кнауф осма шифтларининг жамлама тизимлари

DOC 32 pages 2.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
кнауф осма шифтларининг жамлама тизимлари (давоми). 1. осма шифтларни қуришда шифт оралиги бўшлигида муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш. 2. осма шифтларнинг талаб етилган ёнғин-техник тавсифларини таъминлаш. 3. кнауф жамлама тизимларининг очиқ синчли осма шифтлари. 1-илова таянч иборалар: 2-илова 9 - маъруза матни кнауф осма шифтларининг жамлама тизимлари (давоми). режа 1. осма шифтларни қуришда шифт оралиги бўшлигида муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш. 2. осма шифтларнинг талаб етилган ёнғин-техник тавсифларини таъминлаш. 3. кнауф жамлама тизимларининг очиқ синчли осма шифтлари. 9.1. осма шифтларни қуришда шифт оралиғи бўшлигида муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш осма шифт каркасини монтажини барча коммуникацияларни ўрнатгандан кейин амалга оширилади, бунда тарқатувчи қуттидан шифтга ўрнатиладиган чироқларнинг жойигача бўлган электр симлари мустасно. шунинг учун, лойиҳаларнинг архитектура режаларида коммуникацияларни ўтказадиган тешиклар одатда кўрсатилмайди. агар муҳандислик ускуналарини ва технологик тизимларни шифт оралиғи бўшлиғига ўрнатиш осмаларнинг ўрнатилган қадамларини ўзгартирадиган бўлса, унда қўшимча осмалар ва каркаснинг асосий профилларини ўрнатиш лозим. электр кабеллар ва паст токли симларни ҳимоя қувурларига солмасдан жойлаштирилганда, каркас элементларининг …
2 / 32
асбоблари ва тизимларини текшириш ва таъмирлаш учун қилинган ревизия туйнуклари орқали, тўла ёки қисман кириш йўлини таъминлаши лозим. шифт оралиғи бўшлиғига муҳандислик тизимлари ва асбобларини тегишли равишда жойлаштириш учун қуйидагилар ўрнатилади: коммуникация роми учун каркаснинг қўшимча элементларини; коммуникацияларни ҳимоялаш учун ўраб турувчи қопламаларни (кожух), иссиқлик ташувчининг ҳарорати ўзгарганда қувурнинг эркин силжишини таъминлаш учун (қувурларнинг чеккаси осма шифтнинг юзаси билан бир сатҳда бўлиши лозим), ёнмайдиган материаллардан қилинган гильзалар. қувурларни гуруҳлар билан утказганда умумий кожухларни ишлатиш мумкин. муҳандислик ускуналарини жойлаштиришда каркаснинг қўшимча элементларига қопламаларни маҳкамлаш, кожухлар ва қопламаларни уланиш жойларини контури бўйича бекитиш ишлари олиб борилади. 9.2. осма шифтларнинг талаб этилган ёнғин-техник тавсифларини таъминлаш осма шифтнинг оловга чидамлилик чегараси меъёрланмайди, аммо зарурият туғилганда, нпб 231 бўйича аниқланиши мумкин. осма шифтнинг ёнғин хавфи бўйича синфи маҳкамланадиган конструкцияникидан кам бўлмаслиги керак ва гост 30403 бўйича аниқланиши керак. бунда осма шифтнинг намунасига иссиқлик таъсири вақтида унинг қўлаш вақти қабул қилинади. металл каркасли ва ёнмайдиган иссиқдан …
3 / 32
нғин хавфсизлиги синфи ва маълумотлари асосида, осма шифт билан оралиқ том ёки том конструкцияларини ёнғин хавфсизлиги бўйича синфини аниқлашлари мумкин. конструктив ёнғин хавфсизлиги бўйича синфи с3 бўлган бинолардан ташқари барча бошқа биноларнинг эвакуация йўлларида, ҳамда функциональ ёнғин хавфсизлиги бўйича синфи ф1.1 бўлган хоналарда ва бир вақтнинг ўзида 50 қишидан ортиқ одам бўлиши мумкин бўлган бошқа синфдаги хоналарда осма шифтлар ёнғин хавфсизлиги бўйича синфи к0 га эга бўлиши керак. оралиқ том ва том конструкцияларининг оловга чидамлилигини ошириш мақсадида қуриладиган осма шифтларда металл профиллардан қилинган каркасларни қўллашни кўзда тўтиш лозим. фойдаланиш даврида, шифт усти бўшлиғини профилактик текшириш учун имконият яратиш учун, осма шифт конструкциясида қуришга мўлжалланган оловга чидамлилиги осма шифтнинг оловга чидамлилик кўрсатгичидан кам бўлмаган инвентарь туйнукларини кўзда тўтиш лозим. шифт оралиғи бўшлиғида ёнадиган элементлар ёки материалларни жойлаштириш рухсат этилмайди. тест топшириқлари тўғри жавобни танланг: 1. тўғри османинг юк кўтариш қобилияти тенг: а) 15 кг; б) 30 кг; в) 40 кг. 2. …
