ўт қўйиш ( ут куйиш ) ва ёнғин (енгин) хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилиш

DOC 127.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1349949660_11837.doc ўт қўйиш ва ёнfин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини ўт қўйиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилиш режа: 1. ўт қўйиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларининг криминалистик тавсифи 2. дастлабки тергов ҳаракатларини ташкил этиш ва ўтказиш 3. тергов ўтказиш режалаштириш ва кейинги тергов ҳаракатлари ўт қўйиш ва ёнғиндан сақлаш қоидасини бузиш хавфли жиноятлар турига киради. бундай жиноятлар инсон ҳаётига, айниқса саломатлигига ва уларнинг давлат ва шахсий мулкига жиддий зиён беради. одатда ёнғин тўғрисида жиноят иши қўзғатишга ёнғин тўғрисида хабарнинг ўзи, шунингдек қасддан ўт қўйиб юбориш ёки ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини жинояткорона бузиш, шу жумладан оловга нисбатан эҳтиётсизлик сабаб бўлади. бевосита ёнғин чиқишига сабаблар хилма-хил бўлиб, уларни асосан тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: 1) очиқ жойдаги ўтнинг таъсири (аланга, қизиган жисм, учқун, чақмоқ); 2) ўз-ўзидан ўт олиш, яъни ташқи иссиқлик таъсирида буюмнинг ёниб кетиши; 3) қизиб ўз-ўзидан ёниш, яъни кимёвий реакция таъсирида ёнғин чиқиши ва физик ҳодисалар; 4) атрофдаги …
2
н зарур бўлган техник воситалар ва қуроллар танлайди, уларни яшириш чораларини кўради. ўт қўйиш усулларини бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин: 1) тез аланга оладиган ва тез ёнадиган материаллар ёрдамида ўт қўйиш; 2) махсус тайёрланган ёнувчи материаллар ёрдамида ўт қўйиш; 3) ташқи олов манбаидан тез ўт олишга ёки белгиланган вақтда алангаланишга мўлжалланган махсус тайёрланган техник мослама ёки махсус яратилган шароитдан фойдаланиб ўт қўйиш; 4) ўз-ўзидан ёниб кетадиган бирор буюм ёки материал учун қулай шароит яратиш йўли билан ўт қўйиш. ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятнинг мазкур турлари учун тайёргарлик кўриш босқичи мавжуд эмаслиги ҳарактерлидир, айни вақтда у кейинги фаолиятини ниқоблашга хизмат қилади. содир этиш усулларига кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик бир неча гуруҳларга бўлинади: 1) ёритгич, иситгич, газ ва кимёвий қурилмалардан фойдаланишда ва сақлашда ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилмаслик; 2) турли ёнғин, аланга оладиган ва портлаш хавфи бўлган материалларни сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва тайёрлашга оид техник қоидаларга риоя қилмаслик; 3) электр …
3
арқалишини ким кўрган, кузатгани; 4) ёнғин чиқишига қайси воқеалар сабаб бўлгани; 5) агар ёнғин хавфсизлик тартиб-қоидаларининг бузилиши натижасида чиққан бўлса, унга риоя қилиш учун жавобгарликни кимнинг зиммасига юклангани; тартиб-қоидаларнинг бузилиши нималардан иборат ва бунга ким томонидан йўл қўйилгани; 6) агар ёнғин техник сабабларга кўра чиққан бўлса, аниқроғи улар нималардан иборат, техник носозликлар қачон пайдо бўлгани, уларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш имкони бўлганми; 7) агар қасддан ўт қўйилган бўлса, унинг сабаблари, ижро усуллари қандай, ким томонидан ва қандай воситалардан фойдаланган ҳолда содир этилгани; 8) агар ёнғинда одамлар қурбон бўлган бўлса, у қандай вазиятда юз берди, агар тан жароҳати олган бўлса, унинг ҳарактери ва жиддийлик даражаси қандай; 9) ёнғин чиқишига ким айбдор, ўз ҳаракатлари (ёҳуд ҳаракатсизлиги) билан ёнғин чиқишга сабаб бўлган шахснинг айбдорлик даражаси, айбни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи вазият қандай; 10) ёнғин етказган зарар ҳарактери ва миқдори; 11) ёнғин чиқишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар. юқорида санаб ўтилган вазиятлар билан бирга …
