интернетнинг тадбиркорлар учун имкониятлари

DOC 750.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1695384395.doc интернетнинг тадбиркорлар учун имкониятлари режа: 1. интернет ёрдамида кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш электрон офис 2. электрон реклама ва маркетинг 3. электрон тўлов (sms тўлов) 4. электрон тижорат 5. интернет дўкон 6. эълонлар майдончаси 7. электрон биржа интернет билан ишлашни ўргандик. унинг имкониятлари билан танишдик. энди ушбу имкониятлардан тадбиркорликда фойдаланиш имкониятлари билан батафсил танишайлик. бу ерда фақатгина бошланғич маълумотларни ва тавсияларни келтирамиз. ушбу имкониятлар сизни қизиқтиради деган умиддамиз. интернет ёрдамида кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш интернет таълим тизимига ҳам жадаллик билан кириб боряпти. тараққиёт ривожланиши таълимни ривожлантиради ва таълим ривожланиши тараққиёт ривожланишига олиб келади. бу узлуксиз жараёндир. шунинг учун доимо ходимларнинг малакаси муҳим бўлиб келган. бугун эса ходим малакаси янги билимларга узвий боғлиқ бўлиб қолди. шундай қилиб, корхонага қуйидаги вазифалар қўйилади: · малакали ходимларни топиш · ходимлар малакасини мунтазам равишда оширишни таъминлаш малакали ходимларни топишда интернетдан фойдаланиш мумкин. бунинг учун иш ва мутахассислар омбори мавжуд корхоналардан фойдаланилади. …
2
w.olam.uz веб-саҳифасида вакансияга эълон бериш тартиби билан танишайлик. авваламбор, веб-саҳифани очиш зарур, натижада саҳифа очилади. создать почтовый ящик olam.uz майдонида войти тугмачасини босинг. натижада қуйидаги дарча ҳосил бўлади. да юзага келади. ушбу шаклда мос майдонларни киритишингиз зарур. “*” билан белгиланган майдонларни албатта киритиш зарур. маълумотни тўлиқ бериш зарурлигини унутманг. майдонларни тўлдиргандан сўнг сохранить тугмачасини босинг. натижада эълон новые вакансии бўлимида ҳосил бўлади. резюме майдонида номзодлар маълумотномалари билан ҳам танишиш мумкин. бунинг учун резюме тугмачасини босиш зарур. натижада резюме менюси ҳосил бўлади. унда маълумотномаларни вақт, шаҳар, ёши каби кўрсаткичлар бўйича саралаш мумкин. масалан, вақт бўйича саралаш мумкин. вакансия ҳақидаги эълонларни ва маълумотларни корхона саҳифасида, ҳамроҳлар саҳифасида ва ахборот порталларида, форумларда бериш мумкин. масалан, www.uforum.uz форумининг трудоустройство (http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=367) бўлимидан фойдаланиш мумкин. унда эълонни жойлаштириш мумкин. топшириқ: www.uzjobs.com, www.olam.uz ва www.resume.uz веб-саҳифалари билан танишинг. улардан бирида корхонангизни қайд қилинг. улардан биридаги резюмеларни сараланг ва танишиб кўринг. ходимлар малакасини мунтазам равишда оширишни таъминлаш учун …
3
и талаб қўйилиши · билимлар амалий ва сифатли бўлиши · интернет бўйича малакаларнинг ошиши · харажатларнинг камайиши: ўқув хона, кутубхона, ётоқхона ва хўжалик хизмати кабиларга харажат зарурати йўқ. масофадан ўқитиш бу мустақил ўқишдир. у ўқувчининг мустақил фикрлаш, таҳлилий фикрлаш, вазиятларни баҳолаш ва унинг ечимини тез аниқлаш ҳамда башорат қилиш каби қобилиятларини ривожлантиради. масофадан ўқитиш жараёни қуйидагича амалга оширилади: · ўқувчи масофадан ўқитишни ташкил қилувчи веб-саҳифада рўйхатдан ўтиши зарур. · ундаги курслар тавсифи билан танишиши ва улардан зарурларини танлаши керак. · танланган курс ёки курсларга ариза жўнатиши зарур. · ариза масофадан ўқитиш ташкилотчиси маъмурияти томонидан кўриб чиқилади ва хулосаси ҳамда ўқиш учун таклиф ўқувчига юборилади. · таклиф ўқувчи томонидан ўрганиб чиқилади ва ҳисоб бўйича пул тўланади. · ўқувчи курс билан ишлаш учун рухсат олади ва курсда ўқиш тартиблари, дарс жадвали билан танишади. · ўқитувчи йўлланмалар ва топшириқлар бериб боради. ўқувчи курс материаллари билан ишлаб топшириқларни бажаради ва ўқитувчига юборади. ўқитувчи топшириқни …
4
корхоналар мутахассислари малакасини ошириш ёки ўзгартириш учун ушбу услубдан фойдаланмоқда, айниқса, корхона филиаллари ходимлари малакасини оширишда жуда қулайдир. бу ходимларни кундалик иш фаолиятидан узилмаган, ҳаттоки сафарларни давом эттирган ҳолда янги билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятини беради, яъни ходимларнинг малака ошириши корхона фаолиятига фақатгина ижобий таъсир кўрсатади. баъзи корхоналар ўз масофавий курсларига эга. масофадан ўқитиш фақатгина дастлабки қадамда асосий молиявий харажатлар талаб этади. тайёр курсни ривожлантириш учун кўп харажат талаб этилмайди. шунинг учун корхона имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ходимлар малакасини ошириш сиёсатини ва режаларини тузиш тавсия этилади. интернет имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ходимлар малакасини ошириш муҳимдир. масалан, корхона электрон кутубхонасини яратиш фойдалидир. чунки унда барча зарур ҳужжат ва материалларни жойлаштириш мумкин. ушбу кутубхона материалларидан мижозлар ва ҳамкорлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. мунтазам равишда, ходимлар учун он-лайн учрашувлар ташкил этиш мумкин. уларга бошқа электрон кутубхоналардан, форумлардан фойдаланиши учун шароит яратиш муҳимдир. ҳозирги кунда республикамизда баъзи корхоналар масофадан ўқитишдан фойдаланмоқда. олий ва ўрта махсус …
5
чунки бир ҳужжат устида бир-неча ходим ишлаш имкони яратилади. ҳар бир ходим ўз фикр ва мулоҳазаларини ҳужжатда акс эттиради. бу эса ходимлар масъулиятини оширади. электрон офис – бу корхонанинг фаолиятини ягона ахборот тармоғи доирасида олиб бориш имкониятидир. бу корхона ҳужжатлари, лойиҳалари ва режаларини биргаликда, корхона ахборот тармоғи доирасида муҳокама қилиш, тайёрлаш ва улар билан ишлаш имкониятини яратади. бунда ходимлар орасидаги масофанинг узоқлиги аҳамиятга эга эмас, яъни бир офисда жойлашган корхона учун ҳам бир-неча офисларда жойлашган корхоналар учун ҳам электрон офисдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. электрон офис корхона фаолиятида қуйидаги қулайликларни яратади: · идоралараро электрон ҳужжат айланиши тизими яратилади. · топшириқларни бошқариш тизими яратилади. · мижозларга хизмат кўрсатиш бошқарилади. · ҳисоботлар тайёрланиши бошқарилади. · тўловларни амалга ошириш бошқарилади. · лойиҳаларни режалаштириш, яратиш, бошқариш ва амалга ошириш бошқарилади. · корхона марказлаштирилган электрон маълумотлар омбори яратилади. · корхона ходимлари корхона янгиликларидан ва жараёнларидан офисда, уйда ва сафарда хабардор бўлиш имконига эга бўладилар. · корхона …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "интернетнинг тадбиркорлар учун имкониятлари"

1695384395.doc интернетнинг тадбиркорлар учун имкониятлари режа: 1. интернет ёрдамида кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш электрон офис 2. электрон реклама ва маркетинг 3. электрон тўлов (sms тўлов) 4. электрон тижорат 5. интернет дўкон 6. эълонлар майдончаси 7. электрон биржа интернет билан ишлашни ўргандик. унинг имкониятлари билан танишдик. энди ушбу имкониятлардан тадбиркорликда фойдаланиш имкониятлари билан батафсил танишайлик. бу ерда фақатгина бошланғич маълумотларни ва тавсияларни келтирамиз. ушбу имкониятлар сизни қизиқтиради деган умиддамиз. интернет ёрдамида кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш интернет таълим тизимига ҳам жадаллик билан кириб боряпти. тараққиёт ривожланиши таълимни ривожлантиради ва таълим ривожланиши тараққиёт ривожланишига олиб келади. бу...

DOC format, 750.0 KB. To download "интернетнинг тадбиркорлар учун имкониятлари", click the Telegram button on the left.