электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши ва ишлаш принциплари

DOC 157.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1705052489.doc электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши ва ишлаш принциплари режа: 1. электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши, ташқи қурилмалари. 2. саноқ системалари ҳақида тушунча ва улар билан ишлаш. 3. эҳм даги кодлаштириш системаси ascii. 4. программавий бошқарув принципи ва унинг аҳамияти. 5. эҳмнинг программавий таъминоти ва унинг асосий таркибий қисмлари. амалий ва системавий программавий таъминот. компиляция ва интерпретация. электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши, ташқи қурилмалари. юқорида мавзуларда хусусий компьютер ва унинг структуравий тузилиши хақида бир қанча маълумотлар берилган эди. уларни ўрганиш асосида хар қандай турдаги компьютернинг асосий ташкил этувчилари нималардан иборат деб ўйлайсиз? ушбу структуравий тузилиш элементларининг бажарадиган вазифалари нималардан иборат? ташқи мухит билан алоқа қилиш учун қандай турдаги ташқи қурилмалар ишлатилиши мумкин ва уларни қандай гурухларга бўла оласиз? олдинги мавзулардан олган билимларингиз асосида ушбу саволлар хақида бироз фикрланг ва уларга тўғри жавоб топишга харакат қилинг. бир сўз билан қисқа қилиб айтганда электрон ҳисоблаш машиналари турли хил информацион системалар ва автоматлаштирилган …
2
измадаги эҳм қурилмалари зарур бўлади, яъни: · биринчидан, хотира зарур бўлиб унда алгоритмга, дастлабки маълумотларга, оралиқ ва охирги натижаларга алоқадор ахборотлар тўплами жойлашади. · иккинчидан, керакли ахборотларни хотирага киритиш, яъни узатиш зарурияти ҳосил бўлади. бунинг учун киритиш қурилмаси зарур бўлиб, у инсон томонидан тайёрланган ҳар-хил ахборотларни қабул қилади ва уларни эҳм хотирасига узатади. · учинчидан, хотирада сақланаётган алгоритмни ўқишга ва у томонидан мўлжалланган амаллар кетма-кетлигини бажаришга, хотирадан керакли қийматларни танлаб олишга ва улар устида зарур жараёнларни бажаришга, ниҳоят ҳисоблаш натижаларини хотирага ёзишга қодир бўлган қурилма зарурияти туғилади. бундай қурилма сифатида чизмада кўрсатилган процессорни айтиш мумкин. · тўртинчидан, хотира жойлашадиган ёки умуман, ҳисоблаш оқибатида келиб чиқадиган ҳисоблаш натижаларини хотирадан инсон томонидан келажакда фойдаланиш учун чиқариб олиш зарурияти туғилади. бундай ишни чиқариш қурилмасида бажарилади. кўрсатилган 1-чизмада кўрсатиб ўтилган таркибий қисмлар бир бутун комплексга узвий боғланган бўлади ва битта электрон хисоблаш машинасини ташкил қилади. юқорида эҳм ни шархлаб ўтилган фикрлар асосида юқоридаги чизманинг …
3
и. 2)хотира эҳм хотира қурилмаси - дастлабки, оралиқ ва натижавий маълумотларни, худди шунингдек, программаларнинг буйруқларини қабул қилиш, сақлаш ва чиқариб бериш учун хизмат қилади. ҳисоблаш системасида қайта ишланадиган ахборотлар машинанинг хотирасига киритиш қурилмаси ва бошқа қурилмалар орқали етказилади. масалалар ечилаётган пайтда сақланаётган ахборотлар керакли ўлчамда хотирадан чиқариб олинади ва эҳм нинг бошқа қурилмаларига қайта ўзгартириш ва бошқариш учун узатилади. натижалар эса арифметик қурилмадан хотирага сақлаш учун яна қайтарилади. ахборотлар эҳм да бирор бир кўринишда ёки машина сўзларида тасвирланган бўлиши мумкин. эҳм нинг тилидан ва ахборотларни қайта ишлаш усулидан қатъий назар сўзлар қайд этилган ёки ўзгартирилган бўлиши мумкин. хотира қурилмаси ячейкалар тўпламидан иборат бўлиб, битта ячейка битта сўзни сақлаши мумкин. ячейкалар номерлар билан белгиланиб, улар ячейкаларнинг адреслари деб аталади. янги бир сўзни ячейкага ёзишдан олдин ундаги эски ёзувлар ўчириб ташланади. хотиранинг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, ячейкадаги сўзлар ўқилаётганида унинг сиғими ва холати ўзгармайди. шунинг учун ҳам ячейкада сақланаётган сўзларни кўплаб марта …
4
отларни ҳамда масалани ечиш учун керакли бўлган программаларни ва компьютер ишларини ташкиллаштириш учун қўшимча программаларни вақтинча сақлашга хизмат қилади. шуни айтиш керакки, оператив хотира фақат масалалар ечилаётган пайтдагина ўзининг хақиқий вазифасини таъминлайди. эҳм ўчирилиши билан оператив хотирада жой олган барча турдаги ахборотлар умуман йўқ бўлиб кетади, яъни ўчирилиб кетади. ташқи хотира алоҳида хотира бўлиб, катта ҳажмдаги ахборотларни узоқ муддатга сақлаш учун хизмат қилади. ундаги ахборотларни оператив хотирага ўтказгандан кейингина қайта ишлаш мумкин бўлади. ташқи хотира қурилмаларига магнит ленталар, магнит дисклар, магнит барабанлари, компакт дисклар, флеш дисклар ва магнит карталари мисол бўлади. 3) киритиш ва чиқариш қурилмалари машина хотирасида сақланадиган ва процессор қайта ишлайдиган ахборотларни хамда маълумотларни эҳм ишининг натижалари сифатида фойдаланувчиларга етказилиши шарт, яъни улар компьютер хотирасидан чиқарилиб, фойдаланувчига берилиши керак. ана шу операциялар туркуми киритиш-чиқариш қурилмалари орқали амалга оширилади. тугмачалар мажмуаси барча хилдаги алфавитли ва бошқа турдаги махсус символли ахборотларни киритишни таъминлайди. баъзида тугмачалар мажмуаси бошқариш пульти деб ҳам …
5
оқ системалари ҳақида тушунча ва улар билан ишлаш. жахон цивилизациясининг ривожланиш жараёнида хисоб китобларни олиб бориш ва уларни сақлаш мақсадида бир қанча турдаги саноқ системалари қўлланилган. масалан, агар рим империясида нопозицион турга мансуб саноқ системаси қўлланилган бўлса, бошқа мамлакатларда позицион саноқ системаси ишлатилган. араблар ва хиндлар ўнлик саноқ системасини ишлатган бўлса, вавилонликлар ва францияликлар ўн олтилик саноқ системасини қўллаган, англияда ўн иккилик саноқ системаси ишлатилган бўлса, америкалик хиндулар саккизлик саноқ системасидан фойдаланганлар. нега хамма халқлар бир хил саноқ системаларидан фойдаланишмаган? - деган саволга нима деб жавоб берар эдингиз. қайси саноқ системасини ишлатган маъқул деб ўйлайсиз? нега компьютерларда ўнлик саноқ системасини ишлатмасдан, иккилик саноқ системасидан фойдаланилади? агарда компьютерларда иккиликдан бошқача саноқ системаси ишлатилган тақдирда қандай мураккабликларга дуч келинар эди? ушбу савол ва муаммолар устида бир қанча муддат фикрланг ва сўнгра матннинг кейинги қисмлари ўтишингиз ва муаммонинг асл мохиятига тушунишингиз мумкин бўлади. саноқ системаси деб сонларни белгилар (ракамлар) ёрдамида ифодалаш учун ишлатиладиган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши ва ишлаш принциплари"

1705052489.doc электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши ва ишлаш принциплари режа: 1. электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши, ташқи қурилмалари. 2. саноқ системалари ҳақида тушунча ва улар билан ишлаш. 3. эҳм даги кодлаштириш системаси ascii. 4. программавий бошқарув принципи ва унинг аҳамияти. 5. эҳмнинг программавий таъминоти ва унинг асосий таркибий қисмлари. амалий ва системавий программавий таъминот. компиляция ва интерпретация. электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши, ташқи қурилмалари. юқорида мавзуларда хусусий компьютер ва унинг структуравий тузилиши хақида бир қанча маълумотлар берилган эди. уларни ўрганиш асосида хар қандай турдаги компьютернинг асосий ташкил этувчилари нималардан иборат деб ўйлайсиз? ушбу структуравий тузилиш элемент...

DOC format, 157.0 KB. To download "электрон ҳисоблаш машиналарининг структуравий тузилиши ва ишлаш принциплари", click the Telegram button on the left.