ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш усуллари

DOCX 20 pages 941.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
3-амалий машғулот мавзу: ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш усуллари. (2 соат) ишдан мақсад: талабаларга электрон ҳукуматнинг ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш қоидалари ҳақида маълумотлар бериш. ахборотларни ҳимоялаш, конфиденциаллигини таъминлаш усулларини ўргатиш. амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар: pеntium-iv компьютер, браузер дастури, nod32.uz веб сайти, “ахборот хавфсизлигини таъминлаш” маркази веб сайти ҳамда тарқатма материаллар. режа: 1. давлат бошқарув органлари ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартиблари. 2. ахборотни ҳимоя қилиш ва конфиденциаллигини таъминлаш ҳақида тушунча 3. электрон хукумат тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари. 4. ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази вазифалари 5. интернет тармоғининг миллий сегментида жойлашган веб-сайтларни ахборот хавфсизлиги ҳолати бўйича текшириш. 6. вируслар ва антивируслар. қўлланиладиган таълим технологиялари: “кейс-стади” методи, “swot-таҳлил” методи, “инсерт” техникаси, “хулосалаш” (резюме, веер) методи, тоифалаш жадвали, “кластер” методи, савол-жавоб, тушунтириш. назарий маълумот: 1. давлат бошқарув органлари ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартиблари. одатда фуқаронинг ҳукумат интерактив хизмати ахборот ресурсидан фойдаланиши икки кўринишда амалга ошади. давлат бошқарув органлари ахборот ресурсларидан фойдаланишга …
2 / 20
аги маълумотларни олишлари учун зарур: · бевосита ушбу шахсга алоқадор бўлган маълумотлар, яъни ташкилот ёки ходимларнинг ўзларининг маълумотларини олишга рухсати бўлган, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатувчи маъмурий маълумотларга рухсати бўлганда; · маълум бир шахснинг ўз лавозимига боғлиқ мажбуриятларини бажариш учун зарур маълумотлар, бу ўз ичига шахснинг давлат сирларига боғлиқ маълумотлар билан ишлашини, ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими ёки тиббииёт ходимларининг шахсий сирларидан хабар топишни олади. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар қандай шахс фақат идентификация қилинганидан сўнг маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлади. масалан, шундай модел ёрдамида фуқаро ва ташкилот манзиллари ҳақидаги маълумотларни олишга рухсатни ташкил этиш мумкин. маълумот ҳар қандай шахсга фақат идентификация қилингандан сўнгина тақдим этилиши мумкин. ушбу модел асосида давлат органлари маълумотларини тақдим этиш, буюртма берилиши орқали ташкил этилади. маълумотга бундай турда рухсат берилиши танқидга ҳаққоний сазовор, чунки маълумот олган, идентификацияланган шахсга маълумотни тарқатмаслиги ҳақида масъулият юклаб бўлмайди, шунингдек бундай маълумотни назорат қилиш самара бермайди. ўзини идентификация …
3 / 20
и ҳимоя қилиш ва конфиденциаллигини таъминлаш деганда: · ахборот ресурсларининг жисмоний бутунлигини таъминлаш, шу билан бирга ахборот таркиби ва элементларининг бузилиши, ёки йўқ қилинишига йўл қўймаслик; · ахборотнинг бутунлигини сақлаб қолган ҳолда, уни таркиби ва элементларини қалбакилаштиришга (ўзгартиришга) йўл қўймаслик; · ахборотни тегишли ҳуқуқларга эга бўлмаган шахслар ёки жараёнлар орқали тармоқдан рухсат этилмаган ҳолда олишга йўл қўймаслик; · ахборотнинг ҳақиқий эгаси томонидан берилаётган (сотилаётган) ахборот ресурслари фақат томонлар ўртасида ўзаро келишилган шартномалар асосида қўлланилишига ишониш кабилар тушунилади. ахборот ресурсларининг конфиденциаллигини таъминлашдан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат: · ахборот ресурсларининг ўзаро келишувларсиз ўзга шахсга чиқиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, ўзгартирилиши, сохталаштиришларнинг олдини олиш; · шахс, жамият, давлат хавфсизлигига бўлган хавф-хатарнинг олдини олиш; · ахборот ресурсларини йўқ қилиш, ўзгартириш, сохталаштириш, нусха кўчириш, тўсиқлаш бўйича рухсат этилмаган ҳаракатларнинг олдини олиш; · хужжатлаштирилган ахборотнинг миқдори сифатида ҳуқуқий тартибини таъминловчи, ахборот заҳираси ва ахборот тизимига ҳар қандай ноқонуний аралашувларнинг кўринишларини олдини олиш; · давлат сирини, қонунчиликка мос …
4 / 20
вуққонлиги ва маъсулиятсизлиги билан боғлиқ. ташкилий таъминот - конфиденицал ахборот ресурсларидан фойдаланишга имкон бермайдиган ёки жиддий қийинчилик туғдирувчи ижрочиларнинг ишлаб-чиқариш ва ўзаро муносабатларини меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар асосида регламентлашдир. ташкилий тадбирларга қуйидагилар киради: · хизматчи ва ишлаб чиқариш бино ва хоналарни лойиҳалашда, қуришда ва жиҳозлашда амалга ошириладиган тадбирлар. бу тадбирларнинг асосий мақсади ҳудудга ва хоналарга яширинча кириш имконини йўқотиш; одамларнинг ва транспортнинг юриши назоратининг қулайлигини таъминлаш; фойдаланишнинг алоҳида тизимига эга бўлган ишлаб-чиқариш зоналарини яратиш ва ҳ.зо; · ходимларни танлашда амалга ошириладиган тадбирлар. бу тадбирларга ходимлар билан танишиш, конфиденциал ахборот ресурслари билан ишлаш қоидаларини ўргатиш, ахборот ҳимояси қоидасини бузганлиги учун жавобгарлик даражаси ва ҳ. зо билан таништириш киради; · ишончли рухсатнома режимини ва ташриф буюрувчиларнинг назоратини ташкил қилиш; · хона ва ҳудудларни ишончли қўриқлаш; · хужжатлар ва конфиденциал ахборот ресурсларини элтувчиларини сақлаш ва ишлатиш, шу жумладан қайд этиш, тақдим этиш, бажариш ва қайтариш тартибларига риоя қилиш; · ахборот ресурслар ҳимоясини ташкил этиш, яъни …
5 / 20
арчасини хужжатда мавжудлиги шарт эмас. асосий реквизит - матн. шу сабабли, ҳар қандай равон баён этилган матн хужжат ҳисобланади ва унга ҳуқуқий куч бериш учун сана ва имзо каби муҳим реквизитларнинг мавжудлиги кифоя. автоматлаштирилган ахборот тизимларидан олинган хужжатлар учун алоҳида тартиб қўлланилади. бунда, маълум ҳолларда, масофадан олинган ахборот электрон имзо билан тасдиқланади. ахборот ресурсларини ҳимоялаш учун барча ташкилий тадбирларни таъминловчи махсус маъмурий хизматни яратиш талаб қилинади. унинг шахсий таркибий тузилмаси, сони ва таркиби ташкилотнинг зарурий эхтиёжлари, ахборот ресурсларининг конфиденциаллик даражаси ва хавфсизлигининг умумий ҳолати орқали аниқланади. маъмурий тадбирларга қуйидагилар киради: · операцион тизимнинг тўғри конфигурациясини мададлаш; · иш журналларининг назорати; · пароллар алмашишининг назорати; · ҳимоя тизимида "раҳна"ларни аниқлаш; · ахборотни ҳимояловчи воситаларни тестлаш. тармоқ операцион тизимининг тўғри конфигурациялашни одатда, тизим администратори ҳал этади. администратор операцион тизим риоя қилиши лозим бўлган маълум қоидаларни яратади. тизимни маъмурлаш - конфигурация файлларини тўғри тузишдир. бу файлларда (улар бир нечта бўлиши мумкин, масалан тизимнинг …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш усуллари"

3-амалий машғулот мавзу: ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш усуллари. (2 соат) ишдан мақсад: талабаларга электрон ҳукуматнинг ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш қоидалари ҳақида маълумотлар бериш. ахборотларни ҳимоялаш, конфиденциаллигини таъминлаш усулларини ўргатиш. амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар: pеntium-iv компьютер, браузер дастури, nod32.uz веб сайти, “ахборот хавфсизлигини таъминлаш” маркази веб сайти ҳамда тарқатма материаллар. режа: 1. давлат бошқарув органлари ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартиблари. 2. ахборотни ҳимоя қилиш ва конфиденциаллигини таъминлаш ҳақида тушунча 3. электрон хукумат тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари. 4. ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази вазифалари 5. интернет ...

This file contains 20 pages in DOCX format (941.1 KB). To download "ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш усуллари", click the Telegram button on the left.