cонли усуллар ва алгоритмлар фанига кириш

DOC 80,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352370507_32867.doc "сонли усуллар ва алгоритмлар" фанига кириш www.arxiv.uz reja: 1. математик модел; 2. ҳисоблаш тажрибасининг босқичлари; 3. амалий дастурлар боғлами. янги техника ва технологиянинг кескин ўсиб бориши, математика фанининг замонавий бўлимларини халқ ҳўжалиги масалаларини ечишга янада кўпроқ қўлланила бошлагани амалий масалаларни ечишга ихтисослаштирилган бакалаврлар ва магистрларни тайёрлашга бўлган талабни борган сари орттириб бормоқда. ҳозирги кунда тайёрланаётган бакалаврларнинг математик маълумоти олий математика фанида ўқитилаётган анъанавий бўлимлар билан чегараланиб қолмаслиги зарур. айниқса "информатика ва ахборотлар технологияси" йўналиши бўйича таълим олаётган талабалардан замонавий математиканинг зарур бўлимларини билишни, биринчи галда эса ҳисоблаш математикасининг усулларини мустаҳкам эгаллашни ва улардан амалий масалаларни ечишда фойдаланишни ҳамда ечилаётган масалани дастурини яратиб, зарур сонли ечимни олишга эриша олишлари талаб этилади. шуни яна таъкидлаб ўтиш лозимки, замонавий ҳисоблаш техникасини унумли ишлатиш тақрибий ва сонли анализ усулларидан оқилона фойдаланишсиз мумкин эмас. шунинг учун, ривожланган чет эл мамлакатларида ва давлатимизда ҳисоблаш математикасига бўлган қизиқиш кескин ортиб бормоқда. эҳм ларнинг охирги пайтларда ривожланиб …
2
ам келтириб чиқаради. математик моделларни ташкил қилувчи алгебраик, чизиқсиз дифференциал, интеграл, интегро-дифференциал ва бошқа тенгламаларни ечиш усуллари етарли даражада такомиллашмаган. математика курсларида келтирилаётган аниқ, аналитик усуллар фақат хусусий кўринишдаги, содда тенгламаларнинг ечимини топиш имконини беради, ҳолос. сонли-тақрибий усуллар эса умумийроқ, анча мураккаб тенгламаларнинг ечимларини топишга имкон беради. натижада аналитик усулда ечилмаган тенгламаларни эҳм ларда сонли-тақрибий усуллар билан ечиш имконияти яратилди. "информатика ва ат" йўналиши бўйича таълим олаётган бакалаврлар амалий масалаларни эҳмда ечишлари учун иккита асосий йўналиш бўйича етарлича чуқур билимга эга бўлишлари керак. биринчидан,улар эҳм учун бирор замонавий алгоритмик тилда маълум алгоритм асосида дастур тузишни билишлари, иккинчидан амалий масалаларни ечишнинг сонли-тақрибий усуллари ҳақида ҳам етарлича билимга эга бўлишлари керак. мазкур маъруза матни ҳам ана шу иккинчи йўналиш бўйича назарий ва амалий билимлар беришга мўлжаллаб ёзилган. математик моделлаштиришнинг асосий тушунчалари. ечиладиган масалаларни ўрганиш унинг математик моделини тузишдан бошланади, яъни унинг асосий ўзига хос хусусиятлари ажратилади ва улар ўртасида математик муносабат ўрнатилади. …
3
м тақрибий бўлади. моделнинг аниқлиги, натижаларнинг ишончлилик даражасини баҳолаш масаласи математик моделлаштиришнинг асосий масалаларидан биридир. математик модел ҳар хил воситалар ёрдамида берилиши мумкин. бу воситалар функционал анализ элементларини ишлатиб дифференциал ва интеграл тенгламалар тузишдан то ҳисоблаш алгоритми ва эҳм дастурларини ёзишгача бўлган босқичларни ўз ичига олади. ҳар бир босқич якуний натижага ўзига хос таъсир кўрсатади ва улардаги йўл қўйиладиган хатоликлар олдинги босқичлардаги хатоликлар билан ҳам белгиланади. объектнинг математик моделини тузиш, уни эҳм да бажариладиган ҳисоблашлар асосида таҳлил қилиш "ҳисоблаш тажрибаси" дейилади. "ҳисоблаш тажрибасининг умумий схемаси 1-расмда кўрсатилган. 1-расм биринчи босқичда масаланинг аниқ қўйилиши, берилган ва изланувчи миқдорлар, объектнинг математик модел тузиш учун ишлатиш лозим бўлган бошқа хусусиятлари тасвирланади. иккинчи босқичда физик, механик, химиявий ва бошқа қонуниятлар асосида математик модел тузилади. у асосан алгебраик чизиқсиз, дифференциал, интеграл ва бошқа турдаги тенгламалардан иборат бўлади. уларни тизимда ўрганилаётган жараёнга таъсир кўрсатувчи омилларнинг барчасини бир вақтнинг ўзида ҳисобга олиб бўлмайди, чунки математик модел жуда …
4
астур эҳмга қўйилади ва олинган сонли натижалар чуқур таҳлил қилиниб баҳоланади. натижаларга қараб мутахассис таҳлил қилинаётган жараён тўғрисида хулосалар чиқаради, унинг амалга ошишига маълум мақсад асосида таъсир кўрсатади, бошқариш воситаларини ишлаб чиқади, тавсиялар беради. кўплаб вариантлар асосида бажарилувчи ҳисоблаш тажрибалари ёрдамида лойиҳачи у ёки бу белгига кўра барча вариантлар ичидан энг маъқулини танлаши мумкин. 1990 йиллардан бошлаб замонавий шэҳм ларнинг ишлаб чиқилиши, илмий ва ўқув жараёнларига кириб келиши маълум бир ютуқлардан ташқари баъзи ноқулайликларни ҳам юзага келтирди. бу ноқулайлик шахсий компьютерлардан илмий, техник ва ижодий масалаларни ечишда фойдаланувчилар учун анча сезиларли бўлди. бунга асосий сабаб шахсий компьютерларда юқорида эслатиб ўтилган катта эҳмлар учун яратилган тадбиқий масалаларни ечиш учун мўлжалланган дастурлар кутубхонасини мавжуд эмаслигидир. шунинг учун ҳозирда ана шу камчиликни бартараф қилиш йўлида турли хил изланишлар олиб борилмоқда. шулардан бири сифатида маълум бир синф масалаларини ечишга мўлжаланган амалий дастурлар боғламларини яратишни кўрсатиш мумкин. бу соҳада наммпи нинг "информатика ва ахборотлар технологияси" …
5
ўрсатмалар шу тилга нисбатан айтилади). шундай қилиб дастурчи ўзининг дастурлар кутубхонасига эга бўлади ва бу дастурлардан исталган масалани ечиш дастурида фойдаланиши мумкин. адб ни меню принципида ишлашини ташкил этиш дастурдан фойдаланиш унумдорлигини кескин орттиради. бу ҳолда асосий менюга ечиладиган масалалар синфи кўрсатилса (2-расм) меню ости менюсида эса мос равишда масалаларни ечиш усуллари танланади (3-расм). 2-расм ечиш усуллари менюсига зарур бўлган усул танланганда шу усулда мос компиляция қилинган файл ўз ишини давом эттиради. бу файл стандарт ҳолатда модулли принципда тузилган ишчи дастурни ўз ичига олади. файлни ишлаши учун зарур маълумотлар берилгач, масаланинг натижалари компьютер экранига, принтерга ёки кўрсатилган йўл бўйича дискка ёзилади. фойдаланилган адабиётлар руйхати: 1. н. с. бахвалов и др. «численнуе методу». м.наука 1987 2. в. п. демидович и др. «основу вучислительной математики» м.наука 1987 3. березин и. с. и др. «методу вучислений» м.наука 1996 4. бойзоков а, каюмов ш, «хисоблаш математикаси асослари», укув кулланма. тошкент 2000. 5. исроилов м. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"cонли усуллар ва алгоритмлар фанига кириш" haqida

1352370507_32867.doc "сонли усуллар ва алгоритмлар" фанига кириш www.arxiv.uz reja: 1. математик модел; 2. ҳисоблаш тажрибасининг босқичлари; 3. амалий дастурлар боғлами. янги техника ва технологиянинг кескин ўсиб бориши, математика фанининг замонавий бўлимларини халқ ҳўжалиги масалаларини ечишга янада кўпроқ қўлланила бошлагани амалий масалаларни ечишга ихтисослаштирилган бакалаврлар ва магистрларни тайёрлашга бўлган талабни борган сари орттириб бормоқда. ҳозирги кунда тайёрланаётган бакалаврларнинг математик маълумоти олий математика фанида ўқитилаётган анъанавий бўлимлар билан чегараланиб қолмаслиги зарур. айниқса "информатика ва ахборотлар технологияси" йўналиши бўйича таълим олаётган талабалардан замонавий математиканинг зарур бўлимларини билишни, биринчи галда эса ҳисоблаш математика...

DOC format, 80,0 KB. "cонли усуллар ва алгоритмлар фанига кириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.