тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология

PPT 23 стр. 3,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология 13-мавзу режа: тупроқ унумдорлиги тўғрисида тушунча. тупроқ унумдорлигини оширишда тугунак бактериялар асосида олинадиган препаратлардан фойдаланиш. эркин яшовчи азотфиксаторлар асосида олинадиган препаратлар. фосфорни ўзлаштирувчи микроорганизмлар асосида олинадиган препаратлар. тупроқ унумдорлиги оширишда қўлланиладиган турли таъсирга эга микроб препаратларидан фойдаланиш. хулоса. фойдаланилган адабиётлар тупроқ унумдорлиги тўғрисида тушунча тупроқда, айниқса, ўсимликлар ризосфераси ва ризопланида ўтадиган микробиологик жараёнларни бошқариш учун маълум бир шароитда маълум таркибга эга бўлган микроблар ассоциациясини ташкил қилиш лозим бўлади. бунинг учун агрономик аҳамиятлик микроб ценозига ёки гурух микроорганизмларига ташқаридан туриб таъсир қилишни бошқариш, яъни уларни кўпайиши, ўсиши ва ривожланиши ва ўсимлик учун зарур бўлган ффм (антибиотиклар, ўсимликни ўсишини бошқарувчи моддалар ва х.к) ишлаб чиқаришни ташкил қила билиш; тупроқда микробларнинг ўсиши ва ривожланишини таъминловчи ўсимликларни алмашлаб экишни ташкил қилиш ва шу туфайли микроббиокимёвий жараёнларни бошқаришда органик ва минерал ўгитлардан оқилона фойдаланиш лозимдир. тупроқ унумдорлиги тўғрисида тушунча ҳозирги вақтда микроорганизмлар ўзларининг фаолияти ва массаси билан …
2 / 23
бактериялар кириши аниқланган. туганак бактериялар асосида препаратлар тайёрлаш технологияси 1886 йилда германияда ноббе ва гильтнер дукакли ўсимликларни 12 тури учун туганак бактериялар аралашмасидан тижорат препаратини тайёрлашди. “нитрогин” номини олган бу препаратни қўллаш дукаклиларни ҳосилдорлигини бирмунча оширди, шунинг учун бу бутун дунё тадқиқотчилар эътиборини тортди ва ҳозирги вақтгача сақланиб келмоқда. туганак бактериялар препаратини ақш да (1886), венгрияда (1898) ва англияда (1906) тайёрлай бошлашди. россияда туганак бактериялар препарати билан тажриба олиб бориш л.м.будинов (1907) ва кейин и.а.макринов (1915) томонидан бошланди. туганак бактерияларни препаратларини тайёрлаш учун уларни дукакли ўсимликлар (нўхат дони, ловия ва бошқалар) қайнатмаси муҳитида ўстирилади. қўшимча углеводлар -глюкоза, сахароза ёки бошқа углевод бирикмаларини, масалан: маннит қўшилса культура ўсиши тезлашади. шунга ўхшаш агар-агар солиниб, агарли муҳит ҳозирги вақтгача туганак бактерияларни препаратини олиш учун (болгария, руминияда) қўлланиб келинмоқда. тупроқ унумдорлигини оширишда тугунак бактериялар асосида олинадиган препаратлардан фойдаланиш дуккакли ўсимликлар тугунакларининг умумий кўриниши туганак бактерияларнинг хусусияти дуккакли ўсимликлар-нинг турли хил турлари фосфор ва калий …
3 / 23
 аэроб, кичик, спорасиз таёқчадир. маълум бактерия штаммлари бир биридан ўсимлик билан симбиоз ҳолда атмосфера азотини ўзлаштириш фаоллиги билан фарқ қилади (фаол, кам фаол, фаол эмас). буларнинг аниқ турлари атмосфера азотини фиксация қилиш қобилиятини фақатгина аниқ хўжайинўсимликдагина намаён қилади. россияда нитрагиннинг икки тури: тупроқли ва қуруқ препаратлари ишлаб чиқарилади. азотобактерин азотобактерин  препарати ўзида атмосферадан азот ўзлаштириш қобилиятига эга бўлган тупроқ микроорганизмларидан бири azotobacter chroococcum культурасини сақлайди. azotobacter бактерияси аэроб ва спорасиз бўлиб тупроқда эркин яшайди. ўғит сифатида ушбу бактерия тупроқда тўпланганда тупроққа биологик фаол моддалар (никотин ва пантотен кислоталар, пиридоксин, биотин, гетероауксин, гибберлин ва бошқалар), ўсимлик ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи моддалар, шунингдек, анисомицин гуруҳидан фунгицидли моддалар ҳосил қилади, улар эса баъзи бир ўсимлик ризосферасидаги зарарли микроскопик замбуруғларнинг ривожланишини чегаралаб туради. эркин яшовчи азофиксаторлар асосида олинадиган препаратлар фосфобактерин фосфобактерин - bacillus megaterium var. phоsphaticum микроорганизми спораларини сақловчи бактериал ўғитдир. бу бактериялар мураккаб фосфооорганик бирикмалар (нуклеин кислоталар, нуклеопротеидлар ва х.к.) ва …
