интернетда тез мулоқот қилиш турлари ва улардан фойдаланиш тартиблари

DOC 700,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1695384376.doc интернетда тез мулоқот қилиш турлари ва улардан фойдаланиш тартиблари режа: 1. интернетда тез мулоқот ва мурожаат қилиш турлари 2. электрон почтадан мулоқот учун унумли фойдаланиш 3. чат ёрдамида мулоқот 4. блоглар ва саҳифалар ёрдамида мулоқот 5. форум орқали мулоқот 6. жамоа тармоғи орқали мулоқот 7. интернет телефония орқали мулоқот 8. видеоконференция орқали мулоқот тезкор мулоқот, бу тадбиркорликни жадаллаштириш имкониятидир интернетда тез мулоқот ва мурожаат қилиш турлари интернетнинг коммуникацион имкониятлари кенг бўлиб, улар мулоқот ва мурожаатларни тезлаштиради. келинг, ушбу имкониятлар турларини санаб ўтайлик: · электрон почта · чат · блог · форум · жамоа тармоқлари · интернет-телефония · видеоконференция · элекрон ҳукуматнинг мурожаат қилиш имкониятлари. коммуникацион имкониятлар ёрдамида мулоқот ихтиёрий ва реал вақтда амалга оширилади. интернет мулоқот қилишнинг энг арзон ва қулай усулидир. қуйида ушбу имкониятлар тавсифи ва фойдаланиш тартиби билан танишамиз. электрон почтадан мулоқот учун унумли фойдаланиш электрон почта – бу дастур бўлиб, у электрона хатлар билан ишлашга мўлжалланган. …
2
бир неча манзилларга юборишингиз мумкин. электрон хат ёзиш ва қабул қилиш учун электрон манзилга эга бўлиш зарур. ҳар бир фойдаланувчи ўзининг почта қутисидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. электрон манзилни очиш мураккаб эмас, шунинг учун уни шахсий мулоқот ва иш фаолияти учун алоҳида яратишингиз мумкин. электрон почта хатлар юбориш учун жуда қулай. қуйида microsoft office outlook дастурида электрон почта билан унумли ишлашнинг баъзи тартиблари билан танишамиз. электрон хатни ихтиёрий пайтда юбориш мумкин. унинг манзилга етиб боргани ҳақида хабар олиш мумкин. бу microsoft office outlook дастурида қуйидагича амалга оширилади. 1. манзилни ёки манзилларни киритинг. 2. хат мавзусини киритинг. 3. хат матнини ёзинг. 4. хат имзосини киритинг. 5. параметры майдонида уведомить о доставке майдонини белгиланг. 6. хатни жўнатинг. 7. хат эгаси (адресат) қутисига тушганида, хат етиб боргани ҳақидаги хабар манзилингизга келади. хат адресат томонидан ўқилгани ҳақидаги хабарни олиш учун эса параметры майдонидаги уведомить о чтении майдонини белгилаш зарур. хатнинг жуда муҳимлигини кўрсатиш мумкин. бу …
3
мумкин. главная менюсининг фильтрация майдони ёрдамида хатларни ўқилган, ўқилмаган, муҳим, иловали, фақатгина сизга юборилган хатларни ажратиш мумкин. бу мулоқотни қулайлаштиради. главная менюсининг поиск людей майдони ёрдамида аниқ адресат ҳақида адреслар китобидан маълумот олиш мумкин. microsoft office outlook дастури ёрдамида ўз вақтингизни ва ҳамкасблар вақтини бошқариш ва тежаш мумкин. электрон почтадан унумли фойдаланишга оид маслаҳатлар · хатни принтерда чоп этиш учун файл менюсида печать буйруғидан фойдаланинг. · хатни алоҳида файлга ёзиб қўйиш учун файл менюсининг сохранить как ёки сохранить буйруғидан фойдаланинг. · хатларни қабул қилинганлиги ҳақида билиш зарур бўлса, хатни ёзаётганингизда параметры майдонида уведомление о доставке ва уведомление о прочтении тугмачаларини белгилашингиз зарур. · агар хатингизга алоҳида эътибор беришни истасангиз, сообщение майдонидаги высокая важность тугмачасидан фойдаланишингиз зарур. · кераксиз хатларни delete тугмачаси ёрдамида ўчиришни унутманг. · хатларни жилдларда тартиблаш имкониятидан фойдаланишни унутманг. бунинг учун переместить в папку буйруқларидан фойдаланиш зарур. янги жилд файл, жилд, создать менюлари ёрдамида очилади ёки создать правило …
