kuydirgi

PPT 42 стр. 3,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 42
куйдирги куйдирги (anthrax) куйдирги куйдирги - спора ҳосил қилувчи бактерия қўзғатадиган (bacillus anthracis), турли юқиш механизмларига эга бўлган, асосан ўзига хос карбункул, баъзида ўпка ичак ва оғиз-томоқ шаклларида намоён бўладиган зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликдир. куйдирги синонимлари: сибирка, куйдирги карбункули, ёмон карбункул, илоҳий олов, “форс олови”, “эрон алангаси” ва ҳ.к. ўзбекистон республикасининг барча маъмурий ҳудудларида куйдиргининг нохуш стационар пунктлари мавжуд. куйдирги касаллигини дунё бўйича тарқалиши 1930 – 2008й.ларда рўйхатга олинган тупроқ ўчоқлари маъмурий ҳудудлар тупроқ ўчоқлар сони инвентаризациягача инвентаризация натижалари маълум ўчоқлар ноъмул. ўчоқлар ўрганил ган.ўчоқ инвен-ия ўтказ.ўчоқ аниқланган янги ўчоқ н.с.п.сифат рўй.олинган тошкент ш 14 2 12 14 2 0 12 андижон 74 71 3 74 74 3 0 бухоро 191 13 178 191 83 70 108 жиззах 54 5 49 54 54 49 0 қашкадарё 286 13 273 286 228 215 58 навоий 76 1 75 76 10 9 66 наманган 30 27 3 30 30 3 0 …
2 / 42
тларида rr—форма шаклини ҳосил қилади («медуза боши ») споралари инфекцияни циркуляция қилишини асосий омили ҳисобланади, споралари ўта чидамли бўлиб, сувда тахминан 10 йил, тупроқда эса ўн йиллаб сақланади. аэрозол шаклда ҳам юқумлидир. эпизоотологияси ифлосланган тупроқ куйдиргининг манбаи ҳисобланади. ҳайвонлар орасида куйдиргининг кўплаб тарқалиши йилнинг фаслига алоқадор бўлиб, асосан ҳайвонларни чўлларда боқиш жараёнига боғлиқдир. ҳайвонлар ўт ва ўсимлик илдизларини юлиб чайнаганда касалланадилар. шунингдек касаллик ҳайвонларга ҳаво-томчи йўли, чанг-тўзонлар билан юқори нафас йўллари орқали юқади. соғлом ҳайвонга куйдирги трансмиссив йўл билан, турли хил қон сўрувчилар орқали ҳам юқиши мумкин. ҳайвонларда куйдиргининг клиник белгилари касалликнинг яширин даври 1-3 кун, баъзида 8 кун давом этади. касаллик ўткир, бирдан, баъзан эса ярим ўткир ёки яшин тезлигида бошланади. хасталик яшин тезлигида бошланганда ҳайвон бирдан йиқилиб, оғзи, бурни ва бошқа аъзоларидан қон аралаш суюқлик (кўпик) ажралади, ҳайвон безовталанади, қўзғалувчан бўлиб қолади, нафас олиши ва томир уриши тезлашади, тез орада тиришиш аломатлари юз бериб, юрак фаолияти сусаяди, ҳайвон …
3 / 42
н эса 3-6 кун давом этади. чўчқаларда эса касаллик маҳаллий узгаришлар билан кечади: бўйин, кўкрак қафаси шишади, нафас олиши қийинлашади, қусиш, йўталиш, хириллаш аломатлари пайдо бўлади. бурун ва оғиз бўшлиғи шиллиқ кавати кўкимтир-қизил рангли бўлади, тилда ва қаттиқ танглайда шишлар, карбункуллар пайдо бўлади, чўчқа асфиксиядан нобуд бўлади. чўчқаларда куйдирги баъзан сурункали турда ўтиши мумкин. ҳайвонлар турли йўллар билан зарарланадилар: алиментар, споралар тупроқ (ўт-ўланлар еганда) ва сув (сув ичилганда) билан юқади асосан қурғоқчилик бўлганда зарарланадилар кам ҳолларда – молхоналарда боқилган моллар инфекция билан зарарланган емлар еганида ҳайвонларни иккинчи зарарланиш йўли–трансмиссив–сўналар чақиши оқибатида бўлиши мумкин ҳайвонларда куйдирги касаллиги тарқалган шаклда ўткир ва яшин тезлигида кечади ва касалланганларни 95% нобуд бўлади. эпидемиологияси куйдирги касаллигининг асосий манбалари бўлиб қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари: йирик ва майда шохли ҳайвонлар, қўй, эчки, от, туя ва бошқалар ҳисобланади. ҳайвонларда касаллик кўпинча ичак шаклида ўтади. шунингдек хасталик ит, мушук ва кемирувчилардан ҳам юқиши мумкин. шунинг учун ҳам касбга …
4 / 42
и соғлом организмга тирналган тери, юқори нафас йўллари ва ошқозон-ичак йўлининг шиллиқ пардаси орқали ўтади. организмга тушган куйдирги таёқчаларининг бир қисми фагоцитлар томонидан ютилади (фагоцитоз), қолган қисми эса лимфа ва қон орқали бутун организм (жигар, талоқ, ўпка, ичак девори, тери ости, бириктирувчи тўқима ва бошқалар)га тарқалади. * тери орқали ўтиш жойида қизариш ва карбункул пайдо бўлади. кўпроқ терининг очиқ қисми зарарланади. қўл ва бош териси бу борада энг хавфли ҳисобланади. клиникаси куйдиргининг тери шаклида бациллалар кирган жойда 2-3 кундан сўнг қичийдиган қизғиш доғ бўлиб, у тезда қизил тусли пуфакча (папула) га айланади, пуфакча лойқа, қонсимон суюқлик билан тўлади ва пустулага айланади. унинг қаттиқ қичиши туфайли бемор уни кўпинча ёриб ташлайди. натижада у кўмир рангини эслатувчи тўқ қизил рангли вал («дур халтаси») билан ўралган инфильтратга айланади. унинг атрофида иккиламчи пустулалар пайдо бўлади. яра шишади, яра марказида оғриқ бўлмайди. бу даврда лимфа безининг катталашиши ҳам намоён бўлади. клиникаси (давоми) касалликнинг бошланиш даврида …
5 / 42
чак шакли куйдиргининг ичак шакли умумий заҳарланиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда ўткир оғриқ пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қон аралаш қусиш ва ич кетиши билан характерланади. беморнинг аҳволи тезда оғирлашади ва касаллик ўлим билан тугайди. клиникаси (давоми) оғиз-халқум шакли оғиз-халқумни ярали-некротик зарарланиши бўйиндаги яққол шиш, кўпинча бир тарафли ташхисоти куйдирги касаллигининг клиник аломатлари, бемордан олинган эпидемиологик анамнез ва лаборатория текширувлари натижаларига асосланган ҳолда қўйилади. куйдирги касаллигининг лаборатория диагностикаси: бактериологик бактериоскопик биологик молекуляр – генетик (пзр) куйдиргида бемордан олинадиган намуналар: * тери шакли ўпка шакли ичак шакли оғиз-халқум шакли менингеал шакли пуфакчалар ичи, яра туби ёки қора қўтир четидан суртма, пункцион биопсия балғам (томоқдан суртма), қон, плеврал суюқлик ахлат, қусуқ, қон, асцитик суюқлик қон, томоқдан суртма, балғам орқа мия суюқлиги, қон қиёсий ташҳис куйдирги касаллигининг тери шаклини фурункул, карбункул, манқа (сап), ўлатнинг тери ва туляремиянинг яра-без турларидан фарқламоқ лозим. қиёсий ташҳис (давоми) фурункул ва карбункулларни йиринг чақирувчи микроблар – кокклар келтириб чиқаради. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 42 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "kuydirgi"

куйдирги куйдирги (anthrax) куйдирги куйдирги - спора ҳосил қилувчи бактерия қўзғатадиган (bacillus anthracis), турли юқиш механизмларига эга бўлган, асосан ўзига хос карбункул, баъзида ўпка ичак ва оғиз-томоқ шаклларида намоён бўладиган зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликдир. куйдирги синонимлари: сибирка, куйдирги карбункули, ёмон карбункул, илоҳий олов, “форс олови”, “эрон алангаси” ва ҳ.к. ўзбекистон республикасининг барча маъмурий ҳудудларида куйдиргининг нохуш стационар пунктлари мавжуд. куйдирги касаллигини дунё бўйича тарқалиши 1930 – 2008й.ларда рўйхатга олинган тупроқ ўчоқлари маъмурий ҳудудлар тупроқ ўчоқлар сони инвентаризациягача инвентаризация натижалари маълум ўчоқлар ноъмул. ўчоқлар ўрганил ган.ўчоқ инвен-ия ўтказ.ўчоқ аниқланган янги ўчоқ н.с.п.сифат рўй.олинган тошке...

Этот файл содержит 42 стр. в формате PPT (3,6 МБ). Чтобы скачать "kuydirgi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: kuydirgi PPT 42 стр. Бесплатная загрузка Telegram