4 / 32
илиб, синовсиз белгилаш мумкинми? 8. оралиқ том ёки томларни оловга чидамлилиги чегарасини ошириш учун қанақа каркасни ишлатиш лозим? а) ёғоч бруслардан; б) металл профиллардан. 9.3. кнауф жамлама тизимларининг очиқ каркасли осма шифтлари очиқ каркасли осма шифтлар ёки кнауф жамлама тизимларининг тўртбурчак(растли - панжарали) плитали осма шифтлари бу яна битта осма шифтлар конструкцияларининг гуруҳи бўлиб, турли вазифаларга эга бўлган бино ва иншоотларнинг қурилиши ва таъмирлаши амалиётида кенг тарқалган. бунақа осма шифтлар қопламанинг плиталарини алмаштириш имконини беради ва хонанинг декоратив безалишини ўзгартиради. тўртбурчак плитали (растрли ) осма шифтлар қуйидагилардан ташкил топган: шўруплар ва дюбеллар ёрдамида юк кўтарувчи конструкцияларга маҳкамланган осмалар ёки анкерлардан; профилларни деворидаги тешиклар ёрдамида бир бирига уланган шифт профиллари ёки оралиқ ва бўйлама профиллардан ташкил топган бирлашган металл каркасдан; очиқ каркасга ётқизилган плиталардан. гипскартон шифтларни юзасини безашнинг турли вариантлари мавжуд. юзаси силлиқплиталардан қилинган қопламаларни қуришда қуйидагилардан фойдаланиш мумкин: квадрат плиталар, узунлиги ва эни турли нисбатда бўлган тўғри тўртбурчак плиталар; бўйлама …
5 / 32
нг қопламаларида кўринадиган ва кўринмайдиган чокларнинг кўпгина вариантлари мавжуд, жумладан, ажратувчи чокларни ўрнатиш. масалан, плиталарни каркасларга маҳкамлаганда кўринадиган чоклар, плиталарни оралиқли қилиб жойлаштирганда, очиқ каркасларни қўллаш, бунда плиталар эркин жойлаштирилиши ва улар кейинчалик алмаштирилиши мумкин. қалинлиги 9,5 мм ва 12,5 мм бўлган гипскартон листлар ўзининг нам ҳолатда пластиклиги ва қуруқ ҳолатда эгилувчанлиги туфайли тегишли ишлов берилганда турли радиусдаги эгриликга эга бўлган кавариқ ёки ботиқ қурилиш элементларига айланиши мумкин. шундай қилиб, кнауф осма шифларининг жамлама тизимлари функциональ ва эстетик талабларни ҳисобга олган ҳолда осма шифтларнинг чекланмаган сондаги вариантларини яратиш имконини беради, жумладан қалинлиги 6,5; 9,5 ва 12,5 мм бўлган гкл дан қилинган эгик элементлардан фойдаланган ҳолда. кнауф осма шифтлари жамлама тизимларининг турли комбинациялари бир вақтнинг ўзида эстетика ва декор, товуш изоляцияси ва акустика, оловга чидамлилик ва иссиқликни ҳимоя қилиш каби энг юқори талабларни қондириши мумкин. очиқ каркасли кнауф осма шифтлари жамлама тизимларининг ёркин вакили бўлиб амf осма шифтлари ҳисобланади. амf (система …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "кнауф осма шифтларининг жамлама тизимлари"

кнауф осма шифтларининг жамлама тизимлари (давоми). 1. осма шифтларни қуришда шифт оралиги бўшлигида муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш. 2. осма шифтларнинг талаб етилган ёнғин-техник тавсифларини таъминлаш. 3. кнауф жамлама тизимларининг очиқ синчли осма шифтлари. 1-илова таянч иборалар: 2-илова 9 - маъруза матни кнауф осма шифтларининг жамлама тизимлари (давоми). режа 1. осма шифтларни қуришда шифт оралиги бўшлигида муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш. 2. осма шифтларнинг талаб етилган ёнғин-техник тавсифларини таъминлаш. 3. кнауф жамлама тизимларининг очиқ синчли осма шифтлари. 9.1. осма шифтларни қуришда шифт оралиғи бўшлигида муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш осма шифт каркасини монтажини барча коммуникацияларни ўрнатгандан кейин амалга оширилади, бунда тарқату...

This file contains 32 pages in DOC format (2.2 MB). To download "кнауф осма шифтларининг жамлама тизимлари", click the Telegram button on the left.