экология ва унинг ривожланиши

PDF 25 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 25
презентация powerpoint mab3у :экология ва унинг ривожланиши режа: 1. экологиянинг ривожланиш тарихи. 2. экология ва унинг вазифалари. 3. экологик омиллар. 4. популяциянинг асосий хусусиятлари. 5. биоценозлар ва экотизимлар. экологиянинг ривожланиш тарихи маълумки, кундалик турмушимизда “экология” сўзи тез-тез учрайди. бунинг сабаби атроф-муҳит ҳолатининг ўзимиз, яъни инсонлар, томонидан ноқулай ҳолатга келтирилганлигида. шунинг учун ҳам бу атама кўпинча “жамият”, “инсон”, “атроф-муҳит”, “саломатлик” каби сўзлар орасида тез-тез қўлланилади. бизни ўраб турган барча табиий неъматлар – музлигу- қумликлар, ўрмону-даштлар, тоғу-тошлар, ҳавою-сувлар, хуллас, барчаси ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирини мувозанатда сақлайди. табиатнинг бирор бир ерида ва жабҳасида содир бўладиган ўзгаришлар табиий мувозанатга таъсир этмай қолмайди. бундай мувозанатни сақлаб туриш ҳаѐтнинг экологик қонун-қоидаларини ўрганишни талаб қилади. экологик тушунчанинг илдизи тарихан чуқур бўлиб, антик даврга бориб тақалади. ҳайвон ва ўсимликларининг ер юзида тарқалиши ва улар ҳаѐтининг ташқи муҳит билан боғланишлари тўғрисидаги экологик маълумотлар эрамиздан аввал яшаб ўтган грек файласуфлари аристотел ва теофраст эрезейский томонидан тўпланган. аммо “экология” атамаси …
2 / 25
г тарихи табиий фанларнинг тараққиѐт босқичлари билан узвий боғлиқдир. қадимги юнон олими афлотун (аристотель эрамизгача бўлган 384-322 йиллар) дунѐнинг пайдо бўлиши ҳақида фикр юритиб, табиатдаги барча мавжудот бир-бири билан боғлиқдир, деган. афлотуннинг шогирди теофраст эрезийский (эрамиздан олдинги 378-280 йилларда яшаган) ўсимликлар дунѐсини ўрганиб, уларнинг турли шароитда ҳар хил шаклда (дарахтсимон , бутасимон ва ўтсимон) бўлишларини қайд қилган. ўзбек қомусий олими абу райҳон беруний (973-1051 йиллар) ѐзиб қолдирган асарларида йил ва фаслларнинг ўзгариши билан ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ўзгариши тўғрисида фикр юритилган. беруний баъзи табиий-илмий масалаларда табиат ҳаѐтидаги диалектикани топишга ҳаракат қилади ва шу зайлда умумий шаклда бўлса ҳам кейинги даврлардаги табиатшунос олимларга баъзи муҳим илмий муаммоларни ечишлари учун йўл кўрсатиб беради. хусусан, беруний айтадики, гарчанд, ердаги ўсимлик ва ҳайвонларнинг яшаши учун зарур имкониятлар чекланган бўлса-да, ўсимлик ва ҳайвонлар чексиз кўпайишга интилади ва шу мақсадда курашади. мухаммад ибн муса ал-хоразмий. (782-847 йиллар) “китоб сурат ал-арз” асарида дунѐ океанлари, қуруқликдаги қитъалар, қутблар, экваторлар, …
3 / 25
ивожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. киши организмига ташқи-муҳит таъсири муҳимлиги билан аллома айрим касалликлар сув ва ҳаво орқали тарқалиши ҳақида фикр баѐн этган. ибн сино тоғларнинг вужудга келиши, ер юзининг даврлар ўтиши билан ўзгариб бориши, зилзилаларнинг юз бериши каби турли табиий жараѐнлар ҳақидаги фикрлари геология илмининг ривожланишига катта таъсир қилди. экологияга доир фикрларни буюк давлат арбоби, шоир ва табиатшунос олим заҳириддин муҳаммад бобур (1482- 1530 йиллар) ҳам баѐн қилган. у ўзининг “бобурнома” деган буюк асарида ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ўхшаш томонлари ва фарқлари ҳақида аниқ далиллар келтиради. экологиянинг кейинги тараққиѐти европада xviii асрда ўз аксини топади. шу замонда к.линней ва ж.бюффонлар экологик кузатишлар олиб боришган. буюк француз табиатшуноси жан батист ламарк (1744-1829 йиллар) “зоология фалсафаси” (1908 йил) асарида ўсимлик ва ҳайвонларнинг турлари муҳит ўзгаришларига мослашиши туфайли ўзгаради ва янги турларнинг вужудга келишига сабабчи бўлади. шу тариқа ўсимлик ва ҳайвонлар эволюцияси вужудга келади, деб кўрсатган. чарльз дарвин (1809-1882 йиллар) 1859 йили “турларнииг …
4 / 25
иши, экологияни ўрганишда математик усулларнинг кенг жорий этилиши ва шу кабилар муҳим аҳамиятга эга. тест 1.“экология” фани биринчи марта кайси олим томонидан нечанчи йилда фанга киритилган? а. абу райҳон беруний 1899 йилда б. эрнест геккель 1869 йилда с. теофраст эрезийский 1966 йилда 2.“экология” сўзини маъносини айтинг? а. табиий ва сунъий системаларнинг тузилишини батафсил ўрганишдир б. организмлар ва туркумлар билан ўзаро боғлиқлигини (хилма-хиллиги) англатади с. oikos” - уй, яшаш жойи, маскан ва “logos” фан деган маънони англатади 3. экологиянинг мақсади нимадан иборат? а. ҳозирги ва келажак авлодлар учун экологик хавфсиз муҳитни таъминлаш б.экологик хавфсиз муҳит организмларнинг барқарор ҳолатда кўпайиши, ўсиши ва ривожланишини таъминлаш с. планетамиз ресурслари ва табиий атроф муҳит ҳолатини диагностика қилиш 4. абу али ибн сино айрим касалликлар нималар орқали тарқалишини айтиб утган? а. ўсимликлар ва ҳайвонлар оркали. б. ташқи-муҳит таъсири оркали. с. сув ва ҳаво оркали. шундай қилиб, турли мамлакат олимларининг илмий изланишлари туфайли экология фани тўғрисидаги тасаввурлар …
5 / 25
табиий мувозанатни сақлаб қолиб, инсон учун ноқулай экологик вазият вужудга келишининг олдини олади. маълумки, кишилик жамиятининг ривожланиши билан атроф- муҳитга антропоген омилларининг таъсири кучайиб кетди. айниқса кейинги йилларда бундай таъсир биосфера чегарасидан чиқиб, коинотгача етиб борди ва муҳитнинг экологик тозалигини сақлаш дунѐ миқѐсидаги глобал масалага айланди. шунга кўра экология фани вазифаларининг доираси ҳам янада кенгайди. буни экологиянинг бошқа фанлар билан боғлиқлигида ҳам кўрса бўлади. экологик хавфсиз муҳит организмларнинг барқарор ҳолатда кўпайиши, ўсиши ва ривожланиши учун қулай атроф - муҳит ҳолати демакдир. табиат биз тасаввур этгандан кўра анча мураккабдир, шунинг учун экологияни табиий ресурслардан фойдаланишнинг назарий асоси дейиш мумкин, чунки табиий бойликлардан тўғри фойдаланишни инсонларга ўргатади. умумий экология асосан тўрт бўлимга бўлинган. булар: аутоэкология, популяциялар экологияси, синэкология ва биосфера. 1). aутэкология (“aутос” – юнончa сўз бўлиб, “ўзи” дегaн мaънони билдирaди) яъни ўзи яшaб тургaн муҳитни ўргaнaди. 2). популяциялaр экологияси (“популяцион” – фрaнцузчa сўз бўлиб, “aҳоли” дегaн мaънони билдирaди) бу мaълум шaроитдa …

