абу бакр сиддиқ. аҳмад лутфий қозончи

DOC 240 pages 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 240
microsoft word - abu_bakr_siddiq_ziyouz_com.doc аҳмад лутфий қозончи абу бакр сиддиқ (расулуллоҳнинг ғордаги биродари) мовароуннаҳр 2005 азиз ўқувчи, ушбу мўъжазгина рисолада сиз олам—олам маъноларга бой бўлган тарихдан воқиф бўласиз. чунки, унда башариятга ислом динини ёйган пайғамбаримиз (с.а.в.)дан сўнг илк халифа бўлмиш абу бакр сиддиқ (р.а.) ҳақларида баён этилади. у зотнинг қисқагина халифалик муддатларида нечоғлик улкан ишларни амалга оширганларини рисоламизни ўқигач шоҳиди бўласиз. ҳидоят ва тавфиқ аллоҳдандир. таржимон: сарвар жаҳонгиров биринчи халифа муқаддима иймон соҳиби бўлиш барчамизнинг энг аввалги ниятимиз ва мақсадимиздир. бу мақсад бизни бевосита динни чуқурроқ ўрганишга, саҳобалар ҳаёти билан танишишга рўбарў қилади. пайғамбаримиз муҳаммад мустафо (с.а.в.)нинг дўстлари, замондошлари диққатимизни тортади. уларнинг баъзиларининг исми бизга таниш, қайси маънодаки, ҳадис ва ривоятларда уларнинг номларини учратганмиз. расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дўстлари деганда, аввало ёдга олинадиган зот бу ҳазрат абу бакр розияллоҳу анҳудир. улар хотамул анбиёи вал мурсалин бўлмиш пайғамбаримизнинг севимли ва энг вафоли биродарларидир. бу биродарлик нубувват вазифаси топширилмасдан бир неча йил аввал, жуда …
2 / 240
а кам хотирага эгамиз. тақдир битиги, расулуллоҳ (с.а.в.)ни ёнларида бўлган, ҳаёти давомидо энг яқин дўст бўлиш шарафига эришган инсонни, «биринчи халифа» қилиб тайинлаган. аммо, аллоҳ таолонинг қисмати буюк халифага икки йил, уч ой, ўн кун ҳаёт инъом қилиб, сўнг ўз ҳузурига чақирган. ислом тарихи ва ҳадис китоблари бу икки йиллик давр ҳақида ҳам, ҳазрат абу бакр (р.а.)нинг шахси ҳақида ҳам бизни қониқтирадиган даражада етарли маълумот бермайди. бу даврда мусайлама, тулайҳа, сажоҳ... каби пайғамбарлик даъвосини қилган ёлғончиларга қарши жанглар, бизанс ва эрон билан бўлган урушлар, ҳазрат абу бакр (р.а.)нинг мадинада қилган ишлари, инсонларга нисбатан ҳаракатлари ила боғлиқ маълумотлар афсуски етарли эмас. ушбу китобни тайёрлаш жараёнида имкон қадар саҳиҳ ҳадис ва ривоятларга жой ажратишга ҳаракат қилиб, ҳақиқий ҳаёт билан унчалик алоқадор бўлмаган ривоятлардан узоқлашдик. масалан, ҳазрат абу бакр (р.а.)нинг «аллоҳим, қиёмат куни мени жаҳаннамингга қўй, вужудимни шу даража катталаштирки, токи жаҳаннамда мендан бошқа ҳеч бир кишига жой қолмасин» деган ривоят келтирилади. бу …
3 / 240
пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаёт эканликларида ҳам, вафотларидан сўнг ҳам қилич кўтариб мушриклар билан жангга кирганлар. пайғамбаримиз расули акрам (с.а.в.) комил иймон соҳиби мўминни англатаркан, «аллоҳ ризоси учун севган. аллоҳ ризоси учун нафратланган. аллоҳ ризоси учун берган, аллоҳ ризоси учун бермаган» дея таърифлаганлар. хаёлида, ҳаракатида, инсонларга нисбатан муомаласида доимо аллоҳ таоло ризолигини ўйлаган инсон англатилади. ҳазрат абу бакр (р.а.) муҳаммад ( с. а. в.) уммати ичида бу хусусиятларни айни тарзда руҳига сингдирган, яратгиннинг ризолиги учун ҳаракат қилган инсондир. бутун мақсад ва фикри аллоҳ таоло ризолигига қаратилган, қўлга киритган нарсани аллоҳ таоло ризолиги учун сарфлаган ҳазрат абу бакр (р.а.) мадҳ этилганда ҳазрат пайғамбаримиз (с.а.в.) англатган ҳадис китобларда келтирилган маълумотлар нурида улуғланади. дарҳақиқат, ҳазрат абу бакр (р.а.) ўта марҳаматли бир инсондир. аммо бу марҳамат туйғуси, исломни қабул қилгандан кейин аллоҳ таолонинг ва расулининг ризолари билан бўлгандир. қуръон ҳақиқий мусулмонларни англатаркан, «муҳаммад аллоҳнинг расулидир. у билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминларга нисбатан) …
4 / 240
л кўрилган сифатларнинг барчасига ҳазрат абу бакр (р.а.) том маънода эга бўлганлар. бу ҳақда ушбу рисоламизда имкон қадар маълумот берилади. рисолани ўқиганлар пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг энг яқин дўстлари билан руҳан танишадилар. уларнинг ҳаққига қилинган дуо шубҳасиз ўзимизга ҳам дуо бўлиб қайтади. рисоланинг ҳар бир саҳифасида эса буюклар ҳаққига дуо бор. аллоҳ рози бўлсин. абу бакрнинг таваллуди шошиб кетаётган уммулхайрдан сўрадилар: · қаёққа кетаяпсан, эй уммулхайр? · байтуллоҳ зиёратига, — жавоб қилди у. · туққанингга атиги уч кун бўлди, сен дамингни олишинг керак. · гапинг рост... уммулхайр нафасини ростлаган бўлди ва қучоғидаги чақалоғини кўрсатиб, сўзида давом этди: — қачонки мана шу болам яшаб кетсагина мен хотиржам бўламан. шу вақтгача кўрган фарзанддаримнинг бирортасидан «онажон» деган сўзни эшитмадим. бу нарса эса мени жуда қийнайди. уммулхайр пешонасидаги терни артаркан, сўзида давом этди: · ҳаммасини ерга топширдим. уммулхайр қадамини тезлатди. байтуллоҳ қаршисида тўхтади-ю, аммо бирор қарорга келолмасди. оёғи ёнидаги бутга қаради. унсиз, садосиз ҳаракатсиз, жонсиз бутларнинг …
5 / 240
бул бўлганига ишониб, уйига қайтди. муштипар онанинг кўнглидаги дуоси фақат шундай бўлиши мумкин эди. * * * уммулхайрни бежиз бу исм билан чақиришмасди. барчага яхшилик соғинувчи бу аёлнинг ушбу хислатини яхши билган атрофдагилари унга «уммулхайр, яъни эзгулик онаси» деб ном қўйишганди. ва бу исм унга шунчалик сингиб кетган эдики, унинг асл исми «салма»лигини баъзилар билишмасди ҳам. гўзал хулқ ва эзгуликлар онаси бўлган бу аёлнинг ҳаётини ўртага қўйиб, минг бир азоб билан дунёга келтирган фарзандларини, ҳали қадам босиб улгурмасданоқ тупроққа топшириши, атрофдагиларини ҳам қаттиқ қайғуга қўйганди. сўнгги ҳомилалик даврида салма хоним бир дуони кўп такрорларди: «эй, фил асҳобини маҳв этган ва байтуллоҳни сақлаган зот, сенинг куч — қудратинг чексизлигига шубҳа йўқ... шу байтуллоҳ ҳаққи менинг жигаргўшамни ҳаётини сақла ва умр бер!». хокисор, аммо умидвор она илтижосидаги «ниёз (қурбонлик)» сўзи кейинчалик боланинг лақабига айланиб кетди. отаси абу қуҳофа усмон бин амир томонидан болага абдуллоҳ деган исм қўйилди. * * * уммулхайр фарзандининг …

Want to read more?

Download all 240 pages for free via Telegram.

Download full file

About "абу бакр сиддиқ. аҳмад лутфий қозончи"

microsoft word - abu_bakr_siddiq_ziyouz_com.doc аҳмад лутфий қозончи абу бакр сиддиқ (расулуллоҳнинг ғордаги биродари) мовароуннаҳр 2005 азиз ўқувчи, ушбу мўъжазгина рисолада сиз олам—олам маъноларга бой бўлган тарихдан воқиф бўласиз. чунки, унда башариятга ислом динини ёйган пайғамбаримиз (с.а.в.)дан сўнг илк халифа бўлмиш абу бакр сиддиқ (р.а.) ҳақларида баён этилади. у зотнинг қисқагина халифалик муддатларида нечоғлик улкан ишларни амалга оширганларини рисоламизни ўқигач шоҳиди бўласиз. ҳидоят ва тавфиқ аллоҳдандир. таржимон: сарвар жаҳонгиров биринчи халифа муқаддима иймон соҳиби бўлиш барчамизнинг энг аввалги ниятимиз ва мақсадимиздир. бу мақсад бизни бевосита динни чуқурроқ ўрганишга, саҳобалар ҳаёти билан танишишга рўбарў қилади. пайғамбаримиз муҳаммад мустафо (с.а.в.)нинг дўстлари,...

This file contains 240 pages in DOC format (1.2 MB). To download "абу бакр сиддиқ. аҳмад лутфий қозончи", click the Telegram button on the left.

Tags: абу бакр сиддиқ. аҳмад лутфий қ… DOC 240 pages Free download Telegram