кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш

DOC 114.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406011893_57409.doc кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш режа 1. кичик ва ўрта корхоналарни фаолият турини аниқлаш. 2. кичик корхоналарни рўйхатдан ўтказиш. 3. тадбиркорлик этикаси ва уларнинг харидорлар олдидаги жавобгарлиги. i. ўзбекистон иқтисодиёти кўп тармоқли бўлиб, кичик ва ўрта корхоналар турли соҳаларда вужудга келмоқда. кичик ва ўрта корхоналар фаолият кўрсатаётган тармоқларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - енгил саноат; - озиқ-овқат саноати; - транспорт; - қишлоқ хўжалиги; - қурилиш; - савдо; - хизмат кўрсатиш ва бошқалар. ўзбекистонда яшовчи аҳолининг 60 фоизга яқини қишлоқ жойларида истиқомат қилади. ҳозирги кунда бошқа тармоқлар билан бир қаторда қишлоқда тадбиркорликни кенг ривожлантиришга эътибор берилмоқда. тадбиркорлик билан шуғулланишдан кўзланган мақсадлар тўғрисида аввалги мавзуларда фикр юритганмиз. шу мақсадларни амалга ошириш учун эса фаолият йўналишини тўғри танлаш зарур. айрим худудда кичик корхоналар фаолият турини ва аҳолининг иш билан банд бўлишини таъминлаш мақсадида шу шаҳар ёки туманда уларнинг кандай қисми иқтисодиёт тармоқларида иш билан бандлиги ҳақида маълумотга эга бўлиши лозим. шунингдек, транспорт …
2
жми; · ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулот учун мавжуд хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия имкониятлари; · импорт ва экспорт имкониятлари; · ташкил этилаётган корхонани кадрлар билан таъминлаш; ii. 2001 йил 1 октябргача тадбиркорлик субъектлари. вазирлар маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси худудидаги корхоналарни давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 14.09 даги 427-сон қарори бўйича киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, корхонани давлат рўйҳатидан ўтказиш, белгиланган ҳужжатлар тўплами тўғри расмийлаштирилиб, топширилган вақтдан бошлаб амалга оширилар эди. президентимиз и.каримов 2001 йилнинг биринчи 6 ойлик якунларига бағишланган маърузасида қуйидагиларга алохида эътиборни каратди: · бирон кичик корхонани рўйҳатдан ўтказиш учун 7 та идорага мурожат қилиш керак бўлса, 40 тага яқин ҳар хил хужжатни тақдим этиш талаб қилинса, улардан 28 таси бир-бирини такрорлайдиган хужжатлардир; · қишлоқдаги тадбиркорлар мушкул ахволда қолмоқда, улар бюрократик найранглар туфайли туман марказларига, баъзан вилоятлардаги идораларга кўп марталаб қатнашга мажбур; · корхонани …
3
нтириш; 2) тадбиркорлар учун қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни шакллантириш; 3) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш. ушбу қарорга мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш уларни ҳисобга қўйиш билан бир вақтда "бир йўла" тамойили бўйича амалга оширилади. 2001 йил 1 октябрдан бошлаб аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар, ҳорижий инвестициялар ва тошкент шаҳридаги бозорлар ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан: · ҳорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳамда тегишли равишда қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда ташкил этилган бозорлар адлия бошқармалари томонидан; · барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, ҳорижий сармоя иштирокидаги корхоналар туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат рўйҳатидан ўтказилади ва ҳисобга қўйилади. рўйҳатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектини солиқ ва статистика идораларида, йўл жамғармасида, туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимида ёки ижтимоий таъминот бўлимида ҳисобга қўйиш, рўйҳатдан ўтказувчи идора томонидан рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисида бериладиган гувоҳномада солиқ тўловчига бериладиган статистика кодлари ва идентификация рақами кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. мухр ва штамп тайёрлашга …
4
қисми ҳисобига маблағ билан таъминланадилар. тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш бўлимлари қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. давлат рўйҳатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва экспертизадан ўтказиш; 2. рўйҳатдан ўтказувчи идоранинг тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорини тайёрлаш; 3. тадбиркорлик субектларининг давлат реестирини юритиш; 4. тадбиркорлик субъектларини солиқ ва статистика идораларида, йўл жамғармасида, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимида ҳисобга қўйишни ташкил этиш ҳамда мухр ва штамп тайёрлаш учун ички ишлар органларининг руҳсатномасини олиш; 5. статистика кодлари ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда давлат рўйҳатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, мухр ва штамп тайёрлаш учун ички ишлар органларининг руҳсатномасини тадбиркорлик субъектларига бериш; 6. товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг худудий палаталарини, давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини ҳамда ёнғин ҳавфсизлиги хизматларини янги тадбиркорлик субъектларининг рўйҳатдан ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиш. вазирлар маҳкамасининг 347-сонли қарори республика товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси олдига қуйидаги вазифаларни қўйди: · ахборот-маслаҳат марказлари орқали …
5
тўланганлиги ҳақида банк хужжати; 4) мухр ва штамп эскизлари (уч нусҳада) ва паспорт. · юридик шахслар учун 6 та хужжат: 1) ариза; 2) корхона таъсис хужжатларининг нотариал тасдиқланган икки асл нусҳаси; 3) тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи хужжат; 4) рўйҳатдан ўтказиш йиғимининг тўланганлиги ҳақида банк хужжати; 5) фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома; 6) мухр ва штамп эскизлари (уч нусҳада) · фермер хўжаликлари учун 8 та хужжат: 1) ариза; 2) қишлоқ хўжалиги кооперативи умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори; 3) низомнинг нотариал тасдиқланган икки асл нусҳаси; 4) тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи хужжат; 5) рўйҳатдан ўтказиш йиғимининг тўланганлиги ҳақида банк хужжати; 6) фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома; 7) танлов комиссиясининг ер участкаси бериш тўғрисидаги баённомаси, бизнес-режа нусхалари; 8) мухр ва штамп эскизлари (уч нусҳада). кичик ва ўрта бизнес корхонасининг низоми муҳим хужжат ҳисобланади. низомда қуйидагилар аниқланади: · мулк шакли; · корхона номи, таъсисчи юридик адреси; · фаолиятнинг асосий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш"

1406011893_57409.doc кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш режа 1. кичик ва ўрта корхоналарни фаолият турини аниқлаш. 2. кичик корхоналарни рўйхатдан ўтказиш. 3. тадбиркорлик этикаси ва уларнинг харидорлар олдидаги жавобгарлиги. i. ўзбекистон иқтисодиёти кўп тармоқли бўлиб, кичик ва ўрта корхоналар турли соҳаларда вужудга келмоқда. кичик ва ўрта корхоналар фаолият кўрсатаётган тармоқларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - енгил саноат; - озиқ-овқат саноати; - транспорт; - қишлоқ хўжалиги; - қурилиш; - савдо; - хизмат кўрсатиш ва бошқалар. ўзбекистонда яшовчи аҳолининг 60 фоизга яқини қишлоқ жойларида истиқомат қилади. ҳозирги кунда бошқа тармоқлар билан бир қаторда қишлоқда тадбиркорликни кенг ривожлантиришга эътибор берилмоқда. тадбиркорлик билан шуғулланишдан кўзланган мақсадлар тўғрисида...

DOC format, 114.5 KB. To download "кичик ва ўрта корхоналарни ташкил этиш", click the Telegram button on the left.