Want to read more?

Download all 25 pages for free via Telegram.

Download full file

About "экология ва унинг ривожланиши"

презентация powerpoint mab3у :экология ва унинг ривожланиши режа: 1. экологиянинг ривожланиш тарихи. 2. экология ва унинг вазифалари. 3. экологик омиллар. 4. популяциянинг асосий хусусиятлари. 5. биоценозлар ва экотизимлар. экологиянинг ривожланиш тарихи маълумки, кундалик турмушимизда “экология” сўзи тез-тез учрайди. бунинг сабаби атроф-муҳит ҳолатининг ўзимиз, яъни инсонлар, томонидан ноқулай ҳолатга келтирилганлигида. шунинг учун ҳам бу атама кўпинча “жамият”, “инсон”, “атроф-муҳит”, “саломатлик” каби сўзлар орасида тез-тез қўлланилади. бизни ўраб турган барча табиий неъматлар – музлигу- қумликлар, ўрмону-даштлар, тоғу-тошлар, ҳавою-сувлар, хуллас, барчаси ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бир-бирини мувозанатда сақлайди. табиатнинг бирор бир ерида ва жабҳасида содир бўладиган ўзгаришлар табиий...

This file contains 25 pages in PDF format (1.7 MB). To download "экология ва унинг ривожланиши", click the Telegram button on the left.

Tags: экология ва унинг ривожланиши PDF 25 pages Free download Telegram