ёнғин ва портлаш

PPTX 49 sahifa 5,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 49
powerpoint presentation ёнғин хавфсизлиги. ёнғин ва портлаш режа: 1. ёнғин, унинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари. 2. портлаш ҳодисаси, унинг хусусиятлари. портлашнинг салбий таъсирлари. 3. ўзбекистон республикаси “ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий хужжатлар мазмун-моҳияти. ёнғин одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек, атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб булмайдиган ёниш. неконтролируемое горение, сопровождающееся причинением вреда жизни и здоровью людей, имуществу юридических и физических лиц, а также окружающей природной среде. пожар ёнувчан модда горючее вещество оксидловчи, (кислород) окислитель учқун источник зажигания ёнғин - пожар для возникновения горения необходимы определенные условия: наличие горючего вещества, окислителя(кислород) и источника воспламенения. ёнғиннинг келиб чиқиши учун уч омилни бир вақтнинг ўзида бир жойда бўлиши кифоядир, яъни ёнувчан модда, оксидловчи (кислород), учқун (аланга) ёнғин хавфсизлиги асосий тушунчалари: ёнғин назорати - ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида белгиланган тартибда амалга ошириладиган …
2 / 49
нун ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ва (ёки) техник хусусиятга эга махсус шартлар; ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши - ёнғин хавфсизлиги талабларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик; ёнғин-техник маҳсулоти - ёнғин хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус техник, илмий-техник ва интеллектуал маҳсулотлар, шу жумладан ёнғинни ўчириш техникаси ва асбоб-ускуналари, ёнғинни ўчириш аслаҳа-анжомлари, оловни ўчириш ва оловдан ҳимоя қилиш моддалари ҳамда материаллари, махсус алоқа ва бошқариш воситалари, электрон ҳужжатлар, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришнинг бошқа воситалари; ёнғинга қарши режим - ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олди олинишини ва ёнғинлар ўчирилишини таъминлаш юзасидан одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва (ёки) биноларни (ҳудудларни) сақлаш тартиби; ёнғинга қарши алоҳида режим - ёнғин хавфи юқори бўлган даврда муайян ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавфсизлигининг қўшимча талабларини белгилаш. ёнғин ва порлашларнинг асосий сабаблари: ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик (не соблюдение правил пожарной безопасности) фуқароларнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги ( неспособность, невнимательность …
3 / 49
677 3752 1020 7022 шунингдек, ёнғин-портлаш хавфи мавжуд объектлардаги ёнғин ва портлашлар зилзилалар натижасида ҳам юзага келиши мумкин. ёнғиннинг кенг тус олиши сабаблари: фуқароларнинг ёнғин содир этилганда ўз вазифаларини билмасликлари ва ваҳимага тушишлари; ёнғин назорати, газдан фойдаланишни назорат қилиш ходимлари томонидан кўрсатилган ёнғинни олдини олиш тадбирларининг ўз вақтида бажарилмаслиги; ёнғин содир бўлган жойларда ва унинг атрофида ҳаво ҳароратининг ўзгариши; иншоотларни лойиҳасини ишлаб чиқишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар; ёнғиннинг кенг тус олиши сабаблари: иншоотлар қурилишида қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда давлат стандартларига риоя қилмаслик; ёнғинга қарши курашда қўлланиладиган воситаларининг етишмаслиги. ёнғин содир бўлган бино ёки иншоот деворларининг қулаб тушиши; портлашлар содир бўлиши; ёнғин содир бўлган жойларда турли кимёвий ва заҳарли моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалиши; ёнғинни сув билан ўчирилганда турли кимёвий моддалар қоришмаси ҳосил бўлиши натижасида портлашлар юз бериши. ёнғин вақти 3 фазага бўлинади: биринчи фазада (5 дан 30 дақиқагача) ҳарорат секин кўтарилади ва фазанинг охирида тез кўтарилади. масалан, эшик ва деразалар …
4 / 49
а энергии в ограниченном объеме за короткий промежуток времени. портлаш взрыв портлашнинг зарар етказувчи омиллари: портловчи моддалар сақланадиган омборлар, улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар портлаш хавфи бор ташкилотлар ҳисобланиб, уларда маълум шароитларда портлаш содир бўлиши мумкин. буларга мудофаа, нефть ва нефть маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи, кимёвий, газ, пахта, қоғоз, нон маҳсулотлари, енгил саноат корхоналари, улар ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларни сақловчи омборхоналар ва улар билан боғлиқ бўлган барча муассасалар киради. ўзбекистон ҳудудида 500 дан ортиқ портлаш ва ёнғин чиқиш хавфи бўлган объектлар мавжуд. - зарб тўлқини; - синиқ парчаларнинг сочилиши. - кимёвий (портловчи моддалар); - ядроли (ядроли қуроллар); - механик услубдаги (юқори босимдаги суюқликларни қуювчи-тарқатувчи идишларнинг ёрилиши); - электромагнит (учқун разряди, лазер учқуни ва бошқалар); - товушли ва бошқа қувватлар. зарб тўлқинлари - юқори босимдаги портлашдан ҳосил бўлган ҳаво тўлқинларининг кучли овоз чиқариб тарқаладиган ҳаво тўлқини тарзидаги ва унга қарши келган қаттиқ жисмларнинг парчаланишига ва сочилишига олиб келади. синиқ парчалар – …
5 / 49
н тартибда қопланиши; ўз соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашда иштирок этиш; ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича белгиланган тартибда ахборот олиш; ёнғиндан сақлаш хизмати етиб келгунига қадар одамларни, мол-мулкни қутқариш ва ёнғинларни ўчириш юзасидан чоралар кўриш; ёнғинларни ўчиришда ёнғиндан сақлаш хизматига кўмаклашиш; ёнғин хавфсизлигини таъминлашда, шу жумладан кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш. мажбуриятлари: ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш; ёнғинни сезиб қолганда бу ҳақда ёнғиндан сақлаш хизматига дарҳол хабар қилиш; ёнғиндан сақлаш хизмати мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариш. фуқаролар ўзига қарашли ишлаб чиқариш, хўжалик биноларини, тураржойларни ва бошқа бинолар ҳамда иморатларни белгиланган тартибда ёнғин назоратини амалга ошириш мақсадида кўздан кечириш ва текшириш учун ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига имконият бериши шарт. ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ёнғинлар профилактикасини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш; ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 49 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёнғин ва портлаш" haqida

powerpoint presentation ёнғин хавфсизлиги. ёнғин ва портлаш режа: 1. ёнғин, унинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, ёниш фазалари ва уларнинг хусусиятлари. 2. портлаш ҳодисаси, унинг хусусиятлари. портлашнинг салбий таъсирлари. 3. ўзбекистон республикаси “ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий хужжатлар мазмун-моҳияти. ёнғин одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек, атроф табиий муҳитга зарар етказадиган, назорат қилиб булмайдиган ёниш. неконтролируемое горение, сопровождающееся причинением вреда жизни и здоровью людей, имуществу юридических и физических лиц, а также окружающей природной среде. пожар ёнувчан модда горючее вещество оксидловчи, (кислород) окислитель учқун источник зажигания ёнғин - пожар для возникновения горения нео...

Bu fayl PPTX formatida 49 sahifadan iborat (5,6 MB). "ёнғин ва портлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ёнғин ва портлаш PPTX 49 sahifa Bepul yuklash Telegram