ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари

DOCX 11 sahifa 31,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
2-амалий машғулот мавзу: ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари ишдан мақсад: ушбу амалий ишни бажариш жараёнида талабалар ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари, ахборотни кодлаштириш ва криптографик ҳимоялаш усуллари ҳақида назарий ҳамда амалий кўникмаларга эга бўладилар. назарий қисм: компьютер тармоқларида ахборотни ҳимоялаш деб, фойдаланувчиларни руҳсатсиз тармоқ элементлари ва заҳираларига эгалик қилишни ман этишдаги техник, дастурий ва криптографик усул, воситалар, ҳамда ташкилий тадбирларга айтилади. физикавий техник воситалар - бу автоном ҳолда ишлайдиган қурилма ва тизимлардир. масалан, оддий эшик қулфлари, деразада ўрнатилган темир панжаралар, қўриқлаш электр ускуналари физикавий техник воситаларга киради. дастурий воситалар – бу ахборотларни ҳимоялаш функцияларини бажариш учун мўлжалланган махсус дастурий таъминотдир. ахборотларни ҳимоялашда биринчи навбатда энг кенг қўлланилган дастурий воситалар ҳозирги кунда иккинчи даражали ҳимоя воситаси ҳисобланади. бунга мисол сифатида парол тизимини келтириш мумкин. ташкилий ҳимоялаш воситалари - бу тeлекоммуникация ускуналарининг яратилиши ва қўлланилиши жараёнида қабул қилинган ташкилий-техникавий ва ташкилий-ҳуқуқий тадбирлардир. бунга бевосита мисол сифатида қуйидаги жараёнларни келтириш мумкин: биноларнинг қурилиши, тизимни лойиҳалаш, …
2 / 11
лари ва жавобгарликлари аниқ ёритиб берилган. ҳозирги кунда маълумотларни рухсатсиз четга чиқиб кетиш йўллари қуйидагилардан иборат: · электрон нурларни четдан туриб ўқиб олиш; · алоқа кабелларини электромагнит тўлқинлар билан нурлатиш; · яширин тинглаш қурилмаларини қўллаш; · масофадан расмга тушириш; · принтердан чиқадиган акустик тўлқинларни ўқиб олиш; · маълумот ташувчиларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ўғирлаш; · тизим хотирасида сақланиб қолган маълумотларни ўқиб олиш; · ҳимояни енгиб маълумотларни нусхалаш; · қайд қилинган фойдаланувчи ниқобида тизимга кириш; · дастурий тузоқларни қўллаш; · дастурлаш тиллари ва операцион тизимларнинг камчиликларидан фойлаланиш; · дастурларда махсус белгиланган шароитларда ишга тушиши мумкин бўлган қисм дастурларнинг мавжуд бўлиши; · алоқа ва аппаратларга ноқонуний уланиш; · ҳимоялаш воситаларини қасддан ишдан чиқариш; · компьютер вирусларини тизимга киритиш ва ундан фойдаланиш. ушбу йўлларнинг деярли барчасини олдини олиш мумкин, лекин компьютер вирусларидан ҳозиргача қониқарли ҳимоя воситалари ишлаб чиқилмаган. бевосита тармоқ бўйича узатиладиган маълумотларни ҳимоялаш мақсадида қуйидаги тадбирларни бажариш лозим бўлади: -узатиладиган маълумотларни очиб …
3 / 11
стеганографиянинг криптографиядан бошқа ўзгача фарқи ҳам бор. яъни унинг мақсади - маҳфий хабарнинг мавжудлигини яширишдир. бу иккала усул бирлаштирилиши мумкин ва натижада ахборотни ҳимоялаш самарадорлигини ошириш учун ишлатилиш имкони пайдо бўлади (масалан, криптографик калитларни узатиш учун). компьютер технологиялари стенографиянинг ривожланиши ва мукаммаллашувига янги туртки берди. натижада ахборотни ҳимоялаш соҳасида янги йўналиш - компьютер стеганографияси пайдо бўлди. компьютер стенографияси ривожланиши тенденциясининг таҳлили шуни кўрсатадики, кейинги йилларда компьютер стенографияси усулларини ривожлантиришга қизиқиш кучайиб бормоқда. жумладан, маълумки, ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарблиги доим кучайиб бормоқда ва ахборотни ҳимоялашнинг янги усулларини қидиришга рағбатлантирилаяпти. бошқа томондан, ахборот-коммуникациялар технологияларининг жадал ривожланиши ушбу ахборотни ҳимоялашнинг янги усулларини жорий қилиш имкониятлари билан таъминланаяпти ва албатта, бу жараённинг кучли катализатори бўлиб умумфойдаланиладиган интернет компьютер тармоғининг жуда кучли ривожланиши ҳисобланади. ҳозирги вақтда ахборотни ҳимоялаш энг кўп қўлланилаётган соҳа бу - криптографик усуллардир. лекин, бу йўлда компьютер вируслари, «мантиқий бомба»лар каби ахборот қуролларнинг криптовоситаларни бузадиган таъсирига боғлиқ кўп ечилмаган муаммолар мавжуд. бошқа …
4 / 11
итмлардан ягона вариантини танлайди. калитларга нисбатан ишлатиладиган асосий кўрсаткич бўлиб криптобардошлилик ҳисобланади. криптография ҳимоясида шифрларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади: · етарли даражада криптобардошлилик; · шифрлаш ва қайтариш жараёнининг оддийлиги; · ахборотларни шифрлаш оқибатида улар ҳажмининг ортиб кетмаслиги; · шифрлашдаги кичик хатоларга таьсирчан бўлмаслиги. ушбу талабларга қуйидаги тизимлар жавоб беради: · ўринларини алмаштириш; · алмаштириш; · гаммалаштириш; · аналитик ўзгартириш. ўринларини алмаштириш шифрлаш усули бўйича бошланғич матн белгиларининг матннинг маълум бир қисми доирасида махсус қоидалар ёрдамида ўринлари алмаштирилади. алмаштириш шифрлаш усули бўйича бошланғич матн белгилари фойдаланилаётган ёки бошқа бир алифбо белгиларига алмаштирилади. гаммалаштириш усули бўйича бошланғич матн белгилари шифрлаш гаммаси белгилари, яъни тасодифий белгилар кетма-кетлиги билан бирлаштирилади. тахлилий ўзгартириш усули бўйича бошланғич матн белгилари аналитик формулалар ёрдамида ўзгартирилади, масалан, векторни матрицага кўпайтириш ёрдамида. бу ерда вектор матндаги белгилар кетма-кетлиги бўлса, матрица эса калит сифатида хизмат қилади. ўринларни алмаштириш усуллари ушбу усул энг оддий ва энг қадимий усулдир. ўринларни алмаштириш усулларига мисол …
5 / 11
еҳрли квадрат деб, катакчаларига 1 дан бошлаб сонлар ёзилган, ундаги ҳар бир устун, сатр ва диагонал бўйича сонлар йиғиндиси битга сонга тенг бўлган квадрат шаклидаги жадвалга айтилади. сеҳрли квадратга сонлар тартиби бўйича белгилар киритилади ва бу белгилар сатрлар бўйича ўқилганда матн ҳосил бўлади. мисол. 4х4 ўлчовли сеҳрли квадратни оламиз, бу ерда сонларнинг 880 та ҳар хил комбинацияси мавжуд. қуйидагича иш юритамиз: 4 14 15 1 9 7 6 12 5 11 10 8 16 2 3 13 бошланғич матн сифатида қуйидаги матнни оламиз: дастурий тиллар ва жадвалга жойлаштирамиз: т а р д _ и р л у и т й * а с л шифрланган матн жадвал элементларини сатрлар бўйича ўқиш натижасида ташкил топади: тард _ирл уитй *асл алмаштириш усуллари алмаштириш усуллари сифатида қуйидаги усулларни келтириш мумкин: - цезар усули; - аффин тизимидаги цезар усули; - таянч сўзли цезар усули ва бошқалар. цезар усулида алмаштирувчи харфлар k ва силжиш билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари" haqida

2-амалий машғулот мавзу: ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари ишдан мақсад: ушбу амалий ишни бажариш жараёнида талабалар ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари, ахборотни кодлаштириш ва криптографик ҳимоялаш усуллари ҳақида назарий ҳамда амалий кўникмаларга эга бўладилар. назарий қисм: компьютер тармоқларида ахборотни ҳимоялаш деб, фойдаланувчиларни руҳсатсиз тармоқ элементлари ва заҳираларига эгалик қилишни ман этишдаги техник, дастурий ва криптографик усул, воситалар, ҳамда ташкилий тадбирларга айтилади. физикавий техник воситалар - бу автоном ҳолда ишлайдиган қурилма ва тизимлардир. масалан, оддий эшик қулфлари, деразада ўрнатилган темир панжаралар, қўриқлаш электр ускуналари физикавий техник воситаларга киради. дастурий воситалар – бу ахборотларни ҳимоялаш функцияларини бажариш учу...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (31,8 KB). "ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ахборот хавфсизлигида ҳимоялаш … DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram