизимлар факулътети геокимё ва минералогия кафедраси ўқитувчиси рўзиев мансур абдирашидович. мавзу: соф туғма минераллар. сулфидлар синфи минераллари. toshkent – 2020 - 1 соф минераллар соф элементлар синфига кирувчи минераллар бир хил ёки тузилиши ва хоссалари бўйича бир-бирига яқин бўлган кимёвий элементларнинг атомларидан иборат. ҳозир табиатда соф ҳолда учровчи минералларнинг 30 дан отиқ тури мавжуд. минералларни ҳосил қилувчи соф элементлар металлар, полуметаллар ва металлмаслар бўлиши мумкин. соф ҳолда учраш асл металлар ҳамда мис учун хосдир. метеоритли соф темир ва унинг никел ва кобальт билан қотишмаси (темир ва темир-тошли метеоритлар) маълум. соф металлар тоза ҳолда анча кам учрайди. кўп ҳолларда уларга табиий келиб чиқишга эга бўлган қотишмалар сифатида қараш мумкин. металлмасларда олтингугурт ва углерод …
2 / 23
уш ҳисобланади. соф минераллар олтингугурт — s. номининг келиб чиқиши номаълум. одатда as, se, те қўшимчаларига эга бўлади. учраш шакли — кристаллари дипирамида шаклда. дипирамидалар одатда кесилган ва чиройли друзаларни ҳосил қилади. одатда майда кристалли тўпламлар ва тупроқсимон массалар ҳамда оқмалар ва қобиқлар кўринишида учрайди оптик хоссалари. ранги — лимонсимон-сариқ, сариқ, яшилсимон-сариқ, жигарсимон-сариқдан қўнғир ва қорагача (органик қўшимчаларга боғлиқ ҳолда). чизиғининг ранги — оч сариқ, баъзан озроқ қора. ялтироқлиги — шишасимондан кристалларнинг томонларида олмоссимонгача. синиш юзасида — ёғсимон, мумсимон. оқма ва тупроқсимон агрегатларида — мумсимон. шаффофлиги — тоза шаффофдан кристалларининг юпқа четларида ёруғланувчигача. механик хоссалари. уланиши — мукаммал эмас ёки йўқ. синиши — нотекис, одатда чиғаноқсимон. минерал жуда мўрт. қаттиқлиги — 1,5 - 2. зичлиги — 2 - 2,1 г/см3. бош диагностик белгилари — ранги, ялтироқлиги. олтингугурт келиб чиқиши — кўп ҳолларда эндоген пневматолитли, вулкан отилиш жараёнларида ва ундан кейин ажралиб чиқувчи сув буғи ва газлардан ҳосил бўлади. гиперген шароитларда …
3 / 23
фмас механик хоссалари. синиши — уланиши бўйича текис ёки уланишига перпендикуляр йўналишда зинасимон. уланиши — бир йўналишда жуда мукаммал; графитнинг яхши мойловчи хусусиятини белгилайди (графитли мой). қаттиқлиги — 1. зичлиги — 2,2 г/см3. бош диагностик белгилари — ранги, чизиғининг ранги, юмшоқлиги. графит келиб чиқиши — эндоген, метаморфик ва контактли-метаморфик. графит минтақавий метаморфизм жараёнлари туфайли ҳосил бўлиши ва мармарларда, гнейсларда, кристалли сланецларда, кўмирнинг ва органик маддаларга эга жинсларнинг магматик жинслар билан контактида кечадиган метаморфизмида учраши мумкин. ўзбекистонда энг йирик кони овминзатовдаги тасқозғон ҳисобланади. қўлланилиши — металлургия саноатида метал қуюш тигиллари, электротехника саноатида электродлар ишлаб чиқариш учун фойдаланилади; атом саноатида нейтронларни секинлаштирувчи ва қайтарувчи сифатида, ёғловчи материаллар, қаламлар ва бўёқ ишлаб чиқаришда, резина саноатида қўлланилади. олмос олмос — с. номи юнонча adamas — аниқлаб бўлмас сўзидан келиб чиққан. илгари пўлат шундай номланган. рангли ва шаффофмас олмослар si, mg, ca, fe, al, ti оксидлари ҳамда бошқа минералларнинг қўшимчаларига эга бўлиши мумкин. учраш шакли …
4 / 23
