ҳисобварақларга ҳисоб китиш усуллари

DOCX 25 sahifa 516,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
5-мавзу. мижозларга ҳисобварақ очиш ва юритиш тартиби. режа: 1. банкларда очиладиган ҳисобварақларнинг турлари. 2. мижозларга ҳисобварақ очиш тартиби. 3. мижозларнинг ҳисобварақларини юритиш тартиби. 4. ҳисобварақларни қайта расмийлаштириш, бошқа банкка ўтказиш ва ёпиш тартиби, қайта расмийлаштириш, бошқа банкка ўтказиш ва ёпиш тартиби. таянч сўз ва иборалар: депозит ҳисобварағи, талаб қилингунча сақланадиган депозит, муддатли депозит, жамғармали депозит, ариза, низом, имзолар ва муҳр намунаси, идентификатсия рақами, шартнома, ҳисобварақлар номери, миллий валутада очилган ҳисобварақ, чет эл валутасида очилган ҳисобварақ, махсус хос рақам, валута коди. 1.банкларда очиладиган ҳисобварақларнинг турлари. “нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш” ҳақидаги марказий банк кўрсатмаларига асосан мулкчилик шаклидан қатъий назар, ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасалар ўз фаолиятларини бошлашдан аввал тижорат банкларининг бирида талаб қилингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларини очишлари лозим. бу мижозларга банкда очилган банк ҳисобварағи ҳисобланади. банк ҳисобварағи - банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва шу ҳисобварағга киритиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларини …
2 / 25
тларнинг бошқа турлари (аккредитивлар бўйича, муддатсиз, фоизсиз депозитлар) бўйича ҳисобварақлар; -ссуда ҳисобварақлари. талаб қилингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари мулкчилик шаклидан қатъий назар, жисмоний ва юридик шахсларга очилади. хусусан, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва савдо ташкилотларининг ўз маблағларини сақлаш ва жорий оператсияларни бажариши учун мўлжалланган махсус ҳисобварақлари ҳам шулар жумласидандир. буджет муассасаларига республика ва маҳаллий буджет ҳисобидан ажратиладиган маблағларни келтириш ҳамда шу маблағлардан фойдаланиш учунуларга талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақлари очилади. банк тизими фаолиятининг жаҳон стандартларига ўтказилиши муносабати билан жуда кўплаб ўзгаришлар киритилди. масалан, корхона ва ташкилотларнинг оператсиялари ўтказиладиган ҳисоб-китоб ҳисобварақлари “талаб қилингунча сақланадиган депозит” ҳисобварақлари деб номланди. бу ҳисобварақларни номерлаш тартиби ҳам ўзгарди. мижозлар ҳисоб-китоб ва касса хизматларидан фойдаланиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар. ҳар бир мижозга миллий ва хорижий валутада талаб қилингунча сақланадиган асосий депозит ҳисобварақ фақат битта банкда очилади. тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит …
3 / 25
диқловчи хужжати. шахсни тасдиқловчи хужжат кўрсатилганда банк томонидан унинг ксеронусхаси олинади ва мижозга қайтариб берилади. демак, юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатларнинг ҳар бири маълум мақсадда тузилиб, ҳаммаси биргаликда корхона раҳбари томонидан банк бошқарувчисига топширилади. бу ҳужжатлар банк ҳуқуқшуноси, бошқарувчиси томонидан ўрганиб чиқилгандан сўнг ҳисобварақ очиш учун рухсатни банк бошқарувчиси беради. бошқарувчи ҳисобварақ очиш учун розилигини аризагамахсус ажратилган жойга ўз имзосини қўйиш орқали билдиради. банк ҳисобрақамларини очиш тартиби ўзгарди марказий банк бошқарувининг “банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. йўриқномага мувофиқ: · таъсисчилари ўзбекистон республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда яттларга банк ҳисобварақларини 2023 йил 1 майдан бошлаб, давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида ҳам, фаолияти давомида ҳам банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат; · ногиронлиги бўлган шахсларга факсимил имзодан фойдаланишга рухсат; · ҳисобварақни очиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон сақлаш имконияти бўлганда, қоғозда сақламаслик ҳуқуқи берилмоқда; · барча жисмоний шахсларга ягона идентификатор – жисмоний шахснинг …
4 / 25
ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ўзбекистон республикаси солиқ кодексининг 84-моддаси ўнинчи қисмида ўрнатилган талаблар асосида белгиланган. банклар томонидан мазкур йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. юқорида қайд этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги учун мижозлар жавобгар бўладилар. ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан тақдим қилинади. мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка мазкур йўриқномада кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга ҳисобварақлар очишлари шарт. 1-диаграмма 2-диаграмма 3-диаграмма 4-диаграмма 3. мижозларнинг ҳисобварақларини юритиш тартиби. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 771-моддасига мувофиқ мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда «банк ҳисобварағи шартномаси» тузилади. ушбу норма, талаб қилиб олингунча ҳисобвараққа тааллуқли бўлиб, 1948-сонли йўриқноманинг 7-бандида ўз аксини топган. банк ҳисобварағи шартномасида банк мижознинг ҳисобварағига келиб тушаётган маблағларни ҳисобвараққа кирим қилиш ва уни киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдаги маблағларни …
5 / 25
тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақ очганлиги учун ҳақ олинмайди; · ўзбекистон республикаси президентининг 2014 йил 7 апрелдаги пф-4609-сонли «ўзбекистон республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзбекистон республикаси давлат бюджетига уларнинг ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда банк хизматлари учун тўловлар ундирилмайди; · банк ҳисобварағи шартномасида мижозларнинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундириш борасида шарт белгиланиши тақиқланади. банкларда ҳисобварақлар очиш учун олинадиган ҳақ миқдорини 1-диаграммада акс эттирилди. банклардан х/сларга банк ҳисобварақлари очганлик учун ундириладиган ҳақ миқдорлари биз мижоз – юридик шахс ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга банкларда очиладиган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақ тўғрисида маълумот бердик. энди уларнинг банклардаги жамғарма ва муддатли депозит ҳисобварақлари тўғрисида фикр юритишни 1948-сонли йўриқноманинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳисобварақларга ҳисоб китиш усуллари" haqida

5-мавзу. мижозларга ҳисобварақ очиш ва юритиш тартиби. режа: 1. банкларда очиладиган ҳисобварақларнинг турлари. 2. мижозларга ҳисобварақ очиш тартиби. 3. мижозларнинг ҳисобварақларини юритиш тартиби. 4. ҳисобварақларни қайта расмийлаштириш, бошқа банкка ўтказиш ва ёпиш тартиби, қайта расмийлаштириш, бошқа банкка ўтказиш ва ёпиш тартиби. таянч сўз ва иборалар: депозит ҳисобварағи, талаб қилингунча сақланадиган депозит, муддатли депозит, жамғармали депозит, ариза, низом, имзолар ва муҳр намунаси, идентификатсия рақами, шартнома, ҳисобварақлар номери, миллий валутада очилган ҳисобварақ, чет эл валутасида очилган ҳисобварақ, махсус хос рақам, валута коди. 1.банкларда очиладиган ҳисобварақларнинг турлари. “нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил этиш” ҳақидаги марказий банк кўрсатмаларига асосан му...

Bu fayl DOCX formatida 25 sahifadan iborat (516,0 KB). "ҳисобварақларга ҳисоб китиш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ҳисобварақларга ҳисоб китиш усу… DOCX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram