билиш имкониятлари - гносеология муаммоси сифатида

DOC 60.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443697781_61426.doc билиш имкониятлари - гносеология муаммоси сифатида режа: гносеология предмети скептицизм ва агностицизм инсон ўзининг бевосита борлигини, мавжудлигини уни қуршаб турган дунё билан доимий алоқада амалга оширади. дунёда яшаш ва оптимал мослашиш учун инсон, унинг ақл-идроки ва ҳислари ташқарига, яъни дунёни билишга қаратилган. м.хайдеггернинг сўзлари билан айтганда «билиш тадқиқот сифатида мавжуд нарсани ҳисоботга жалб этади». билиш фаолиятига инсон ҳаёти ва фаолиятининг зарур элементи деб қарамоқ зарур. билишнинг мақсади ва вазифаси турли ҳодисаларни ўрганиш йўли билан уларнинг чуқур, турғун, белгиловчи томонлари ва қирраларини, уларнинг моҳиятини очиб, хақиқатни англаб олишдан иборат. антик фалсафадаёқ софистлар ва сократ дунёқарашининг асосий масаласини инсоннинг табиатга, субъектнинг объектга, тафаккурнинг борлиққа муносабати масаласи сифатида илк бор таърифлаб берган эдилар. янги замонда ф.бэкон ва р.декарт билиш тўғрисидаги таълимотни бойитиб, уни субъектнинг объектга муносабати деб таърифладилар. декартнинг сўзларига кўра, субъект – бу билиш ҳаракатининг соҳиби бўлган шахсдир, фикрловчи «мен» дир. объект – бу субъектнинг билиш фаолияти йўналтирилган нарсадир, яъни бизни …
2
адиган, ҳақиқий билимга эришилишини таъминлайдиган талаблар ва мезонларни ўрганади. билиш назарияси билиш жараёнининг оддий, кундалик даражасини ҳам, билишнинг умумий илмий шакллари ва методларини ҳам тадқиқ қилади. билиш жараёни, бу – тўлалигича рационал, фақат ақлга бўйсунувчи, формал, қуруқ жараён эмас, чунки у тирик кишилар томонидан амалга оширилади, шу сабабли билиш эмоционал элементларни – ирода, ният, истакларни ўз ичига олади. шу муносабат билан айтиш жоизки, нарсалар, атрофдаги воқелик ҳодисалари субъектнинг назарига тушган, нимаси биландир унинг диққатини тортган, у билан ўзаро алоқада бўлган, унинг томонидан жами бошқа предметлар ва жараёнлардан ажралиб олинган тақдирдагина билиш объектига айланади. шу маънода субъект объектни шакллантиради, шунинг учун ҳам объектсиз субъект бўлмаганидек субъектсиз объект ҳам бўлмайди, дейдилар. фалсафа тарихида вақти-вақти билан дунё ҳақида ишончли билимларга эришиш мумкинлигини шубҳа остига қўювчи таълимотлар пайдо бўлиб турган. бундай таълимотнинг биринчиси эрамиздан аввалги iv асрда пайдо бўлган антик скептицизмидир. скептиклар билишнинг мумкинлигига эътироз билдирмаганлар, лекин бизнинг билимларимизнинг ишончлилигини, уларнинг ташқи дунё ҳодисаларига …
3
аъвога унинг мазмунига зид бўлган даъвони қарама-қарши қўйиш мумкин. демак скептик узил-кесил ҳукмлардан тийилиб турмоғи лозим. синопалик диоген ва секст эмпирик шунга ўхшаш ғояларни ёқлаб чиқдилар. улар билиш фаолиятида, шунингдек кундалик ҳаётда ҳам субъект ўз соғлом фикрига таянмоғи керак деб ҳисоблаганлар. ўрта асрлар даврида скептицизм ғоялари ғарбда ҳам (пьер абеляр), шарқда ҳам (aл-ғаззолий) ривож топди. масалан, ал-ғаззолий бундай деган: «охиригача билишга ожизлик ҳам билишдир; кишиларга уни билиш йўлини фақат уни билишга ожизлик орқали яратиб берган зотга шарафлар бўлсин»1. янги замон фалсафасида скептицизм позициясини юм изчилик билан ҳимоя қилиб чиқди. юм ташқи дунёнинг реаллигини шубҳа остига олди. фақат ўз сезгиларимизнинг реаллигига шубҳаланиш мумкин эмас, дейди шотландиялик бу мутафаккир. сезги органларининг бу таассуротлари ё уларга ташқи дунё таъсири туфайлик ёки инсон ақлининг алоҳида энергияси туфайли келиб чиқиши мумкин. бу ерда тажриба сезгиларимизнинг ҳақиқий манбаини аниқлашга ожиздир. юм дунёни билиш мумкинлигини инкор этибгина қолмасдан, балки, шу билан бирга, субъектнинг хиссий таассуротлари доирасидан ташқарида …
4
ностос – билиб бўладиган ) агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунё ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади. материалистлар кантни у «ўзида нарсаларни» эътироф этгани ҳолда уларни билиб бўлмайди деб эълон қилади, деб танқид қилсалар, идеалистлар уни у субъектдан ташқарида ва унга боғлик бўлмаган ҳолда аллақандай сирли «ўзида нарсаларни» эътироф этади, деб танқид қиладилар. агар кант наздида «ўзида нарса»ни мутлақо билиб бўлмаса, ҳозирги замон материалистлари уни ҳали билиб олинмаган нарсадир, лекин бу уни мутлақо билиб бўлмайди, деган маънони билдирмайди, деб биладилар. агностицизм ғояси xix-xx аср фалсафасида ҳам ривожланди. масалан, немис физиги ва физиологи г.гельмгольцнинг (1821-1894) «символлар назарияси» ёки «иероглифлар назарияси» ўз моҳиятига кўра агностик характерда эди. гельмгольц қарашларининг мазмунига кўра, субъектнинг сезгилари реал предметнинг образи эмас, балки символлар, шартли белгилар, иероглифлардир. у хиссий образнинг уни келтириб чиқарган тимсол, «оригинал», реал нарса билан алоқасини, ўхшашлигини инкор этган. xix-xx асрлар чегарасида агностицизмнинг яна …
5
инг тантанасини билдирмайди, балки бизнинг билиш усулларимиз, методларимиз, восита ва шаклларимиз доимий такомиллаштирилиб туришга муҳтож эканлигини кўрсатади. бизни қуршаб турган дунёни билиш мумкин, билиш эса – субъектнинг ҳақиқатни англаш ва уни ўз амалий, яратувчилик, ўзгартирувчилик фаолиятида қўллаш мақсадида ташқи дунёни онгли равишда акс эттиришидир. хулоса фалсафа - бу ҳам умумназарий дунёқараш, ҳам ижтимоий онг шакли, ҳам умумий (умумийлик тўғрисидаги) фан. у маънавий маданиятнинг квинэссенция (мағзи)дир. мана шунинг учун ҳам фалсафанинг аҳамияти ва вазифалари шунчалик кўп қирралидир. у идрокий, услубий, қадриятий ҳамда амалий ва башоратий рол ўйнайди. албатта, фалсафий билим, ўз табиатига кўра, ўта назарийдир. аммо бу дегани унинг воқей ҳаётдан, муайян тарихий жараёндан ажралган деган маънони бермайди. ҳар қандай фалсафий тизим, бир томондан, замонасининг руҳини нишони бўлса, иккинчидан, фалсафа мазкур даврнинг моҳиятини акс эттиради, унинг қонуний белгиларини очиб беради. фалсафа моҳият жиҳатдан фақат ҳозиргинигина эмас, балки ўтмишни, ва айниқсаа, келажакда бўлиши мумкин бўлган имкониятларни ва уларнинг қандай бўлишлиги билан шуғулланади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "билиш имкониятлари - гносеология муаммоси сифатида"

1443697781_61426.doc билиш имкониятлари - гносеология муаммоси сифатида режа: гносеология предмети скептицизм ва агностицизм инсон ўзининг бевосита борлигини, мавжудлигини уни қуршаб турган дунё билан доимий алоқада амалга оширади. дунёда яшаш ва оптимал мослашиш учун инсон, унинг ақл-идроки ва ҳислари ташқарига, яъни дунёни билишга қаратилган. м.хайдеггернинг сўзлари билан айтганда «билиш тадқиқот сифатида мавжуд нарсани ҳисоботга жалб этади». билиш фаолиятига инсон ҳаёти ва фаолиятининг зарур элементи деб қарамоқ зарур. билишнинг мақсади ва вазифаси турли ҳодисаларни ўрганиш йўли билан уларнинг чуқур, турғун, белгиловчи томонлари ва қирраларини, уларнинг моҳиятини очиб, хақиқатни англаб олишдан иборат. антик фалсафадаёқ софистлар ва сократ дунёқарашининг асосий масаласини инсоннинг табиа...

DOC format, 60.0 KB. To download "билиш имкониятлари - гносеология муаммоси сифатида", click the Telegram button on the left.