4
а, номаълум муаллифлардан келган иловали хатларни асло очманг ва уларни дарҳол ўчиринг. · microsoft office outlook дастурида учрашувлар, ҳисоботлар, мажлислар учун эслатмалар яратиш мумкин. бу ишингизни жуда енгиллаштиради. бу амалдан фойдаланиш тартибини мустақил равишда ўрганишингизни тавсия этамиз. бунинг учун календарь майдонидан фойдаланишингиз зарур. ундан фойдаланиш жуда оддийдир. ! демак, электрон почта дастури ёрдамида хатлар, ҳужжат ва умуман турли файлларни дунёнинг ихтиёрий жойидаги электрон манзилга тезда жўнатиш ва қабул қилиш мумкин. ! электрон почтадан фойдаланишга оид маслаҳатларга катта эътибор беринг ва ундан унумли мулоқот учун фойдаланишни унутманг. топшириқ: · microsoft office outlook дастурида ўзингизнинг электрон почтангизни созланг. · унда бир неча манзилга муҳим хат юборинг. бунинг учун высокая важность майдонидан фойдаланинг. · ходимларингизга электрон почта орқали топшириқ беринг ва топшириқ билан танишганлигини билиш учун уведомление о прочтении майдонидан фойдаланинг. · входящие жилдидаги хатларни муаллиф номи, вақти, мавзуси бўйича тартибланг. чат ёрдамида мулоқот чат бу махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида фойдаланувчилар бир …
5
иби қуйидагича: 1. чат дастурини ишга туширинг. 2. унда ўзингизни қайд қилинг. одатда, ҳар бир фойдаланувчи ўз исми (ник)га эга. ник сифатида исмингизни ёки ихтиёрий номни киритиш мумкин. масалан, “эксперт” ёки “корхона”. 3. чат хонасига киринг. бунинг учун ник ва паролингизни киритинг. 4. чат хонасида қисқача матн киритинг. масалан, чатдагилар билан саломлашинг. 5. хабар сатрида хабарингизни ёки саволингизни киритинг. масалан, режалаштирилган йиғилиш ҳақидаги маълумотни киритинг. 6. чат хонасида хабарларни барчага ёки айнан бирор иштирокчига ёзиш мумкин. 7. мулоқот тугагандан сўнг чат хонасидан чиқинг. бунинг учун выход тугмачасини босиш етарли. топшириқ: - интернетда чатни топинг. уни ишга туширинг ва мулоқот қилиб кўринг. ушбу чат имкониятлари билан танишинг. блоглар ва саҳифалар ёрдамида мулоқот веб блог инглиз тилида интернет-кундалик маъносини англатади ва у блог деб аталади. блог бу веб-саҳифа бўлиб, унинг мазмуни доимий равишда, матн, расм ва видео маълумотларни ўз ичига олади. блог жамоага мўлжалланган қисқа янгилик, фикр ва мулоҳазалардан иборат бўлади. блогда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"интернетда тез мулоқот қилиш турлари ва улардан фойдаланиш тартиблари" haqida

1695384376.doc интернетда тез мулоқот қилиш турлари ва улардан фойдаланиш тартиблари режа: 1. интернетда тез мулоқот ва мурожаат қилиш турлари 2. электрон почтадан мулоқот учун унумли фойдаланиш 3. чат ёрдамида мулоқот 4. блоглар ва саҳифалар ёрдамида мулоқот 5. форум орқали мулоқот 6. жамоа тармоғи орқали мулоқот 7. интернет телефония орқали мулоқот 8. видеоконференция орқали мулоқот тезкор мулоқот, бу тадбиркорликни жадаллаштириш имкониятидир интернетда тез мулоқот ва мурожаат қилиш турлари интернетнинг коммуникацион имкониятлари кенг бўлиб, улар мулоқот ва мурожаатларни тезлаштиради. келинг, ушбу имкониятлар турларини санаб ўтайлик: · электрон почта · чат · блог · форум · жамоа тармоқлари · интернет-телефония · видеоконференция · элекрон ҳукуматнинг мурожаат қилиш имкониятлари. коммуник...

DOC format, 700,0 KB. "интернетда тез мулоқот қилиш турлари ва улардан фойдаланиш тартиблари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.