к) ва иккиламчи (сочилма) конлари ёқутистонда учрайди. қўлланилиши — тоза шаффоф олмос жуда қимматбаҳо тош ҳисобланади, уни қайта ишлаш натижасида бриллиантлар олинади. олмоснинг заргарликка ярамайдиган хиллари абразив ва қирқувчи материал сифатида, бурғилашда, шлифлашда, ойна кесишда фойдаланилади. мис мис — сu. одатда fe, ag, au, as қўшимчаларига эга. учраш шакли — кўп ҳолларда яхлит масса (69-расм) ёки дендритлар, кам ҳолларда мохсимон ва симсимон ажратмаларни ташкил этади. куб шаклдаги кристаллари сийрак учрайди. оптик хоссалари. ранги — миссимон-қизил, баъзан жигарранг. чизиғининг ранги — миссимон-қизил, ялтироқ. ялтироқлиги — металсимон. шаффофлиги — шаффофмас. механик хоссалари. уланиши — йўқ. синиши — илгаксимон. қаттиқлиги — 2,5 — 3. зичлиги — 8,9 г/см3. алоҳида хоссалари — болғаланади. бош диагностик белгилари — ранги, ялтироқлиги, юмшоқлиги. мис келиб чиқиши. паст ҳароратли гидротермал эндоген; мис конларининг оксидланиш зонасида ва сочилмаларда экзоген. соф миснинг конлари ўролда, сочилма конлари шарқий саянда мавжуд. қўлланилиши — электротехникада, асбобсозликда, машинасозликда ишлатилади. мисдан электр симлари, иссиқлик алмаштиргичлар, …
5 / 23
. бош диагностик белгилари — ранги, ялтироқлиги, юмшоқлиги, юқори зичлиги. олтин келиб чиқиши. олтиннинг иккита асосий туркумини ажратиш мумкин: бирламчи, туб ва иккиламча, сочилма олтин. туб олтиннинг йирик кони марказий қизилқумда (мурунтов) мавжуд. сочилма олтин конлар шимолий нуротада кенг тарқалган. қўлланилиши — заргарликда муҳим қимматбаҳо метал сифатида кенг қўлланилади; танга ва медаллар тайёрлашда; электроникада, оптикада, асбобсозликда, медицинада фойдаланилади. сульфидлар синфи минераллари. айрим тип бирикмаларнинг кимёвий хусусиятларига асосланиб ушбу бўлимда кўринадиган бирикмаларнинг ҳаммасини аввал қуйидагича икки классга бўлиш лозим. 1-класс. олтингугуртли, селенли, теллурли, маргимушли ва сурмали содда бирикмалар; қўшалоқ бирикмалар типида бўлган минераллар ҳам шу классга киради. 2-класс. сульфосоллар, яъни бирикмаларнинг кимёвий конституциясига мувофиқ тузлар типига яқин бўлган минераллар. халькозин – cus. минералларнинг номи грекча “халькос” – мис сўзидан олингандир. унинг синоними мис ялтироғи. кимёвий таркиби. cu 79,9%, s 20,1%. кўпинча ag баъзан fe, co, ni, as, au аралашмалари бўлади. булардан баъзилари, айниқса охиргилари механик аралашмалар билан боғлиқдир. сингонияси ромбикдир; унинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "sof tuğma mineralar"

o’zbekiston respubliksi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi mirzo ulug’bek nomidagi o’zbekiston milliy universiteti geologiya fakulteti geoximiya yo’nalishi. umumiy geoximiya fanidan ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети геология ва геоинформацион тизимлар факулътети геокимё ва минералогия кафедраси ўқитувчиси рўзиев мансур абдирашидович. мавзу: соф туғма минераллар. сулфидлар синфи минераллари. toshkent – 2020 - 1 соф минераллар соф элементлар синфига кирувчи минераллар бир хил ёки тузилиши ва хоссалари бўйича бир-бирига яқин бўлган кимёвий элементларнинг атомларидан иборат. ҳозир табиатда соф ҳолда учровчи минералларнинг 30 дан отиқ тури мавжуд. минералларни ҳосил қилувчи соф элементлар металлар, полуметаллар ...

Этот файл содержит 23 стр. в формате PPTX (1,4 МБ). Чтобы скачать "sof tuğma mineralar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: sof tuğma mineralar PPTX 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram