ахборотни белгилаш

DOCX 87,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1540969945_72761.docx ахбортни белгилаш режа: 1. ахборотни таснифлаш тизими 2. ахборотни шартли белгилаш тизими 3. ахборотни турли нишонлари бўйича таснифлаш ахборотни таснифлаш тизими тасниф - муайян белгиларга мувофиқ объект (воқеа, жараён, тушунча)ларни синфлар бўйича тақсимланиш тизимидир. объект дейилганда моддий ёки номоддий хусусиятга эга бўлган ҳар қандай буюм, жараён, воқеалар тушунилади. таснифлаш тизими объектларни гуруҳлаш ва қатор умумий хусусиятларга эга муайян синфларни ажратиш имкониятини беради. объектларни таснифлаш бир хил хусусиятларни ажратишга каратилган янги даражадаги гуруҳлаш жараёнидир. тасниф объекти сифатида ахборотга нисбатан ажратилган синфлар ахборот объектлари деб аталади. масалан, муайян олий ўқув юрти тўгрисидаги барча ахборотни умумий хусусиятга эга қуйидаги ахборот объектларига ажратиш мумкин: а) студентлар тўгрисидаги ахборотларни — "студент" ахборот объекти сифатида; б) ўқитувчилар тўгрисидаги ахборотларни — "ўқитувчи" ахборот объекти сифатида; в) факультетлар тўгрисидаги ахборотларни — "факультет" ахборот объекти сифатида ва ҳоказо. ахборот объекти хусусиятлари реквизитлар деб аталувчи ахборот кўрсаткичлари билан белгиланади. реквизит - объект, жараён, ҳодисаларнинг муайян ҳусусиятларини ифода этувчи, мантиқан …
2
й таснифлари ишлаб чиқилган ва қўлланилмоқда. жумладан, саноат тармоқлари, жиҳозлар, касблар, ўлчов бирликлари, ҳаражат моддалари ва ҳоказолар тасниф қилинган. классификатор - тасниф гуруҳ номи ва шартли белгилашнинг бир тизимга солинган жамланмасидир. таснифлашда тасниф кўрсаткичи ва тасниф кўрсаткич қийматлари тушунчалари кенг кўламда ишлатилади. улар объектларнинг бир-бирига ўхшашини ёки бир-биридан фарқини кўрсатиш учун хизмат қилади. мисол: тасниф кўрсаткичи сифатида инсоннинг ёшини олиш мумкин, бу тасниф кўрсаткичи қийматлари сифатида эса учта қийматни кўрсатиш мумкин: 20 ёшгача, 20 дан 30 ёшгача, 30 ёшдан юқори. бу мисолни бошқача ҳам кўриш мумкин: тасниф кўрсаткичи сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин: 20 ёшгача, 20 дан 30 ёшгача, 30 ёшдан юқори. объектларни таснифлашда уч усулдан фойдаланилади: иерархия тизими, фасет тизими, дескриптор тизими. бу тизимлар тасниф кўрсаткичларини турлича қўллаш стратегияси билан бир-биридан ажралиб туради. куйида уларнинг асосий гоялари билан танишамиз. таснифлашнинг иерархия тизими таснифлашнинг иерархия тизими қуйидаги тарзда тузилади (2.1-расм): * элементларнинг асос қилиб олинган тўплами 0-даражани ташкил этади ва синфлар …
3
белгиланади. шундан сўнг ҳар бир янги синфда гуруҳлаш учун унинг ўз тасниф кўрсаткичларини ва қийматларини аниқлаш зарур. шундай қилиб, тасниф белгиларини танлаш иерархиянинг кейинги босқичида гуруҳлаш учун зарур синфнинг семантик моҳиятига боглиқ. таснифлашнинг фасет тизими таснифлашнинг фасет тизимида тасниф кўрсаткичлари бир-бирига боглиқ бўлмаган ҳолда танланади. тасниф кўрсаткичлари фасетлар деб номланади. хар бир фасет (фi) тасниф кўрсаткичининг бир хил қийматлар тўпламига эга. бу қийматлар фасетда хохлаган тартибда жойлашган бўлиши мумкин. мисол, ранг фасети қизил, оқ, яшил, қора, сариқ қийматларга эга. факультет фасети қиймати факультетлар номларидан иборат. олий таълим фасети қиймати бакалавриат ва магистратурадан иборат. таснифнинг фасет тизими тузилмаси жадвал шаклида 2.2-расмда кўрсатилган. устунларнинг номлари тасниф кўрсаткичларига мос келади ва улар ф1, ф2, ф3,..., фn деб номланган. жадвалнинг қаторлари рақамлар билан тартибланган. жадвалнинг ҳар бир катагида фасетнинг аниқ қиймати сақланади. таснифлашда ҳар бир обoектга фасетдан қийматларни бериш амалга оширилади. бунда ҳамма фасетларни ишлатиш шарт эмас. хар бир объект учун тузилмавий формула асосида …
4
маълум соҳанинг тасвирлаш(таърифлаш) учун керак бўлган таянч сўз ва иборалар тўплами тузилади. бу сўз ва ибораларда синонимлар ҳам бўлиши мумкин; * таянч сўз ва иборалар тўплами устидан тартибга тушириш жараёни ўтказилади, яъни синонимлар тўпламидан кўп ишлатиладиган бир ёки бир нечасини танланади. * танланган сўз ва иборалардан дескрипторлар лугати тузилади. дескрипторлар ўртасида алоқа ўрнатилади. бу алоқа ахборотни қидириш маконини кенгайтиради. кўрсатилган алоқа уч кўринишга эга: * синонимли алоқа. таянч сўзлар тўпламида синонимларни кўрсатади; * авлод-кўринишли алоқа. кандайдир объектлар синфини юқори синфга таълуқлилигини акс эттиради; * ассоциативли алоқа. умумий хусусиятга эга бўлган дескрипторларни бирлаштиради. мисол. синонимли алоқага: талаба-ўқувчи-ўрганувчи. авлод-кўринишли алоқага: институт-факультет-кафедра. ассоциативли алоқага: талаба-аттестация-профессор-ёзма иш. ахборотни шартли белгилаш тизими шартли белгилаш тизими - объектларни шартли белгилаш қоидалари мажмуасидир. шартли белги ҳарф, рақам ва бошқа белгилар асосида тузилади. белги қуйидагиларга эга: * узунликка - шарли белгидаги жойлар сонига; * тузилмага - шарли белгида тасниф кўрсаткичини белгилаш учун белгиларни тартибига. объектга белги қўйиш жараёнини …
5
улнинг моҳияти қуйидагича: ҳар бир фасет алоҳида белгиланади, ҳар бир фасет қиймати учун белгидан маълум миқдорда разряд ажратилади. параллел белгилаш тизимининг афзаллик ва камчиликлари фасет тасниф тизими афзаллик камчиликларига мос келади. рўйхатли шартли белгилаш рўйхатли шартли белгилаш объектларни идентификация қилиш учун ишлатилади ва объектларни олдиндан таснифлашни талаб қилмайди. бу усул ҳам иккига бўлинади: тартибли белгилаш тизимида обoектларни кетма-кет натурал сонлар билан белгиланади. бу усул обoектлар сони кўп бўлмаганда ишлатилади. серияли - тартибли белгилаш тизимида дастлаб объектлар гуруҳга (серияга) ажратилади, гуруҳ ичида тартибли белгиланиб чиқилади. бу усул гуруҳ сони кўп бўлмаганда ишлатилади. ахборотни турли нишонлари бўйича таснифлаш бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни маълумотларнинг улкан оқимида зарур ахборотни кўриб чиқиш, таҳлил этиш ва оқилона фойдаланишни кўзда тутади. ахборот танлаш анча меҳнат талаб қиладиган, демакки, қиммат турадиган жараён. шунинг учун уни таснифлаш зарур (2.4-расм). 2.4-расм. ахборотни таснифлаш. тасниф тизимини ахборотга қўллаш учун қуйидагича ёндашиш зарур: 1) ахборотни таҳлил қилиш тасниф ва қиёслаш воситалари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ахборотни белгилаш"

1540969945_72761.docx ахбортни белгилаш режа: 1. ахборотни таснифлаш тизими 2. ахборотни шартли белгилаш тизими 3. ахборотни турли нишонлари бўйича таснифлаш ахборотни таснифлаш тизими тасниф - муайян белгиларга мувофиқ объект (воқеа, жараён, тушунча)ларни синфлар бўйича тақсимланиш тизимидир. объект дейилганда моддий ёки номоддий хусусиятга эга бўлган ҳар қандай буюм, жараён, воқеалар тушунилади. таснифлаш тизими объектларни гуруҳлаш ва қатор умумий хусусиятларга эга муайян синфларни ажратиш имкониятини беради. объектларни таснифлаш бир хил хусусиятларни ажратишга каратилган янги даражадаги гуруҳлаш жараёнидир. тасниф объекти сифатида ахборотга нисбатан ажратилган синфлар ахборот объектлари деб аталади. масалан, муайян олий ўқув юрти тўгрисидаги барча ахборотни умумий хусусиятга эга қуйид...

Формат DOCX, 87,2 КБ. Чтобы скачать "ахборотни белгилаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ахборотни белгилаш DOCX Бесплатная загрузка Telegram