4
оқ қилиш; 5) гумон қилинган шахсни текширишдан ўтказиш. санаб ўтилган тергов ҳаракатларини кечиктирмасдан, шу билан бирга жиноят содир этган шахсни топишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўз муддатида амалга ошириш керак. милициянинг тезкор-қидирув ходимлари ёнғин чиққан атрофни текшириб кўриши, жиноят изларини қидириб топиши, махсус итнинг қидирув хизматларидан фойдаланиб, алоҳида шахсларни кузатиб бориши, жиноятчини “иссиғида” таъқиб қилиш тадбирларини амалга ошириш лозим. ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда, куннинг қайси вақти бўлишига қарамай, текширувни тезроқ бошлаш керак. агар ҳодиса тунда содир бўлган бўлса, кундузи қўшимча текширув ўтказиш тавсия этилади. терговчи ҳодиса содир бўлган жойга боришда илмий-техника воситаларидан ташқари ёнғин тушган жойни кўздан кечириш учун мўлжалланган махсус асбобларга ҳам эга бўлиши керак. бундан ташқари, текшириш ишларига ёнғин техникаси ва ёнғин ишлари соҳасидаги манфаатдор бўлмаган мутахассисларни, қурбонлар бўлса суд-тиббий экспертларини жалб этиши зарур. баъзи ҳолларда текширишга муҳандис электрик, кимёгар, қурувчи ва бошқа мутахассислар ҳам жалб этилади. зарур ҳолатларда текширишнинг самарали техник воситаларини ишлатиш имкониятини берадиган махсус …
5
арга ойдинлик киритиш зарур: 1) ёнғин содир бўлган жой вазияти; 2) ёнғин чиққан жойнинг кўриниши ва ёнғиннинг тарқалиш йўллари; 3) ёнғин чиққан жой (ёнғин манбаи) бинонинг ичида ёки ташқарисида бўлганлиги, электр асбобларининг ишлатилган ҳолда қолдирилганлиги; 4) ёнғин натижасида нималар ёниб кетди ёки зарарланди. ҳодиса содир бўлган жойни текшириш қуйидаги изчилликда амалга оширилади; 1) ёнғин чиққан жойни ва унга ёндош худудларни умумий кўздан кечириш; 2) дастлаб ёнғин чиққан манбани текшириш; 3) ёнғин чиққан жойни унинг тарқалиш йўналиши бўйича кўздан кечириш; 4) воқеа содир бўлган жойга олиб борган, ундан қайтган киши ва транспорт излари топилган участкаларни синчиклаб текшириш. кўздан кечиришнинг муҳим вазифаларидан бири ёнғин чиққан манбани синчиклаб текшириш ҳисобланади. энг кўп куйган пол, девор, шифт, ўта қурум босган, шакли ўзгарган, сирти эриган ва тўпон билан қопланган метал қисмлари, тош ва бетон объектларда ҳосил бўлган ёриқлар ёнғин чиққан манбалар учун ҳарактерли белгилардир. ёнғин чиққан манбани кўздан кечирганда асосий эътибор ёнғин чиқишга сабаб бўлган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўт қўйиш ( ут куйиш ) ва ёнғин (енгин) хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилиш"

1349949660_11837.doc ўт қўйиш ва ёнfин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини ўт қўйиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилиш режа: 1. ўт қўйиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларининг криминалистик тавсифи 2. дастлабки тергов ҳаракатларини ташкил этиш ва ўтказиш 3. тергов ўтказиш режалаштириш ва кейинги тергов ҳаракатлари ўт қўйиш ва ёнғиндан сақлаш қоидасини бузиш хавфли жиноятлар турига киради. бундай жиноятлар инсон ҳаётига, айниқса саломатлигига ва уларнинг давлат ва шахсий мулкига жиддий зиён беради. одатда ёнғин тўғрисида жиноят иши қўзғатишга ёнғин тўғрисида хабарнинг ўзи, шунингдек қасддан ўт қўйиб юбориш ёки ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини жинояткорона бузиш, шу жумладан оловга нисбатан эҳтиётсизлик сабаб бўлади. бевосита ёнғин чиқи...

DOC format, 127.0 KB. To download "ўт қўйиш ( ут куйиш ) ва ёнғин (енгин) хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларини тергов қилиш", click the Telegram button on the left.