"бизнес субектлари айрим тоифаларини солиққа тортишнинг хусусиятлари"

DOC 10 стр. 97,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
1 - mа’ruzа ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институти “солиқлар ва солиққа тортиш” факултети “бизнесни солиққа тортиш” фани мустақил иш мавзу: бизнес субектлари айрим тоифаларини солиққа тортишнинг хусусиятлари тайёрлади: 3-курс (сст-2с 04-21) м.ражабова қабул қилди: қ.исломов тошкент-2023 мавзу: бизнес субектлари айрим тоифаларини солиққа тортишнинг хусусиятлари i. глоссарий. ii. кириш. режа: 1. тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари. 2. махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари. 3. маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари. iii. хулоса. iv. фойдаланилган адабиётлар. глоссарий бизнес — даромад келтирадиган ёки бошқа наф берадиган хўжалик фаолияти (касбкор, машғулот); фонда олиш мақсадлари кўзланган ва қонунларга хилоф бўлмаган ҳар қандай ташкилий фаолият. миллий (давлат) қонунлар ва халқаро шартномалар билан тартибга солинади. бизнес хўжалик юритиш кўламига қараб, йирик, ўрта ва кичик турларга бўлинади. йирик бизнес ишлаб чиқаришда 500 дан ортиқ киши банд бўлган, ўрта бизнес эса 20 …
2 / 10
рига эга бўлади. замонавий иқтисодиёт барча бизнесни 4 асосий тоифаларга ажратади: 1. бозорга турли хил товарлар ва хизматларни этказиб берадиган компаниялар – ушбу турдаги ташкилотлар, махсулотни ўзи ишлаб чиқиш ва сотиш орқали фойда кўради ва бу бутун бизнеснинг ривожлвнишига асос бўлиб хизмат қилади. бозорни тўғри таҳлил қилиб, реклама ва маркетинг стратегиясини яхши йўлга қўйган бундай компания эгаси инқироз пайтида ёки иқтисодиётдаги бошқа ўзгаришлар пайтида ҳам барқарор фойда олади; 2. тижорат фаолиятини ривожлантиришга қаратилган бизнес – бундай компаниялар бизнес дунёсида воситачилар бўлиб, биржалар ва маҳсулот сотилиши мумкин бўлган бошқа платформаларда маҳсулотларда маҳсулотларни сотиш билан фаолият юритишади. иқтисодиёт барқарор бўлган шароитда, бундай бизнес эгалари юқори фойда олишади, аммо улар ҳар қандай ўзгаришларда касодга учраши мумкин. иқтисодиётдаги ўзгаришлар бундай қирмаларга таъсир қилади, чунки улар ўзларининг ишлаб чиқаришларига эга эмаслар, улар фақат қайта сотиш билан шуғулланадилар; 3. молия соҳасига йўналтирилган қаолият – банклар, аудиторлик, лизинг, суғурта, кампанияларига бўлинади. иқтисодиётдаги ҳар қандай ўзгаришлар, алоҳида бир …
3 / 10
ри назарда тутилади. тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари деганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, ўзбекистон республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек чет эллик нодавлат юридик шахслар томонидан ўзбекистон республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади. солиқ кодексининг 471-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган юридик шахсларга ўзбекистон республикаси президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади. тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли. тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади: 1) юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган ҳудудларга жойлаштирилганда; 2) чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ўзбекистон республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда; 3) юридик …
4 / 10
ари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади. солиқ кодекисининг viii бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар солиқ кодексининг viii бўлимида назарда тутилган пенялар қўлланилган ҳолда, умумбелгиланган тартибда тўланади. 2. махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари. солиқ кодекси билан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан ўзбекистон республикаси президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилган. махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб: 3 миллион ақш долларидан 5 миллион ақш долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар …
5 / 10
а нисбатан татбиқ этилади. солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. фойда солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона ҳудудида ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан ҳисобланади. махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас. агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажмини солиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. бунда, агар инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади. 3.ўзбекистон республикаси ва ривозланган мамлакатларнинг фойда солиғини қўллашнинг қиёсий таҳлили. маҳсулот тақсимотига оид битим шартнома …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""бизнес субектлари айрим тоифаларини солиққа тортишнинг хусусиятлари""

1 - mа’ruzа ўзбекистон республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институти “солиқлар ва солиққа тортиш” факултети “бизнесни солиққа тортиш” фани мустақил иш мавзу: бизнес субектлари айрим тоифаларини солиққа тортишнинг хусусиятлари тайёрлади: 3-курс (сст-2с 04-21) м.ражабова қабул қилди: қ.исломов тошкент-2023 мавзу: бизнес субектлари айрим тоифаларини солиққа тортишнинг хусусиятлари i. глоссарий. ii. кириш. режа: 1. тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахсларга солиқ солиш шартлари. 2. махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига солиқ солиш шартлари. 3. маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари. iii. хулоса. iv. фойдаланилган адабиётлар. глоссарий бизнес — даромад келтирадиган ёки ...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOC (97,5 КБ). Чтобы скачать ""бизнес субектлари айрим тоифаларини солиққа тортишнинг хусусиятлари"", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "бизнес субектлари айрим тоифал… DOC 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram