ҳисоблаш техникасини ишлатишнинг ташкилий усуллари

DOC 128.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1705052470.doc ҳисоблаш техникасини ишлатишнинг ташкилий усуллари режа: 1. эҳмни индивидуал ва коллектив бўлиб ишлатиш усуллари ва уларнинг асосий хусусиятлари. 2. эҳмни марказлашган, марказлашмаган ва аралаш усулда ишлатиш усуллари. 3. ҳисоблаш марказлари, коллектив бўлиб ишлатилувчи ҳисоблаш марказлари ва ҳисоблаш тармоқлари. 4. ҳисоблаш тармоқларининг асосий турлари. юлдузсимон, айланма, чизиқли, аралаш, локал, регионал ва глобал ҳисоблаш тармоқлари. 5. автоматлаштирилган бошқарув системалари ҳақида тушунча. 6. автоматлаштирилган иш жойлари ҳақида тушунча. 7. информация йиғиш, кайд қилиш, тайёрлаш ва узатиш воситалари ҳақида тушунча. эҳмни индивидуал ва коллектив бўлиб ишлатиш усуллари ва уларнинг асосий хусусиятлари. сизга маълумки, хозирги пайтда эхм ларнинг жуда кўп хил турлари мавжуд ва улар барча сохаларда хам ишлатилади. лекин шу муносабат билан бир савол туғилади: хилма хил компьютерлар амалиётда бир хил усулларда ишлатилиши керакми ёки уларни хисоблаш қувватига ва турига қараб хилма-хил усулларда ишлатган маъқулми? бу усуллар жумласига қандай фойдаланиш холатлари кириши мумкин? ташкилот ёки фирма бундай усулларни қўллаганда қандай ижобий ва қандай …
2
масалан: ҳисоблаш системалари ёки тармоқларидаги бир ёки бир неча принтер кўплаб компьютерларга хизмат қилиши мумкин, ёки ҳисоблаш тармоқларига хизмат кўрсатувчи сервернинг катта хотираси шу тармоқдаги бошқа компьютерларнинг хотира қурилмасига бўлган ортиқча талабини қондириши мумкин. эҳмни коллектив бўлиб ишлатишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: · марказлашган, марказлашмаган ва аралаш усулдаги ҳисоблаш ва информацион системаларидан коллектив бўлиб фойдаланиш; · ҳисоблаш марказлари ва коллектив бўлиб ишлатилувчи ҳисоблаш маркзларидан (вцкп) фойдаланиш; · ҳисоблаш тармоқларидан коллектив бўлиб фойдаланиш. эҳмни марказлашган, марказлашмаган ва аралаш усулда ишлатиш усуллари. қандай холатларга эхмни марказлашган усулда ишлатиш деб ва қандай холатларга марказлашмаган усулда ишлатиш деб тушунасиз? фикрингизни мисоллар ёрдамида тушунтиришга харакат қилинг ва натижасини дарсда талабалар хамда ўқитувчингиз билан биргаликда мухокама қилинг. эҳмни марказлашган усулда ишлатиш деганда, юқори унумли эҳм ресурсларидан унумли фойдаланиш учун унга турли терминалларни улаб ишлатиш тушунилади. бу терминаллар автоном ишлаши мумкин бўлган компьютер, фақат марказий эҳмга боғлиқ холда ишлаши мумкин бўлган, ўз ташқи хотира қурилмасига эга бўлмаган компьютер …
3
мнинг ишдан чиқиши системанинг ишдан чиқишига олиб келмайди, балки система қисман ишдан чиқиши мумкин. чунки бунда терминаллар марказий эҳм орқали эмас, балки ўзаро боғланган бўлади ва керакли маълумотлар бошқа терминаллар орқали ҳам олиниши мумкин. ҳисоблаш воситаларидан марказлашмаган фойдаланиш схемаси қуйида келтирилган: бу схема айланма схема деб юритилади. аралаш усул эса бу икки усулнинг аралашмаси бўлиб, системанинг ишончли ишлашини таъминлайди. ҳисоблаш марказлари, коллектив бўлиб ишлатилувчи ҳисоблаш марказлари ва ҳисоблаш тармоқлари. хисоблаш маркази ва хисоблаш тармоғи деганда сиз уларга қандай таърифлар бера оласиз? хисоблаш тармоғи ва хисоблаш маркази бир-биридан қандай кўрсатгичлари орқали фарқланади? улар фойдаланувчи учун қандай асосий имкониятларни яратиб бера олади? улар хақида хаётий мисолларни келтира оласизми? ҳисоблаш воситаларидан коллектив бўлиб фойдаланишнинг кенг тарқалган турларидан бири ҳисоблаш марказлари ва коллектив бўлиб ишлатилувчи ҳисоблаш марказларидир. бу марказлар яқин ўтмишда кенг миқёсда ишлатилган эди. ҳисоблаш маркази катта корхоналар, бошқармалар, вазирликлар қошида ташкил этилган бўлиб, у ерда шу корхона ва ташкилотларнинг ҳисоб-китоб ишлари бажарилар …
4
пасайди. хозирги пайтда халқ хўжалигининг барча соҳаларига ҳисоблаш тармоқлари кириб бормоқда. ҳисоблаш тармоқлари тузилишига кўра юлдузсимон, айланма, чизиқли ва аралаш бўлади. қамраб олувчи масштабига кўра эса локал, регионал ва глобал бўлади. ҳисоблаш тармоқларининг асосий турлари. юлдузсимон, айланма, чизиқли, аралаш, локал, регионал ва глобал ҳисоблаш тармоқлари. олдинги бўлимларда олган билимларингиздан фойдаланган холда хисоблаш тармоқларининг қандай турлари мавжуд бўлиши мумкин деб ўйлайсиз? уларнинг фойдаланувчи нуқтаи-назаридан қандай яхши ва қандай ёмон томонлари мавжуд? қандай холатларда уларнинг конкрет турларини ишлатишни тавсия қила олардингиз? энди хисоблаш тармоқларининг асосий турларини бирма-бир кўриб чиқамиз. юлдузсимон ҳисоблаш тармоғи деганда марказий компьютер билан алоқа каналлари орқали бевосита уланган абонент пунктлари мажмуасини тушуниш керак. бу ҳисоблаш тармоқларининг тузилиши юлдузсимон кўринишда бўлиб, бошқачасига тўғридан-тўғри боғланиш ҳам деб юритилади. бундай системанинг камчилиги шундаки, унда алоқа каналлари кам самара билан ишлатилади. бу абонент пунктларидан бир нечалари концентратор системаси орқали ўзаро боғланиб, концентратор эса марказий эҳм билан боғланиши мумкин. бунда алоқа каналларидан фойдаланиш самараси …
5
оператив бошқарув маълумотларини олиш имконини беради. булар кўпинча чизиқли ёки айланма тузилишга эга бўлиб, novell, ether net каби программа таъминоти ёрдамида ишлайди. регионал ҳисоблаш тармоқлари эса маълум катта регионларни қамраб олади. бунга мисол қилиб, республикамизда яратилган ва банк тизимига хизмат қилувчи регионал тармоқни, солиқ тизимига хизмат қилувчи тармоқни ва бошқаларни келтириш мумкин. глобал ҳисоблаш тармоқлари бир неча регионларни қамраб олади. бунга мисол тариқасида жахоннинг кўпгина мамлакатларини қамраб олган internet тармоғини келтириш мумкин. автоматлаштирилган бошқарув системалари ҳақида тушунча. бир фикрлаб кўрингчи, қандай бошқарув системаларини автоматлаштирилган ва қандайларини автоматлашган деб атай олами? автоматлаштириш биз учун қандай имкониятлар яратиб беради? нега иқтисодиётда хам, техникада хам автоматлаштириш бунчалик мухим ва нима учун бунга катта ахамият берилади? автоматлаштирилган бошқарув системалари бир неча босқичда ташкил қилиниб, у корхона, вазирлик ва мамлакат миқёсида барча ҳисоб ва бошқарув маълумотларини компьютер ёрдамида қайта ишлаш ва натижаларга асосан мос қарорлар қабул қилишга хизмат қилувчи системадир. унинг автоматлаштирилган система деб аталишига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳисоблаш техникасини ишлатишнинг ташкилий усуллари"

1705052470.doc ҳисоблаш техникасини ишлатишнинг ташкилий усуллари режа: 1. эҳмни индивидуал ва коллектив бўлиб ишлатиш усуллари ва уларнинг асосий хусусиятлари. 2. эҳмни марказлашган, марказлашмаган ва аралаш усулда ишлатиш усуллари. 3. ҳисоблаш марказлари, коллектив бўлиб ишлатилувчи ҳисоблаш марказлари ва ҳисоблаш тармоқлари. 4. ҳисоблаш тармоқларининг асосий турлари. юлдузсимон, айланма, чизиқли, аралаш, локал, регионал ва глобал ҳисоблаш тармоқлари. 5. автоматлаштирилган бошқарув системалари ҳақида тушунча. 6. автоматлаштирилган иш жойлари ҳақида тушунча. 7. информация йиғиш, кайд қилиш, тайёрлаш ва узатиш воситалари ҳақида тушунча. эҳмни индивидуал ва коллектив бўлиб ишлатиш усуллари ва уларнинг асосий хусусиятлари. сизга маълумки, хозирги пайтда эхм ларнинг жуда кўп хил турлари мавжу...

DOC format, 128.0 KB. To download "ҳисоблаш техникасини ишлатишнинг ташкилий усуллари", click the Telegram button on the left.