4 / 23
(5-6) мкм бўлади. ҳужайра катта миқдорда фосфор бирикмаларини сақлайди. бу ҳужайралар дастлаб ҳаракатчан битта таёқча бўлиб ривожланиши охирида 0,71,2 мкм ўлчамдаги эндоспоралар ҳосил қилади. азоспириллум ж. доберейнер (бразилия) ўт ўсимликларнинг ризосферасидан азот ўзлаштирувчи бактерияларни ажратиб ололди. улар эгилган таёқча шаклида бўлиб, асосан илдизнинг юқориги қисмида ривожланади. азоспириллалар юқтирилган ўсимликларнинг ҳосилдорлиги 15—30% га ошади. альголизация. тупроқда цианобактерийларни солиб азот миқдорини ошириш усули альголизация дейилади. бу усул айниқса шолипояларда бу иш яхши натижа бермоқда. "силикат" бактериялар препарати. вт. александров алюмосиликатдан калийни ажратиб олиш учун, спора ҳосил қилувчи "силикат" бактерия (вас. mucilaginosus siliceus) ишлатишни тавсия килди. уруғга "силикат" бактериялар билан экишдан илгари ишлов берилади. ҳосилдорлик доимо стабил ошмагани сабабли, бу ўғит кенг қўлланилмади. ўзбекистонла тупроқ унумдорлигини ошириш биотехнологияси бўйича амалга оширилаётган ишлар ўзбекистонда россия қишлоқ ҳўжалик академияси қишлоқ ҳўжалик микробиологияси институти билан ҳамкорликда ризобиал бактерияларнинг коллекцияси тўпланган. соя, беда, мош каби ўсимликлар ҳосилдорлигини оширувчи, тупроқ унумдорлигини оширувчи микробли ўғитлар олиш ишланмаси яратилган ва …
5 / 23
и др. генетика развития растений / под ред. с.г.инге-вечтомова. – спб.: наука, 2000. мишустин е.н., шильникова в.к. клубеньковые бактерии и инокуляционный процесс. – м.: наука, 1973. симаров б.в. генетические основы селекции клубеньковых бактерий. – л.: агропромиздат, 1990. тихонович и.а., проворов н.а. генетика симбиотической азотфиксации с основами селекции. – спб.: наука, 1998. проворов н.а. генетико-эволюционные основы учения о симбиозе. журн. общ. биол. 2001, т., 62 №6, с. 472-495. spaink h., kondorosi a., hookaas p.j.j. the rhizobiaceae. dordretch, boston, london: kluwer acad. publ. 1998. 566 p. stacey g., burris r.h., evans h.j. biological nitrogen fixation. new york, london/ chapman and hall. 1992. 755 p.

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология"

тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология 13-мавзу режа: тупроқ унумдорлиги тўғрисида тушунча. тупроқ унумдорлигини оширишда тугунак бактериялар асосида олинадиган препаратлардан фойдаланиш. эркин яшовчи азотфиксаторлар асосида олинадиган препаратлар. фосфорни ўзлаштирувчи микроорганизмлар асосида олинадиган препаратлар. тупроқ унумдорлиги оширишда қўлланиладиган турли таъсирга эга микроб препаратларидан фойдаланиш. хулоса. фойдаланилган адабиётлар тупроқ унумдорлиги тўғрисида тушунча тупроқда, айниқса, ўсимликлар ризосфераси ва ризопланида ўтадиган микробиологик жараёнларни бошқариш учун маълум бир шароитда маълум таркибга эга бўлган микроблар ассоциациясини ташкил қилиш лозим бўлади. бунинг учун агрономик аҳамиятлик микроб ценозига ёки гурух ...

Этот файл содержит 23 стр. в формате PPT (3,4 МБ). Чтобы скачать "тупроқ унумдорлигини оширишда биотехнология", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тупроқ унумдорлигини оширишда б… PPT 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram