кнауф-бетоконтакт грунтовкаси

DOCX 14 sahifa 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
пардозлаш ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидалари. меҳнатни мухофаза қилиш, иш бажаришнинг соғлиқ учун хавфсиз шароитларини яратиш–жамоат ташкилотлари ва мулкчилик кўринишидан қатъий назар қурилиш раҳбарларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. қурилишда хавфсизлик техникасига доир мажбурий қоидаларга амал қилинади. бу қоидаларда барча қурилиш ишларини ва махсус ишларниг хавф-хатарсиз бажарилишини таъминлайдиган қатор тадбирлар кўрсатилган. меҳнат муҳофазаси қонунчилик, техникавий, санитария-гигиена тадбирлари ва ташкилий тадбирлар йиғиндисидан иборат бўлиб, у меҳнат қилишнинг хавфсиз шароитларни таъминлашга қаратилган (1.1-расм). меҳнат қонунчилик асослари, меҳнат ҳақидаги қонунлар кодекси (кзот) да баён қилинган. хавфсизлик техникасига кирадиган тадбирларни амалга оширишдан мақсад: 1. бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш; 1. уларни вужудга келтирган сабабларни йўқотиш йўли билан хавфсиз ишлаш шароитини таъминлашдир. меҳнат муҳофазасининг аҳволини ва ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларига амал қилишни назорат қилиш қурилишдаги мухандис-техниклар зиммасига юклатилади. йирик қурилиш объектларида бу вазифа мухандис зиммасида бўлади. ишга янги келган ишчилар хавфсизлик техникаси юзасидан кириш инструктажидан ўтиб, айрим хужжатлар расмийлаштирилгандагина ишга қўйилади. бундан ташқари, қурилишдаги ҳар бир ишчининг …
2 / 14
ва бахтсиз ҳодисалар кўпайиб кетади. 1.1-расм. махсус ажратилган жой белгилари ва химоя воситалари . хавфсизлик техникасига оид қоидаларнинг бажарилишига жавобгарлик қурилишнинг техник ходимлари зиммасига юкланади. улар ҳамма ишчиларни бу қоидалар билан таништириб чиқишлари лозим. ишчи хавфсизлик техникаси бўйича дастлабки йўриқномани олмагунча, уни ишга қўймаслик керак. хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинмаган жойларда кўнгилсиз ҳодисалар рўй бериши эҳтимоли катта. қурилишда кўнгилсиз ҳодисалар рўй беришига асосан хавфли жойлар яхши тўсилмаганлиги, буғ ва қиздирилган ашёлар ишлатилганда куйиш, электр токи билан шикастланиш, механизмлардан билмаслик билан фойдаланиш кабилар сабаб бўлади. қурилишда меҳнатни муҳофаза қилишнинг муҳим воситаси-меҳнат қилиш учун меъёрий санитария-гигиена шароитларини яратишдир. ҳар қайси қурилишда ошхона, душхона, кийим-бош ечиб қўйиладиган жой, қиш кунлари исиниб олинадиган жойлар ва дам олиш жойлари бўлиши лозим. пардозлаш ишларига бу ишларни хавф-хатарсиз бажариш усуллари ўргатилган ишчилар қўйилади. иш жойларига, одатдагидек, ишларни хавф-хатарсиз бажариш усулларига доир огоҳлантириш ёзувлари осиб қўйилади (1.2-расм). 1.2-расм. огохлантирувчи белгилар. електр арра билан қирқиш, асбобни чархлаш каби оператсияларни …
3 / 14
юқори иш унумли асбоблар ва қурилмалардан фойдаланиш, ишчиларни малакасини ошириш, меҳнат унумини оширишда катта аҳамиятга эга (1.4-расм) . 1.4-расм. шахсий химоя воситалари. сувоқчилик ишларига доир хавфсизлик техникасининг қоидалари сувоқчиликда фойдаланиладиган механизм ва асбобларнинг нуқсонсиз бўлишини, улардан тўғри фойдалана билишни талаб этади (4.14-расм) . 1.5-расм. хавфсизлик техникасидан тўғри фойдаланиш. шифтни сувашда сўрича баландлиги билан ишчи бўйининг нисбати катта рол ўйнайди. нормал ишлаш учун сўричанинг баландлигини шифт ишчининг бошидан кўпи билан 20 см тепада турадиган қилиб олиш керак. агар баландлик ундан ортиқ бўлса, ишчилар тез чарчайдилар ва уларнинг меҳнат унуми пасайиб кетади. нормал иш шароитларини яратишда коржома катта рол ўйнайди. қўпол ва тор кийим ҳаракатни сиқиб қўяди, бу эса ишчини тез чарчатади ва меҳнат унумини пасайтириб юборади. коржома тикиладиган материал қалин, лекин юмшоқ бўлиши керак. қалин материал чанг ўтказмайди ва баданни тез ифлосланишдан сақлайди, юмшоқ материал осон букилиб қайрилади ва ишчини камроқ чарчатади (1.6-расм). 1.6-расм. коржома хиллари: куртка билан шим (а) ва …
4 / 14
дастаси силлиқ бўлиши лозим. сокол, андава, болғаларнинг дастасини алифлаб олиш тавсия этилади. алифланган буюмларга қоришма камроқ ёпишади, намиқмайди, озода сақланади. асбобларни тоза сақлаш ва уларга тўғри қараб туриш травматик шикастланишларни камайтиради. сўндирилмаган оҳак ишлатаётганда чанг ўтказмайдиган махсус кийим, резина қўлқоп ёки брезент қўлқоп кийиб, кўз ойнак ва респиратор тақиб ишлаш зарур. қоришма насоси форсункасида ишлайдиган операторларда ҳам кўз ойнак ва респиратор бўлиши керак. оператор билан қоришма насоси мотористи ўртасида қўнғироқли ёки бошқа хил сигнал бўлиши лозим; шунда моторист машинани ўз вақтида юргизиб юбориши ёки тўхтатиши мумкин. қоришма насоси ишлаб турган вақтда шланг ёки қувурларда қуюқлашиб қолган қоришмадан тиқин ҳосил бўлишига, шланглар букланиб қолишига йўл қўйилмайди. ҳавоза ва сўриларни пухта қилиб қуриш, атрофига тўсиқлар қилишга алоҳида аҳамият бериш керак. кнауф жамлама тизимлари технологиялари бўйича хоналарни “ҳўл” ва “қуруқ” усулда пардозлаш учун дастаки асбоб ва мосламалар. кнауф асбоблари 1. транспортда ташиш учун асбоб-ускуналар гипскартон қопламаларини ташиш учун тутқич. гипскартон қопламаларини ташиш учун …
5 / 14
сини силлиқлаш учун йирик тишли эгов. йирик т ишли эговнинг қўшимча тасмаси. игнали валик. 3. метални кесиш ва ишлов бериш учун метал учун қайчи. 1,2 мм қалинликкача метал учун электр қайчи. каркас профилини бирлаштириш учун тешиб—йириб туташтиргич. бурчак профилларини ўрнатиш учун болғали мослама. 4. гипскартон қопламаларини маҳкамлаш учун электр бурама мих бурагич. бурама мих бурагич учун мослама. 25 дан 45 мм гача бурама михни узатиш автомати. ғилоф ва фартук учун тасма. электр бурама мих бурагичнинг ғилофи. асбоблар учун тўрва. 5. чокларга ишлов бериш ва шпаклевкалаш учун шпаклевка қоршимаси учун тоғора. эни 8 см ли куракча. шпател. эни 20, 25, 30 см ли. эни 18 см ли эгилувчан шпател. эни 15 см ли отвертка-шпател. ички бурчаклар учун шпател. ташқи бурчаклар учун шпател. эни 28 см ли пардоз шпатели. эни 50 см ли пардоз шпатели. тишли куракча. грунтовкалар ва уларнинг қўлланиши. кнауф-бетоконтакт гипсли сувоққоришмаларини асос билан яхши тишлашиши учун грунтовка ишлатиш соҳаси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кнауф-бетоконтакт грунтовкаси" haqida

пардозлаш ишларини бажаришда техника хавфсизлиги қоидалари. меҳнатни мухофаза қилиш, иш бажаришнинг соғлиқ учун хавфсиз шароитларини яратиш–жамоат ташкилотлари ва мулкчилик кўринишидан қатъий назар қурилиш раҳбарларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. қурилишда хавфсизлик техникасига доир мажбурий қоидаларга амал қилинади. бу қоидаларда барча қурилиш ишларини ва махсус ишларниг хавф-хатарсиз бажарилишини таъминлайдиган қатор тадбирлар кўрсатилган. меҳнат муҳофазаси қонунчилик, техникавий, санитария-гигиена тадбирлари ва ташкилий тадбирлар йиғиндисидан иборат бўлиб, у меҳнат қилишнинг хавфсиз шароитларни таъминлашга қаратилган (1.1-расм). меҳнат қонунчилик асослари, меҳнат ҳақидаги қонунлар кодекси (кзот) да баён қилинган. хавфсизлик техникасига кирадиган тадбирларни амалга оширишдан...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (1,5 MB). "кнауф-бетоконтакт грунтовкаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: кнауф-бетоконтакт грунтовкаси DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram