интернетда бизнесни юритиш ва ривожлантириш тартиби

DOC 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1695384322.doc интернетда бизнесни юритиш ва ривожлантириш тартиби режа: 1. электрон офис имкониятлари ва уни яратиш тартиблари 2. электрон реклама ва маркетинг 3. электрон тўлов афзалликлари ва фойдаланиш тартиби 4. электрон дўкон имкониятлари ва фойдаланиш тартиби 5. эълонлар тахтаси имкониятлари ва фойдаланиш тартиби 6. электрон тижорат имкониятлари ва фойдаланиш тартиби 7. электрон биржа имкониятлари 8. электрон тиббиёт имкониятлари 9. ягона ахборот-маълумот порталидан унумли фойдаланиш тартиби 10. тадбиркорликда интернетдан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар электрон офис имкониятлари ва уни яратиш тартиблари электрон офис – бу корхонанинг фаолиятини ягона ахборот тармоғи доирасида олиб бориш имкониятидир. бу корхона ҳужжатлари, лойиҳалари ва режаларини биргаликда, корхона ахборот тизими доирасида муҳокама қилиш, тайёрлаш ва улар билан ишлаш имкониятини яратади. бунда ходимлар орасидаги масофанинг узоқлиги аҳамиятга эга бўлмайди, яъни бир манзилда жойлашган корхона учун ҳам, бир неча манзилларда жойлашган корхоналар учун ҳам электрон офисдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. электрон офис иш жараёнини такомиллаштиради. ҳужжатлар тайёрлаш муддати тезлашади ва сифати ошади, чунки …
2
аражатлар камаяди ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади. кўпгина йирик корхоналар офислари дунёнинг турли мамлакатларида жойлашган бўлади. ушбу корхоналар ходимлари марказий офисдан узоқда жойлашганига қарамай, корхона электрон офиси ёрдамида корхона иш фаолиятида фаол қатнаша оладилар. бунинг учун улар электрон офисга интернет орқали кирадилар ва корхона ҳужжатлари ва лойиҳалари билан ишлаш имкониятига эга бўладилар. корхона раҳбарлари ходимлар ҳисоботларини йиғиш, ходимлар ишини кузатиш, уларга зарур ҳолда, фикр ва тавсиялар билан ёрдам бериш имконига эга бўладилар. бу албатта иш самарадорлигини оширади ва корхона даромадида акс этади, масалан, жаҳон банки, cisco ва microsoft корхоналари шу усулда ишлайди. ҳозирги кунда республикамизда, идораларда электрон ҳужжат айланиши тизимларини киритиш ва ушбу тизимларнинг идоралараро ўзаро ишлашини таъминлашга эътибор каттадир. бу борада “ўзбекистон республикаси электрон ҳужжат айланишининг идоралараро тизимини яратиш концепцияси” яратилган ва тасдиқланган. ушбу концепция ўзбекистон республикаси президентининг “ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2005 йил 8 июль пқ-117 сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. бу концепцияни …
3
аҳрирлашни қабул қилиш қоидаларини бошқаришни ўз ичига олиши зарур. · ахборот хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини татбиқ этиш зарур. · электрон ҳужжатлар омборининг бошқарувини автоматлаштириш зарур. · мижозлар ва ҳамкорлар билан мулоқот қилиш тартибларини яратинг. · ходимларни электрон офисдан фойдаланиш тартиблари билан таништириш мақсадида тренинглар ва семинарлар ташкил этинг. · электрон офис имкониятларидан унумли фойдаланаётган ходимларни рағбатлантиринг. ! электрон офис афзалликларини барча ходимлар дарҳол кўради. раҳбарият ишни бошқариши ходимлар ёрдами ҳисобига енгиллашади, ходимлар иши раҳбарият ёрдами туфайли жадаллашади. бу эса корхона иш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. топшириқ: корхонангизда электрон офис яратиш имкониятларини ўрганиб чиқинг ва уни татбиқ этиш тартибини ҳамкасблар билан биргаликда ишлаб чиқинг. электрон реклама ва маркетинг электрон офис яратгандан сўнг интернетда реклама ва маркетингни жорий этиш ҳам қулайлашади. қуйида электрон реклама ва маркетингни интернетда амалга ошириш тартиблари билан танишамиз. электрон реклама ва маркетингнинг баъзи имкониятларини эслайлик: · интернет тармоғида маълумотлар саҳифадан-саҳифага тезда ўтади. фойдаланувчилар ёрдамида интернетга жойлаштирилган ахборот бир зумда …
4
расини жалб этиш мумкиндир. ушбу имкониятларни амалга ошириш усуллари тавсифини келтирамиз. 1. электрон реклама ва маркетингни жорий этиш учун интернетда мулоқот қилишнинг қуйидаги технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: • электрон почта · блоглар ва веб-саҳифалар · форум · жамоа тармоғи · видеоконференция 2. электрон рекламанинг матн шрифти, ранги ва катталиги ўқишга қулай бўлиши зарур. оддий ранглардан фойдаланган маъқул. веб-саҳифа мазмуни билан эътиборни жалб қилгани мақсадга мувофиқдир, чунки китоб мазмуни билан қизиқарли бўлгани каби, веб-саҳифа ҳам айнан мазмуни билан фойдаланувчиларга қизиқарли бўлади. доимо веб-саҳифага янги маълумотларни жойлаштириб, мижозлар эътиборини тортинг. 3. электрон рекламада чоп этилаётган расм корхона фаолиятини ифодалагани маъқул. масалан, муҳокама, иш жараёни ёки байрам тантанасида олинган расмлар қизиқарлидир. 4. электрон рекламада овоз бериш, саволномалар ёрдамида маркетинг тадбирларини амалга ошириш мумкин. бунинг учун веб-саҳифа ва блог, форум, жамоа тармоқларидан фойдаланиш, масалан, янги маҳсулотларга бўлган талабни ўрганиш ёки хизмат кўрсатиш сифатини аниқлаш мумкин. 5. rss (really simple syndication) хизматини ташкил этиш мумкин. …
5
али тавсияларини мунтазам равишда, яратиш ва манзилларга юбориш мумкин. одатда, ушбу ахборотномани олиш учун мижозлар рўйхатдан ўтиши зарур. бу сизга мижозлар омборини яратишга ёрдам беради. ахборотномадаги янги билим ва қизиқарли маълумотлар унинг мижозлари сонини кескин оширади. ушбу тизимни веб-саҳифада, блог ёки жамоа тармоғида ўрнатиш зарур. шу билан бирга, корхона янгиликларини ҳамкорлар ёки оммабоп веб-саҳифалар ахборотномаларида тарқалишини ташкил қилиш мумкин. баъзи корхоналар ахборотномаларни тарқатишда ҳамкорлик қиладилар. ахборотнома мижозлари одатда, қизиқарли маълумотларни интернет технологиялари ёрдамида ўз ҳамкасблари ва дўстларига юборадилар. бу эса корхона маҳсулотлари ва хизматларига янги мижозларни жалб этади. ахборотномалар ёрдамида сўровномалар ва тадқиқотлар олиб бориш мумкин. 8. видеоконференциялар, учрашувлар ёрдамида реклама ва маркетинг тадбирларини доимо олиб бориш мумкин. масалан, корхона янги маҳсулотлари тақдимоти конференциясини ўтказиш мумкин. буни форум ёрдамида ўтказиш мумкин. конференция ва учрашувларни муваффақиятли ўтказиш учун уларни ташкил этиш бўйича тавсияларга амал қилинг. улар нинг 5-бобида келтирилган. форумни корхона веб-саҳифасида ўрнатиш ёки форумларда корхона бўлимини очиш мумкин. масалан, www.businessinfo. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"интернетда бизнесни юритиш ва ривожлантириш тартиби" haqida

1695384322.doc интернетда бизнесни юритиш ва ривожлантириш тартиби режа: 1. электрон офис имкониятлари ва уни яратиш тартиблари 2. электрон реклама ва маркетинг 3. электрон тўлов афзалликлари ва фойдаланиш тартиби 4. электрон дўкон имкониятлари ва фойдаланиш тартиби 5. эълонлар тахтаси имкониятлари ва фойдаланиш тартиби 6. электрон тижорат имкониятлари ва фойдаланиш тартиби 7. электрон биржа имкониятлари 8. электрон тиббиёт имкониятлари 9. ягона ахборот-маълумот порталидан унумли фойдаланиш тартиби 10. тадбиркорликда интернетдан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар электрон офис имкониятлари ва уни яратиш тартиблари электрон офис – бу корхонанинг фаолиятини ягона ахборот тармоғи доирасида олиб бориш имкониятидир. бу корхона ҳужжатлари, лойиҳалари ва режаларини биргаликда, корхона ахборот тизими д...

DOC format, 1,1 MB. "интернетда бизнесни юритиш ва ривожлантириш тартиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.