ихтиро бўйича патент олиш шартлари

DOCX 21,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1661529050.docx ихтиро бўйича патент олиш шартлари режа: 1. патент олиш шартлари ва хужжатлари, уни расмийлаштириш. 2. патент божлари, уни тўлаш тартиблари. халқаро патент таснифининг мақсади ахборотни тезда қидириб топиш ва ишлов бериш имкониятини таъминлаш учун патент ҳужжатларини тартиблаштириш (тартибга солиш) тизимини яратишдан иборат. қабул қилинган таснифлаш тизими асосида патент фондларида патент ҳужжатлари индексацияланади ва жой-жойига қўйилади, маълумотлар базаларида ахборот қидирилади ва ҳоказо. хпт ташкил этиш тарихи 1951 йилда, европа патент ишлари бўйича кэнгаши томонидан патент таснифи бўйича кичик комитет ташкил этилган вақтдан бошланган. бу комитет, бир қатор европа давлатлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, ўша вақтда қўлланилаётган ихтироларни таснифлашнинг турли миллий тизимларини унификациялаштириш ишларини бошлаган. 1954 йилда хптнинг аосий схемаси тузилди. 1966 йилда хптнинг кичик грухларгача бўлган аниқликдаги ишланмаси (тўлиқ чизмаси) ни ишлаб чиқиш ишлари тугалланди ва у 1968 йилнинг 1 сентябридан бошлаб кучга кирди. 1971 йилда халқаро патент таснифи бўйича страсбург битими тузилди. ушбу битимнинг иштирокчилари фақат 29 давлатдан иборат бўлса …
2
лар ва насослар; қурол ва ўқ дорилар; г – техник физика; ҳ – электр. хптнинг ҳар бир бўлими синфларга бўлинади. синф рамзий ифодасига бўлим индекси ва иккита рақам киради. ҳар бир синф шунингдек ўз номига эга. мисол, а – инсоннинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш бўлими ўз ичига “а 01 қишлоқ хўжалиги” “а 61 тиббиёт” ва ҳоказо синфларни олади. ўз навбатида синфлар кичик синфларга бўлинади, уларнинг рамзий ифодасига лотин ҳарфи билан белгиланадиган бўлим номи, икки хонали сондан иборат синф белгиси ва кичик синфни билдирувчи лотин ҳарфлари киради. мисол, “а 01 қишлоқ хўжалиги” синфи “а 01 д ҳосилни йиғиб-териб олиш, ўрим,...” ва ҳоказо кичик синфлардан иборат. кичик синфлар ўз ичига гуруҳларни олади. гуруҳларнинг рамзий белгисига бўлим индекси, синф, кичик синф белгисидан ташқари битта, иккита ёки учта рақамдан иборат ифода киради, бу рақамли ифодадан кейин қия чизиқ ва иккита нол қўйилади. мисол, “а 01 д 46ғ00 мевалар, сабзавотлар, хмел ва ҳоказоларни йиғиштириб олиш, дарахт …
3
н кичик гуруҳ унга нисбатан битта кам нуқтага эга бўлган яқин юқори рукнга бўйсунадиган рукн эканлигини кўрсатади. бунда рукнлар матни олдидаги нуқта иерархия бўйича каттароқ гуруҳнинг матнини такрорламаслик учун унинг ўрнида қўлланилади. масалан, ҳ 01 ф 1ғ00 – “таркибида қаттиқ магнитли кукунсимон металлар ёки қотишмалар бўлган магнитлар ёки магнит жисмлар” рукнининг матни қуйидагича ташкил топади: ҳ 01 ф 1ғ00 магнит материали бўйича фарқланадиган магнитлар ёки магнит жисмлар, 1ғ02. таркибида қаттиқ магнит материаллар, 1ғ04.. металлар ёки қотишмалар, 1ғ06... заррачалар шаклида, масалан кукун. хпт рукнлари матнининг ўзига хос муҳим хусусияти объектларни белгилаш учун фақат умум қабул қилинган техник атамалардан эмас, балки уларнинг вазифасини кўрсатадиган атамалардан фойдаланилиши-дир, масалан, ўзиюрар транспорт воситалари (“автомобиллар” ўрнига) ёки иссиқликни изоляцияловчи қобиқли идишлар (“термослар” ўрнига). бу хусусият патент ҳужжатларининг ҳуқуқий характери, хусусан ихтиро ҳажмини белгилаш талаблари билан боғлиқдир. хптнинг баъзи бир рукнлари изоҳлар ва ҳаволалар шаклидаги “ички маълумот-қидирув аппарати” билан таъминланади. бундай ҳаволалар қуйидагича бўлиши мумкин: 1. рукн …
4
и ва кичик бўлимларида охирги мос рукн қоидаси жорий қилинган. ихтиронинг техник моҳияти бўйсуниш даражаси тэнг, яъни бир хил миқдордаги нуқталарга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ рукн билан қамраб олинадиган бўлса, бу қоидага мувофиқ ихтиронинг техник моҳияти ушбу рукнлардан фақат охирги рукнда тавсифланади. қайд этиб ўтамизки, бу қоида тегишли изоҳлар бўлган ҳоллардагина, қўлланилади. масалан, а61 к, с07, с08, с10 ва бошқа синфларда. хптдан фойдаланишни энгиллаштириш учун синфлар кўрсатки-чига тўлиқ йўриқнома – хптга кириш илова қилинади. шунингдек ихтиро моҳиятига оид муҳим сўзлар бўйича тегишли индексларни топиш имконини берадиган алифбо предметли кўрсаткич (апк) хптнинг таркибий қисми ҳисобланади. фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун хптга муҳим атамалар кўрсаткичи (у гуруҳлар рукнлари номидан муҳим атамаларни ажратиб олиш йўли билан яратилган апк нинг бир вариантидан иборат), тескари ҳаволалар кўсаткичи (масалан, а рукни учун бошқа исталган рукндан а рукнига далиллар келтирилади) ва хпт турли таҳрирларининг бир бирига мослик кўрсаткичлари ҳам чиқарилади. хптда йўриқномага мувофиқ ихтироларни индексациялашнинг қуйидаги …
5
атида қаралиши ва якуний маҳсулот (масалан, ёғоч-қириндили плиталар таёрлаш қурилмаси) синфи бўйича индексацияланиши мумкин; 5. бундан ташқари, ихтиро баъзи маҳсулотлардан фойдаланиш (ишлов бериш) воситаси сифатида қаралиши ва шу маҳсулот синфида (масалан, контакт линзаларини дезинфекциялаш қурилмаси) индексацияланиши мумкин; 6. агар тегишли рукнлар топилмаса, ихтиро усулни амалга ошириш ёки якуний маҳсулот олиш учун дастлабки маҳсулот сифатида (масалан, керамика буюмлари ишлаб чиқиш учун таркиб) қаралиши мумкин. демак, ихтиро ушбу усул ёки якуний маҳсулот синфи бўйича тавсифланади; 7. ниҳоят, ихтирониг ўзи якуний маҳсулот бўлиши, демак уни олиш усули бўйича индексацияланиши мумкин. патент ҳужжатларини тизимлаштириш имконини берадиган бошқа муҳим ҳусусият библиография маълумотларининг унификациялашган тизими бўлиб, патент ҳужжатлари бу библиография маълумотлари билан таъминланади. ҳар бир патент ҳужжати ушбу ҳужжатнинг асосий маълумотларини очиб берувчи билиографик маълумотлар билан таъминланади. бу библиографик маълумотларни идентификациялаш учун ст-9 бимт стандартига мувофиқ инид-кодларидан фойдаланилади [6]. библиографик маълумотларни идентификациялаш учун фойдаланиладиган асосий инид-кодлари ва энг зарур маълумотларни келтирамиз: (10) ҳужжатларни идентификациялаш, (11) ҳужжат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ихтиро бўйича патент олиш шартлари" haqida

1661529050.docx ихтиро бўйича патент олиш шартлари режа: 1. патент олиш шартлари ва хужжатлари, уни расмийлаштириш. 2. патент божлари, уни тўлаш тартиблари. халқаро патент таснифининг мақсади ахборотни тезда қидириб топиш ва ишлов бериш имкониятини таъминлаш учун патент ҳужжатларини тартиблаштириш (тартибга солиш) тизимини яратишдан иборат. қабул қилинган таснифлаш тизими асосида патент фондларида патент ҳужжатлари индексацияланади ва жой-жойига қўйилади, маълумотлар базаларида ахборот қидирилади ва ҳоказо. хпт ташкил этиш тарихи 1951 йилда, европа патент ишлари бўйича кэнгаши томонидан патент таснифи бўйича кичик комитет ташкил этилган вақтдан бошланган. бу комитет, бир қатор европа давлатлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, ўша вақтда қўлланилаётган ихтироларни таснифлашнинг турли миллий т...

DOCX format, 21,6 KB. "ихтиро бўйича патент олиш шартлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.