интернетда ахборот таъминоти ва хавфсизлиги

DOC 295.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1695384310.doc интернетда ахборот таъминоти ва хавфсизлиги режа: 1. интернетда ахборот таъминоти ва ундан фойдаланиш тартиби 2. интернетда ахборот хавфсизлиги 3. офисда ахборот хавфсизлигини таъминлаш тартиблари 4. булутли технологиялар имкониятлари 5. офисда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ахборот хавфсизлигининг таъминланмаганлиги–маълумотларингиздан бошқалар ҳам фойдаланиши эҳтимоли мавжудлигидир интернетда ахборот таъминоти ва ундан фойдаланиш тартиби интернет – бу глобал тармоқ дир. уни бутун жаҳон ўрги мчак тўри (world wide web) деб ҳам атайдилар. бу тармоқ миллионлаб компьютерлар (веб-серверлар) тўридан ташкил топади. улар ўзаро телефон тармоғи, кабеллар ва сунъий йўлдошли тармоқлар орқали боғланади. ахборотлар ушбу компьютерларда жойлашган бўлиб, улар жаҳон ягона ахборот оламини яратади. ушбу ахборот олами тармоқдаги барча компьютерларга очиқ бўлади. ахборотлар гиперматнли ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, улар вебсаҳифалар деб аталади. веб-саҳифаларда турли маълумотлар жойлаштирилади. бу ҳужжат лар, жадвал, диаграммалар, расм, аудио, видеолавҳалар, китоб ва журналлар, ҳужжатли ҳамда бадиий фильмлар ва бошқалардир. умуман олганда, интернетда турли ахборотлар мавжуд, бироқ ҳамма ахборот ҳам барча фойдаланувчилар …
2
ойдаланиш тартиби интернет ёрдамида зарур ахборотларни қидириш, узатиш ва алмашиш жуда оддий ва қулайдир. шу билан бирга, улардан мулоқот қилишда ва муҳокамаларда иштирок этишда ҳам фойдаланиш мумкин. саҳифадан саҳифага ўтиб, зарур ахборотларни ўқиб, билим оларкансиз, вақтнинг қанчалик тез ўтганини сезмай қоласиз. агар интернетда ишлаш малакангиз бўлса ва баъзи қоидаларни билсангиз, интернет бўйлаб саёҳат катта ҳузур бағишлайди. шу билан бирга, интернет тармоғида жуда катта ҳажмдаги ахборот оламида осонгина адашиб қолиш ҳам мумкин. чунки интернетдаги ахборотлар ҳажми кундан-кунга ўсиб бормоқда. маълумотлар оддий кутубхонадаги каби китоб ва журналларда, китоб ва журналлар эса жавонларда жойлашади. бунда китоб ва журнал вазифасини файллар бажаради. жавон вазифасини эса жилдлар бажаради. интернетда ишлаш учун internet explorer, chrome ёки opera каби браузер (browsers) лардан ва қидирув тизимларидан (масалан, google, yahoo) фойдаланиш зарур, улар билан ишлаш тартиби “тадбиркорлар учун интернет” қўлланмасида батафсил келтирилган. интернетда маълумотлар излаш қоидалари мавжуд. уларга риоя қилиш қидирувни тезлаштиради. қуйида маълумотларни қидиришнинг баъзи қоидаларини келтирамиз: амал …
3
лойиҳаси". сўзни қидирувда ҳисобга олмаслик жавобларда кўрмоқчи бўлмаган сўзларингиз олдига минус ишорасини қўйинг. шундай қилиб, ҳатто бир неча сўзни ҳам олиб ташлаш мумкин. масалан, "бизнес режа - лойиҳаси". интернетда турли мазмундаги маълумотлар мавжуд. улардан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинг. · интернетдаги ахборотлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг. у ердаги ахборотларни ажрата олишни ўрганинг. чунки тўғри-нотўғри ахборотлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. ишончли саҳифалардан фойдаланинг. ишончли саҳифалар мавзу бўйича закладки / избранные менюси ёрдамида хотирага киритиш мумкин. · вируслардан ва зарарли дас турлардан эҳтиёт бўлинг. улардан ҳимояланиш тартибларига риоя қилинг. лицензияли антивирус дастурлардан фойдаланинг. уларни одатда дилер корхоналар сотади. · веб-саҳифаларни очишда сизга зарур бўлган саҳифаларгагина киринг. ҳар хил ёрқин рекламаларга эътибор берманг, чунки улар эътиборни жалб қилишга мўлжалланган бўлиб, вирусланган бўлиши мумкин. баъзи рекламалар ахлоқсиз мазмунли саҳифаларни очиши мумкин. ушбу саҳифаларни закрыть тугмачаси ёрдамида ёпиш мумкин. · интернет хизматларидан фойдаланишда шахсий маълумотларингизни киритишда огоҳ бўлинг. шахсий маълумотларни тўлиқ киритиш зарурати йўқ. логин ва …
4
мкорлар вебсаҳифаларини кузатиб бориш зарур ва форум ҳамда вебблогларда қатнашиб бориш керак. · интернет ёрдамида ҳужжат ва ҳисоботларни тайёрлаш, тадқиқотлар олиб бориш қулайдир. масалан, корхона ишлаб чиқарувчи маҳсулот бозорини ўрганмоқчи бўлсангиз, буни интернет орқали тезда ўрганиш мумкин. ҳаттоки, мижозлар ва ҳамкорлар талаблари, фикрлари ва тавсияларини йиғишингиз мумкин. лойиҳалар устида ишлаш сифатлироқ бўлади, чунки интернет ёрдамида лойиҳанинг долзарблиги ва зарурати, мижозларнинг талаблари ва имкониятларини ўрганиш мумкин. топшириқ: тез-тез фойдаланадиган саҳифалар мавзулари бўйича жилдлар яратинг. жилдлардаги саҳифалардан фойдаланишни ва уларга янги саҳифаларни киритишни машқ қилинг. ушбу топшириқни закладки менюси ёрдамида амалга оширишингиз мумкин. интернетда ахборот хавфсизлиги интернет ахборот хавфсизлиги ҳақида янгиликлардан эшитгансиз. интернет тармоғида маълумотларга хавф солувчи зараркунанда ва зарарли дастурлар мавжуддир. улар тармоқ орқали тармоқдаги барча компьютерларга зарар етказиши мумкин. интернетга уланганингизда, компьютерингиз ҳам зарарланиши мумкин. шунинг учун эҳтиёт чораларини кўриш зарур. бунинг учун махсус дастурлар бор. қуйида ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўллари келтирилган. ахборот хавфсизлиги бу ахборот соҳасидаги шахс, жамият ва …
5
а оид ҳужжатлаштирилган маълумотлар. ахборот хавфсизлигига оид атамалар ва таърифлар “ўзбекистон республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, интернетда тарқатиш тартиби тўғрисида низомида” тўла келтирилган. қуйида уларнинг баъзилари билан танишайлик: · ахборот ресурслари – ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборотлар, маълумот банклари, маълумотлар базаси. · ахборот тизими — ахборотларни йиғиш, сақлаш, излаш, ишлаш ва улардан фойдаланиш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган йиғиндиси. · ахборот маҳсулотлари (маҳсулот) – фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларига мувофиқ тайёрланган ва фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ёки қўлланиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот. · ахборот жараёнлари – ахборот тайёрлаш, тўплаш, қайта ишлаш, жамғариш, сақлаш, қидириш, тарқатиш ва фойдаланиш жараёнлари. шундай қилиб, ахборот хавфсизлиги (маълумотлар) инглиз тилида «information (data) security» – бу ахборотнинг хавфсизлик ҳолати бўлиб, ушбу ҳолатда унинг махфийлиги, бутунлиги ва фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади. ахборот хавфсизлиги қуйидагилар билан белгиланади: · махфийлиги (конфиденциаллиги) – ахборотдан фойдаланиш имконияти фақатгина ваколатга эга бўлганлар учун …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "интернетда ахборот таъминоти ва хавфсизлиги"

1695384310.doc интернетда ахборот таъминоти ва хавфсизлиги режа: 1. интернетда ахборот таъминоти ва ундан фойдаланиш тартиби 2. интернетда ахборот хавфсизлиги 3. офисда ахборот хавфсизлигини таъминлаш тартиблари 4. булутли технологиялар имкониятлари 5. офисда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ахборот хавфсизлигининг таъминланмаганлиги–маълумотларингиздан бошқалар ҳам фойдаланиши эҳтимоли мавжудлигидир интернетда ахборот таъминоти ва ундан фойдаланиш тартиби интернет – бу глобал тармоқ дир. уни бутун жаҳон ўрги мчак тўри (world wide web) деб ҳам атайдилар. бу тармоқ миллионлаб компьютерлар (веб-серверлар) тўридан ташкил топади. улар ўзаро телефон тармоғи, кабеллар ва сунъий йўлдошли тармоқлар орқали боғланади. ахборотлар ушбу компьютерларда жойлашган бўлиб, улар жаҳон ягона а...

DOC format, 295.5 KB. To download "интернетда ахборот таъминоти ва хавфсизлиги", click the Telegram button on the left.